gram news
Амирқул Пўлкан channel avatar

Амирқул Пўлкан

@amirqulpulkan

Севги – қуёш, деди шоирлар, Севги – қўз ёш, деди шоирлар. Севги – ҳавас, деди шоирлар, Севги – қафас, деди шоирлар. Севги – ёлғон, деди шоирлар, Севги – бўлган деди, шоирлар. Амирқул Пўлкан

ProjectsKK

690subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Амирқул Пўлкан

    14 Sept, 06:43

    Чексиз уфқларни қучмоқ истайман, Юлдузларга етса дейман оёғим. Узоқ-узоқларга учмоқ истайман, Қушлар парвозини кузатган чоғим.Денгизлар қаърига шўнғигим келар, Танимай қоламан ўзимни ўзим. Бағрим ҳам ажиб бир қўшиққа тўлар, Улкан кемаларга тушганда кўзим.Гоҳида хирмонлар бўйнини кўриб, Бир шошқин руҳимни чулғар ҳаяжон. Бир нафас кўнглимга ихтиёр бериб, От сурмоқ истайман далалар томон.Боғларда ёр билан кезганим чоғи, Қувончдан осмонга етганда бошим. Биламан, бу бахтининг бордир адоғи, Абадий эмасдир йигитлик ёшим.
  • Амирқул Пўлкан

    11 Sept, 12:04

    Ногаҳонда элитса уйқу, Гар ҳушимни чулғаса руё, Зарб бермаса қалбимда ғулу, Мен орзудан воз кечгум, Дунё!Оғир йўлда ҳорисам, толсам, Толе излаб борганим асно, Бир гирдобда айланиб қолсам, Асло мени қўллама, Дунё!Мақсадимга етмаса қўлим, Пок кўнгилни қилсам сим-сиёҳ, Қаро бўлсин менинг бахт йўлим, Ғазабингга дучорман, Дунё!Ҳисларимни кўмса гар қиров, Шамол каби изсиз кетсам ё, Лоқайд дея атаса биров, Мен ҳам сени тарк этгум, Дунё!
    85222Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    9 Sept, 18:00

    Эзгулик абадий куйланар, Тиллардан тушмайди бир нафас. Йиллар ғилдираги айланар, Ҳаётим йилларга ҳамнафас.Йиллар ғилдираги айланар, Шошади умримни қисқартиб. Ўйларим учмоққа шайланар, Ўйларим юлдуздек бетартиб.Йиллар ҳам тинмайди, тинмайман, Тинимсиз оширар ёшимни. Кўнмайман, ҳеч бунга кўнмайман, Йилларга эгмайман бошимни!1969Амирқул Пўлкан
  • Амирқул Пўлкан

    8 Sept, 20:22

  • Амирқул Пўлкан

    8 Sept, 08:01edited

    Юрагимда исёнкор орзу, Шошиламан манзилга томон. Ойлаб, йиллаб бетин юрдиму Етолмадим, йўлдаман ҳамон....Кўксин очиб чорлади само, Юлдузларга етурман албат. Умримнинг ҳам чеки бор, аммо Йўллар сўнгсиз, йўллар беадад.1966Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.Telegram | Facebook |YouTube
  • Амирқул Пўлкан

    7 Sept, 10:33edited

    Паноҳим шу Қуёш ва шу Ер – Иккиси бир кунда туғилган. Иккиси мангудир, ёши тенг, Бириси бирига йўғрилган. Мен Қуёш ортидан қуваман, Ёритар синиққан тарзимни. Заминим, сени ҳам севаман, Узмоқчи бўламан қаризимни. Руҳимда турфа хил туйғу жам, Тайёрман қарзимни бермоққа. Гар сени бошимда кўтарсам, Жой топа олмайман юрмоққа! Заминим, кечиргил, мени сен, Кўтаргум, лекин йўқ иложим. Қуёшим, сен жуда буюксан, Қучмоққа етмайди қулочим!..1967Амирқул Пўлкан
  • Амирқул Пўлкан

    3 Sept, 08:48edited

    Билмадим балки умрим Сўқмоқдек қисқа бўлар... Биламан, бу дунёда Ҳеч нарса мангу қолмас!Аммо ишқимиз яшар, Шунга ишонгим келар... Сени мендан ҳаёт ҳам, Ўлим ҳам ажратолмас!..1974Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.Telegram | Facebook |YouTube
    27341Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    1 Sept, 10:14

