gram news
bankir_mahalla channel avatar

bankir_mahalla

@bankir_mahalla

Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган "Маҳалла банкири" фаолияти ва шу соҳага доир янгиликлар эълон қилинади. Мурожаат учун: @mahallabankiri_bot

ProjectsKKBusiness

1,800subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • bankir_mahalla

    14 Sept, 06:38

    МАҲАЛЛА БАНКИРИ СИЗНИ🫵 БОЙ ҚИЛИШИ КЕРАК — НУКУСДА БУНИНГ ЯХШИ МИСОЛИНИ КЎРДИКМенимча, маҳалла банкирининг энг катта натижаси қанча кредит ажратгани билан эмас, шу кредит орқали нечта одам ўз даромад манбаига эга бўлгани билан ўлчаниши керак. Нукусдаги Гулзода опанинг мисоли буни амалда кўрсатяпти.Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 28-мактаб ўқитувчиси Гулзода опа Асакабанк маҳалла банкири Мирзобек аканинг кўмаги билан кредит олиб, ўз ўқув марказини очди. Бугун бу марказда 100 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Гулзода опа ўзидан ташқари яна 5 нафар ўқитувчини иш билан таъминлади, ўқув марказидан эса ойига 10 млн сўм соф фойда олмоқда.Менга бу ерда икки жиҳат айниқса маъқул. Биринчиси, Асакабанк маҳалла банкири Мирзобек ака бир инсоннинг ғоясини амалга ошириш ва уни даромад манбаига айлантиришга кўмаклашган. Маҳалла банкиридан кутилаётган натижа ҳам аслида шу.Иккинчи
    8,690video4211Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    10 Sept, 13:09edited

    🏦 АлоқаБанк Пешкуда аҳоли ҳамда тадбиркорлар масалаларини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқдаДавлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ишлаш тизими йўлга қўйилган. Шу тизим доирасида туманларда штаблар фаолият олиб бориб, банклар ҳам аҳоли ва бизнес вакилларининг масалаларини бевосита жойига чиққан ҳолда ҳал қилишга эътибор қаратмоқда.АлоқаБанк Бошқаруви раиси ўринбосари ҳам Бухоро вилояти Пешку туманида аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда янги бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар дастурлари доирасида имтиёзли кредитлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.Мулоқот фақат ҳокимлик биносида қолиб кетмади. Айрим мурожаатлар ва лойиҳалар жойига чиққан ҳолда
  • bankir_mahalla

    10 Sept, 12:19

    Президент ташаббуси асосида Туронбанк ҳудудларда аҳоли бандлиги ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишларни олиб бормоқдаПрезидентимиз раҳбарлигида 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича ҳудудларда ишлашнинг янги манзилли ёндашувлари белгилаб берилган эди.Ушбу вазифалар ижроси доирасида Туронбанк раҳбарияти ҳам ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар, маҳалла вакиллари ҳамда аҳоли билан бевосита иш олиб бормоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган учрашувларда мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди.☑️ Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида тадбиркорларнинг 8 та мурожаати ўрганилиб, улардан 5 таси жойида ҳал этилди. Шунингдек,
  • bankir_mahalla

    10 Sept, 10:32

    Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан белгиланган вазифалар Асакабанк раҳбарияти томонидан ҳудудларда манзилли амалга оширилмоқдаЖорий йилнинг 3 сентябрь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Асакабанк раҳбарияти ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар ва аҳоли билан бевосита иш олиб бормоқда. Мулоқотларда тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Бунда банк раҳбарлари фақат тадбиркорлар билан учрашиб қолмасдан, туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва тегишли мутасаддилар билан биргаликда ҳудуддаги вазиятни ўрганиб, ҳар бир маҳалладаги имкониятлар, янги лойиҳалар ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалий вазифаларни белгилаб олмоқда.☑️ Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б С. Закиров
    1,0601111Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    9 Sept, 14:22

