Latest posts

Bahodir Ahmedov
22 Sept, 15:20
Тиббиёт муассасасидан чиқаётган чиқиндини жойларда ҳали ҳам оддий чиқинди сифатида йўқ қилаётган ҳолатлар учрамоқда. Шунча гапдан кейинам, товба. Тиббиёт чиқиндисини очиқ ёқиш натижасида ҳавога зарарли моддалар ажралиши мумкин. Улар нафас йўллари орқали инсон организмига тушишини билмайдиганлар бор экан. Ёки билиб туриб қилишади.Агар чиқинди тўғри зарарсизлантирилмаса, инфекция тарқалиши, тупроқ ва сувнинг ифлосланиши учун ҳам шароит юзага келади. Айниқса, игна ва бошқа ўткир тиббий буюмларнинг маиший чиқиндига аралашиб кетиши чиқинди йиғувчи ва сараловчи одамлар учун ҳам хавф туғдиради. Уларни ҳам нега ўйламаймиз?!Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси А. Туйчиев Соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборибди. Сўровда тиббиёт чиқиндиларини тўплаш, ташиш, сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш талабларига риоя этилиши бўйича


Bahodir Ahmedov
22 Sept, 13:04
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қоқ марказида — Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа ҳудудида жойлашган 1,3 гектарлик ер участкасида [яшил зонада] давлат-хусусий шериклик асосида автотураргоҳ қуришни режалаштирмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақовнинг тегишли қарори қабул қилинган.Яшил ҳудудлар ўрнига автотураргоҳлар қуриш ташаббусларига кичиккина қаршилигим бор👉@bahodirahmedoff👈e-qaror.gov.uzE-qaror | Toshkent shahrida soddalashtirilgan tartibdagi davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish to‘g‘risidaMahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimi1,060Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 12:11
Маъмурий судларга беришдаги 6 ойлик муддат қайта кўриб чиқилиб, муддатсиз мурожаат қилиш таклиф этилдиРасмий хабарга кўра, судга мурожаат қилиш учун белгиланган амалдаги олти ойлик муддат қайта кўриб чиқилади. Фуқароларга давлат органи томонидан қонунбузилиш ҳолати содир этилганлигини тан олиш юзасидан судга муддатсиз мурожаат қилиш имкониятини яратиш таклиф этилди.Амалда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан фуқаронинг ҳуқуқи бузилган тақдирда бундай ҳужжат устидан маъмурий судга шикоят қилиш имконияти мавжуд эмас.Эндиликда фуқароларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.👉@bahodirahmedoff👈


1,150Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 10:32
ЯТТлар учун лизинг"Адолат" СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида якка тартибдаги тадбиркорларга (ЯТТ) лизинг хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш масаласи.Муҳокама қизғин.Менинг фикримча, ЯТТ эртага лизингда қийналиш қийналмаслигини ўзи ўйлаши керак менимча. Шартномавий муносабат эркин ва ҳар ким рискни ўзи шартномадан келиб чиқиб бўйнига олади.👉@bahodirahmedoff👈
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 09:20
Расмийлар тўғри айтмоқда: блогер олиб келдим энди мен ютаман деб ўйлаб юборади суддаги айрим тарафлар. Аслида ундай эмас. Ҳолат қонунан сизга қарши бўлиб турса блогер, журналист олиб келганни аҳамияти йўқ.Аммо одатда тарафлар судда ютиб чиқаман энди деб блогер, журналистни судга чорламайди. Суд мажлисида судья процессуал талабларга риоя қилмаётгани, келтирилаётган далилларга беэътибор бўлаётганлигини айтишади. Блогер, журналист судга бориб бундай ҳолатга кўзи тушмайди. Чунки у борса судья барча талабларга мос тарзда иш олиб боради. Ҳаммаси процессуал талаблар доирасида ўтказилади. Ишда қонунан ҳақ бўлган тарафга эса айнан шу керак. Қонун доирасида кўриб чиқилиши. Баъзан эса бунга шубҳа бўлади. Инсонмиз. Судья ҳам инсон. Баъзан хато қилади (билиб ёки билмай).👉@bahodirahmedoff👈
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 07:32