    Осмонда бир бургут учиб юрибди, Қанотин силкитар мағрур ва масрур. Эҳ, унинг кўзлари ёниб турибди, Оташ нигоҳида қатъий бир ғурур.Боқаман, ҳожат йўқ шарҳ учун сўзга, Кор қилмас кўнглимга ҳеч қандай ўгит. Биламан, у мени имлайди кўзга, Фақат юксакликни тан олур бургут.Ердаги ҳаёт ҳам эмасдир тахир, Юксаклик мени ҳам чорлар ҳар нафас. Эй бургут, қанотим йўқ менинг ахир, Менга ҳам учмоқлик буюк бир ҳавас!..1973Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.
    13751Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    28 Aug, 13:29

    Туғёнли денгизни эслайман, Мен унда кўраман салобат. Денгиздек бўлмоқни истайман, Гоҳида қўмсайман ҳаловат. Ўйларим оқади йироққа, Тўлқиндек исёнга у шайдир. Тутаман ўзимни сўроққа: – Наҳотки, қалбимга ўхшайди? Тунларни қуваман изма-из, Уйғоқман, қочади уйқулар. Кўксимда ҳокимдир тошқин ҳис, Фикримни чулғайди туйғулар. Қўним ҳам билмайди, тинмас ҳеч, Туйғулар ишқ бўлиб порлайди. Сукутга, оромга кўнмас ҳеч, Тўлқиндек жўшмоққа ундайди.1973Амирқул Пўлкан
    161521Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    27 Aug, 08:55edited

    Ёғдуларга яқиндир одам, Ёғдулардан узоқмас кўлка. Беватанга зулматдир олам, Юртлиларга – қуёшдир ўлка.Боболарим меҳрини тўккан, Мен кезган ер бағрида зиё... Ўзбекистон – мен учун Ватан, Ватанимдан бошланур дунё.1969Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.Telegram | Facebook |YouTube
  • Амирқул Пўлкан

    26 Aug, 12:52

    Аҳволимга, онам, йиғлама, Боланг учун куйинма, отам. Қариганда қалбим тиғлама Қайғурмоқ ҳам ўзи бир мотам... Қалам олдим қўлимга бу кун, Юрагимни очаман узр... Бошим узра булутранг тутун, Бошим узра ўзгача ҳузур. Тарк айламиш кўксимни илҳом, Неча кундир юрагим пора. Кўнглим каби беқунтдир оқшом, Мен кўнглимга излайман чора. Ташвишларни унутиб бутун, Шу ўй билан танҳо қолганман. Аламимни унутмоқ учун, Бироз май ҳам ичиб олганман. Ёзмоқдаман, қўлимда титроқ, Юрагимни айлаб таржима. Тинчлангани қўймайди бироқ Ҳаяжонга ўхшаш бир нима
    13162Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    25 Aug, 04:47

    Хаёлларим қистов қилар, ўйларимнинг чеки йўқ, Мен янгратиб чертажакман замонамнинг машқини. Орзуларим сеҳрлидир, қанотига тегмас ўқ, Киприкларни қовуштирмас туғёнларнинг тошқини.Ахир ёшман, истакларим юрагимга сиғмайди, Етти қават осмон узра сайр этаман пайдар-пай. Қаердадир – ё алҳазар, кимдир ҳўнграб йиғлайди, Қаердадир – шодлигидан кимдир ёниб ичар май.Ахир ёшман, хаёлларим олиб қочар кўп йироқ, Аммоки бор ҳақиқатлар тўлишади кўзимга. Ҳақиқатни мен жон қадар севаману оҳ, бироқ Кимдир сира қўшилмайди менинг тўғри сўзимга.Ана, ўша разил одам, мудом боқиб илжаяр, Қўлидаги бомбасини сиқиб қўяр гоҳида. Мен биламан, у бировнинг кулбасига ўт қўяр, Асло қулоқ тутмагай у ғарибларнинг оҳига.
    12742Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    17 Aug, 13:03

    Бошим узра юлдузлар ёнар, Пойим узра муқаддас тупроқ. Хаёлларим талоши сўнар, Фикрим чулғар ўрнини бироқ.Эҳтирос-ла боқаман ёниб, Тўқилади осмондан шуъла... Балки мен ҳам тонгда уйғониб, Тўқирман бир гулгун ашула.Ёғдуларга ташнаман ҳамон, Юрагимда денгиз мавжи бор. Нигоҳимдан қочолмас туман, Ёвузлик ҳам бўлади ошкор.Мен инсонман – ерга хўжайин, Қўлимдадир қуёш тизгини. Яшнатаман соатлар сайин, Порлатаман уни ҳар куни.
    17433Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    14 Aug, 04:51edited

