Latest posts

AXBOROT | Yangiliklar kanali
20 Oct, 06:30
#ТЕЗКОР ⚡️⚡️ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИ КУНИ БЕЛГИЛАНАДИ!🇺🇿Ўзбекистонда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни этиб белгиланиши назарда тутилмоқда.📊 Бугунги кунда мамлакатимизда: 💊 50 мингдан ортиқ фармацевтика мутахассиси; 🏭 504 та фармацевтика ишлаб чиқариш корхонаси; 🚚 478 та дистрибьютор ташкилот; 🏥 14 мингдан ортиқ дорихона фаолият юритмоқда.✅Қонун лойиҳасига кўра, «Тиббиёт ходимлари» ибораси «Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари» иборасига алмаштирилади.Мазкур ўзгартиш фармацевтика ходимларининг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши кутилмоқда.📌Қонун лойиҳаси мажлисда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.📲Яқинларга ҳам улашинг!👉 @Axborotyangiliklari


AXBOROT | Yangiliklar kanali
19 Oct, 17:01
Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонликлар сони 13 фоизга камайди2026 йилнинг биринчи ярмида Россияга меҳнат қилиш мақсадида борган Ўзбекистон фуқаролари сони 1,18 миллион нафарни ташкил этди.👉 @Axborotyangiliklari


AXBOROT | Yangiliklar kanali
19 Oct, 15:19
🇺🇸🇺🇿 Мен Президент Трамп билан икки соат олдин гаплашдим, у ўтган йилги ташрифингизни эслади, мамнун эканини билдиришни сўради. Бизнинг бу ерда эканлигимиздан ҳам жуда хурсанд - Марко РубиоПрезидент Шавкат Мирзиёев ва Марко Рубио учрашди.👉 @Axborotyangiliklari
AXBOROT | Yangiliklar kanali
19 Oct, 15:19
«Тарихда янги саҳифа очяпмиз» — Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди👉 @Axborotyangiliklari
AXBOROT | Yangiliklar kanali
19 Oct, 13:53
🇰🇬 Жаҳонга машҳур колумбиялик қўшиқчи Шакира 2026 йил 18 октябрда Қирғизистон пойтахти Бишкекда концерт берди.Концерт Бишкекдаги янги Bishkek Arena стадионида, Шакиранинг Las Mujeres Ya No Lloran World Tour жаҳон гастроль тури доирасида ўтказилди.👉 @Axborotyangiliklari
AXBOROT | Yangiliklar kanali
19 Oct, 12:34
☄️ Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида болалар ўйинчоғи ичига гиёҳвандлик воситасини яшириб олиб кетаётган аёл қўлга олинди. 😳👉 @Axborotyangiliklari
AXBOROT | Yangiliklar kanali
19 Oct, 10:03
❗️"Свет ўчмайди, деб ваъда беролмаймиз"Свет ўчмайди, деб ваъда беролмаймиз. У ўчади. Бу — техник қурилмалар билан боғлиқ жараён. Текис йўлда кетаётган машинанинг балони тешилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди-ку, тўғрими? Электр таъминотида ҳам авариявий узилишлар бўлиши мумкин.Сардор Исақулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари👉 @Axborotyangiliklari


AXBOROT | Yangiliklar kanali
19 Oct, 08:13
❗️Ўзбекистон 40 миллионлик маррага етай деб қолди.Аҳолимиз сони 39,5 миллиондан ошди. Бир йилда мамлакат аҳолиси 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган.👉 @Axborotyangiliklari


