Latest posts

Банкир
24 Sept, 06:24
“Нафис таъм” — Агробанк кўмагида шаклланаётган маҳаллий бренд📍Андижонлик тадбиркор Мамадолимова Оминахон томонидан ташкил этилган кондитерлик корхонаси бугун “Нафис таъм” бренди остида ўз фаолиятини кенгайтириб бормоқда.👥 Корхона фаолияти натижасида 6 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган, ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши эса тадбиркорнинг кунлик даромадини 3 миллион сўмгача етказиш имконини бермоқда.📗 Орзудан аниқ мақсад сари интилган тадбиркорнинг ушбу фаолияти Агробанкнинг “Менинг халқим” лойиҳаси доирасида кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.📗 “Менинг халқим” лойиҳаси орқали ҳудудлардаги сердаромад бизнес ташаббуслари, янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорлар ҳамда уларнинг муваффақиятли тажрибаси ёритиб борилади.“Менинг халқим”нинг навбатдаги сонида “Нафис таъм” брендининг шаклланиши ва тадбиркорнинг сердаромад бизнес тажрибаси билан танишинг.Батафсил@bankir
Банкир
24 Sept, 05:43
Доллар ўзгармайди25 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси ўзгармаслиги кутилмоқда.Кун давомида банклардаги курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.@bankir


Банкир
23 Sept, 13:08
Доллар кўтарилди24 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 814,05 сўмдан 🔼 (+11,86 сўм) ҳисобланади.@bankir


Банкир
23 Sept, 11:47
❗️23 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.@bankir
Банкир
23 Sept, 11:46
🎓 Таълим кредити: кимларга, қанча ва қандай шартларда берилади?Контракт тўлаш учун маблағ етмаётган бўлса, имтиёзли таълим кредитидан фойдаланиш мумкин.Унинг асосий қулайлиги — қарзни ўқиш тугаганидан кейин қайтариш.Кимлар олиши мумкин?Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида контракт асосида ўқиётганлар.Асосий талаб — кундузги таълимда ўқиш. Сиртқи, кечки ва масофавий таълим учун бу имтиёзли кредит берилмайди.❗️"Суперконтракт" тўловлари имтиёзли таълим кредити орқали молиялаштирилмайди.Контрактнинг қанча қисмини қоплаш мумкин?⏺Биринчи курс талабалари ва профессионал таълим ўқувчилари учун — контракт суммаси миқдорида.⏺Иккинчи ва ундан юқори курсларда ўтган ўқув йилидаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи — GPA 3 ёки ундан юқори бўлса, контракт суммаси миқдорида.⏺GPA 3 дан паст бўлса, контрактнинг кўпи билан 80 фоизи миқдорида. Бунда дастлабки 20 фоизни талаба ўзи тўлаши керак.Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари учун GPA кўрсаткичидан қатъи назар, контракт суммаси миқдорида кредит ажратилади.🛍Фоиз ставкаси қанча?Умумий тартибда — Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида, ҳозир йиллик 14 фоиз.Асосий ставка пасайса, кредит фоизи ҳам пасаяди. Ошса, аввал ажратилган кредит ставкаси оширилмайди.Талаба хотин-қизлар учун фоиз тўловларини давлат жамғармаси қоплайди. Яъни улар кредитнинг асосий қарзини қайтаради.Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг GPA кўрсаткичи 3,5 ёки ундан юқори бўлган талаба фарзандларига ҳам кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.Қарзни қачон қайтариш керак?Асосий қарзни қайтариш расмий ўқиш муддати тугаганидан кейинги 7-ойдан бошланади ва 7 йил давом этади.⚠️Муҳим жиҳат: бу имтиёз асосий қарзга тегишли. Фоиз тўлайдиган қарз олувчилар учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш маблағ таълим ташкилотига ўтказилган санадан бошланади.


Банкир
23 Sept, 11:29
Марказий банк 31,1 граммлик олтин ва кумуш тангаларни сотувга чиқарадиТангалар Самарқандда ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига бағишланган.Ҳар икки танга ҳам 999,9 асилликда бўлиб, оғирлиги 31,1 граммни ташкил этади.Дастлаб:Олтин танга — 100 дона Кумуш танга — 500 донаСотув 24 сентябрдан тижорат банклари ва уларнинг филиалларида бошланади.Нархлар ва тангалар мавжуд бўладиган банклар рўйхати ҳали эълон қилинмаган.@bankir



