Latest posts

Abror Zohidov
11 Feb, 10:22
⚡️ Сарварбек Кабировдан 600 минг сўм! Бале!
Abror Zohidov
11 Feb, 10:06
⚡️ Nur тахаллусли дўстимиздан 450 минг сўм. Тасанно!
Abror Zohidov
11 Feb, 10:02
⚡️ Nur тахаллусли дўстимиздан 450 минг сўм. Тасанно!
Abror Zohidov
11 Feb, 09:25
⚡️ 50, 100, 150, 200, 250 минг сўмдан кейин икки киши 300 минг сўм таклиф қилди. Уч киши картага ўтказиб ҳам берди. Барака топсин! Давом этамиз!
Abror Zohidov
11 Feb, 08:39
✨ Аукцион бошладик! Заҳириддин Бобур суратини ким сотиб олади? Оққон билан курашаётган Аида қиз эсингиздами? У янги асарини тақдим этди. Ажойиб-а! Қизалоқ Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган куни муносабати билан жуда чиройли сурат чизган. Ким кўп таклиф
Abror Zohidov
11 Feb, 07:23
✨ Аукцион бошладик! Заҳириддин Бобур суратини ким сотиб олади?Оққон билан курашаётган Аида қиз эсингиздами? У янги асарини тақдим этди. Ажойиб-а!Қизалоқ Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган куни муносабати билан жуда чиройли сурат чизган. Ким кўп таклиф қилса, кўнгли осмон янглиғ инсонлар эътибор қилсалар ва шу суратни сотиб олсалар – Аида учун катта кўмак бўларди.🖐 Бошланғич нарх – 10 минг сўм! Суратни ғолибга 14 февраль куни топширамиз. Сурат Андижон юртига кетса, жуда хурсанд бўлардик. Лекин ғолиб қаерда бўлса ҳам барака топсин!Дарвоқе, Ҳазрат Навоий туғилган кунига ҳам сурат чизган. Балки бу суратни бонус сифатида берармиз…🤲 Хўўўшшшш, ким савоб мусобақасига тайёр?P.S.: Аукционда қатнашмайдиган, аммо эҳсон бериш нияти бўлганлар учун карта: 9860120113552208 А. ЗоҳидовАброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Abror Zohidov
11 Feb, 06:28
🍃 Ўзбегим манзараси (№2)🚜 Тракторчилик яхши касб, фойдали. Айниқса Ҳожибой Тожибоев таърифлаганидан кейин янаям машҳур бўлиб кетди.Трактор билан боғлиқ воқеалар ҳам кўп бўлганЎсмир пайтим эди. Ярим тунда тракторга чиққанмиз. Олдинда тракторчи, ёнида шериги, мени орқага ўтказишди. Трактор шунақа тариллайдики, қулоғимни узиб оладигандек. Ҳайроооооон қолганим – иккови ҳам ҳеч нарса бўлмагандай гаплашиб кетаверган. Мен шунча ҳаракат қилсам ҳам трактор овозидан ҳеч нарсани эшитмаганман…Куёвимиз бор, тракторчиШу касбдан барака топган. Қишлоқда 15 нафар тракторчи бор, ҳаммаси жуда иноқ экан. Биттаси оғир хаста бўлибди, ётиб қолибди. Болалари кичкина, ўзи гавдали, шифохонада беморни ойлаб парваришлаш ҳам муаммо. Шу вазиятда 14 нафар тракторчилар оиласини таъминлаб, навбати билан беморнинг тепасида ўтириб чиқишибди…⚡️ Видео хорижда олинган. Лекин болажонлиги ўзбекларни эслатади.Аб
Abror Zohidov
10 Feb, 09:34

