Latest posts

𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
22 Sept, 15:24
ГУЛНИНГ ҲАМ ҲАЛОЛИ БОРМИ?Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.3-4 кунлик тарбиявий соат тугаб, яна ижодга қайтаяпмиз. Бизни соғинганлар, хавотир олганлар, йўқлаганлар ҳаммаларингизга ташаккур!Қанақа тарбиявий соат десангиз, баъзи-баъзида лирик чекиниш қилиб, ўзимни-ўзим тарбиялаб тураман. Таффаккур дегандек)Хуллас, бугун сизларга Япониядаги Ҳалол дўконлар ҳақида қисқача айтиб берай.Баҳодир НИППОНИЙ - яхши кунларда сиз билан бирга. Ҳалолларидан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
17 Sept, 14:10
"ҲАВАС" БАЛОСИ!Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Бугун ҳам Шакарбой ота билан ажойиб мавзуда суҳбатлашдик.Ҳавас-ҳавас деб ўзини унутганлар учун десак ҳам бўлади.Албатта, кўринг!Айтганча, Шакарбой ота билан кейинги мавзумиз нима ҳақида бўлсин? Фикрингизни ёзиб қолдиринг.Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Файласуфлардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
16 Sept, 16:02
ХАЛҚДА АЙБ ЙЎҚ...Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар.Бугун, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари - Отабек ака, Ҳасанов билан интервью қилдик. Отабек ака тасаввур қилганимдан-да, самимий ва яхши инсон эканлар.Сиёсий фанлар доктори, олим инсон. Бизга ана шундай раҳбарлар жуда керак.Отабек ака, кўп саволларимга "Халқда айб йўқ, биз ташкил қилишимиз керак экан" деб жавоб бердилар.Японияга бўлган ташриф жамиятимиз ривожи учун анча ижобий таъсир қилишига ишондим. Отабек ака Ҳасановга миллатимиз маънавияти ва маърифати ривожида қилаётган ишларига муваффақиятлар тилаб қоламан!Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Маънавиятли ва маърифатлилардан сўранг)
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
14 Sept, 14:02
БОЛАЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ!Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар.Ўтган йили Самарқанд, Андижон, Тошкентдаги истироҳат боғларига бордим. Афсуски, кўнгилочар ўйинлар, мосламалардан ташқари - "Фалон пул тиксанг, фалон совғани ютиб оласан!" деган ўйинлар роса оммалашибди. Бир қарашда болалар учун оддий ўйин, беғараз кўринган нарса - келажакда салбий оқибатларга олиб келиш эҳтимоли бор. Шундай экан зинҳор ба зинҳор болаларингизни ундай ўйинларга яқинлаштирманг.Япония мисолида - оддий ўйиндан бошланган мана шундай қиморлар миллионлаб одамларнинг уйини қуритган. Бугун Япониядаги қиморбозларни бу йўлдан қайтара олмай ҳалак бўлишаяпти.Бўлди, қолганини видеода гаплашамиз...Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Антиқиморвозлардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
14 Sept, 05:57edited
ПРЕЗИДЕНТДАН ИЛИҚ ФИКР!Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар!Келинг, бугун бир дилдан гаплашайлик.Шу пайтгача таълим-тарбия, интизом, Япониядаги ижобий тажрибалар, жамиятимизда эътибор қаратишимиз лозим бўлган масалалар ҳақида гапириб келаётган бўлсам, буларнинг ортида бирор шахсий манфаатни кўзламаганман. На лавозим, на мол-дунё, на шон-шуҳрат. Менинг мақсадим — кўрганларимни улашиш, ўрганганимни тушунтириш ва жамиятимиз ривожига оз бўлса-да фойда келтириш бўлган. Бундан кейин ҳам шундоқ бўлажак)Ижодимиз давомида “Нималар деяпсан? Сени ким эшитарди? Ким ўқирди?” деган кўмирқалбликлар ҳам бўлди. Аммо..Яқинда биз ёзган ва гапирган мавзуларни шахсан Президентимизнинг ўзлари ўқиганлари, уларга илиқ фикр билдирганлари ҳақида хабар олдим.Тасаввур қилаяпсизми? Кечагина қўй боқиб, чекка-чуккаларда юрган мендек бир қишлоқи йигитнинг ижодига мамлакат Президенти эътибор қаратибди.Жуда