Банкир
23 Sept, 09:50
❗️1 октябрдан my.gov.uz орқали мол-мулк, телефон рақами ва банк карталарини бошқариш мумкин бўладиЯнги хизматлар рўйхати:Мол-мулк ва транспорт🔵 Уй-жой ва автомобилни гаровга ёки ипотекага қўйиш, шунингдек, сотишга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш учун ариза бериш.Телефон рақамлари🔵 Номига расмийлаштирилган рақамларни кўриш;🔵 Рақамни вақтинча ўчириш ва қайта ёқиш;🔵 Ишлатилмаётган рақамни ёпиш;🔵 Рақамга уланган пулли хизматларни кўриш.Банк карталари🔵 Картани блоклаш ёки ёпиш учун банкка ариза юбориш.@bankir
Банкир
23 Sept, 07:59
Қайси ҳудуд аҳолисининг банклар олдидаги қарзи кўп?1 август ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг банклардан олган кредитлари қолдиғи 239,8 трлн сўмни ташкил этган.Бунинг қарийб 30 фоизи Тошкент шаҳри аҳолисининг ҳиссасига тўғри келади.Аҳолининг банклар олдидаги кредит қарзи ҳудудлар бўйича қуйидагича:🔵 Тошкент шаҳри — 70,9 трлн сўм 🔵 Самарқанд — 17,8 трлн сўм 🔵 Фарғона — 17,2 трлн сўм 🔵 Андижон — 15,7 трлн сўм 🔵 Қашқадарё — 15,6 трлн сўм 🔵 Тошкент — 13,9 трлн сўм 🔵 Сурхондарё — 13,8 трлн сўм 🔵 Хоразм — 13 трлн сўм 🔵 Навоий — 12,7 трлн сўм 🔵 Қорақалпоғистон Р. — 11,8 трлн сўм 🔵 Бухоро — 12 трлн сўм 🔵 Наманган — 11,3 трлн сўм 🔵 Жиззах — 8,6 трлн сўм 🔵 Сирдарё — 5,6 трлн сўм@bankir


Банкир
22 Sept, 13:42
Хорижий университетларда ўқиш учун таълим кредитиХалқ Банки ТОП-300 таликка кирган хорижий университетларнинг бакалавриат ёки магистратура босқичига қабул қилинган талабалар учун таълим кредити таклиф қилмоқда.Кредитнинг асосий шартлари:🔵 миқдори – 20 минг АҚШ долларигача🔵 фоиз ставкаси – йиллик 14%🔵 кредит муддати – 7 йил🔵 асосий қарзни қайтариш – ўқиш тугагандан кейин бошланади.@bankir
Банкир
22 Sept, 12:44
Доллар тушди23 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 802,19 сўмдан🔽(-7,63 сўм) ҳисобланади.@bankir


Банкир
22 Sept, 11:53edited
⚡️Бугун тўловлар соат 18:00 гача қабул қилинади22 сентябрь куни банклараро тўловларни қабул қилиш вақти 18:00 гача узайтирилди.@bankir
Банкир
22 Sept, 11:46
Тошкент шаҳрида кўчмас мулк нархлари қанча?1 сентябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчмас мулкнинг ўртача бозор нархлари эълон қилинди.Пойтахтда кўп квартирали уйлардаги хонадонларнинг 1 квадрат метри учун ўртача нарх 16,5 млн сўм.Энг юқори ва энг паст нархлар:🔵 Шайхонтоҳур — 25,3 млн сўм 🔵 Янгиҳаёт — 11 млн сўмҲовли уйларнинг ўртача нархи бир сотих учун 933,6 млн сўм.Энг юқори ва энг паст нархлар:🔵 Мирзо Улуғбек — 1,72 млрд сўм 🔵 Бектемир — 394 млн сўмНотурар объектларнинг 1 квадрат метри учун ўртача нарх 18,7 млн сўм.



Банкир
22 Sept, 09:47edited
Ипотека-банк текстиль компаниясининг 6 млн евродан ортиқ қарзини ундиришдан воз кечмоқда15 сентябрь куни Ипотека-банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда «Siyovush Tekstil Buxoro» МЧЖнинг муддати ўтган кредит қарздорлигининг бир қисмини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди.Ҳисобдан чиқариладиган қарз миқдори 3,8 млн доллар ва 2,8 млн еврони ташкил этади. Бу тахминан 6,05 млн еврога тенг.Ҳисобдан чиқариш бўйича мазкур таклиф банк Kузатув кенгаши томонидан киритилган бўлиб, акциядорларнинг 82 фоизи уни қўллаб-қувватлаган.@bankir


Банкир
22 Sept, 07:27edited
❗️Давлат банклари орасида муаммоли кредитлар улуши Микрокредитбанкда энг юқори1 август ҳолатига Микрокредитбанк кредитларининг 9,9 фоизи муаммоли кредитларга тўғри келмоқда. Бу давлат улуши мавжуд банклар орасидаги энг юқори кўрсаткич.Банкнинг 23,1 трлн сўмлик кредит портфелидан 2,28 трлн сўми муаммоли.Давлат банклари орасида кейинги юқори кўрсаткичлар Бизнесни ривожлантириш банки — 5,8%, Асака банк — 4,5% ва Халқ банкида — 4,1%.@bankir


