gram news
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали channel avatar

Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

@azon_global

Рус тилидаги саҳифамиз @azonglobal_ru Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal

ProjectsKKNews

14,900subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    15 Oct 2025, 15:15edited

    АЗОН ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН БАЁНОТАссалому алайкум, ҳурматли юртдошлар, азиз дўстлар! Бугун биз – “Азон Глобал” жамоаси муҳим бир баёнот билан сизга мурожаат қилмоқдамиз. Хабарингиз бор, “Азон” лойиҳалари асосчиси, таниқли уламо Устоз Мубашшир Аҳмад ҳозирда суд ҳукми билан ҳибсда сақланмоқдалар. Бу ишни бошидан бери кузатиб турганингиз учун тафсилотларга тўхталмоқчи эмасмиз.Батафсил: https://azon.global/4676©️Azon Global
    43,0001,43014871361211Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    13 Oct 2025, 13:10

    Яқин Шарқда янги тартибот ўрнатилмоқда – сиёсий таҳлилчиРоссиялик сиёсий таҳлилчи Максим Шевченконинг фикрича, Яқин Шарқда янги ўйинчилар пайдо бўлмоқда. Бу эса Нетаняхунинг "Буюк исроил" орзуси барбод бўлаётганидан даракдир.Батафсил: https://azon.global/4675©️Azon Global
    38,700342120541Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    13 Oct 2025, 11:54edited

    ҲАМАС гаровдаги исроилликларнинг барчасини қайтардиАҚШ воситачилигида тузилган сулҳ келишуви доирасида ҲАМАС Ғазода сўнгги 20 нафар тирик гаровдагиларнинг барчасини Халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширди.Улар икки босқичда босқинчи исроил томонига топширилди – аввал Ғазодан дастлабки етти киши олиб чиқилди, кейинроқ яна 13 нафари. Топшириш жараёни Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон-Юнус шаҳрида амалга оширилди.Гаровдагилар озод этилиши жума куни кучга кирган исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувнинг муҳим босқичи бўлди. ҲАМАС уларни озод этганидан сўнг 20 нафар гаровдаги фуқаро ишғол ҳудудига қайтди. Бунинг эвазига босқинчи исроил душанба куни кечга бориб қарийб 2 минг нафар фаластинлик маҳбусни озод этиши кутилмоқда.Аммо сулҳ битими урушни тўлиқ тугатмади. Энди Ғазода кейинги босқичда нима бўлиши ҳақида кўплаб саволлар очиқ қолмоқда. Ушбу масалалар бугун Мисрда ўтказилиши
    32,2992720651Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    13 Oct 2025, 08:06

    Афғонистон ҳукумати вакили 58 Покистон ҳарбийси йўқ қилинганини айтдиАфғонистон ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, 12 окябрга ўтар кечаси ўтказилган операцияда 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган ва улардан 30 нафари жароҳатланган. Шунингдек, 20 та Покистон хавфсизлик пости вайрон қилинган.Батафсил: https://azon.global/4673©️Azon Global
    20,60010644181181Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    13 Oct 2025, 07:04

    Асл террорчи ким: ҲАМАСми ёки исроил?Сион-фашистлар фаластинлик маҳбусларга худди ҳайвонлардек муносабатда бўлади: уларни йўлаклар бўйлаб судрашади, даҳшатга солишга уринишади. Кўзлари боғланган, қўллари кишанланган, ҳолдан тойган ва озиб кетган маҳбусларни бошини эгишга мажбур қилишади.ҲАМАСнинг исроиллик асирларни озод қилиш жараёни тасвирлари эса асл террорчи кимлигини фарқлашимизга ёрдам беради. Хўш, ҲАМАС ҳам сионистларга худди шундай тазйиқларни ўтказса нима бўларди? Ушбу ҳолатни ўз кўзи билан кўраётган дунё оммавий ахборот воситаларининг Фаластин озодлик ҳаракатини қоралаши, босқинчи исроилга келганда сукут сақлаши жуда ажабланарли ҳолат.©️Azon Global
    19,400video200130291531Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    13 Oct 2025, 05:04

    “Қувноқ Рожер” – дунёда Z авлоди намойишларининг рамзига айландиЖакартадан Парижгача бўлган намойишларда Z авлоди кўтарган ягона байроқ тобора оммалаша бошлади: сариқ сомон шляпа кийган, тиржайиб турган бош суяк ва суяклар тасвири – омма устида ҳилпираётган байроқда акс этган.Япониялик рассом Эйитиро Ода томонидан 1997 йилда чизилган “Улкан хазина” комикси (расмли ҳикояси) орқали дунёга келган “Қувноқ Рожер” – қароқчилар байроғи ҳукумат адолатсизликларига қарши чиқаётган ёш авлоднинг халқаро рамзига айланди.©️Azon Global
    14,8006818141264Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    13 Oct 2025, 04:06

