Latest posts

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
23 Sept, 12:22
Микрокредитбанк кузатув кенгаши таркибидан уч нафар аъзо — Умиджон Муйдинов, Беҳзод Ҳошимов ва Арам Казарян чиқарилиб, уларнинг ўрнига тўрт нафар мустақил аъзо сайланди. Янгиланган кенгаш 9 нафар аъзодан иборат бўлиб, уларнинг бештаси мустақил аъзолардир.Батафсил: https://bankers.uz/news/3509Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
23 Sept, 11:13edited
Hamkorbank 35 йиллиги муносабати билан тадбиркорларни байрам акциясига таклиф этадиАкция шартларини бажариб, 10 та ASUS ноутбуки, 10 та Apple iPhone 17 Pro Max смартфони, 10 та Samsung Galaxy Tab планшети, 5 та Garmin ақлли соатидан бирини ютиб олиш мумкин.Амалдаги мижозлар учун шартлар: "Hamkor Biznes" иловасида камида 10 млн сўмлик транзакция бажариш ва қўшимча хизматлардан биридан фойдаланиш лозим: иш ҳақи тўловлари ёки эквайринг тушумлари (камида 10 млн сўмдан), ёхуд корпоратив картани тўлдириш (камида 5 млн сўмдан).Янги мижозлар учун шартлар: Ҳисобрақам очиб, илова орқали камида 5 млн сўмлик транзакцияларни амалга ошириш керак.Муҳим эслатма: Шартлар бажарилгач, совринли ўйинда автоматик иштирок этасиз. Фақат миллий валютадаги (сўм) транзакциялар ҳисобга олинади.Акция 7 ноябргача давом этади. Батафсил шартлар билан сайтда танишиш мумкин.Иловани юклаб олиш ҳаволаси.Instagram | Facebook | YouTube |Реклама


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
23 Sept, 10:37
Марказий банк Самарқандда бўлиб ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига бағишланган, номинал қиймати 100 минг сўмлик эсдалик тангаларини муомалага чиқаради. Дастлабки тираж 100 дона олтин ва 500 дона кумуш тангадан иборат, ҳар бир танга 999,9 асиллик даражасига эга, оғирлиги эса 31,1 граммни ташкил қилади.Батафсил: https://bankers.uz/news/3507Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
23 Sept, 03:59
Глобал молиявий тизимга интеграциялашувни жадаллаштираётган Asia Alliance Bank БААнинг энг йирик банки – First Abu Dhabi Bank (FAB) билан стратегик келишув имзолади. Дирҳамда (AED) корреспондент ҳисобварағининг очилиши банкнинг Яқин Шарқдаги мавқеини мустаҳкамлаб, мижозлар учун трансчегаравий операциялар самарадорлигини янги даражага олиб чиқади (реклама).Батафсил: https://bankers.uz/news/3506Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
22 Sept, 09:51
"Капиталбанк” АТБ дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири ва АҚШнинг энг қадимги банки бўлган BNY (The Bank of New York Mellon) да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди (реклама).Батафсил: https://bankers.uz/news/3505Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
21 Sept, 15:26
Сўнгги кунларда ANORBANK акциядорларидан бири ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, омонатчиларда ташвиш уйғотди. Бугун Марказий банк вазият юзасидан муносабат билдириб, «хавотирга ўрин йўқлигини» маълум қилди. Банк атрофидаги ахборот тўлқини нимаси билан хавфли ва бундай пайтда регуляторнинг овози нега муҳимлиги ҳақида мақолада ўқинг.Батафсил: https://bankers.uz/news/3500Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17 Sept, 07:26
Марказий банк маълумотига кўра, жорий йилнинг январь–июнь ойларида банкларнинг сессион антифрод тизими жами қарийб 462 млрд сўм маблағнинг чиқиб кетишининг олдини олган. Бу сумманинг қарийб 93 фоизи учта банк — Халқ банки, TBC Bank ва Uzum Bank ҳиссасига тўғри келади.Батафсил: https://bankers.uz/news/3471Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17 Sept, 07:04
2026 йилда Ozon’да бизнес бошлаш ҳар қачонгидан осонроқ — сабаблари қуйидагича:МДҲ даги энг йирик маркетплейслардан бири Тошкентда омборини ишга туширди ва у ерда товарларни бепул сақлаш мумкин. Сиз товар партиясини омборга олиб келасиз, буюртмаларни йиғиш ва харидоргача етказиб бериш билан Ozon шуғулланади.Савдо тарифлари атиги 3% дан бошланади — бозордаги энг пастларидан бири. Сотувдан тушган маблағни 3 кундан сўнг Ўзбекистондаги исталган банк орқали сўмда олиш мумкин.Маҳсулотларини ўз омборида сақлашни истаган сотувчилар учун ҳам тарифлар барча тоифалар бўйича ўртача 3% га пасайди, Ўзбекистон бўйлаб логистика нархи эса 1,5 бараварга камайди.Даромадли йўналишни танлаш ва келажакдаги фойдани ҳисоблашда бепул таҳлил хизмати ёрдам беради.Рўйхатдан ўтишРеклама