AXBOROT | Yangiliklar kanali
22 Sept, 17:17
#Ана_бўлмаса Латвияда эркаклар кескин камайиб кетибди.Латвиялик аёллар мамлакатда эркаклар анча камлиги ва улар йигит топишга қийналишларини тасдиқлашди. Латвия Европадаги энг катта гендер номутаносиблигига дуч келаётган давлатлардан бири. Эркаклар етишмаслиги туфайли Латвияда "бир соатлик эр" хизматлари ҳам оммалашган. Унда эркаклар уй таъмири, маиший ишлар ва бошқа "юмушлар"ни бажариш учун ёлланади.Кимга юборишни биласиз. 😁👉 @Axborotyangiliklari
AXBOROT | Yangiliklar kanali
22 Sept, 15:27
🇹🇷 Туркия тез орада мудофаа маҳсулотлари экспорти бўйича дунёнинг энг кучли 10 та давлати қаторига кирадиРажаб Тоййиб Эрдоған бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасидаги "100 йиллик дўстлик: Туркия — АҚШ" тадбирида маълум қилди.Шунингдек, у АҚШ билан ҳамкорликни, жумладан, қўшма ишлаб чиқаришни кенгайтириш икки давлат учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади.👉 @Axborotyangiliklari


AXBOROT | Yangiliklar kanali
22 Sept, 13:38
⚡️Шавкат Мирзиёев маъмурий одил судловни ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди▪️Соҳага 15 га яқин янги ҳуқуқий институт жорий этиш таклифлари кўриб чиқилди.▪️Фуқароларга ҳуқуқи бузилишидан олдин суд орқали ҳимояланиш имконини бериш учун 4 турдаги даъво шаклини жорий этиш таклиф қилинди.▪️Фуқароларга давлат органи қонунбузарлик содир этганини тан олишни сўраб муддатсиз судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилди.▪️Фуқароларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.▪️Давлат органи суд қарорини ижро этмаса, унга жарима қўллангандан кейин ҳам қарор бажарилмаса, прокурорга хабар бериш таклиф қилинди.👉 @Axborotyangiliklari


AXBOROT | Yangiliklar kanali
22 Sept, 11:32
#даҳшат⚡️БОҒЧАДА ОМБОР МУДИРИ 5 ЁШЛИ ТАРБИЯЛАНУВЧИ ҚИЗГА ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ 😨Ҳолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ва Болалар омбудсмани вакили тасдиқлади. Қайд этилишича, болага қарши содир этилган мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12-сентябр куни иш очилган.Шу куннинг ўзида гумонланувчи К.М. процессуал тартибда дарҳол ушланган бўлиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Болалар омбудсмани ахборотида. Гумонланувчига нисбатан Jinoyat kodeksining 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) ва 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Қўшимча қилинишича, Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида ваколатлари доирасида


AXBOROT | Yangiliklar kanali
22 Sept, 10:05
Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 млндан ортиқ йўловчи21 сентябрь куни Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Шу куни метро хизматларидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Аввалги рекорд 14 сентябрь куни ўрнатилган бўлиб, ўшанда 1 165 550 нафар йўловчи ташилган эди. Янги натижа аввалги кўрсаткичдан 16 031 нафарга кўп.Метрополитен маълумотига кўра, октябрь ойида кунлик йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда.👉 @Axborotyangiliklari
AXBOROT | Yangiliklar kanali
22 Sept, 08:30
Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тартиби ўзгарди.Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш энди ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сонидан келиб чиқиб амалга оширилади.Шу сабабли ариза топшириш муддати тугамаган бўлса ҳам, белгиланган жойлар тўлиши билан ҳудудда рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.👉 @Axborotyangiliklari
2,330Open in Telegram
AXBOROT | Yangiliklar kanali
22 Sept, 06:31
🇺🇸 АҚШ телеканаллари Трампнинг нутқини журналистларга қўйилган чекловларга қарши намойиш сифатида эфирга овозсиз узатдиАввалроқ Трамп CNN, Politico ва MSNOW журналистларига Оқ уйга киришни тақиқлаган ва уларни "уйдирма хабар тарқатадиган сохта ОАВ" деб атаган.Fox News, ABC, NBC ва CBS журналистлари чекловга тушмаган. Бироқ улар ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаб, чекловлар амал қилар экан, Трампни эфирда ёритмасликларини маълум қилган.👉 @Axborotyangiliklari
AXBOROT | Yangiliklar kanali
22 Sept, 06:31
🇺🇿 🚩 Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашдиКечада Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева сессия доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинган.👉 @Axborotyangiliklari




