Latest posts

Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 16:04
ИБРАТ СОАТИБир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: "Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин".Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчилигини айтади. — Йўқ, — деди устози унга. — Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй.Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади. — Кўрдингми, — деб кулди рассомнинг устози. — Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган — ислоҳ этадиганлар жуда кам.Шундай булса- да сукут ила яхшилик йулида бардавом бўлинг,хар бир амалларни Аллоҳ учун савоб умидида бажаринг, кечиримли сабрли камтарин бўлинг.Хатоларни тан олишни,тузатишни
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 14:49
#СархисобБолаларга ўзгача меҳр билан муносабатда бўлиб, ҳар бир тарбияланувчини ўз яқинидек кўра оладиган, жажжи кўнгилларни илтимосини ерда қолдирмай ўз телефон рақамигача бериб юборадиган инсонлар кам учрайди. У масъулиятни чуқур ҳис этадиган, раҳбарликни фақат лавозим эмас, балки юксак ишонч ва хизмат деб билган бошлиқдир. Тарбияланувчиларни фарзандларидек кўриб, улар билан самимий мулоқот қилиб, ҳатто шашка ўйнаб, болалар қалбига яқинлашишни ҳам унутмайдиган, унинг учун таълим муассасаси иш жойи эмас, иккинчи уйдек қадрли бўлиб, ўз уйидан кўра таълим ташкилотида шароитлар қандай экани, бинолар иссиқми, болалар ўзини қандай ҳис этаётгани уни кўпроқ ташвишга солган инсон. Ҳатто шахсий оромидан воз кечиб, муассаса манфаатини устувор қўядиган раҳбар сифатида танилганлиги ва олис қишлоқлардаги болажонларни хам уйларигача бориб, йўқловлар уюштирган танти рахбар. Бундай фазилатлар,
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 10:49
#Даҳшат⚡️“Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман” – Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйдиЎқ овчининг бош қисмига теккан. Жароҳатланган эркак зудлик билан шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган. Отган овчи ҳолат юз берганида атроф қоронғи бўлганини, қамишлар орасидан келган шеригини ёввойи тўнғиз деб ўйлаб, унга қарата ўқ узганини билдирган.📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 10:12edited
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова Чортоқ туманидаги ўрганишлари доирасида туман соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги Туғруқхона бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий хизмат сифати ҳамда муассасадаги иситиш тизимининг жорий ҳолати атрофлича ўрганилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари тумандаги 3-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан ҳам танишиб, аҳоли саломатлигини асраш, касалликларнинг олдини олиш йўлида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди. Поликлиникада маҳалла институти билан ҳамкорликда олиб борилаётган тиббий хизматлар, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган ишлар юзасидан мутасаддилар билан фикр алмашилди. Миллат генофонини асраш, соғлом авлодни тарбиялаш устувор вазифа эканлиги таъкидланиб, соғлиқни сақлаш муассасаларида
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 10:02
Наманган вилоятида хориждаги юртдошларимизнинг фарзандлари учун байрам тадбири ўтказилдиЯнги йил байрами муносабати билан бугун Наманган шаҳридаги “Шердор” тантаналар мажмуасида «Хориждаги ватандошларимиз оилалари доимий эътиборда» шиори остида хайрия-кўнгилочар тадбири ташкил этилди.Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, Миграция агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий филиали раҳбари Аброр Олимов сўзга чиқиб, меҳнат мигрантлари ва уларнинг фарзандларига давлат томонидан доимий эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.Шунингдек, тадбир давомида меҳнат мигрантлари фарзандлари учун маданий-кўнгилочар чиқишлар ва концерт томошалари бўлиб ўтди. Таклиф этилган ҳар бир болага Янги йил совғаси улашилди.📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 08:25edited
Чортоқ туман соғлиқни сақлаш бўлими ташаббуси билан бугун тумандаги барча оилавий поликлиникалар раҳбарлари ҳамда катта ҳамширалари иштирокида танқидий- таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Қобилжон Махмудов соҳа фаолиятида мавжуд камчиликлар ва устувор вазифалар юзасидан атрофлича тўхталиб ўтди. Хусусан, ДМЕД электрон тизимини юритиш ҳолати, йиллик тармоқ режаларининг шакллантирилиши, аҳолини бирламчи тиббий-санитария тизими орқали антропометрия ва скрининг кўрикларидан ўтказиш ишларининг бориши батафсил таҳлил қилинди. Айрим оилавий поликлиникаларда электрон тизимлар билан ишлаш ҳамда аҳоли ўртасида профилактик кўрикларни тўлиқ қамраб олиш борасида камчиликлар мавжуд. Шу муносабат билан масъулларга белгиланган талаблар асосида иш фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 05:18edited
