Latest posts

Асланов билан футбол
22 Sept, 10:56edited
«Барселона» нега Рэшфордни қайтариб юборганининг сабабларидан бири.«Алдамчи тўққизлик» билан ўйнаганда бошқа футболчилар очиқ худудларни тўлдириши керак. Куня қанотдан кириб бораётган пайтда, жарима майдонида катта очиқ худуд пайдо бўлди. Агар Маркус вақтида уни тўлдирганда, устундан қайтган тўпга бемалол улгурар ва гол урган бўларди. Рэшфорднинг бунга ақли етмадими ёки ортиқча югуришни истамайдими, қоронғу.Нега «Рэшфордни айни пайтда яхши ўйнаяпти» дейишяпти, мен тушуна олмайман, барибир. У футболчи сифатида уч йил олдин тугаган, «Барселона»даги голлар эса аввал ҳам айтганимдек, «Барселона»да ҳар ким ҳам яхши кўринаверади. Маркус «Барселона»да ёмон ўйнамагандир, лекин «Барселона»ни кучайтирмаган. Ҳозирам шу.Жамоада халтура ўйинчининг бўлиши, бунинг устига у энг кўп маош олувчилардан бири экани муҳитга зарар.@aslanov_futbol
Асланов билан футбол
22 Sept, 10:43

Асланов билан футбол
22 Sept, 10:25edited
Қаҳрамон Аслановнинг каналига чиқиб кетибман. Скриншот кўринишда. Яшаб кеттик!
Асланов билан футбол
22 Sept, 10:16
😂😂😂@aslanov_futbol
Асланов билан футбол
22 Sept, 07:28
АПЛ ўтган 5 турида энг кўп югурган, аниқроғи, умумий ҳисобда майдонда энг кўп масофани босиб ўтган жамоа "Арсенал" экан. Хайрон қоларли жойи йўқ, "Арсенал" турнир пешқадамларидан бири.Қизиғи, энг кам кўрсаткич, "Ливерпул"да, буниям изоҳлаш қийин, зеро "Ливерпул" шунингдек, ҳали мағлубиятга учрамаган, жадвалнинг юқори қисмида жойлашган. Яққол пешқадам "Манчестер Сити" эса бу кўрсаткич бўйича 18-ўринда экан.Бу ҳам баъзи статистик кўрсаткичлар шунчаки бор экани, алоҳида олганда ҳеч қандай аниқ хулоса бермаслигини кўрсатади.@aslanov_futbol
Асланов билан футбол
22 Sept, 06:32

Асланов билан футбол
22 Sept, 05:29edited
Статистик кўрсаткичлар доим ҳам жамоа ўйинини ва майдондаги ҳолатни исботламаслигига ёрқин мисол. Айниқса, кўрсаткичлар қисқа даврдан (5 тур) олинганда, биргина анормал ўйин ёки тайм ҳам умумий кўрсаткичга сезиларли таъсир кўрсатади. Мисол учун "Манчестер
Асланов билан футбол
22 Sept, 03:48

Асланов билан футбол
21 Sept, 15:07
Манчестер Юнайтед жорий мавсум АПЛда рақиб жарима майдончасида энг кўп тўпга тегинган жамоа бўлиб турибди — 182 марта. Шунингдек, улар ўз жарима майдончалари ичида рақибларга энг кам имконият беришган — рақиблар у ерда бор-йўғи 92 марта тўпга тегинишган.
Асланов билан футбол
21 Sept, 14:40

Асланов билан футбол
21 Sept, 10:40
Албатта, Аргентина билан ўйнасак ёмон бўлмасди, лекин умуман олганда, ҳозирги босқичда айнан Осиё жамоалари билан ўйинлар терма жамоамизга кўпроқ фойда беради, деб ўйлайман.Авлодлар алмашинуви кетяпти, жуда кўп ёш футболчилар дебют қилиши мумкин, Каннаваронинг маҳсулоти ҳали тайёрмас - бундай пайтда кучли терма жамоа билан ўйинда тўпни орқасидан югуриб, фақат ҳимояни ўйлаш ўрнига, икки томонлама кураш бўладиган, ҳужумдаги боғламларни, позицион ҳужумларни ҳам синаб кўрса бўладиган шартлар керак бўлади. Шундоғам, жаҳон чемпионатида ва ундан олдинги ўртоқлик ўйинларда фақат кучли рақиблар билан ўйнайдик.@aslanov_futbol
Асланов билан футбол
21 Sept, 08:12