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
12 Sept, 14:31
СУВ ТОШҚИНИАссалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Бир ҳафтадан бери Японияда ёмғир йўғаяпти. Ёмғирли ҳавода нима қилиш керак?Деразага яқин ўтириб олиб, бир финжон қаҳва ва бир севимли китобни олиб романтика қилиш керак. Мен ҳам шундай қиламан деб ўтирсам, баланд овозда "Сув тошқини бўлиш эҳтимоли бор" деб қолса бўладими?Ҳудога шукр-ки, сув тошқини бўлмади. Бугун, шу ҳақида сизларга айтиб бермоқ истадим.Кўрсангиз, кўрарсиз))Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Дарёлардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
10 Sept, 14:30
МЕНИ КЕЧИРИНГ...Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Бугун, Шакарбой ота билан жамиятнинг пойдевори бўлган "Раҳмат ва кечирим" ҳақида гаплашдик. Японлар айби бўлса-бўлмаса кечирим сўрайди. Арзимаган нарсага ҳам "Жуда миннатдорман. Ташаккур" деб юборишади. Шу жиҳатларига роса ҳавасим келади.Бўлди, давомини Шакарбой отадан эшитамиз...Айтганча, келинг, интерактив усулда бир-биримиздан кечирим сўраймиз. Ўзим бошлаб берай:"Череччур ақлли ва ватанпарвар, келишган ва самимий бўлганлигим учун кечиринг, аслзодалар. Бу даражада бўлмаслигим керак эди"))Энди, сизнинг навбатингиз. Изоҳлар қисмида "Мавлоно Ниппоний вақтида ёқтирма босиб, изоҳлар ёзиб, улашиб турмаганим учун кечиринг. Обуна бўлмаганим учун кечиринг" деб машқ қилиб олишингиз мумкин))Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Файласуфлардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
9 Sept, 09:23
МИЛЛИОНЕР ЯПОН!Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар.Бугун сизларга Япониядаги ажойиб бир компания ҳақида айтиб бермоқчиман.Айнан бу компанияни танлаганимнинг сабаби - бу Япон компанияси Ўзбекистонимизнинг равнақига ўз хиссасини қўшмоқда. Балки, баландпарвоз гап бўлиб туюлиши мумкин. Аммо, мен миллат равнақи йўлида биттагина чўпни ўрнатган инсон бўлса - ҳурматим чексиз, муҳаббатим - касса аппаратсиз)Бу Digital Knowledge деган компания - Ўзбекистонда JDU деган университетни ташкил этган. Япон таълим тизими - энг сифатли тизимлардан. Ишоноринг)Компаниянинг президенти ҳам ажойиб инсон. Шунчаки, бизнес ва пулни ўйлайдиган одам эмас. Билимини, тажрибасини, янгиликларни жамиятга улашишни истайдиган одам экан. Қойилотун-қойилун)Хулосаи мадора -"JDU нинг контракти қанча?" "Мардонбой ҳам кирса бўладими?" "Ёш чегараси борми?"Каби саволларингиз бўлса, менга эмас, пастдаги рақамларга
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
8 Sept, 17:01
ЕР ОСТИ МАМЛАКАТИ!Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Бугун сизларга айни мавзуда лавҳа тайёрлаб келдим.Орада, "Меҳробдан чаён" ни ўқимаганларни койиб ҳам бердим. Тўғри тушунасиз) Ҳозирги ёшларни шундай қилиб ўқишга тарғиб қилмасак, ошхонадаги меньюни ҳам ўқимай қўйишибди))Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Ер устидан сўранг)Инстаграмга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
7 Sept, 15:24