#тезкор #тарқатинг❗️Ўзбекистонда Nestlé хавфли токсин хавфи сабабли болалар овқатини қайтариб олмоқдаNestlé баъзи болалар аралашмаларини ихтиёрий равишда қайтариб олишини маълум қилди. Сабаб — ингредиентлардан бирида цереулид токсини бўлиши эҳтимоли. Қайтариб олиш эҳтиёт чораси сифатида амалга ошириляпти, қолган маҳсулотлар эса хавфсиз бўлиб қолади.Қайтариб олинадиган партиялар рўйхати: ▪️ NAN 1 OPTIPRO – 51490346AB, 51750346AA, 51900346AE, 51760346AA, 52180346AB, 52670346AE, 52680346AD, 51500346BA, 51910346BA ▪️ NAN 2 OPTIPRO – 5172080622, 5206080621, 5298080624, 5205080661, 5206080661, 5289080661, 5290080661, 5204080611, 5205080611 ▪️ NAN қатиқли (0–12 ой) – 51230017A1 ▪️ NAN Supreme (0–12 ой) – 52790742C1 ▪️ ALFARE Amino – 51050017Y2, 51470017Y1, 52730017Y1Компания таъкидлашича, бу профилактик чора, Nestlé’нинг қолган маҳсулотлари эса болалар учун хавфсиз. Хабарни гуруҳларга
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 05:07
#muftiy_minbariИслом миллийликни эмас, миллатчиликни қоралайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 02:22
#МашаАллоҳЮракни ишлаш жараёнини кўрганмисиз?Бир парча гўштни мотордек ишлатиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин...👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
7 Jan, 00:05
🌤 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!📲Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 17:10
#Даҳшат⚠️Самарқандда шифокорлар беморнинг танасидан деярли 200 грамм мих ва саморезларни олиб ташлади 😨Маълум бўлишича, эркак кучли стресс таъсирида металл буюмларни ютиб юборган.📲Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 17:08edited
Боғча опа 2027 - йилга ўтиб кетибди😂Биз яхшилик истаймиз 2026-йилда хам 2027-йилларда хам қаториздан кам бўмайлик! 📲Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 14:32
🎧 Мунтазам наушник тақиб юрадиганларга юборинг!➥ Олимлар наушникда узоқ вақт мусиқа тинглагандан сўнг эшитиш сезги ҳужайралари кучли шикастланиши ва уларни қайта тиклаш имконсиз бўлиб қолишини аниқлади.➥ Маълум муддатда бу доимий эшитиш қобилиятини йўқотишига олиб келиши мумкин - ва энг ёмони буниҲEЧ ҚАНДАЙ ДАВОСИ ЙЎҚ, демоқдалар.📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 11:16
⚡️1 синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил бериладиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.Низомга кўра, 1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.👇📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 09:40
🧹👦 Мутахассисларнинг фикрича, ёшлигидан уй ишларини бажарган болалар катта ёшда муваффақият қозониш эҳтимоли кўпроқ.Ёшлигидан ота-оналарига уй ишларида ёрдам берадиган болалар кўпинча уй ишини қилмайдиган дангасаларга қараганда мустақилроқ ва муваффақиятлироқ бўлиб улғайишади.Ота-оналарга болаларни ёшлигидан уй ишлари билан чиниқтириш тавсия этилади — бу уларга масъулиятни ўрганишга ва катта ёшдаги кўплаб хатолардан қочишга ёрдам беради.📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 06:02
Тошкентда номаълум шахслар қўлида пичоқ билан хонадонлар эшигини тақиллатиб юргани айтилмоқдаГувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа Авиасозлар мавзесидаги янги қурилган уйларда содир бўлган. Хабар қилинишича, гумондорлар уйма-уй юриб, квартиралар эшигини тақиллатиб қўнғироқ қилишган. Яхшиямки, аҳоли уларга эшик очмаган.Ҳушёр бўлинг: — нотаниш одамларга эшик очманг; — эшикни очишдан олдин кўз тешиги ёки домофондан диққат билан текшириб олинг; — шубҳали ҳолатлар сезсангиз, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беринг.📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 04:26
Муз йўлак энди муаммо эмас.Эх , тиниб - тинчимаган одамлар-эй!...🤟 📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 04:23
☄️Тожикистондан келтирилган жами 32 кг наркотик модда ашёвий далил сифатида олинди⚖️ Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 🕵️♂️ Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 04:08
Таниш холатми?📲 Каналга қўшилинг 👉 @chortoqliklarbugun
Chortoqliklar BUGUN
6 Jan, 01:21
❄️❄️✨🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!🌨☃️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!❄️ ❄️ ❄️❄️❄️👉 @chortoqliklarbugun - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