    forwarded from @bankxabar

    ⚡️ПРЕЗИДЕНТ БАНКЛАР, МАҲАЛЛА БАНКИРЛАРИ ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЯНГИ ВАЗИФАЛАРНИ БЕЛГИЛАБ БЕРДИПрезидент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ўтказилган йиғилишда банклар, туман штаблари, маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятига бевосита дахлдор қатор вазифалар белгилаб берилди.☑️ Янги тизимга кўра, ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар иш бошлади. Энди бандлик идоралари, иқтисодий комплекс ташкилотлари ва банклар аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда даромадини ошириш масалаларини жойига чиққан ҳолда ҳал қилиши керак.☑️ Бу жараёнда маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари ҳар бир маҳалладаги ишсиз аҳоли, даромад манбаига муҳтож оилалар, бўш турган объектлар ва ишга тушириш мумкин бўлган бизнес лойиҳаларини аниқлаб, уларни туман штаби ва банк имкониятларига боғлаши лозим.☑️ Йиғилишда банкларга ҳам алоҳида вазифа
  • bankir_mahalla

    4 Sept, 07:41

    forwarded from @press_secretary_uz

    Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida kambag‘allikni qisqartirish va aholi daromadlarini oshirish bo‘yicha ishlarni yangi bosqichga olib chiqish masalalari muhokamasiga bag'ishlangan videoselektor yig‘ilishida belgilangan asosiy vazifalar.Batafsil — yuqoridagi #infografikadaFacebook|Instagram|X
    1,150video1Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    3 Sept, 12:19

    forwarded from @bankxabar

    ⚡️Имтиёзли кредитларни бериш тартиби ўзгаради, маҳалла банкирлари фаолияти кучайтирилади, 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит ажратилади ва кредит тарихида кечикиши бор аҳолига ҳам имконият бериладиПрезидент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда банк-молия тизимига алоқадор бир қатор муҳим янгиликлар белгиланди.☑️ Биринчи янгилик — имтиёзли кредитларни бошқариш туманларга берилади. Энди оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун ажратилган кредит ресурсларини туман штаблари бошқаради. Улар маҳаллий шароит ва бизнеснинг хусусиятига қараб, кимга қанча кредит бериш, кредит муддати қанча бўлиши ва тўловлар қай тартибда амалга оширилишини белгилай олади. Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 трлн 370 млрд сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун 450 млрд сўм ресурс мавжуд.☑️ Иккинчи янгилик — ҳар бир бизнесга бир хил кредит шарти қўлланмайди. Масалан, деҳқончиликдан даромад олиш учун
    1,06031Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    2 Sept, 04:57

    ⚡️Маҳалла банкирлари фаолияти кенгайтирилиб, уларга янги вазифалар берилиши кутилмоқдаАйтишларича, маҳалла банкирларининг фаолият доираси янада кенгайтирилиши ва уларга қўшимча вазифалар юклатилиши режалаштирилмоқда.Кутилаётган ўзгаришлар ҳоким ёрдамчилари тизимини оптималлаштириш билан ҳам боғлиқ бўлиб, иккита ёки учта маҳаллага битта ҳоким ёрдамчиси бириктирилиши мумкин.Шу жараёнда ҳоким ёрдамчилари бажариб келаётган айрим вазифалар маҳалла банкирларига ўтказилиши кутилмоқда. Бу эса маҳалла банкирларининг ҳудудлардаги роли ва фаолият кўлами янада ошишини англатади.👉 @bankir_mahalla
    2,1706221Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    19 Aug, 07:22