Асланов билан футбол
21 Sept, 07:04edited
Терма жамоалар ўйинлари тугагач, 10 октябр куни «Олд Траффорд»да «МЮ» «Тоттенҳэм»ни қабул қилади.Менимча, шу ўйинда ютқазган мураббий дарҳол истеъфога чиқарилса керак. Агар унгача, танаффусда ўзгариш рўй бермаса.Бу 5 йил олдинги ҳолатни эслатяпти. Ўшанда ҳам октябрда шу жамоалар баҳсида Нуну Эшпириту ва Сулшер истеъфо ёқасида турган, «МЮ» 3:0 ютгач, «Тоттенҳэм» мураббийини бўшатиб, Контени олиб келганди. Сулшер ҳам бир ой ўтмай бўшаган барибир.@aslanov_futbol
Асланов билан футбол
21 Sept, 06:35

Асланов билан футбол
21 Sept, 06:08
Бир неча йил олдин Грэм Поттер "Брайтон"ни янги даражага кўтарган ва ўзи ҳам "Челси"га кўтарилиб кетганди. Кейин де Дзерби келди, "Брайтон" ўйин жиҳатидан ҳам, натижа борасида ҳам пасайиб кетганди, аксинча, италиялик мураббий жамоага ўзидан ҳам нимадир қўшди.Роберто де Дзерби кетганида, гўёки "Брайтон"да пасайиш бўлиши керак эди, чунки барчаси айнан мураббийнинг тактикаси асосида бўлаётгандек туюлган. Аммо Фабиан Хюрселер билан ҳам ўз услубига эга бўлган, ҳар қандай топ жамоага қарши ўз футболини кўрсатадиган "Брайтон"ни кўриб турибмиз. Тўғри, жамоа ҳар йили кузда яхшироқ, кейинчалик, барибир таркибдаги муаммолар ўз сўзини айтади, зеро "Брайтон" содда футбол кўрсатмайди, демак ижрочиларнинг формасидаги пасайиш ўз таъсирини ўтказади. Лекин барибир ҳам қойил қолса бўлади.Бу саналган даврларда Кайседо, Макаллистер, Педро, Кукуреля, Троссар, Бёрн, Колвил, Биссума, Уэлбек, Балеба каби
Асланов билан футбол
21 Sept, 03:12

Асланов билан футбол
20 Sept, 17:47
«Фулҳэм» - «МЮ» ўйинининг 2-таймида, ҳисоб 0:0 эканида кўп мана бундай ҳолатдар бўлди - «Фулҳэм» дарвозабони ё ҳимоячилари тўпни олдинга тепмай, шунчаки кутиб турибди, «МЮ» футболчилари бормаяптиям. Уларам кутиб туришибди. Юқори ўринлар учун курашаётган жамоа охирги ўриндаги жамоага қарши дуранггаям қарши эмасдек. Шарманда.Интернетда менга энг ёққан ҳазил - «Каррикни истеъфога чиқариб, кейин унинг ўзини вақтинчалик мураббий қилиб олиб келиш керак» :)))@aslanov_futbol
Асланов билан футбол
20 Sept, 15:10
«Манчестер Сити»га қарши ўйинда «Сандерленд» 4,25 xG қайд этди. 8 та катта вазият, 9 та аниқ зарба ва ҳоказо. Қачон рақиб жамоа бунчалик кўп вазият яратган излаб тополмадим ҳам. Ҳатто «Сити» 10:1, 7:0 ҳисобида ютган ўйинларда ҳам xG камроқ бўлган экан.Абдуқодирни қайтариш керак тезроқ :))@aslanov_futbol
Асланов билан футбол
20 Sept, 09:15
forwarded from @nadirkhuja
Шуни максимал тарқатишга ёрдам қилинглар!Аввалига қайсидир компания менга пул таклиф қилди. Йўқ дедим.Шунга қарамай, сунъий интелект орқали ясаб тарқатишяпти. Менга жуда кўпчилик шу видеони ташлаяпти. Аммо Сиз уни тарқатганингиз сари, янада у рекка чиқишини билмаяпсиз шекили.Бу "тварлар"га қарши фақат раддия бера оляпман холос. Илтимос шу видеони тарқатишда ёрдам беринг.https://www.instagram.com/reel/DdgM0DqN3M0/?stkn=MWR5NWRxMmprZHgzdw==
Асланов билан футбол
20 Sept, 08:18
Терма жамоамизнинг Эрон, Сурия ва Кореяга қарши ўйинлар учун таркиби.@aslanov_futbol
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