8050 МУАММОСИ!Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Бугун, Япон жамиятидаги долзарб муаммолардан бири ҳақида сўз юритамиз.Ёши 50 дан ўтиб қолган, остона ҳатлаб кўчага чиқмайдиган, одамлар билан умуман гаплашмайдиган, ота-онасига боқиманда бўлиб қолган одамлар. Афсуски, бугун бу муаммо Япон жамиятини ташвишга солмоқда.Биз бир муаммони гапиришимиздан мақсад - қайсидир миллатнинг ичидаги муаммоларнинг устидан кулиш эмас, ундан хулоса чиқаришга ундашдир!Баҳодир Ниппоний - Яхши кунларда сиз билан бирга. 8050 лардан сўраманг)Инстаграмга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
6 Sept, 13:15
ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ДАВО ЭМУШ)Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Шу десангиз, бир онахон қаллобларнинг гапига ишониб, Японларнинг оддий чойини ичиб юрганликлари ҳақида билиб қолдим. Шунга ўхшаган ҳолат кўпчиликда бўлган шекилли шахсий қутичамга "Матча" деган кукун бор экан. Фалон касалликларга даво экан мазмунида саволлар кўпайди.Шуларга жавоб бериб кетишни кўйлак топдим. Ээ, узр, лозим топдим.Айтганча, матчани чой деб сотаётганлардан бемалол сотиб олаверинг. Матча ажойиб чой! Аммо, дори деб сотаётганларга зинҳор ба зинҳор ишонманг!Баҳодир Ниппоний - Яхши кунларда сиз билан бирга. Матчахоналардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
3 Sept, 14:22
КЎЧАДА ОВҚАТЛАНИШ!Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Тушлик пайтида Японларнинг кўчада ёки офис ичида овқатланишига беш кетаман-да.Ҳаттоки, яхши жойда, яхши лавозимда ишлайдиганлари ҳам мунчагина овқатчани уйидан олиб келиб еб ўтиришади.Бўлди, давомини видеода гаплашамиз)Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Кўчалардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
2 Sept, 13:06
МАДАНИЯТЛИ БЎЛИШГА МАЖБУРЛАШ)Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Бутун дунё Японларни маданиятли, тартибли, ақлли халқ деб ҳайрон қолади.Мен эса - Японияда шундай тизим яратилганки, тартибли бўлишга мажбурсиз деб ўйлайман.Одам ўзи хоҳламаган ҳолда тартибли бўлиб қолади-да. Ҳар-хил йўллар орқали жамиятни тартибда ушлаб туришни йўлини топишган.Бугун сизларга кўрсатмоқчи бўлган воқеа ҳам шулардан бири. Аслида, арзимаган нарса. Аммо, шундай йўл билан муаммога ечим топа олишган. Гапираверса, гап кўп экан. Яхшиси видеолавҳани кўринг)Баҳодир НИППОНИЙ - яхши кунларда сиз билан бирга. Дорихоналардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
1 Sept, 05:50
ЙИҒЛАБ ИНТЕРВЬЮ БЕРДИМ)Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Соғ-саломатгина, эсон-омонгина, хотиржамгина бўлиб юрибсизми? Шундай юраверинг. Вели́б кетсин, бу дунёнинг ташвишлари тугармиди)Шу десангиз, кеча ҳар доимгидек жавлон уриб, Мавлон уриб, Мардон уриб ишладим. Ишдан кейин компания базми бор эди. Базмга бордим. Базмда бир Япон ҳамкасбимиз, қомати келишган, чеҳрасида вазминлик, кўзларида сокин бир маъно бор, қоши ёйдек, нигоҳи ўткир, сочлари қора ва тартибли. Кулганида юзига илиқлик югурадиган, сукут сақлаганида эса салобати сезиладиган. Кийим-боши озода, юриш-туришида ортиқча такаббурликдан асар йўқ. Гапирган сўзи кам, аммо ҳар бир сўзида вазн бор, виқорли, мендек йигитнинг олдидан кетмай қолса бўладими? Сўзларни ўқиб, ҳалиги Японни тасвирлаяпти деб ўйладингизми? Йўғ-е, ўзимга таъриф бераётгандим. Камтарликни қаранг)Ҳалиги ҳамкасбимиз, уёққа борсам уёққа, буёққа борсам
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
31 Aug, 14:39