    БИТТА ТИКУВ МАШИНАСИДАН БОШЛАНГАН ИШ БУГУН ЎНЛАБ ИНСОНЛАР УЧУН ИМКОНИЯТГА АЙЛАНИБДИҲозиргина Асакабанк саҳифасида Самарқанд шаҳри Боғибаланд маҳалласида яшовчи Сурайё опа ҳақидаги видеони кўриб қолдим. Ростдан ҳам, шундай инсонларнинг ҳаёт йўлини кўрсанг, меҳнат ва ҳаракат нималарга қодирлигини яна бир бор ҳис қиласан.Сурайё опа II гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, 36 йилдан бери тикувчилик билан шуғулланиб келар экан. Бир пайтлар уйида бор-йўғи битта тикув машинаси билан ишлаган. Кейин Асакабанкдан кредит олиб, қўшимча машиналар харид қилган, ишчи олган ва ишини кенгайтирган. Эътиборлиси, 3 йилга олган кредитини бир йилга етмасдан ёпган. Кейин яна кредит олиб, цехини кенгайтирган. Бугун унинг ёнида 4 нафар ходим ишлайди, усталарининг ҳар бирида иккитадан шогирд бор.Менга энг ёққан жиҳати бошқа. Сурайё опа 36 йил давомида 40–50 нафар шогирд тайёрлаган. Бугун уларнинг орасида ўз
    1,880video221Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    12 Aug, 12:17edited

    🏦“Trastbank”ning bergan pullari bizga barakali keldi!Jizzax viloyatining Sharof Rashidov tumanida istiqomat qiluvchi Sunnat Xolmatov chorvachilik bilan shug'ullanadi. “Mahalla bankiri” tavsiyasiga ko‘ra, unga imtiyozli kredit ajratilgan. Natijada zotdor qoramollar sonini ko‘paytirib, mahalladagi ikki nafar yoshni doimiy ish bilan ta’minlagan. “Trastbank”ning bergan pullari bizga barakali keldi”, deydi u. Batafsil videoda tanishishingiz mumkin.🎥Videoni ko‘rish uchun:https://youtu.be/BcLh8-tNn4E?si=5Fc9eDpj-V8lER5V👉 @bankir_mahalla 👈
    YouTube“Trastbank”ning bergan pullari bizga barakali keldi!“Trastbank”ning bergan pullari bizga barakali keldi! Jizzax viloyatining Sharof Rashidov tumanida istiqomat qiluvchi Sunnat Xolmatov chorvachilik fermasini tashkil etgan. “Mahalla bankiri” tavsiyasiga ko‘ra, unga imtiyozli kredit ajratilgan. Natijada zotdor…
    2,02021Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    30 Jul, 07:00

    forwarded from @bankxabar

    ❗️Ҳудудлардаги “Долзарб 40 кунлик” ишларига банклар ва давлат идоралари раҳбарлари жалб этилдиДавлат раҳбарининг топшириғи асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” бошланган.Ушбу ташаббус доирасида вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан бирга тижорат банклари раҳбарлари ҳам аниқ ҳудудларга бириктирилди. Улар маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан учрашмоқда, мавжуд муаммоларни жойида ўрганмоқда ва амалий ишларни ташкил этмоқда.☑️ Ҳудудларга бириктирилган банклар: 🏦 Асакабанк — Наманган ва Хоразм вилоятлари 🏦 Бизнесни ривожлантириш банки — Андижон ва Фарғона вилоятлари 🏦 Ўзсаноатқурилишбанк — Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти
  • bankir_mahalla

    27 Jul, 05:44edited

    🏦 «Асакабанк» маҳалла банкири лавозими учун бўш иш ўринларини эълон қилдиИш қидираяпсизми? Банк соҳасида фаолият бошлашни истайсизми? Унда бу имконият сиз учун. «Асакабанк» АЖ Сурхондарё вилоятидаги Термиз БХМ учун маҳалла банкири лавозимига бўш иш ўринларини эълон қилди.☑️ Эътиборли жиҳати, ушбу вакансия учун иш тажрибаси талаб этилмайди. Номзодлардан олий маълумотга эга бўлиши, ўзбек ва рус тилларини билиши, стрессга чидамли, масъулиятли ҳамда мулоқотга киришувчан бўлиши талаб этилади.Маҳалла банкири сифатида ишга қабул қилинган ходимлар аҳолининг бизнес ғояларини лойиҳаларга айлантириш, тадбиркорликни ривожлантириш, кредитлар орқали янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда муаммоли кредитлар улушини камайтириш каби йўналишларда фаолият юритади.
  • bankir_mahalla

