Latest posts

Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
30 Oct, 13:35
#китобКишилар 100 минг долларлаб пулларини йўқотишади ва бу ҳақида хеч кимга айтишмайди. Чунки, буни бошқаларга билдиришни ахмоқлик деб билишади. Худди шу каби зарур китобларни ҳам ўқишмайди ва бу хақида хеч кимга айтишмайди. Фикрлашни ўзгартиринг!Нималар бор:🛡 «Ҳисобдаги фирибгарликлар» — 25 та йирик корпоратив фирибгарлик тарихи ва улардан олинадиган сабоқлар 📘 «Ички аудит асослари» (II-қисм) — 169 та аниқ савол-жавоб шаклидаги амалий қўлланма 🧠 «Концептуал асослар» — 2027 йилдан кучга кирадиган янги концептуал асоснинг тўлиқ шарҳи 🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» — 12 боб ва 20 дан ортиқ амалий кейс 🇸🇬 «Сингапур давлати солиқ асослари» — дунёдаги энг самарали солиқ тизимларидан бирининг таҳлилиҲар бир китоб амалиётда синалган билим ва тажриба асосида ёзилган. Билим — энг ишончли инвестиция 📈Буюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг!Kanalga a'zo bo'ling!
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
27 Oct, 05:52
#солиқА шахс АБС компанияга фоизсиз қарз берган. Ушбу қарз бўйича СКнинг 299 моддаси бўйича Марказий банкнинг қайтамолиялаштириш ставкаси асосида АБС компанияга даромад ҳисобланган. Ушбу компания учун ҳисобланган даромадни ҚҚСдан озод қилинган айланма сифатида қараш асослими?Йўқ, бу ёндашув асосли эмас. Бу даромадни ҚҚСдан озод қилинган айланма сифатида кўрсатиш хато, чунки у умуман ҚҚС объекти эмас.Нега шундай?ҚҚС объекти товар ёки хизматни реализация қилишдан келиб чиқади. Солиқ тўловчининг ўзи товар сотганда ёки хизмат кўрсатганда, шу жумладан бепул берганда, айланма юзага келади. Бу ҳолатда хизматни (пулни фойдаланишга беришни) А шахс кўрсатмоқда. АБС компания бу хизматни олувчи. Компания ҳеч нарса реализация қилмаган, демак унда ҳеч қандай айланма йўқ. Солиқ солинадиган ҳам, озод қилинган ҳам.299-модда бўйича ҳисобланган даромад фақат фойда солиғи учун белгиланган. Бу шартли даромад, яъни бепул олинган хизматнинг қиймати. У жами даромадга киритилади ва фойда солиғи ҳисоботида бошқа даромадлар таркибида кўрсатилади. Унинг ҚҚС бўйича айланмага ҳеч қандай алоқаси йўқ.Озод қилинган айланма деб кўрсатишнинг амалий зарари бор. Компания солиқ солинадиган ва озод қилинган айланмаларни бирга юритиб, кирувчи ҚҚСни мутаносиб усулда тақсимласа, бу сумма жами айланмани сунъий равишда оширади. Натижада солиқ солинадиган айланманинг улуши камаяди ва ҳисобга олинадиган ҚҚС асоссиз равишда камайиб кетади.Қарз берувчи томонда ҳам ҚҚС юзага келмайди. Чунки, А жисмоний шахс ҚҚС тўловчи эмас. Агар қарз фоизли бўлганда ҳам, қарзни жисмоний шахс бергани учун ҚҚС тўловчи мавжуд бўлмас эди.Хуллас, текинга олинган қарз бўйича компания ҳисобланган даромадни фақат фойда солиғи бўйича ҳисобга олади. Бу ерда ҚҚС солиқ оқибати юзага келмайди.Kanalga a'zo bo'ling!