ТУРК КЕМАСИНИНГ ЧЎКИШИ.Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Бугун, бир Турк қардошларимизнинг овқатидан егим келиб, Турк ошхонасига борсам, бир пучина-пучун гўзал Турк қизи бор экан. Видеога аёлим олаётганлиги эсимдан чиқиб, шеър айтиб юборибман) Ҳа, бу суюқ кангул қурсин)Ҳа, майли, келинг, Японлар ва Турклар ҳақида олган видеомизни кўринг)Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Гўзал Турк қизларидан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
30 Aug, 15:21
ЯПОНИЯДА БЕНЗИН НАРХИ.Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Ниппонийнинг "Япон девни миниб" деб номланган саёҳатлари давом этади.Бугун, Японча "Запрапка" лар ҳақида гаплашамиз.Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Ёқилғихоналардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
29 Aug, 15:32
СЎРОВНОМА.Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Шу десангиз, бир футболи комил устозимиз, "Японияда ҳам футболга қизиқиш кучлими? Реал мадрид ва Барселона жамоаларигачи? Бир шу ҳақида видео қилинг!" дегандилар.Япониядаги "Urawa Reds" жамоаси билан ҳамкорлик қиламиз. Улар, бизга билет беради. Бугун ҳам футбол кўришга чақиришган эди. Баҳонада видео ҳам олиб келдим.Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Машойиҳлардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
28 Aug, 12:22
ЙИГИТНИНГ ОМАДИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар."Йигитнинг омади билан ўйнашманг дебсан-у, ҳеч нарса ўзгармабди-ку. Қани омад?" дейишга шошилманг)Аҳир, минусга қараб кетмаганининг ўзи омад эмасми? Бундан баттар ҳам бўлиб кетмаганини ўзи омад эмасми?))Кайфиятингизни кўтариш учун ҳазиллашаман-да. Аслида, бугун сизларга жамоат транспортидан фойдаланиш ҳақида айтиб бермоқчиман.Кўринг ва албатта, жамоат транспортида ҳаракатланинг. Ана шунда, автотиқинларга ҳам, табиатга ҳам, чўнтакка ҳам, жамиятга ҳам фойдангиз тегади.Баҳодир НИППОНИЙ - яхши кунларда сиз билан бирга. Жамоат транспортларидан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
26 Aug, 12:24
ҚОП-ҚОРА ТИШЛАР!Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Бугун сизларга Япон маданиятининг қизиқарли жиҳатларидан бирини айтиб бермоқчиман.Бу одат - ОҲАГУРО дейилади. Экраннинг қаршисига яхшилаб ўтириб олинг ва лавҳадан баҳра олинг)Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Қоратишлардан сўранг)Каналга уланиш👈
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫
24 Aug, 06:01
ЯПОН МАКТАБЛАРИДА АЖОЙИБ ТИЗИМ!Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.Хабарингиз бор, Япониядаги пичоққа илинадиган тизим борки, ёритишга ҳаракат қилаяпман. Мақсад - ажойиб тизимларни ўзимизга мослаб ўзлаштириш.Фойдаси бўладими, бўлади. Сабаби - ҳукумат даражасида, вазирликлар, вилоят ҳокимлари, университет ректорлари, мактаб директорлари ва бир қанча ташкилотлар ҳамкорлик масаласида, шундай тизимларни ўзимизда жорий қилиш масаласида мурожаатлар қилишаяпти. Насиб этса, бизнинг жамиятда ҳам навбатда туриш, ўзини тутиш, чиқиндини саралаш, йўл-ҳаракати қоидалари, қонун-қоидаларга риоя қилиш кабилар гуллаб-яшнайди. Мен бунга ишонаман!Биздан талаб қилинадигани эса - кўмирқалблик қилмасдан, жамият учун, ватан учун озгина бўлса ҳам ҳисса қўшиш.Кўмирқалбларга эса - ҳар доимги гапни айтамиз десам - ўғлимиз адашиб "Ўзимизни босинг" деб юборди. Шу-шу ўзимни босиб юрибман))Баҳодир НИППОНИ
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
