Latest posts

Алишер Абдухамидов
21 Sept, 13:05
"Сиёсатни тушунмоқчи бўлсангиз, хонангизга катта харита осиб қўйинг ва унга узоқ тикилинг".Роберт Капланhttps://t.me/alisher_abduhamidovTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
20 Sept, 20:00
САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг афзал эканини таъкидлайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқаTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
20 Sept, 11:29
Мол-дунё ва фарзандларнинг кўплиги Аллоҳнинг розилигига ҳам, кишининг динда яхши эканига ҳам далил эмас.Имом Мотуридийhttps://t.me/alisher_abduhamidovTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
20 Sept, 11:17
Садриддин Айнийнинг Дохунда асарида “Ҳинддан қарз” ва “Саллали ҳинд” номли бўлимлар бор. Айний ўз хотираларида нега бундай бўлимлар борлиги ҳақида гапирган.“Бухородаги кўплаб карвонсаройларда ҳиндлар яшайди. Уларнинг аксарияти судхўрлик билан шуғулланади. Амирлик улар ғайридин бўлгани учун уларга махсус қора тўн кийишни мажбурий қилган, лекин ислом қоидалари бўйича судхўрлик қилмасликни тақиқламаган.Ҳиндлардан, бошқа ҳеч кимдан қарз олиш имкони бўлмаган одамларгина қарз олади. Чунки улар жуда юқори шартларда қарз беради.Ҳиндлар ҳатто чекка қишлоқлардаги гадоларга ҳам фоизга пул беради. Аммо уларнинг асосий мижозлари — амирлик сарбозлари. Сарбоз 20 танга олса, уни 30 танга қилиб, икки ой давомида бўлиб-бўлиб тўлайди. Қолганлар ҳам шу тартибда қарзга маблағ олади.Ҳиндларнинг аксарият мижозлари саводсиз бўлгани учун улар ҳисоб-китобни дафтарга ёзишмайди. Пул бераётганда қарздорTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
20 Sept, 06:43
Олдин дардларимиз ҳақида гаплашардик. Энди эса бир-биримизга дард бўлиб қолдик.Муҳаммад Субҳийhttps://t.me/alisher_abduhamidovTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
20 Sept, 06:41
raqamli dunyomizga moslashgan maqollar:kuzatadigan beshta blogingni o'rtachasisan.instagramga yaqin yursang, istaklaring ko'payadi.brauzer(yoki gpt) tarixingni ko'rsat, kimligingni aytaman.do'st blog(fikr)ingga qarab, dushman instagram akkaunting (ya'ni ko'rinishing)ga qarab muomala qiladi.yaxshi qiz blogidan tashqariga chiqmaydi.yigit kishiga 40ta app kam.akkauntingdagi kabi bo'l, yoki akkauntingni asling kabi yurgiz.yetti o'lchab, bir linkning ustiga bos.ko'zoynakning ham kamerasi bor.TelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
20 Sept, 06:36
Одатда, инсон ўзига манфаат етказадиган кишини яхши кўради, ўзига ҳеч қандай манфаати тегмайдиган кишини эмас.Имом Мотуридийhttps://t.me/alisher_abduhamidovTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
19 Sept, 13:19
Рейс кечикиши бутун дунё авиациясида учраб турадиган ҳолатми?17 сентябрь куни Centrum Air’нинг Истанбул–Тошкент рейси кечикканди. Авиакомпания вакиллари ҳолат юзасидан тушунтириш берди.Компанияга кўра, бундай кечикишлар, масалан, C6302 рейсидаги ҳолат ҳам парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиш зарурати билан боғлиқ. Шунингдек, Centrum Air’да рейсларнинг 80 фоизи жадвалга мувофиқ амалга оширилаётгани ва бу кўрсаткич ошиб бораётгани ҳам қайд этилди. Умуман олганда, рейсларнинг кечикиши фақат бизда эмас, халқаро авиацияда ҳам учрайди. Масалан, Cirium’нинг 2025 йилги маълумотларига кўра, энг пунктуал авиакомпания деб топилган Aeromexico рейсларининг ҳам 90,02 фоизи ўз вақтида етиб келган. Qatar Airways’да эса бу кўрсаткич 84,42 фоизни ташкил қилади.Кечикишларга техник хизмат, об-ҳаво, аэропорт чекловлари,
Алишер Абдухамидов
19 Sept, 10:18edited
Bilderberg клуби ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Ушбу клуб фаолияти кўп ҳолларда конспирологик муҳокамаларга сабаб бўлади. Хўп, ўзи у қандай яширин ташкилот ва у ҳақида нималар маълум? Bilderberg клуби Европа ва Шимолий Американинг нуфузли сиёсий, молиявий, тадбиркорлик ҳамда экспертлик доиралари вакилларини жамловчи ҳар йилги ёпиқ халқаро форуми ҳисобланади. Клуб 1954-йилда ташкил этилган. Унинг илк ялпи мажлис ўтказилган Нидерландиядаги "Билдерберг" меҳмонхонаси номи билан аталади. Ҳар бир йиғилишда 120 тадан 150 тагача делегат қатнашиши қайт этилади. Уларнинг таркибига монархлар, ҳукумат аъзолари, трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, медиамагнатлар кириши айтилади. Иштирокчиларнинг тахминан учдан икки қисми — Европа мамлакатлари, учдан бири — АҚШ ва Канада вакилларидир. Клуб глобал аҳамиятга молик муаммоларни таҳлил қилиш масалаларини муҳокама қилиши таҳмин қилинади. ПротоколгаTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