Банкир
22 Sept, 06:07edited
Доллар ўзгармайди23 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси ўзгармаслиги кутилмоқда.Кун давомида банклардаги курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.@bankir


Банкир
22 Sept, 05:38
❓Маҳалла банкирига қандай мурожаат қилиш мумкин?Каналда маҳалла банкирлари ҳақида маълумот беришда давом этамиз.Уларнинг ёрдамидан фойдаланиш учун банк филиалига бориш шарт эмас.Маҳаллангиздаги ёрдамчи-агент ёки маҳалла раиси орқали ҳудудга бириктирилган маҳалла банкири билан боғланиш мумкин.Мурожаат қилиш учун олдиндан мураккаб бизнес-режа тайёрлаш шарт эмас. Аввало қуйидаги саволларга жавоб бўлса кифоя:⏺Қандай иш бошламоқчисиз?⏺Ҳозир қандай имкониятларингиз бор?⏺Ишни бошлаш учун сизга нима етмаяпти?Маҳалла банкири ғоянгизни ўрганиб, сизга мос лойиҳа ва молиялаштириш имкониятларини тушунтиради. Зарур ҳужжатлар ҳамда ариза топшириш тартиби бўйича йўл-йўриқ кўрсатади.Мурожаат қилиш кредит албатта ажратилади, дегани эмас. Ҳар бир лойиҳа банк


Банкир
21 Sept, 15:34
Маҳалла лойиҳаси доирасида саккиз ойда тадбиркорларга қарийб 15 трлн сўм кредит ажратилдиЎзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни харид қилиш учун «Маҳалла лойиҳаси» кредит маҳсулоти жорий этилган.2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида мазкур лойиҳа доирасида 139,7 мингта тадбиркорлик субъектига жами 14,8 трлн сўм кредит ажратилди.Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 трлн сўмга ёки 47 фоизга кўпдир. Шунингдек, ажратилган кредитлар ҳажми режалаштирилган 10,1 трлн сўмлик кўрсаткичдан 4,7 трлн сўмга кўп бўлди.Ажратилган кредитларнинг 36 фоизи учта ҳудуд — Тошкент шаҳри (2,35 трлн сўм), Самарқанд вилояти (1,51 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (1,44 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келди.@bankir


Банкир
21 Sept, 14:42
Mobiuz хусусийлаштириш жараёни йил охиригача якунланиши кутилмоқдаДавлат активларини бошқариш агентлиги Mobiuz алоқа операторининг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштиришни жорий йил охиригача якунлашни режалаштирмоқда.Июнь ойида ўтказилган савдоларда ғолиб бўлган АҚШнинг McKim and Company компанияси бошчилигидаги консорциум Mobiuz акцияларини 351 млн долларга сотиб олиш ва компанияга яна 500 млн доллар инвестиция киритиш бўйича келишувга эришган. Шу тариқа, келишувнинг умумий қиймати 851 млн долларга етади.Агентлик директори ўринбосари Алишер Миралиевнинг маълум қилишича, томонлар ҳозирда шартнома шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда. Музокараларни якунлаш ва шартномани 2026 йил охиригача имзолаш режалаштирилган.@bankir


Банкир
21 Sept, 13:27
Августда аҳоли сезган инфляция расмий кўрсаткичдан юқори бўлди2026 йилнинг август ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 6,2 фоизни ташкил этганди. Марказий банк сўровига кўра, аҳолининг ўзи сезган инфляция даражаси эса бундан юқорироқ бўлган.Август ойида 3 248 нафар респондент қатнашган сўров натижаларига кўра, республика бўйича сезилган инфляциянинг ўртача даражаси 10,1 фоизни ташкил этди.Даромади 4 млн сўмдан юқори бўлган аҳолида бу кўрсаткич нисбатан юқорироқ шаклланган. Жумладан, ойлик даромади 30 млн сўмдан юқори бўлган аҳолига ушбу ойда инфлация 19,3 фоиз даражасида сезилган.Аҳоли нархларнинг энг кўп ошганини гўшт ва сут маҳсулотлари (58 фоиз), бензин ва ёқилғи (46 фоиз), мева-сабзавотлар (27 фоиз) ҳамда электр ва табиий газ (23 фоиз) мисолида сезган.Соҳалар кесимида эса инфляция энг юқори даражада ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари


Банкир
21 Sept, 13:01
Доллар тушди22 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 809,82 сўмдан🔽(-29,77 сўм) ҳисобланади.@bankir

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