AXBOROT | Yangiliklar kanali
21 Sept, 17:09
🇺🇦 Зеленский Трампга Россия нефт заводларига бериладиган зарбаларни тўхтатиш шартини маълум қилдиУнинг таъкидлашича, бунинг учун Россия томони Украинанинг энергетика тизими, муҳим инфратузилмалари ва озиқ-овқат экспортига ҳужум қилишни тўхтатиши шарт.Агар Москва ушбу объектларни нишонга олишдан воз кечса, Украина ҳам ўз томонидан мос равишда кескинликни камайтириш қадамларини ташлайди.Зеленский бу борадаги ечимлар устида ишлашга тайёрлигини ва масалани Нью-Йоркда, БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ҳамкорлар билан муҳокама қилишини билдирган.👉 @Axborotyangiliklari


AXBOROT | Yangiliklar kanali
21 Sept, 15:16
🇺🇿 Ўзбекистон маҳаллаларида "Яшил харита"лар ишлаб чиқилади ва "Яшил AI" модули ишга тушириладиПрезидент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган лойиҳаларга кўра:▪️Экология қўмитаси ҳар бир маҳалла учун кўчат тури ва суғориш тизими акс этган электрон хариталарни эълон қилади. Ҳар бир маҳаллага ўрмончи-мураббий бириктирилиб, кўчатларни камида уч йил парваришлаш тизими йўлга қўйилади. ▪️ Маҳаллаларнинг "яшил рейтинги" жорий этилади ва юқори натижа кўрсатган ҳудудларга ободонлаштириш учун қўшимча маблағ ҳамда микрогрантлар ажратилади. ▪️Аҳолининг яшаш ва иш жойидан камида 3 та дарахт кўриниб туриши, ҳудуднинг 30 фоизи соя билан қопланиши ва 300 метр масофада яшил дам олиш маскани бўлиши таъминланади. ▪️Тупроқ, иқлим ва сув таъминотини таҳлил қилиб, кўчат экиш учун мақбул жойларни белгилайдиган ҳамда касалликларни эрта аниқлайдиган тизим тажрибадан ўтказилади. 👉 @Axborotyangiliklari




AXBOROT | Yangiliklar kanali
21 Sept, 15:16
Таиланддан Ўзбекистонга 13 кгдан ортиқ наркотик олиб кирилишига уриниш аниқландиБожхона қўмитаси қора бозордаги қиймати $1,7 млндан ошадиган "гашиш мойи" айланмасига чек қўйган.Қўмитага кўра, Таиланддан учиб келган фуқаронинг юклари орасидаги вино шишалари ва зираворлар ўрамидан 7,5 кгдан ортиқ наркотик топилган.Контрабандачининг кўрсатмаси билан Самарқанд шаҳрида давом эттирилган тадбирда юкни қабул қилиб олган шериги ҳам қўлга олинган ва унинг уйидан яна 5,5 кг модда мусодара қилинган.👉 @Axborotyangiliklari




AXBOROT | Yangiliklar kanali
21 Sept, 11:35
#диққат‼️Тошкентда қишда етарлича иситилмаган кўп қаватли уйларни текшириш бошландиЭнергия аудити ўтказиш мақсадида ўтган иссиқлик мавсумида белгиланган меъёрий талаблар даражасида иситилмаган кўп квартирали уйлар танлаб олинди.Ҳар бир уйда иссиқлик йўқотишларига сабаб бўлаётган асосий омиллар аниқланади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли техник ечимлар ишлаб чиқилади.👉 @Axborotyangiliklari

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