19 Sept, 09:40
Зеленский ҳам вазият қанчалик оғир бўлмасин реал ёндашишга мажбурУкраинанинг Россияга бераётган дрон ҳужумлари аридек қаттиқ чақмоқда, аммо ўлдира олмаяпти. Ҳамма нарса фронт чизиғида ҳал бўлади барибир. Шундай экан, фақат дрон билан урушда ғалаба қозонаман деган ёндашув тўғри эмаслигини тушуниб туришибди, албатта. Украина бу урушда бурилиш қилиши учун ракета ва авиацияни ҳал қилиши керак. Европа уруш уларнинг ҳудудларига ўтмаса бўлди деган позициясини ҳамма тушунди. Демак, Украина масалани ҳал қилиш учун ўртага русларнинг душманларини эмас, дўстларини қўйиши керак, назаримда. Шунда мулоқот тикланади. Путиннинг позициясини ўзгартиришни унинг душманларни ишга солиб ҳал қилиш иш бермайди. Бу, конфликтологияда "кобра эффекти", яъни конфликтни ҳал қилишга уриниб, уни баттар чуқурлаштириш ҳолати дейилади. Демак, Путинни олдига унинг дўстларини юбориш керак бўлади. Акс ҳолда, ҳолданTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
17 Sept, 06:18
САВОЛ: Ҳозир баъзи одамлар: "Жин чиқараман", дейишади. Улар асосан руҳий томондан қийналиб, касал бўлиб юрганларга куф-суф қилиб, дам солиб қўйишаяпти. Уларнинг қилаётган бу иши динимизга тўғри келадими? Инсон танасига жин кириши мумкинми?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони карим оятлари ва унинг исм ва сифатлари ҳамда ҳадиси шарифда келган маъсур дуолар билан дам солиш жоиз бўлиб, уни шаръий руқя дейилади. Исломнинг аввалида руқя қилишдан қайтарилган эди. Кейинчалик эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга рухсат бердилар. Абдураҳмон ибн Асвад отасидан ривоят қилади: “У киши Оиша онамиздан заҳари бор нарсаларнинг азиятидан руқя қилиш ҳақида сўрадилар. Оиша онамиз: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барча зарари етадиган нарсалардан руқя қилишга рухсат берганлар”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти). Ҳофиз ибни Ҳажар Оиша онамизнингTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
17 Sept, 06:12
Шу кунларда Афғонистонда ҳокимиятни Толибон эгаллаганига 5 йил тўлди. Шубҳасиз, ушбу ҳодиса минтақада сиёсий ва иқтисодий муҳитга кескин таъсир кўрсатди.Афғонистонда ҳокимият ўзгаруви, 5 йилдаги воқеалар Ўзбекистонга қандай таъсир қилди?Собиқ Афғонистон ҳукумати – халқаро жамият томонидан қўлланувчи “эркатой” тузум эди. Шунинг учун уларда “дух” кўпроқ эди ва ўзаро алоқаларда ҳатто устунликка интиларди. Масалан, 2019-йилда Ашраф Ғани ҳукумати Толибон вакилларининг Тошкентда расмий қабул қилинганини “тинч музокараларга кўмаклашиш” сифатида кўрмаслигини маълум қилиб, норозилик билдирганди. Ваҳоланки, Ўзбекистон тинчлик учун ҳаракат қилаётганди.Толибон олдинги ҳокимиятдан фарқли равишда – халқаро жамиятнинг “нафрати”. Бутун дунё мамлакатлари ва айниқса, Ғарб у билан яқинлашишдан қочади. Толибон қўмондонлари ўз ҳудудида туриб, қанчалик катта гапирмасин, Ўзбекистон билан алоқаларда уларTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
17 Sept, 06:01
forwarded from @sahifadansaboqlar
Mahmudxo'ja Behbudiy, "Qasdi Safar":2-iyunda Bokudan chiqib,Mineralni vo'da(Ma'dan suvlari) muxtasig'a mutavajjih bo'ldikkim, orasi 755 chaqirim bo'lub, bir kecha kunduz yuruldi...Xalqi bizning pirsiyon,lazgi,dog'istoniy degan xalqlar bo'lib, yana doxilan chechen, qumuq va boshqa ismlar ila ataladur...Biz turkistoniylar topganimizni to'y, o'luk va ko'pkarig'a sarf qilgandek,bu musulmon qardoshlarimizning aksari o'z molini qiz olib qochib, janjolig'a sarf etmoq, bir-birovlarini o'ldurub, yana qasosi nomashru' tariqida tarafayndan bir nechalab o'ldurub, so'ngra bor pullarini sud-u sinod yo'lig'a va umrlarini Sibiriyo cho'llarig'a sarf qilib, nobud bo'lar ekanlar".