    Орол денгизини қайта тиклаш дастурларига 33 млн доллар йўналтирганмиз – Путин“Россия–Марказий Осиё” иккинчи саммити мажлисида РФ президенти бундай дастурлар қаторида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг ҳолатини мониторинг қилиш, сувни тежаш ва қайта фойдаланиш технологияларини жорий этиш, шунингдек оролбўйи ҳудуди ҳамда Оролнинг қуриб қолган сарҳадларида тизимли кўчат экиш ишлари ҳам борлигини маълум қилди.Батафсил: https://azon.global/4674©️Azon Global
    14,6001049636121211Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    13 Oct 2025, 03:29

    Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида гуманитар ёрдам юкланган машиналар Ғазога етиб борди. Конвой таркибида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва ичимлик суви бўлган. Ёрдам тарқатиш чоғида кўп сонли фаластинлик йиғилган.©️Azon Global
    18,2007050212Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 17:01

    Фикрни таъқиб қилишни тўхтатиш керак | «Бизнинг ракурс» кўрсатувиЗиёли ким? Бугунги кун зиёлиларининг муаммолари нимада? Ҳукумат зиёлилар билан қандай муносабатда бўлиши керак?Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/dan8lbZWAiY©️Azon Global
    17,5001225241Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 15:10

    Туркия қуролли кучлари Ғазода тинчликни сақлашга тайёр | ЖараёнТомоша қилинг 👉 https://youtu.be/6UW3zJjp_T8©️Azon Global
    12,300136312021Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 13:24

    Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга ортганЎзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга кўпайган бўлса, синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи 80 баробарга ортган.Батафсил: https://azon.global/4672©️Azon Global
    11,80011567151096Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 12:19edited

    Қувонч кўз ёшлари: фаластинлик эгизаклар бир йиллик айрилиқдан сўнг учрашдиБосқинчи исроилнинг Ғазодаги геноциди даврида айрилишга мажбур бўлган фаластинлик эгизаклар ниҳоят бир йил ўтиб қайта учрашди.Улар бир-бирини бағрига босиб қувончдан йиғлаб юборишди – бу уларнинг уруш бошланганидан бери илк бора кўришиши эди.©️Azon Global
    12,200video324461321Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 11:30

    “Нобель эмас, Насруллоҳ”: Эронда муқобил мукофот таъсис этилиши мумкинЭрон Экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари Аббос Каабий Нобел мукофоти ўрнига исроил томонидан ўлдирилган "Ҳизбуллоҳ" шиалар ҳаракатининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ шарафига “Насруллоҳ мукофоти”ни таъсис этишни таклиф қилди.Батафсил: https://azon.global/4671©️Azon Global
    11,5001223110764Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 10:01edited

    Башар Асад компьютер ўйинларига тобе бўлиб қолди – ОАВГерманиянинг Die ZEIT нашри ёзмоқда:💢 Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 2024 йил декабрда ўз режими қулаганидан сўнг бутун оиласи билан Москвага қочиб кетганди. У ҳозирда “Moscow City”даги люкс бинолардан бирида яшамоқда.💢 Россия хавфсизлик хизматлари томонидан қўриқланаётган Асад деярли уйидан чиқмайди ва онлайн видео ўйинларга муккасидан кетгани айтилмоқда.💢 Путин ҳимояси остидаги Асад ижтимоий ҳаётдан бутунлай узилиб қолган.©️Azon Global
    10,20023924141033Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 09:39

    Шимолий Кореяда Ким Чен Ин раҳбарлигидаги ягона ҳукмрон партиянинг 80 йиллигига бағишланган йирик ҳарбий парад ўтказилди. Парадда ҳозиргача ишлаб чиқилган КХДРнинг энг кучли қитъалараро баллистик ракетаси – “Hwasong-20” намойиш этилди.©️Azon Global
    9,610video88171242Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 09:07edited

    Она тилида ёзилмаган кўча номлари ва баннерлар олиб ташланмоқда, ҚирғизистондаБишкекда давлат тилида ёзилмаган кўча номлари ва реклама ёзувлари олиб ташланмоқда, дея хабар берди “24kg” нашри.Батафсил: https://azon.global/4670©️Azon Global
    9,650241210282382Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 08:02

    Трамп Хитой маҳсулотларига қўшимча 100 фоизлик бож жорий этдиАҚШ ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб Хитойдан олиб кириладиган барча маҳсулотларга амалдаги божлар устига қўшимча равишда 100 фоизлик бож жорий этади.Батафсил: https://azon.global/4669©️Azon Global
    9,57017520531Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 07:08

    Босқинчи исроил Ливан жанубига ҳужум қилдиисроил ҳаво ҳужуми оқибатида Ливан жанубидаги Мисилҳа туманидаги юк машиналари гаражига катта моддий зарар етган. Сионистлар ҳужумидан мақсад ҳамда қурбонлар сони ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.©️Azon Global
    11,500video276406511Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 05:06

    Путин Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси ҳақида гапирдиРоссиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси минтақадаги асосий хавфсизлик элементларидан биридир, деди Владимир Путин Душанбеда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашувда.Батафсил: https://azon.global/4668©️Azon Global
    9,9001322812973Open in Telegram
  • Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

    11 Oct 2025, 03:31

    Туркия қуролли кучлари Ғазода тинчликни сақлашга тайёрТуркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр.Батафсил: https://azon.global/4667©️Azon Global
    9,6001154316861Open in Telegram