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
24 Oct, 14:15
#китоб🔍 Аудитор ҳам алданган. Сиз-чи?«Ҳисобдаги фирибгарликлар» китоби 1973 йилдан бугунгача бўлган 25 та йирик корпоратив фирибгарликни содда тилда таҳлил қилади: Эквити Фандинг, Энрон, Артур Андерсен, Тайко, Мэдофф, Олимпус, Тошиба, Никола, Эвергранд ва бошқалар.📖 Ичида нима бор:▫️ Ҳар бир боб бир хил тузилишда: компания тарихи, фирибгарлик схемаси, қандай фош бўлгани, суд ва «Олинадиган сабоқлар» ▫️ Мураккаб молиявий терминлар оддий тилда ▫️ «Фирибгарлик учбурчаги» ва фирибгарлик турларининг фарқи (26-боб) ▫️ Аудиторлар нимани ўтказиб юборгани ва нега (27-боб)💡 Китоб сизга нима беради:✅ Аудитор ва бухгалтер — риск белгиларини олдиндан кўради ✅ Инвестор — пул тикишдан олдин қандай савол бериш кераклигини билади ✅ Раҳбар — ички назорат қаерда заиф эканини аниқлайди📚 320 бет | 💰 150 000 сўмБуюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг!Kanalga a'zo bo'ling!instagram | linkedin | website
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
24 Oct, 11:34edited
#аудитНима учун ЯТТлар ташқи аудитдан ўтказилмайди?Бизнес субъектлари ўз фаолиятини турли ташкилий-ҳуқуқий шаклда, жумладан ЯТТ, МЧЖ ёки АЖ орқали амалга ошириши мумкин. Ташқи аудитнинг мақсади тузилган молиявий ҳисоботга нисбатан ишончни таъминлашдир. Бу ишонч компания мулкдорларига ўз компаниясининг молиявий ҳисоботларига таяниб тўғри қарор қабул қилиш имконини беради.Энди асосий саволга қайтамиз: нима учун ЯТТларни ташқи аудитдан ўтказишга ҳожат йўқ? Чунки ЯТТ жисмоний шахс ҳисобланади ва ташкил этилган тузилма мажбуриятлари учун жисмоний шахснинг ўзи жавобгар бўлади. Қолаверса, кўпчилик давлатларда ЯТТлар бухгалтерия ҳисоби субъекти бўлмайди ва молиявий ҳисобот тузмайди.МЧЖда эса вазият бошқача. Компания тузилган пайтда мулкдорлар ва бошқарув учун масъул тарафлар бир-биридан ажралади. Бундай ажралиш мулкдорларни компанияни оператив бошқариш масъулиятидан озод қилади, компания раҳбариятига эса уни кунма-кун бошқариш масъулиятини юклайди. Айнан шу ерда икки томон ўртасида манфаатлар тўқнашуви юзага келади.Бир тарафдан, мулкдорлар ўз мулкининг қиймати ошишини хоҳлайди, бу эса компаниянинг фойда билан ишлашига боғлиқ. Иккинчи тарафдан, раҳбарият иш ҳақи, мукофотлар каби ўз даромадларини оширишга ҳаракат қилади. Бундай ҳаракат компания фойдасини камайтиради.Ана шу манфаатлар тўқнашуви мулкдорларда раҳбарият тайёрлаган молиявий ҳисоботга нисбатан турли шубҳаларни уйғотиши мумкин. Агар МЧЖда раҳбар ва мулкдор айни шахс бўлса, молиявий ҳисобот бўйича таъминланадиган ишонч фақат потенциал инвестор ёки қарз берувчини жалб қилишда зарур бўлиши мумкин. Акс ҳолда бундай ташқи аудитдан МЧЖ мулкдорига бирор наф йўқ.Бироқ бу ЯТТлар учун ҳеч қандай текширув керак эмас дегани эмас. Улар бўйича ишончни таъминловчи бошқа турдаги аудитлар, хусусан, солиқлар тўғри ҳисобланганлиги юзасидан аудитлар ўтказилиши мумкин.Kanalga a'zo bo'ling!