Алишер Абдухамидов
17 Sept, 04:40
„Мансаб-мартаба дарди — даволаб бўлмас дард. Шон-шуҳрат дарди — сурункали дард. Бу дардларга йўлиққан одам... ўлиб қутулади! Шу боис, мансаб-мартаба дардига йўлиққан одам — қаллоблик, порахўрликдан қайтмайди. Шон-шуҳрат дардига йўлиққан одам — маразлик, ёвузликдан қайтмайди”.«Бу дунёда ўлиб бўлмайди» асаридан—Тоғай Мурод, Ўзбекистон Халқ ёзувчисиhttps://t.me/alisher_abduhamidovTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
15 Sept, 08:00
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондаги хорижий талабалар сони икки баробар ошди2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонга таҳсил олиш мақсадида 21.042 нафар хорижий фуқаро келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11.500 нафарга, яъни 2,2 баробарга кўпдир.Талабалар қайси давлатлардан келган:🇹🇲 Туркманистон — 9.207 🇮🇳 Ҳиндистон — 3.723 🇹🇯 Тожикистон — 1.915 🇨🇳 Хитой — 951 🇰🇬 Қирғизистон — 834 🇵🇰 Покистон — 689 🇪🇬 Миср — 603 🇰🇷 Жанубий Корея — 526 🇵🇭 Филиппин — 367 🇺🇸 АҚШ — 302 🌐 Бошқа давлатлар — 1.925Акс тенденция ҳам кузатилмоқда: 2026 йилнинг биринчи чорагида хорижда таҳсил олиш учун 5.862 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиққан. Бу ўтган йилнинг шу давридагидан 1.600 нафарга ёки 21,2 фоизга кам. Энг кўп танланган йўналишлар — Россия, Жанубий Корея ва Қирғизистон.TelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
15 Sept, 03:05
Таккер Карлсон шундай демоқда:"Биз Эронни жаҳон миқёсидаги қудратли давлатга айлантирдик ва у, ҳеч бўлмаганда, биз ҳаёт эканмиз, шундайлигича қолади."П/С: 2003-йилда АҚШ Саддам Ҳусайн режимини ағдариб, Ироқдаги кучлар мувозанатини тубдан ўзгартирди. Натижада Эроннинг энг йирик минтақавий рақиби йўқолди ва Теҳрон Ироқ, Сурия, Ливан ҳамда Яман каби йўналишларда ўз таъсирини сезиларли даражада кенгайтириш имкониятига эга бўлди.Шу маънода, Эроннинг минтақавий қудратга айланишида фақат Теҳроннинг ўз стратегияси эмас, балки АҚШнинг Яқин Шарқдаги қарорлари ва хатолари ҳам муҳим рол ўйнадиСардор Алиhttps://t.me/alisher_abduhamidov
Алишер Абдухамидов
15 Sept, 00:48
САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ижтиҳод қилганмилар ёки барча нарсаларда ваҳий орқали ҳукм қилганмилар?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бошқа Пайғамбарлар каби баъзи масалаларда ижтиҳод билан ҳукм чиқарганлар. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган ҳукмларни икки қисмга бўлганлар: 1) У Зотга ваҳий орқали билдирилган ҳукмлар; Бунда У Зот Аллоҳ таолонинг ҳукмини етказувчи бўлганлар. 2) Ваҳий келмаган ишларда ўз раъй (фикр)лари билан ижтиҳод қилганлар; У Зот ижтиҳод билан чиқарган ҳукмлари тўғри бўлса, ўз кучида қолган. Аммо бандалик юзасидан хато қилган бўлсалар, Аллоҳ таоло дарҳол ваҳий орқали тўғри ҳукмни нозил қилар эди. Лекин шундай бўлса-да, У Зотни гуноҳкор бўлганлар, дейилмайди. Чунки мужтаҳид бир масалада ижтиҳод қилиб, тўғри топса, иккита савобга – бири ижтиҳоди ва иккинчиси тўғри топгани учун,TelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
15 Sept, 00:42