Даҳшат. Банк ходими қасддан одам ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинибдиУ банкка автокредит расмийлаштириш учун келган одамни қасддан ўлдирган ва каналга ташлаб юборган. Мижознинг ёнидаги 5,7 минг АҚШ долларига кўз тикиб шу ишларни қилибди. Мижозни овлоқ жойда ўлдириб, мурдасини машина ичига солиб ҳеч нарса бўлмагандек кечгача ишлаб, кечки пайт Фарғона каналига ташлаб юборибди. Мурда 6 кунда топилган.👉@bahodirahmedoff👈
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 06:50
🇺🇿 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг тегишли буйруғига асосан, Аҳмедов Олимхўжа Мухаметхон ўғли Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.Ўзи ҳам вақтида ноҳақликлар кўрганди. Энди мана меҳнат соҳасида курашишга давлат имкон бермоқда.👉@bahodirahmedoff👈
1,490Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 06:04
forwarded from @sanatsiya
Sudga VKS orqali ulanish tartibi ishtirokchi uchun aniq bo‘lishi kerak.VKS orqali sud majlisida qatnashishdagi tashkiliy muammolar yuzasidan bildirilgan fikrlarga qo‘shilaman.Ko‘tarilgan holat sud ishtirokchisiga ulanish jarayonida aniq yo‘l-yo‘riq va tezkor aloqa zarurligini ko‘rsatadi.Sudda birinchi marta qatnashayotgan fuqaro yoki advokat sudya yordamchisining shaxsiy telefon raqamini bilmasligi tabiiy. U rasmiy platformadagi ma’lumotlar orqali qaysi sudga, kimga va qanday tartibda murojaat qilishini tushuna olishi kerak. Raqam boshqa sudga tegishli bo‘lib chiqishi yoki qo‘ng‘iroqlarga javob berilmasligi esa ishtirokchini noaniqlikda qoldiradi.Menimcha, sud majlisi haqidagi xabarnomaning o‘zida VKSga ulanish bo‘yicha yo‘riqnoma, ulanish vaqti hamda mas’ul xodimning xizmat telefoni ko‘rsatilishi lozim.Platformadagi aloqa ma’lumotlari sud turi va hududi bo‘yicha aniqTelegramBahodir AhmedovВКС орқали судга қатнашишни айрим ташкилий масалалари ҳали-ҳануз яхши йўлга қўйилмаган. Масалан сиз биринчи марта судга қатнашиб турибсиз. Судья ёрдамчисини рақами йўқ. ВКС орқали боғланмоқчисиз. Қандай қилиб боғланасиз? Аввал vka.sud.uz орқали судни топиб…1,300Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 05:21
ВКС орқали судга қатнашишни айрим ташкилий масалалари ҳали-ҳануз яхши йўлга қўйилмаган. Масалан сиз биринчи марта судга қатнашиб турибсиз. Судья ёрдамчисини рақами йўқ. ВКС орқали боғланмоқчисиз. Қандай қилиб боғланасиз? Аввал vka.sud.uz орқали судни топиб парол оласиз, иловани фаоллаштирасиз. Хўш кейинчи? Кимга боғланасиз? vka.sud.uz да ёзилган техник қўллаб-қувватлаш алоқа рақамларигами? Иқтисодий ишда қатнашаман деб "Навоий вилоят" деб ёзилган рақамга телефон қилсангиз маъмурий суд бу деб турса нима дейсиз? Қаердан топсамикин энди Навоий вилоят иқтисодий судининг рақамини? 79 222 01 24 рақамини топиб телефон қилсам ҳеч ким олмас ҳам экан.👉@bahodirahmedoff👈1,260Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 05:16
1 октябрдан Бухоронинг эски шаҳар қисмида электроскутер ва электросамокатларда юриш чекланаркан. Бухоро шаҳри ҳокими қарори қабул қилинибди.Чеклов рикша, мопед, 4 ғилдиракли велосипед, от ва туяда ҳаракатланишга ҳам тааллуқли.Зўр янгилик шу. Дуоларимдасизлар!Мана шу электроскутер, электросамокатларни кўп жойларда чеклаш тарафдориман. Паркларда, тротуарларда ёш болачанг билан ўйнаб юрсанг бирданига катта тезликда келиб қолишади. Амаллаб болангни ушлаб қоласан. Бўлмаса уриб ўтиб кетади. Ўзи нега керак шу нарсалар? Соғлом турмуш тарзи учун керакмас. Анъанавий велосипед, самокатлардек ҳаракат билан юргизмайсан. Дангасалар учун чиқарилган.Бизда қачон шу оқибат юзага келса, биронта таъсирлироқ одамни фарзандини уриб кетса, бир кейс бўлса кейин бўладими? Қон чиқиши шартми?👉@bahodirahmedoff👈
1,250Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
22 Sept, 03:51
