gram news
Андижон уз channel avatar

Андижон уз

@andijon_uz_official

Андижон бўйлаб энг тезкор хабарлар. Видео юбориш ва мурожаат учун @andijonuzga_bot Реклама бериш учун @Pr_reklama_uchun

ProjectsKKNews

10,998subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Андижон уз

    22 Sept, 18:07

  • Андижон уз

    22 Sept, 16:02

    🇰🇵 Шимолий Корея янги гипертовушли ракета тизимини синовдан ўтказдиКХДР Ракетасозлик бош бошқармаси Hwaseongpho-11Ma-1 янги ракета мажмуаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди. Янги мажмуа Hwaseongpho-11Ma тизимининг такомиллаштирилган версияси бўлиб, унда ракета ва учириш қурилмаси янгиланган.Қайд этилишича, бу КХДРнинг гипертовушли қуроллар дастурини ривожлантиришдаги навбатдаги босқич ҳисобланади. Дастурнинг айрим намуналари аллақачон қуролланишга қабул қилиниб, машғулотларда қўлланмоқда.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 15:02

    Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 14:02

    Садио Мане она шаҳрида Манго плантацияси қурилишига 20 млн $ сармоя киритди«Ўз еримиздаги бойлик ўзимизда қолишини хоҳлайман. Фойда одамларимизга тегиши керак», - деди Мане Бамбалидаги лойиҳа тақдимотида.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 13:02

    🇹🇷 Туркиянинг Маниса вилоятидаги мактабга қилинган ҳужум оқибатида бир нафар бола ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатландиВоқеа тафсилотлари аниқланмоқда.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 12:02

    Наманганда боғча омбор мудири 5 ёшли қизчани зўрладиҲолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ва Болалар омбудсмани вакили ҳам тасдиқлади. Гумонланувчига нисбатан 12 сентябр куни иш очилган ва шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 11:02

    Бир лахза бўлса-да ёшликни эслаймизШу мултфилмни кўрган танишларга видеони юбориб қўямиз.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 10:02

    🇰🇿 Қозоғистон қамоқхоналарида ФИФА бўйича турнирлар ўтказила бошландиТашкилотчиларнинг айтишича, бу маҳбусларда жамоавий руҳни ошириш ва ўзини назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 09:02

    Сотувчисиз "Виждон" савдо расталари пайдо бўлмоқдаЎзбекистонда ҳам сотувчисиз савдо расталари пайдо бўлаётгани одамни қувонтиради. Фақат айримлар шу олмаларни ҳам пулларни ҳам йиғиштириб кетмаса бўлгани...📱 Андижон янгиликлари
    1,530video10Open in Telegram
  • Андижон уз

    22 Sept, 08:02

    📚 Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тартиби ўзгардиЭнди миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳудудларга ажратилган ўринлар сонига қараб амалга оширилади.Шунинг учун ариза қабул қилиш муддати ҳали тугамаган бўлса ҳам, танланган ҳудуддаги барча ўринлар тўлиб қолса, рўйхатдан ўтиш ёпилади.2026 йил сентябрь–декабрь ойларида имтиҳонлар учун жами 496 303 та ўрин ажратилган.Талабгорларга рўйхатдан ўтишни охирги кунга қолдирмаслик тавсия этилмоқда.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 07:02

    Бухоронинг тарихий қисмида электросамокат ва электроскутерлар чекланади.2026 йил 1 октябрдан Бухоро шаҳрининг тарихий ҳудудида электроскутер, электросамокат ва айрим бошқа транспорт воситаларида ҳаракатланишга чеклов жорий этилади.Чеклов Арк қўрғонидан Пойи Калон, Ҳақиқат кўчаси орқали Лаби ҳовузгача бўлган ҳудудда амал қилади.Шунингдек, бу ерда рикша, мопед, тўрт ғилдиракли велосипед, картинг, от ва туяда ҳаракатланиш ҳам чекланади.📱 Андижон янгиликлари
    85611Open in Telegram
  • Андижон уз

    22 Sept, 06:02

    CNN, MS NOW ва Politico Трамп маъмуриятини судга бердиТрамп ушбу ОАВ журналистларининг Оқ уйга киришини тақиқлаганидан сўнг, CNN, MS NOW ва Politico АҚШ федерал судига мурожаат қилди.ОАВлар журналистларининг Оқ уйга кириш ҳуқуқини тиклашни ва тақиқни тўхтатишни сўрамоқда. Улар бу қарор Конституциядаги матбуот эркинлигига оид ҳуқуқларни бузганини таъкидламоқда.Суд иши бўйича дастлабки эшитув чоршанба кунига белгиланган.📱 Андижон янгиликлари
    851video2Open in Telegram
  • Андижон уз

    22 Sept, 05:45

  • Андижон уз

    22 Sept, 05:02

    Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Ҳиндистонни ҳам енгиб, 1-ўринни мустаҳкамладиҲиндистон амалдаги чемпион ва бу сафарги олимпиадада ҳам фаворитлар қаторида. 6-тур арафасида Ҳиндистон ҳам Ўзбекистон-1 жамоаси каби 100 фоизлик натижа қайд этиб турганди.Аввалига Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов ўз ўйинларида дуранг ўйнаганди, қарама-қаршилик тақдирини Нодирбек Ёқуббоевнинг иродали ғалабаси ҳал қилди.Катта эҳтимол билан, ўзаро ўйинда турнир ғолиблиги тақдири ҳам ҳал бўлди.📱 Андижон янгиликлари
    80543Open in Telegram
  • Андижон уз

    22 Sept, 04:01

    Саида Мирзиёева Ню-Йоркда БМТ Бош котиби билан учрашдиПрезидент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг 81-сессияси доирасида ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашиб, Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман, деб ёзди Мирзиёева.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    22 Sept, 03:02

    1 СЕНТЯБРДАН МАҲАЛЛАДАГИ “ЕТТИЛИК” ХОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШИ ҚАНЧА БЎЛДИ?👤МАҲАЛЛА РАИСИ 500 тагача хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 501–1000 хонадон — 4.5x = 6 120 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 5x = 6 800 000 сўм👤ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ 500 тагача хонадон — 5x = 6 800 000 сўм 501–1000 хонадон — 5.5x = 7 480 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 6x = 8 160 000 сўм💡 Чорак якунида фаоллик учун ойликнинг 50% гача мукофот белгиланади!👤ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ 500 тагача хонадон — 3.5x = 4 760 000 сўм 501–1000 хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 4.5x = 6 120 000 сўм👤ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ
    99341Open in Telegram
  • Андижон уз

    21 Sept, 16:02

    Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво +32 даражагача исийдиЎзбекистонда жорий иш ҳафтасида аксар ҳудудларда ёғингарчиликсиз, қулай об-ҳаво кузатилади. Кечалари ҳарорат +13 даражагача пасаяди.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    21 Sept, 15:06

  • Андижон уз

    21 Sept, 15:02

    Қашқадарёда фарзандини 45 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олиндиТомонлар 14 ёшли бола учун дастлаб 30 минг доллар, орадан 15 кун ўтгач, яна 200 млн сўм беришга келишган. Сўнгра улар ички ишлар бўлими тезкор гуруҳи томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.📱 Андижон янгиликлари
  • Андижон уз

    21 Sept, 14:02

    Фарзандлари билан болаликданоқ тўлиқ инглиз тилида гаплашаётган ота.Қойил қолиш керак, мана шунақа оталар кўпаяверсин.📱 Андижон янгиликлари
    1,370video41Open in Telegram