Latest posts

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
22 Sept, 12:24
Расмий хабар«Асакабанк» АЖ Бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Умаров Сардор Мамашарифович 2026 йил 21 сентябрдан ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.Сардор Мамашарифович банкдаги фаолияти давомида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш, банк олдида турган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда тегишли йўналишлардаги ишларни ташкил этишда иштирок этди.«Асакабанк» АЖ раҳбарияти ва жамоаси Сардор Мамашарифовичга банкдаги самарали меҳнати, масъулиятли фаолияти ва қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради.Унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар, янги марралар ва барча эзгу ташаббусларида омад тилаймиз.📱Instagram📱Facebook📺Youtube1,220Open in Telegram
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
22 Sept, 09:38
forwarded from @rasmiy_axborot_official
❗️Ish joyida tazyiq va zo‘ravonlikka qarshi yangi tizim: murojaat endi nazorat ostida bo‘ladiJoriy yil 21-sentabr kuni “Mehnat sohasida xavfsiz va hurmatga asoslangan ish muhitini ta’minlash chora-tadbirlari to‘g‘risida” Prezident qarori qabul qilindi. Hujjat bilan ish joyida tazyiq, zo‘ravonlik, shahvoniy shilqimlik, ruhiy bosim, ta’qib va kamsitishning oldini olish, murojaatlarni xolis ko‘rib chiqish va bunday holatlarni yashirishga yo‘l qo‘ymaslik bo‘yicha yaxlit tizim joriy etilmoqda.❓ Raqamli tizim qachondan ishlaydi?2026-yil 1-dekabrgacha “Xavfsiz va hurmatga asoslangan ish muhiti” axborot portali ishga tushiriladi. U orqali tazyiq va zo‘ravonlik holatlari bo‘yicha murojaatlar onlayn qabul qilinadi, murojaatlarni ko‘rib chiqish, dalillarni yig‘ish, xulosa tayyorlash va tekshiruv natijalarini nazorat qilish
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
21 Sept, 10:04
🏦 Асакабанк экспортёрлар билан ташқи савдодаги муҳим масалаларни муҳокама қилдиЭкспорт — бу нафақат маҳсулотни ташқи бозорга олиб чиқиш, балки ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш, экспорт тушумларини қайтариш ва юзага келадиган масалаларга тезкор ечим топишни ҳам талаб қилади.Шу мақсадда Асакабанкда экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун махсус ўқув семинари ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-176-сонли Фармони ҳамда Марказий банкнинг тегишли фармойишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтказилди.Семинар давомида тадбиркорларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартириш, экспорт тушумларини репатриация қилиш ва экспортёрлар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.Учрашувда Экспорт ва
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
19 Sept, 07:24
Шўрчи туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди🏦 Асакабанкка бириктирилган Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Марказий банк ва Асакабанк раҳбарияти иштирокида тадбиркорлар қабули ўтказилди.Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, молиялаштириш ва банк хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари бевосита тингланиб, ҳар бир масалага манзилли ечим топиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.Асакабанк ҳудудларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни давом эттириб, уларнинг ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва мавжуд масалаларни жойида ҳал этишга кўмаклашиб
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
18 Sept, 15:51
❗️”Биз сизни яхши кўрамиз”Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.📱Instagram📱Facebook📺Youtube
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
18 Sept, 11:03
🏦 Асакабанк раҳбарияти Шаҳрисабзда ёшлар билан учрашдиШаҳрисабз давлат педагогика институтида “Ёшлар куни” муносабати билан ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар, таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.Учрашувда “Асакабанк” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Шерзод Хайруллаев, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриeв, вилоят прокурори ўринбосари Холматжон Қуллиев, шаҳар банклари масъуллари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар, мавжуд муаммолар, таклиф ва ташаббусларини бевосита масъулларга билдирди. Ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Жойида ҳал этиш имкони бўлган масалалар юзасидан тегишли чоралар кўрилган бўлса, қўшимча вақт талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.Учрашувда ёшларнинг таълим
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
18 Sept, 10:01
🏦 Асакабанк раҳбарияти Зарафшонда тадбиркорлик лойиҳаси ва аҳоли бандлиги масалаларини ўргандиНавоий вилояти Зарафшон шаҳрида Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Навфал Пулатов ва шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари иштирокида тадбиркорлик лойиҳалари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганилди.Жумладан, “Баҳор” МФЙ ҳудудида “MODERN TRADING SERVICE” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган “City Mall”замонавий савдо-кўнгилочар мажмуасининг қурилиш ишлари билан танишилди. Тадбиркор томонидан лойиҳани давом эттириш учун қўшимча 5 млрд сўм миқдорида кредит маблағларига эҳтиёжборлиги маълум қилиниб, мазкур маблағ ажратилган тақдирда 250 та янги иш ўрни яратилиши қайд этилди.Мурожаатни инобатга олган ҳолда, кредит аризасини кўриб чиқиш, лойиҳани молиялаштириш имкониятларини ўрганиш ва тегишли
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
18 Sept, 08:58
🏦 Асакабанк раҳбарияти Ғаллаоролда аҳоли бандлиги масалаларини ўргандиЖиззах вилояти Ғаллаорол туманида Асакабанк раҳбарияти, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирокида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.Мулоқот давомида вилоят ва туман ҳудудларидаги иссиқхоналарда мавжуд бўш иш ўринлари ва бандлик имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни мавжуд вакансияларга ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, аҳоли учун муносиб иш ўринларини яратиш, барқарор даромад манбаларини шакллантириш ва бандликни таъминлаш бўйича мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди.Учрашув якунида билдирилган мурожаатлар асосида фуқароларни ишга жойлаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
18 Sept, 07:46
🏦 Асакабанк раҳбарияти Яккасаройда аҳоли ва тадбиркорлар масалаларини ўргандиТошкент шаҳрининг Яккасарой туманида туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бобур Мирзаев, Тошкент шаҳар Асакабанк Автотранспорт БХМ бошқарувчиси Бекзод Хайдаров, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.Жумладан, “Тўқимачи”маҳалласида ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг бандлиги, даромад манбалари, оилавий шароити ва мавжуд муаммолари таҳлил қилинди. Ҳар бир мурожаат бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.Шунингдек, тадбиркорлар билан мулоқотларда бизнесни кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, молиявий
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