Ишдан бўшатишда огоҳлантиришИшга тиклаш билан боғлиқ судда қатнашгандик, иш берувчи МЧЖ вилоят филиалида бошқарувчи лавозимида ишлаб келган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини МК 161-моддаси, 2-қисми, 2-банди яъни штат қисқарганлиги асоси билан бекор қилган. Аммо суд томонидан иш берувчи ходимга огоҳлантириш хатини бошқа манзилга юборганлиги ҳамда МК 144-моддасида белгиланган тартиб бажарилмаганлиги қайд этилган.Иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасида бекор қилишда эътиборли жихатлардан бири ҳам айнан огоҳлантириш муддатлари ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 165-моддасида иш берувчини меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимга ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантиришга мажбур эканлиги белгиланган. Муддат бўшатиш асосига боғлиқ: 🔹 ташкилот тугатилганда, ходимлар сони ёки штати ўзгарганда, мулкдор алмашганлиги сабабли раҳбарият бўшатилганда — камида 2 ой олдин;TelegramBahodir AhmedovХодимни бошқа ишга ўтказиш — айрим ҳолларда бу иш берувчи учун ҳуқуқ эмас, мажбурият Яқинда бир банкка нисбатан ишга тиклаш билан боғлиқ суд ишида қатнашдик. Банк ходимлар билан меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди — қисқача айтганда…1,350Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
21 Sept, 16:06
Шахсий муаммо ва банк фаолияти: ANORBANK мижозлари хавотир олишига асос борми?Охирги кунларда Анорбанк акциядорларидан бири ҳақида роса гап-сўзлар кўпайди. Кўпчилик кузатувчиларимиз дарров «энди банкка нима бўлади, омонатлар куйиб кетмайдими?» деган саволларни бера бошлади. Келинг, масалага совуққонлик билан, фактлар асосида қараймиз. Вазият фақатгина бир акциядорнинг шахсий иши, холос. Бу ҳақида банкнинг ўзи ҳам расмий маълумот берди. Буни Марказий банк ҳам расман тасдиқлади: регуляторнинг изоҳлашича, банк ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда, молиявий ҳолат барқарор ва кундалик операцион жараёнларда ҳеч қандай узилиш йўқ.Қисқаси жисмоний шахс ва юридик шахсни чалкаштириш кетмоқда.Аслида банк бошқаруви, капитали ва кундалик хизматлар кўрсатиш жараёни мутлақо мустақил тизим ҳисобланади. Банк барча мижозларига одатдагидек хизмат кўрсатишда давом этмоқда экан.Банкни тугатиш,1,650Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
20 Sept, 08:06
"Инсон энг олий фазилатларга эга бўлганда — жонзотларнинг энг олийжанобидир, лекин қонун ва адолатдан айрилганда — уларнинг энг ёвузига айланади".АРАСТУ#iqtibos👉@bahodirahmedoff👈
1,800Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
20 Sept, 06:59
Тошкент шаҳар судлари муҳокамага сабаб бўлган суд ҳукмига изоҳ бермоқда.BMW машинасида йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Дониёр Турғуновга нисбатан юритилган жиноят иши юзасидан ёпиқ суд мажлиси ниҳоясига етди. Суд ҳукми билан унга 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.Бу кейс бизга яна бир бор қонунчиликни қайта кўриб чиқиш кераклигини кўрсатмоқда. Одам ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ жинояти учун жазо жуда ҳам юмшоқ. Балки бу йигитга суд вояга етмаганини инобатга олиб камроқ жазо бергандур. Лекин агар вояга етган шахс бўлганда ҳам жазо жуда баланд бўлмасди. 4-5 йил жазо билан бу жиноятни жамият орасида олдини ололмаймиз.Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз. Депутатлардан эса сал ташаббус кутамиз!👉@bahodirahmedoff👈
Bahodir Ahmedov
18 Sept, 14:22