Abror Zohidov
10 Feb, 08:19
⚡️ Ўғлимнинг биринчи оши!🤷♂️ Фақат чатақ тарафи – бизнинг учта ошлик гўштини солиб юборибди🙃
Abror Zohidov
9 Feb, 08:16
🤲 Абитнинг зўри! Шукр...
Abror Zohidov
9 Feb, 06:05
🤷♂️ Ҳожи опой нима деса ярашувради а?❌ "Муҳаммад Юсуфни мен одам қилганман" девормабдиям...Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Abror Zohidov
9 Feb, 05:37
🖐 Ўзбегим манзараси☘️ Кичкина бола эдим. Тоғамнинг уйига боргандим. «Родной» тоғам эмас, очиғи – ҳалигача менга қандай тоға бўлади, билмайман. Лекин ҳаммамиз тоға деб бораверадик.Тоғамнинг болалари кўп эди, мен ҳам ўша ерга боргим келаверарди. Бир куни болалар урушиб кетдик. Ўзининг болалари, қўшнилар, мен… Тўполон бўлиб кетди. Кимдир йиғлаган, кимдир йиқилган, кимнингдир кўзи кўкарган. Тоғам уйдан югуриб чиқиб ажратди, кимнидир юпатди, яна биттасини кўтариб олди. Ишқилиб тинчитди.Шу пайт тоғамнинг катта ўғли мактабдан келиб қолди. Адашмасам, 9 ёки 10 синф эди. Каааааттта одамга ўхшаб кўринарди менга. Шунча болага сабр қилиб турган тоғам катта ўғлини кўриши билан кўзи чақнаб кетди ва варанглатиб сўкиб бошлади. Ҳеч бир сабабсиз, тўхтовсиз.Акам ҳайрон бўлиб сўради холос: «Тинчликми, мен нима қилдим?». Тоғам сўкканига тўймай қарсиллатиб тепди. Акам бошқа ҳеч нарса демади, нима
Abror Zohidov
6 Feb, 10:54edited
✨ Санъат ва маданият институти ҳайрон қолдирди☘️ Болажонлар орқасидан шу даргоҳга бориб қолдим. Ажойиб муҳит, самимият ва шодлик бор экан у ерда.Институт талабалари ҳар бир дақиқани мазмунли қилишди. Болажонлар мана шу тадбир жараёнида дардларини аниқ унутишди. Ўзим ҳам рақсга тушвордим.Бу кўргазмага 15 нафар болаларнинг ўзлари бевосита қатнашишди, бора олмаган юзлаб ўғил-қизларнинг 200 дан ортиқ суратлари тақдим этилди.Тадбирда аукцион, саҳна дастурлари, болаларни хурсанд қиладиган совға-салом ва бир пиёла чой ташкиллаштирилди. Маза қилдик.Энг муҳими – тадбирда 30 млн сўмдан ортиқ маблағ йиғилди. Бугундан болаларга пулларни тарқатиб бошладик.Санъат ва маданият институтига респект!Илтимос, буни "тарқатилаётган эҳсон" дея тушунманг. Бу пуллар суратлари билан кўргазмага иштирок этган болажонларга тегишли.Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Abror Zohidov
6 Feb, 05:59
🖐19 йилдан бери шу жемферимни кияман2007 йилда туғилган кунимда синглим ҳадя қилган. Ҳеч нарса қилмаган, Худо хоҳласа 30 йил ҳам киявераман. Умуман, ҳар қандай кийимни титилиб кетгунча ишлатаман.Мақтаниш учун ё пулим йўқлигидан эмас, негадир бир нарсага ўрганиб қолсам, ечгим келмайди. Кичик келиб қолганларнигина жиянларга бераман. Ашнақа…Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Abror Zohidov
5 Feb, 10:34

Abror Zohidov
5 Feb, 09:00
☘️ Қизалоқнинг нигоҳини қаранг🖐 Эсингиздами, "Савобталаблар йигитлар бормуу?" дегандим. 10 нафарча полвон дўстларимиз "лаббай" деб югуриб келишди. Уддалашди!"100 орзу" давом этади. "SEN KUCHLISAN" давом этади.Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Abror Zohidov
5 Feb, 05:57
🤷♂️ Бир ўлкаки...Ит уруштирсанг, хўроз уруштирсанг – қамаласан. Қафасга қамаб, милёнлаб томошабин кўз олдида ОДАМ уруштирсанг – бемалол!Чойхонада дурак ўйнасанг жарима, соат 23:00 да мелиса ҳайдаб юборади. ТВда ярим тунда октагоннинг ҳар қаршисида «1xBet» истаганча тарғиб қилинади. Қимор ўйнайсанми, уйингни, жону-молингни тикиб ўласанми – бемалол!Каттароқ ташкилот ёнига бориб, ҳатто «Мен ватанпарварман!» дея елкангга байроқ илиб бақирсанг – 3 минутда оперлар етиб келади. Одам уруштириб рақибингни қонга беласанг, байроғингни ҳилпиратиб, рақиб қиёфасида қардош халқингни ерга урсанг – бемалол!Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Abror Zohidov
4 Feb, 04:56edited
❌ Ҳар бир мамлакатнинг Эпштейни, ўз Эпштейнлари борФақат ҳажм, даража ҳар хил. Бизнинг Нодир «ёрқин» мисол бўла олади.Эпштейндан фарқли ўлароқ у тирик. Нодирвой нафақат тирик, балки халқ пулига уч маҳал еб-ичиб, иссиқ жойда яшаб юрибди. Ушланганда бир тўполон бўлди, тинчиди, қилғилиқлари махфийлаштирилди. Билган билди, яқинлари дод деб қолаверди.Ҳар бир инсоннинг вужудида иблис яшайди. Агар қудрат ва бойлик жамланса, ўзининг ва давлатнинг жилови бўлмаса, шайтон ҳайратда қолади.Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Abror Zohidov
3 Feb, 11:28

Abror Zohidov
3 Feb, 05:39edited
✨Бобур жамоасига респект!🍃Оққонга чалинган икки болажонларнинг кичик орзуси бор экан.Вайнчи йигитлар улар билан учрашишди, суҳбатлашишди, ҳадя беришди, (беркитиб бўлсада) бола ва қизалоққа атаганларини бериб кетишди.Менга таъсир қилгани – Бобурнинг ўзи ёки бирорта вакили билан келиши мумкин эди. Йўқ! Ҳаммаси, бутун жамоа бўлиб келишибди.Олдин вайнларига завқланиб кулардим, энди ўзини ҳурмат қилдим. "SEN KUCHLISAN" жамоаси "100 орзу" сари ҳаракатда!Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