Таҳлилчилар Ироқ Курдистони етакчиси Барзанининг Сурияга ташрифини фаол муҳокама қилмоқдалар.Қайд этилишича, АҚШ Эрон билан эҳтимолий урушда ўзининг “қуруқликдаги пиёда қўшини”ни шакллантирмоқда. Бу борада америкаликлар Сурия ва Курдлардан фойдаланмоқчи.Бироқ, Эронга ҳужум қилиш учун Курдистонга киришга Жуланийнинг кучи етмайди - курдларнинг Жуланийнинг халифалик гуруҳига бўлган ишончсизлиги жуда юқори. Лекин Ироқ жанубига кириш Жуланийнинг қўлидан келади. Шу тариқа, Эрон ғарбдан курдлар томонидан, Ироқнинг жанубий қисмидан Жуланий армияси томонидан агрессияга учраши мумкин. АҚШ ва Исроил бежизга ҳозирда Ироқ жанубидаги шиа кўнгилли кучларини бомбаламаяпти.Шу билан бирга, Оқ уйнинг ушбу режасида бир қанча заиф нуқталар бор:Биринчидан, Эрон курдлари Теҳрон ҳукуматига содиқ ва Эрон учун урушади. Уларнинг бостириб киришни қўллаб-қувватлашига умид қилиш - хатодир. Тарихга назарTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
15 Sept, 00:31
Сўнгги кунларда экспертлар ҳамжамиятида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Украина можаросини музлатиш ва тинч йўл билан ҳал этиш зарурлиги ҳақидаги баёноти фаол муҳокама қилинмоқда. Ушбу ташаббус нафақат Ғарб ва Россияда, балки МДҲ маконида ҳам турлича талқин қилинмоқда. Бу борада экспертлар асосан учта асосий жиҳатга эътибор қаратмоқда.Биринчидан, айрим таҳлилчилар Тўқаевнинг баёнотини Кремл манфаатлари йўлида амалга оширилган дипломатик "синов сигнали" сифатида баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, МДҲ ҳудудидаги энг тажрибали дипломатлар қаторига кирувчи Тўқаев бундай нозик масалада Москва билан ҳеч қандай келишувсиз кескин ташаббус билан чиқиши эҳтимолдан йироқ. Шу нуқтаи назардан қаралганда, Остонанинг позицияси Россиянинг расмий музокаралар чегарасини пасайтирмаган ҳолда Ғарб ва Киевнинг эҳтимолий сулҳ бўйича реакциясини синаб кўришга қаратилган дипломатик механизм сифатидаTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Алишер Абдухамидов
15 Sept, 00:21
Россияда ва бошқа давлатларда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар қанча?Марказий банк Миграция агентлиги маълумотларига таяниб, хорижда тахминан 1,4 млн нафар фуқаромиз меҳнат қилаётганини маълум қилди. Уларнинг 834,2 минг нафари Россияда, 84,4 минг нафари Қозоғистонда, 72,1 минг нафари Туркияда, 46,4 минг нафари Жанубий Кореяда, 258 минг нафари Европа давлатларида, 97,7 минг нафари бошқа мамлакатларда экан.Қизиғи, бундан атиги тўрт ой аввал Миграция агентлиги хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сонини 1,2 млн нафар деб кўрсатган. 2025 йилда эса агентлик 1,34 млн нафардан зиёд фуқаро хорижда ишлаётганини билдирган. Ўша маълумотда Россиядаги мигрантлар сони 600 минг атрофида экани айтилган.Янги рақамларда нафақат умумий сони, балки география ҳам жиддий ўзгарган. Россияда ишлаётганлар сони 834 мингга етган. Жами мигрантлар орасидаги хотин-қизлар сони эса 398,9 минг нафарниTelegramАлишер АбдухамидовFikrlar Mulohazalar Tarix Moliya Siyosat
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