Экология билан боғлиқ суд ишида муҳим натижаSANATSIYA канали хабар бермоқда: https://t.me/sanatsiya/148Экология органи ходимларига суд томонидан ҳусусий ажрим чиқарилибди.Суд жараёнида қуйидаги муҳим ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилган: — зарар айнан “Engipro” МЧЖнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида келиб чиққани етарли ва ишончли далиллар билан тасдиқланмагани; — ҳуқуқбузарликни бевосита содир этган шахслар тўлиқ аниқланмагани; — Жамиятнинг айби, ноқонуний хатти-ҳаракати ва юзага келган зарар ўртасидаги сабабий боғланиш лозим даражада исботланмагани; — ер майдонларидан амалда фойдаланган шахслар ҳамда иккиламчи ижара муносабатларига ҳуқуқий баҳо берилиши зарурлиги; — зарар миқдорини аниқлаш ва ҳисоблашда ишнинг барча ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ инобатга олинмагани.Бундай суд ишлари экология ходимларини янада такомиллаштиради. Табиатга зарар етказганларга чора кўрилишиTelegramSANATSIYA⚖️ EKOLOGIYA BILAN BOG‘LIQ SUD ISHIDA MUHIM NATIJAGA ERISHDIK Toshkent viloyat sudi iqtisodiy ishlar bo‘yicha sudlov hay’atida ekologiya organining “Engipro” MCHJga nisbatan 142 844 286 so‘m tabiatga yetkazilgan zararni undirish haqidagi da’vosi yuzasidan…2,120Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
18 Sept, 07:30
Тадбиркорликда топган даромадларингиз ҳам эр-хотиннинг умумий мулкиЭътибор беринг, Оила кодексининг 23-моддасига кўра, Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.Никоҳ давомида орттирилган мол-мулклар жумласига: 👉 эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан; 👉 тадбиркорлик фаолиятидан орттирган даромадлари; 👉 интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари; 👉 олинган пенсиялар, нафақалар, кўчар ва кўчмас ашёлар 👉 қимматли қоғозлар, пайлар, омонатлар, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлар киради.Юқоридагилар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилганидан ёки пул маблағлари қайси бири1,910Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
18 Sept, 07:02
Қамоқда бўлган тадбиркорга 17 та жарима қўлланилганАниқланишича, Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси "B.B.B." ва "M.F." МЧЖларни ҳисоботларни ўз вақтида топширмагани учун 2024–2025 йилларда бир неча маротаба маъмурий жарима қўллаган. Бироқ жамият раҳбари айнан шу даврда — 2024 йил 17 октябрдан 2026 йил 6 майгача — суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган ва жазони ўтаётган бўлган.Бизнес-омбудсман инспекциянинг ишни тадбиркорнинг ушбу ҳолатини инобатга олмасдан бир томонлама кўриб чиққанини аниқлаб, вилоят солиқ бошқармасига қарорларни бекор қилиш юзасидан хулоса киритган. Натижада жазони ўтаётган даврга тўғри келган барча 17 та жарима бекор қилиниб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланган.Бизнес-омбудсман👉 @bahodirahmedoff👈2,180Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
17 Sept, 07:35
Ҳамма кўриши керак бўлган видеоСиз ахлатни хоҳлаган тарафингизга улоқтирасиз, лекин унутманг бу ташлаганизни кимдир йиғиштиради.👉@bahodirahmedoff👈
Bahodir Ahmedov
17 Sept, 06:54
Ходимни бошқа ишга ўтказиш — айрим ҳолларда бу иш берувчи учун ҳуқуқ эмас, мажбуриятЯқинда бир банкка нисбатан ишга тиклаш билан боғлиқ суд ишида қатнашдик. Банк ходимлар билан меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди — қисқача айтганда, штат қисқартирилгани асосида бекор қилган. Ходимга бошқа иш сифатида тумандаги БХОда бўш турган лавозим таклиф қилинган, бироқ айнан шу лавозимга ишга қабул қилиш ва ундан бўшатиш ваколати ишончнома асосида вилоят филиали раҳбарига берилган. Ушбу ҳолатда иш берувчи бу лавозимни бўшатилаётган ходимга таклиф этишга ҳақли ҳам эмас.МК 144-моддасига эътибор берадиган бўлсак, агар меҳнат шартномасида белгиланган ишни холисона сабабларга кўра давом эттириш имкони бўлмаса, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мос бошқа ишни, бундай иш бўлмаса — мавжуд бўлган исталган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Бу — иш берувчининг2,300Open in Telegram
Bahodir Ahmedov
16 Sept, 15:32
Чилонзор туман жиноят судида кўрилаётган бир ишда шунча жабрланувчи бор экан👉@bahodirahmedoff👈
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