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
21 Oct, 10:14edited
🏛 Янги Концептуал асос 2027 йил 1 январдан кучга киради. Унга тайёрмисиз?Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 6 майдаги 362-сон буйруғи билан тасдиқланган янги Концептуал асос — миллий бухгалтерия стандартларининг конституцияси ҳисобланади. 2027 йил 1 январдан барча стандартлар шунга таянади.Шунинг учун «Концептуал асослар» бўйича видеокурс тайёрладик.Курс муаллифи: И.Ахмадхонов📚 Курс дастури: 1️⃣ Кириш 2️⃣ Умумий масалалар 3️⃣ КАнинг умумий тузилиши 4️⃣ Молиявий ахборотнинг сифат тавсифлари 5️⃣ Молиявий ҳисобот элементлари 6️⃣ Элементларни тан олиш 7️⃣ Элементларни баҳолаш 8️⃣ Маълумотларни ёритиб бериш 👩🏫 Спикер: Зумрад Артикбоева — HASBA жамоаси аъзоси⏳ Дарсларга 3 ой давомида кириш имконияти берилади.💰 Нархи: 200 000 сўм👉 Курсга ёзилишKanalga a'zo bo'ling!instagram |linkedin |website
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
19 Oct, 12:47edited
#китоб📚 Профессионал кутубхонангиз бугундан бошланадиБухгалтер, аудитор, молиячи ёки солиқ мутахассисимисиз? Соҳангиздаги энг керакли китоблар битта тўпламда.Нималар бор:🛡 «Ҳисобдаги фирибгарликлар» — 25 та йирик корпоратив фирибгарлик тарихи ва улардан олинадиган сабоқлар 📘 «Ички аудит асослари» (II-қисм) — 169 та аниқ савол-жавоб шаклидаги амалий қўлланма 🧠 «Концептуал асослар» — 2027 йилдан кучга кирадиган янги концептуал асоснинг тўлиқ шарҳи 🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» — 12 боб ва 20 дан ортиқ амалий кейс 🇸🇬 «Сингапур давлати солиқ асослари» — дунёдаги энг самарали солиқ тизимларидан бирининг таҳлилиҲар бир китоб амалиётда синалган билим ва тажриба асосида ёзилган. Билим — энг ишончли инвестиция 📈Буюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг!Kanalga a'zo bo'ling!
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
18 Oct, 13:19
#масофаЭнг оддий лаҳзалар — аслида энг катта неъматимиздир...Одатга айланиб қолган, баъзида эътиборсиз қолдирадиган майда-чуйда нарсаларимиз бор-а? Аслида, уларнинг ҳар бири қайтарилмас бир мўъжиза:Телефонингизда «Онам» ёки «Отам» деган ёзув чиқиб турган бўлса — бу Оллоҳнинг сизга берган бебаҳо неъмати.Жигарингиздан келган мантиқсиздек туюлган оддийгина SMS — меҳрнинг ёрқин кўриниши.Бобо-бувингиз ҳали ҳам исмингизни айтиб чақираётган бўлса — бу қалбга таскин.Дўстингиз ҳеч бир сабабсиз, шунчаки «Омонмисан?» деб қўнғироқ қилса — бу ҳақиқий бойлик.Орқангиздан сизни сўраб дуога қўл очаётган инсонингиз бўлса — бу энг катта ҳимоя.«Уйга етиб олиб, хабар қилиб қўй» дейдиган жигарбандингиз бўлса — сиз дунёдаги энг бахтли инсонсиз.⚠️ Яқинларингизни борида қадрланг. Бугун уларга қўнғироқ қилинг, бағрингизга босинг ёки шунчаки «Сизни яхши кўраман» деб қўйинг.Kanalga a'zo bo'ling!
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
16 Oct, 16:56edited
#солиқҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?АБС компания рўйхатдан ўтишда солиқ солиш тизимини “ихтиёрий асосда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олиш”ни танланган. ҚҚС гувохномасини олгунга қадар маълум бир товарларни ҚҚС билан ҳарид қилган. Мазкур товарлар ҚҚС гувохномаси олингандан сўнг реализация қилинган. Мазкур ҳолатда товарлар қолдиғи бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?Жавоб: Солиқ кодекснинг 266 моддаси 8 қисми бўйича ҚҚС солиғи тўловчиси бўлмаган шахслар учун қолдиқдаги товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби белгиланган. Лекин, ҚҚС тўловчилар учун қолдиқ товарлар бўйича гувохнома олиш санасида ҚҚС ҳисобга олиниши ёки ҳисобга олинмаслиги кўрсатиб ўтилмаган.Шунга қарамай, Солиқ кодексининг 266-1-моддаси ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши муносабати билан ҳисобга олинмаган суммани ҳисобга олишни назарда тутади. Ушбу модда мантиғига кўра, ҚҚС тўловчилар гувоҳнома бўлмаган даврдаги кирувчи ҚҚС кейин ҳисобга олиши мумкинлиги англашилади. Яъни, қонун чиқарувчи “гувоҳнома йўқлиги вақтинчалик тўсиқ, ҳуқуқни йўқотиш эмас” деган ёндашувни қабул қилган. Қолаверса, ҚҚС тўловчи бўлмаган шахсларга товарлар қолдиғи бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга рухсат берилган-у, нима учун ҚҚС тўловчи мақомига эга бўлган компания товарлар қолдиғи бўйича ҚҚСни ҳисобга ололмаслиги керак? Хулоса: Юқоридаги далилларга асосан соғлом фикрлайдиган ҳар қандай мутахассис ҚҚС тўловчи бўлган ташкилот ҚҚС гувохномаси олиш санасида товарлар қолдиғи бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин деган хулосага кела олади. Хеч бўлмаса, СКнинг 13 моддасини қўлланса, адолатли ечим топиш осонроқ бўлади.ҚҚС гувохномасини беришни автоматлаштириш олдинги касалларга ёрдам бермайди. Келгуси касалликни олдини олади. Олдинги беморларга тўғри ва холис ташхис қўйиш жуда муҳим.Kanalga a'zo bo'ling!