    Толе ахтармадим, чирой ахтармадим, Шуҳрат ахтармадим йўллардан. Юлдуз ахтармадим ё ой ахтармадим, Кезмадим самовий чўлларда... Севги ахтармадим, сеҳр ахтармадим, Ҳаммаси узвийдир қонимда. Вафо ахтармадим, меҳр ахтармадим, Ахтарганим менинг ёнимда...1968Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.Telegram | Facebook |YouTube
    20042Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    13 Aug, 10:40edited

    Сен мени афв этдинг, кўз нурим, Яна солдинг қалбимга учқун. Эвазига бердим бор умрим, Кечирилган гуноҳим учун...Букун ғамда ўзни ёқаман, Ҳисларимга етмайди кучим. Энди фақат азоб чекаман, Кечирилган гуноҳим учун.1968Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.Telegram | Facebook |YouTube
    180322Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    12 Aug, 05:00edited

    Субҳидам. Боғимда ўйнайсан, Бир нафас тинмайсан, эй сабо. Бунчалар шодликни куйлайсан, Бунчалар куйгинанг дилрабо? Бир овоз келади қайдандир, “Қувноқлик қайнаган чашмаман”. Куйлавер, тўхтама, куйлавер, Шодликка жуда ҳам ташнаман. Ишқимдан бўлмаган бехабар, Бол эди оламда суйганим. Наҳотки рост бўлса, алҳазар... Севишни унутиб қўйганим. Сенингдек шиддатни севганман У билан туганди ёшлигим. Тоғ бирла қайғу-ла қолганман, У билан кетгандир шодлигим. Йиғласа, йиғлардим бемалол, Қалбимдан кулардим, кулганда.. Аламли куйлардинг... эй сабо, Сенинг ҳам юрагинг бўлганда.
  • Амирқул Пўлкан

    11 Aug, 04:22edited

    Муҳаббат... Муҳаббат... Муҳаббат, Боғингдан бир ғунча уздимми? Ранжитиб кўнглингни буздимми? Шафқатингни кўп кўрдинг фақат. Муҳаббат, авф этгил бир бора, Раъйингни синдирган бўлсам гар.Бахтли бўлолмадим, начора, Бахтли бўлсин ўзга одамлар. Ошиқман, муҳаббат, ошиқман, Кўзларим қўмсайди васлини. Кечиргим келади бошимдан Тақдирий бўронлар фаслини.1967Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.
    13832Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    10 Aug, 06:43

    Гуноҳимдан ўтмоғинг гумон, Лойиқмасман сенинг меҳрингга. Кечирмоғинг ундан ҳам ёмон, Учрагайман балки қаҳрингга.Йиғлаб туриб рад этдим сени, Кулиб туриб сўзладим ёлғон. Ёлғиз қолиб куйгайман энди, Танҳоликдан топмасман омон.Мен ўзимга қилдим кўп жафо, Ҳислар эзиб ташлади мени. Ёниб севдим, малагим, аммо, Муҳаббатдан асрадим сени!Муҳаббатим оловдир, аён, Мен оловман ўшандан буён.1973
    15352Open in Telegram
  • Амирқул Пўлкан

    6 Aug, 04:58edited

    Бир оқшом чоғида роз айтдим унга, Кўнгил ҳам кўкдаги ой каби ярим... Қошин чимирди-ю деди у менга: – Бундоқ ҳазилларни бас қил, жигарим.Толе сўқмоғида омадим келди, Бахт ўзи қўлимга тутқазди барин. У менинг ёнимга келди-ю деди: – Эски ҳазиллардан бўлсин, жигарим.1971Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.Telegram | Facebook |YouTube
  • Амирқул Пўлкан

    4 Aug, 04:25edited

    Ўйла, дея шивирлар шамол, Ўйла, дея шамол эсади. Киприкларим титрайди беҳол, Юрагимни титроқ эзади.Деразамдан боқади хаёл, Кўз қисади дўстларимсимон. Қўл силтайман... Ҳаммаси аён, Кимдир шошиб келар мен томон.“Кутгил ахир, кутганинг қайтар”, Дея, қалбим эзилиб куйлар... Ўтмишимни эслатманг қайта, Ўтмишимдан розимас ўйлар...1967Амирқул ПўлканШеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим.