Latest posts

Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
21 Sept, 13:19
➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!Ўткир Ҳошимов
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
21 Sept, 13:18
#iqtibos📚Ovozingni emas, so'zlaringni ko'tar. Gul o'stiruvchi momaqaldiroq emas, balki yomg'irdir.©️Jaloliddin Rumiy
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
16 Sept, 07:45
Одамлар бор – юзларида нури бор, Одамлар бор – кўзларида сири бор. Яна баъзиларни кўрдик маймунга ошна – Одам бўлмайдиган одам тури бор.Иқбол Мирзо
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
16 Sept, 07:37
Ниманидир ўрганишга бўлган кучли истак, бу- аллақачон эллик фоиз муваффақиятдир. Д. КарнегиЎрганмоқчи бўлсангиз ҳаракат қилинг, энди кеч деманг. Ҳеч қачон кеч бўлмайди, аксинча бу сизга берилган имкон бўлади.Билмасангиз сўрашга уялманг! Бунга бир дақиқа кетиши мумкин, аммо билмаслик бир умр хижолатли бўлади.
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
12 Sept, 01:46
Бахтли яшамоқчи бўлсангиз, қуйидаги қоидаларга амал қилинг: • бировларнинг гапига парво қилманг; • бировнинг қалбига озор берманг; • ўзингизга боғлиқ бўлмаган масалаларни ўйлаб, ғам еманг; • ҳасад қилманг; • ҳаракатдан тўхтаманг; • ҳар қандай вазиятга руҳан тайёр туринг...Бу рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Бироқ умумийлари билан кифояландик.Вафо Мўмин
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
12 Sept, 01:41
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг: 1. Бу вақтинчадир. 2. Бу тақдиримда ёзилган эди. 3. Бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди 4. Бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
10 Sept, 08:28
Бошқалардан афзал бўлишни эмас, аввалги ҳолингдан афзалроқ бўлишни хоҳла! Ақллар бошқалар билан машғул бўлганда кичрайиб, ўз соҳиби билан машғул бўлганда катталашади.Вилям Шекспир
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
9 Sept, 07:45
Бас қилинг!• Кераксиз одамлар билан вақтингизни ўтказишни бас қилинг! • Муаммоларингиздан қочишни бас қилинг! • Ўзингизни алдашни бас қилинг! • Тузилган режаларингиздан қочиб, уларни бажаришни кейинга суришни бас қилинг! • Ўтмишни ушлаб туришни бас қилинг! • Хато қилишдан қўрқишни бас қилинг! • Ўтмишдаги хатолар учун ўзингизни койишни бас қилинг! • Ҳасад қилишни бас қилинг! • Нолишни ва ўзингизга ачинишни бас қилинг! • Ўзингизни оқлашни бас қилинг! • Қарама-қарши тарафга ҳаракатланишни бас қилинг! • Ўзингизни мақташни бас қилинг! • Ҳар бир ишни рио учун қилишни бас қилинг!Муаммоларингизда бошқаларни айбламанг! Эътиборингизни истамаган нарсаларингизга қаратманг.
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
9 Sept, 07:42
Ўрганишдан тўхтаган инсон қарийди.Фарқи йўқ йигирмадами ёки саксонда... Ўрганишда давом этаётган ҳар қандай инсон эса, ёшлигини сақлаб қолади.Ҳаётда энг асосийси - онг ёшлигини сақлаб қолиш.Генри Форд
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
5 Sept, 13:58
• Бойлар билан ўтирганнинг дунёга ҳаваси ортади; • Фақирлар билан ўтирганнинг шукур қилиши ортади; • Амирлар билан ўтирганнинг кибри ортади; • Аёллар билан ўтирганнинг уларга мойиллиги ортади; • Болалар билан ўтирганнинг ўйинга мойиллиги ортади; • Гуноҳкорлар билан ўтирганнинг гуноҳга журъати ортади; • Солиҳлар билан ўтирганнинг ибодатга ҳаваси ортади; • Олимлар билан ўтирганнинг эса тақвоси ва илми ортади.Ким билан бирга бўлиш ўзингизнинг ихтиёрингизда!
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
5 Sept, 13:53

Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
5 Sept, 13:52
Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди.Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб томчи бир томонга мойил бўлиб, ерга тушиб кетмаслиги учун унинг мувозанатини сақлаш мақсадида шу йўлни тутдилар.Чумолиларга ўзаро ҳамкорлик қилишни, томчини ўртада тенг бўлишни ва жамоанинг ҳар бир аъзосига ҳаққини бериш кераклигини ким таълим берди?Чумолиларга буларнинг ҳаммаси ким ўргатган дейсиз...
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
2 Sept, 02:06
Тўғри йўлни топиш қийин. Топгач ундан юриш янада қийин. Энг қийини - юраётиб бошқа йўлларга бурилиб кетмаслик.Дўст бир томонга, душман бошқа томонга тортқилайди. Шайтон учинчи йўлни ҳам топиб беради. Шаҳват ўзининг кўчасига, ғазаб ўзининг кўчасига бошлайди. Атроф тўла нафсқитиқлар йўллар.Унинг устига ақл ожиз. Умр қисқа. Иш тўхтамас. Қазо тайин. Синов эса хатарли. Кенг дунё гирдоб мисоли сизни қаърига тортиб кетай дейди...Мана шуларнинг бари "Нега мусулмон ҳар намозида ҳидоят сўрайди?" деган саволни очиқлайди.Ҳидоят — нафақат тўғри йўлни топиш, балки, тўғри йўлда тўғри юриш ҳамдир!
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
30 Aug, 15:40

Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
30 Aug, 00:55
ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА🔘Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир. Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.🔘Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.🔘Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси хам шудир.Омадли инсонлар мана шу уч нуқтага аҳамият беради ва ундан фойдаланади.
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
24 Aug, 07:13
Донишманддан сўрадиган: — Нега ёмон одатлар одамни осонгина эгаллайди, яхшилари эса — қийин ва анча омонат бўлади. — Агар соғлом уруғни қолдириб, касалини ерга кўмсангиз нима бўлади? — Офтобда қолган уруғ ҳалок бўлади, тупроққа кўмилгани ёмон бўлса ҳам ўниб чиқади, лекин кам хосил бўлиб ёмон мева беради. — Одамлар ҳам шундай қилишади: хайрли ишларни дилдан бажариш, қалби тўрида асраш ва камол топтириш ўрнига, уларни кўз-кўз қилиш учун чиқариб қўйишади ва эҳтиётламай нобут қилишади. Ўзларининг гуноҳлари ва иллатларини эса бошқалар кўрмаслиги учун диллари тубига яширишади. Улар у ерда ўсади, қалбларини эгаллайди, ўзини бебурд қилади.
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
24 Aug, 06:59
Фикрларингизни кузатинг; Улар сўзларга айланади.Сўзларингизга аҳамият беринг; Улар ҳаракатларга айланади.Ҳаракатларингизни кузатинг; Улар одатларга айланади.Одатларингизни кузатинг; Улар характерга айланади.Характерингизга аҳамият беринг; У ҳаётингизга айланади.
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
22 Aug, 03:00
Abu Ali Ibn Sino hikmatli so'zlari-Aql tarozusida tortib ko‘rilmagan har qanday bilim asossizdir. Shu bois mantiq ilmini o‘rganmoq juda muhim.-Hakimning uch quroli bor: so‘z, giyoh va tig‘.-Yolg‘izlik halokatga olib keladi. Zero, inson o‘ziga kerakli narsalarni faqat jamiyat yordamida qo‘lga kiritishi mumkin.-Chala bilim egasi bo‘lishdan ko‘ra, bilimsizlik afzalroqdir.
Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
22 Aug, 00:43

Профессор Жахонгир Исмоилбекович Бобоев илмий-мотивация мактаби
21 Aug, 09:11
Bir kun keladi. Erta tongda uyg'onasiz. Tarixga- ortga qaraysizda, bajarolmagan ishlaringizni eslab, chuqur xo'rsinasiz. "Endi u damlar ortga qaytmaydi", deb ham qo'yasiz. Kelajakdan turib ortga qaraganda o'sha kunning nomi BUGUN deb ataladi.• Bugun boshlang ! • Bugun urinib ko'ring! • Bugun qadam tashlang!Ertaga kech bo'lishi mumkin.© Paulo Koelo
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