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
11 Sept, 15:46
#китоб📚 Билимга инвестиция — энг ишончли инвестицияБухгалтерия, аудит ва солиқ соҳасида профессионал ривожланиш учун танланган адабиётлар тўплами — амалиётда синалган, тизимли билим манбаи.🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» (ўзбек) — 67 та 🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» (рус) — 78 та 🛡 «Ҳисобдаги фирибгарликлар» — 40 та 🧠 «Концептуал асос» (ўзбек) — 32 та 🧠 «Концептуал асос» (рус) — 39 та 🧠 «Концептуал асос» (инглиз) — 22 та 🇸🇬 «Сингапур давлати солиқ асослари» — 22 та 📘 «Ички аудит асослари» — 2-қисм — 70 таБуюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг!Kanalga a'zo bo'ling!😀instagram | 📩linkedin
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
9 Sept, 07:19
https://ibrohimahmadxonov.com/articles/moliyaviy-hisob-va-boshqaruv-hisobi-farqlari?lang=uzcIbrohim Ahmadxonov | HasbaМолиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби фарқлариУшбу мақолада молиявий ҳисоб ҳамда бошқарув ҳисоби ўртасидаги ўхшашликлар ва бешта асосий жиҳат бўйича фарқлар содда ҳамда тушунарли тарзда ёритилади.
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
8 Sept, 09:28
https://ibrohimahmadxonov.com/articles/bosh-buxgalter-kim?lang=uzcIbrohim Ahmadxonov | HasbaБош бухгалтер ким?Ушбу мақолада бош бухглатерни нафақат техник кўникмалар балки характер жиҳатидан қандай бўлиши ҳақида фикр юритамиз.
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
7 Sept, 13:47
https://ibrohimahmadxonov.com/articles/moliyaviy-hisobot-firibgarligi-nima?lang=uzIbrohim Ahmadxonov | HasbaMoliyaviy hisobot firibgarligi nima?Ushbu maqolada moliyaviy firibgarlik tushunchasi bilan tanishasiz. Bu forenzik hisob va audit uchun eng muhim mavzulardan biri hisoblanadi.
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
7 Sept, 03:02
https://ibrohimahmadxonov.comIbrohim Ahmadxonov | HasbaIbrohim Ahmadxonov | Auditor, MHXS eksperti va muallifAudit, MHXS, soliq va risk boshqaruvi bo'yicha kitoblar, treninglar va maqolalar.
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
5 Sept, 06:12
📊 ACCA DipIFR (RUS) — халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (ОФФЛАЙН)Уч ойда имтиҳонга тўлиқ тайёргарлик🎓 Ўқитувчи Иброҳим Ахмадхонов, DipIFR Малакали аудитор, МҲХС бўйича эксперт. 10 йилдан ортиқ амалий тажриба. МҲХСни Ўзбекистонда жорий қилиш лойиҳасининг координатори бўлиб ишлаган.💰 Нарх: 12 000 000 сўм (бир тингловчи учун)Рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг!Kanalga a'zo bo'ling!