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
16 Sept, 13:04edited
2025 йил октябрь ойидан буён Халқ банки Стратегия департаменти директори лавозимида ишлаб келган Жамшид Раҳматбоевич Хайруллаев "Tenge Bank" АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Тайинлов Марказий банк билан келишилгандан сўнг расман кучга киради.Батафсил: https://bankers.uz/news/3470Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
16 Sept, 10:35
«Еттита лабораториядан замонавий клиникагача»: Ойжон Нурметованинг муваффақият тарихи2018 йилда бор-йўғи 7 та лаборатория билан иш бошлаган Ойжон Нурметова бугун Хоразмдаги кўп тармоқли «LOB Life Clinic» клиникасини бошқармоқда. Унинг қатъияти ва Ipoteka bank OTP Group кўмагида яратилган ушбу муваффақият тарихи ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ҳар бир аёлга чинакам мотивация бера олади (реклама).Батафсил: https://bankers.uz/news/3469Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
16 Sept, 09:11
Fitch халқаро рейтинг агентлиги сентябрь ойи бошидан буён бешта банк — Капиталбанк, Ипотека-банк, TBC Bank Uzbekistan, ANORBANK ҳамда Ипак Йўли банкларининг рейтингларини қайта кўриб чиқди. Ҳар бир банк бўйича рейтинг ҳаракатлари қандай бўлгани ҳақида мақолада ўқинг.Батафсил: https://bankers.uz/news/3468Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
16 Sept, 07:17
Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 16 сентябрь куни бўлиб ўтган оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2025 йил март ойида 0,5 фоиз бандга кўтарилган ва 14 фоиз даражасида белгиланган эди.Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
16 Sept, 06:30
Банк ёки тўлов иловаларидан фойдаланасизми — сўровномада қатнашинг!Пулли обуналар ҳақида фикрингизни билдиринг: қайси имкониятлар сизга фойдали, нималар учун пул тўлашга тайёрсиз, қайси имкониятлар эса сиз учун шарт эмас.Жавобларингиз янги таклифларни яратишда фойдаланувчиларнинг ҳақиқий тажрибасини ҳисобга олишга ёрдам беради.Сўровнома аноним, уни тўлдириш 5–10 дақиқа вақт олади. Бундай обуналардан ҳали ҳеч қачон фойдаланмаган бўлсангиз ҳам, фикрингиз муҳим: https://forms.gle/N9pu85h1BDiujgzG7


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
15 Sept, 13:23
Universal bank капитал бозоридаги "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий валютада деноминацияланган корпоратив облигациялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказди. Эмиссиянинг умумий ҳажми 10 млн АҚШ долларини ташкил этади (реклама).Батафсил: https://bankers.uz/news/3467Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
14 Sept, 07:01
Fitch Ratings халқаро агентлиги Ipoteka bank OTP Group'нинг рейтинг прогнозини «Ижобий»га оширди ва мустақил кредит қобилиятини «b+» даражасига кўтарди. Ушбу баҳо банк капиталлашувининг сезиларли ўсиши, активлар сифати яхшиланиши ва OTP Group таркибидаги муваффақиятли трансформация жараёнларининг натижаси ҳисобланади.Батафсил: https://bankers.uz/news/3465Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
13 Sept, 12:13
Hayot Bankʻнинг Лондондаги молиявий миссияси7-8 сентябрь кунлари Hayot Bank делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида “Islamic Finance Trade Mission”да иштирок этди. Дастур доирасида Standard Chartered Bank, StoneX Group, London Stock Exchange Group, HSBC, Baillie Gifford & Co, Gemcorp Capital va UK Export Finance каби Британия ва халқаро молия институтлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.Музокаралар давомида банкнинг вакиллик тармоғини кенгайтириш, исломий савдо молиясини ривожлантириш, капитал бозори воситаларидан фойдаланиш, халқаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш ҳамда экспорт кредитларини ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Шариат тамойилларига мос келадиган инвестиция маҳсулотларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.Hayot Bank учун бундай учрашувлар халқаро алоқаларни кенгайтириш, янги ҳамкорлик истиқболларини шакллантириш ва хорижий бозорларда фаолият




Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
13 Sept, 10:40
2023-2025 йилларда Garant bank'да бошқарув раиси ўринбосари, кейинчалик бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ишлаган Баҳодир Алимович Мирзаев "Octobank" АЖ бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.Батафсил: https://bankers.uz/news/3461Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
12 Sept, 14:35
Банк раҳбарияти иштирокидаги навбатдаги учрашувда Қувасой шаҳри тадбиркорларининг таклифлари, молиялаштиришга бўлган эҳтиёжи ва фаолиятни кенгайтириш режалари кўриб чиқилди. Мулоқотдан сўнг банк раҳбарияти шаҳардаги фермер хўжалигида 55 сотих майдонга ташкил этилган қорағат плантацияси билан танишди.Батафсил: https://bankers.uz/news/3462Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
12 Sept, 13:52
Тадбирда иштирокчилар банк хизматлари ва маҳсулотлари, имтиёзли кредитлар ҳамда онлайн банкинг имкониятлари билан таништирилди. Шу билан бирга, банкнинг асосий кўрсаткичлари — активлари, капитали, кредит портфели ва факторинг хизматлари бўйича маълумотлар берилди.Батафсил: https://bankers.uz/news/3463Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
11 Sept, 14:34
Бизнесни ривожлантириш банки акциядорлари банк Кузатув кенгаши таркибини янгилади: тўртта аъзо кенгашдан чиқарилиб, ўрнига учта мустақил аъзо ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили сайланди. Янги мустақил аъзолар орасида 2020 йилдан буён Микрокредитбанк Кузатув кенгаши таркибида бўлган, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ҳам бор.Батафсил: https://bankers.uz/news/3460Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X

Links
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