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
3 Sept, 10:15edited
#китоб📚 Профессионал кутубхонангизни бойитиш учун сара адабиётларБухгалтерия, аудит ва солиқ соҳасида чуқур билимга эга бўлиш — доимий изланиш талаб қилади. Қуйидаги китоблар ушбу йўналишда ишончли манба бўла олади:Сунъий интеллект ва ҳисоб йўналиши:🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» (ўзбек тилида) — 68 та қолди 🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» (рус тилида) — 79 та қолдиАудит ва назорат: 🛡 «Ҳисобдаги фирибгарликлар» — 41 та қолди 📘 «Ички аудит асослари» — 2-қисм — 72 та қолдиҲисоб асоси: 🧠 «Концептуал асос» (ўзбек тилида) — 33 та қолди 🧠 «Концептуал асос» (рус тилида) — 41 та қолди 🧠 «Концептуал асос» (инглиз тилида) — 22 та қолди
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
2 Sept, 06:39

Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
2 Sept, 06:29edited
#таклифБизнесга керакли ахборотни тизимга солиш ҳақидаБизнеснинг давлат билан ўзаро муносабатлари, асосан, икки соҳада тартибга солинади: бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш. Ҳар икки йўналиш мураккаб норматив базага эга — молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари ва Солиқ кодекси нормалари. Бу ҳужжатларнинг мавжудлигининг ўзи етарли эмас: улар қандай қўлланиши, амалиётда қандай талқин қилиниши бўйича мунтазам ва расмий тушунтиришлар бўлиши шарт. Айни пайтда бу вазифа тўлиқ бажарилмаяпти.Бухгалтерия ҳисоби бўйича. Бизнес эгалари, директорлар, молия директорлари ва бош ҳисобчилар кузата оладиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисобига ихтисослашган расмий канали мавжуд эмас. Бундан ташқари, регулятор ўзи ишлаб чиққан стандартлар бўйича изчил тушунтиришлар бермайди. Натижада амалиётчилар норматив ҳужжатни мустақил талқин қилишга мажбур бўлади ва бир хил вазият бўйича
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
31 Aug, 08:57edited
#ҳисобНима учун молиявий ҳисоботлар ҳали ҳам ўзбек тилида эмас?Бу мавзу ҳақида таҳминан 2023 йил ёзган эдик. Лекин, вазият бутунлай ўзгармади. Бу орада «Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси» (UzNIF) ташкил қилинди. Унинг таркибига кирувчи йирик давлат компаниялар акциялари IPOга чиқарилди. Бугун Ўзбекистон аҳолиси ҳам бундай компания акцияларини сотиб олишга катта қизиқиш билдирмоқда.Лекин инвестиция қилиш учун қарорлар қабул қилишда икки инструмент мавжуд эмас.Биринчиси ўзбек тилидаги тўлиқ молиявий ҳисобот. Дивидендлар МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботдан эълон қилинар экан, бу ҳисоботлар тўлиқ ўзбек тилида ҳам эълон қилиниши таъминланиши керак. Бунинг учун барча имкониятлар бор. Стандартлар таржимаси 2021 йилда қонунчиликка киритилган. Ҳисоботларни сунъий идрок ёрдамида дақиқалар ичида ўзбек тилига таржима қилиш мумкин. Фақат буни ташқи аудитор ўз хулосаси билан
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
31 Aug, 07:51
#корпоратив_одобКорпоратив аҳлоқ қоидалари ҳам якунланди. Ушбу қоидаларни ўзингизга сақлаб қўйинг ва хар икки ойда бир ўқиб чиқинг.Қуйида уларнинг рўйхати келтирилган:1. Саломлашиш одоби: 1-қисм 2-қисм2. Мижозлар билан ишлаш одоби: 1-қисм 2-қисм3. Йиғилиш ва учрашувлар одоби: 1-қисм 2-қисм4. Суҳбат ва муносабат маданияти: 1-қисм
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal
29 Aug, 16:10edited
#мулоҳазаНега бизни стратегик фикрлашга ҳеч ким тайёрламайди?Мактабда «тиришқоқ ўқувчи» деган сўз одатда битта нарсани англатади: дастурда нима ёзилган бўлса, шуни оғишмай бажариш. Дастурнинг ўзи тўғрими, шу мавзу менга нима беради — бу саволлар баҳо дафтарига кирмайди.Ҳатто «Нима учун биз бу фанни ўқияпмиз?» деб сўраган ўқувчи кўпчилик ўқитувчининг қулоғига қизиқувчан инсондек эмас, беодоб ва пўписа қилаётган боладек эшитилади. Ҳолбуки, айнан шу савол — фикрлашнинг бошланиши.Ишга кирганимизда манзара ўзгармайди. Аксарият компаниялар ходимларининг катта қисмидан буйруқни муҳокама қилишни эмас, бажаришни кутади. «Нима учун?» деб сўраш — секинлаштирувчи, ноқулай одам бўлиш дегани. Натижада кўпчилик стратегик фикрлашга биринчи марта расмий рухсат ва рағбатни ўрта ёшга етганда, аллақачон ярим умри ўтганда олади.Кундалик ҳаётда ҳам аҳвол шунга ўхшаш. «Буни нима учун қиляпмиз?»
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