    22 Jul, 15:30

    ⚡️ ТАДБИРКОРЛАР ЭНДИ БИР МАРТА АРИЗА ТОПШИРИБ, ТУРЛИ БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТ ТАКЛИФЛАРИНИ ТАҚҚОСЛАЙ ОЛАДИБир банкдан иккинчисига юриб, ҳар сафар қайтадан ҳужжат топшириш даври аста-секин ортда қолмоқда.Марказий банкнинг tadbircore.uz платформаси бир ойдан буён синов режимида ишламоқда. Унинг асосий афзаллиги шундаки, тадбиркор аризани бир марта топширади, сўнг турли банкларнинг кредит таклифларини битта жойда таққослаб, ўзи учун энг мақбулини танлаши мумкин.☑️ Платформанинг дастлабки натижалари ҳам эътиборга лойиқ. Бир ой ичида қарийб 1,5 мингта ариза келиб тушган бўлиб, улар асосида 415 та кредит ажратилган.☑️ Шунингдек, кредит олганларнинг 46 фоизи микробизнес субъектлари, 21 фоизи эса якка тартибдаги тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келган.☑️ Яна бир муҳим жиҳати, 41 нафар тадбиркор аввал мижози бўлмаган банкдан кредит олган. Бу эса энди нафақат тадбиркорлар банк излаётганини, балки
    3,350video1Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    22 Jul, 08:54

    🏦🏦 Марказий банк ва Асакабанк маҳалла банкирлари учун устувор вазифаларни белгилаб олдиПрезидент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.Шундан сўнг Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҳамда Асакабанк ушбу топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказгани эътиборимни тортди.Йиғилишда маҳаллаларда янги микролойиҳаларни кўпайтириш, аҳолини иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, давлат дастурлари доирасида кредитлаш ишларини жадаллаштириш ҳамда маҳалла банкирлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.Бу тўғри ёндашув. Чунки Президент белгилаб берган вазифаларнинг ижроси, энг аввало, маҳаллада сезилиши керак. Бунинг учун эса маҳалла
    2,480311Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    21 Jul, 17:32edited

    ⚡️ Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан норози бўлди ва натижа кўрсатмаган раҳбарлар лавозимини тарк этиши белгиландиБугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик натижалари ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокама қилинган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.☑️ Давлат раҳбари банкларнинг маҳаллалардаги ишидан мутлақо норози эканини билдирди. Шу муносабат билан Марказий банкнинг ҳудудий раҳбарлари ҳамда давлат банклари филиаллари бошлиқларининг фаолиятига қатъий эътироз билдирилди.☑️ Вилоят ва туман банклари раҳбарлари ҳамда маҳалла уюшмалари учун 2026 йил синов ва амалий аттестация йили бўлади.☑️ Кейинги уч ой давомида натижа кўрсатган раҳбар ўз лавозимида қолади, маҳаллада ўзгариш қила олмаган раҳбар эса лавозимини тарк этади.☑️ Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада
    2,120611Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    21 Jul, 12:58

    🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон вилояти, Бухоро вилояти ҳамда Сурхондарё вилоятига маҳалла банкири лавозимига танлов асосида номзодларни ишга таклиф этмоқда.📌Асосий вазифалар: • Бириктирилган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш. • Ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда аҳолининг тадбиркорлик салоҳиятини ўрганиш. • Истиқболли бизнес ғояларни аниқлаш ва уларни банк молиялаштируви орқали амалга оширишга кўмаклашиш. • Молиялаштириш олган мижозларни кузатиб бориш ва бизнес юритиш бўйича маслаҳатлар бериш. • Банк маҳсулотлари ва молиявий хизматларни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш. • Янги мижозларни жалб қилиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш. • Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш. • Тадбиркор
  • bankir_mahalla

    16 Jul, 14:47

    forwarded from @bankxabar

    ⚡️Маҳалла банкирларига янги KPI белгиланади, битта банкирга кўпи билан 3 та маҳалла бириктирилади, 400 нафар янги банкир танлаб олинади ва “оғир” маҳаллалар учун кредит ставкаси 12 фоизга тушириладиПрезидент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда банклар ва маҳалла банкирлари фаолиятига оид қатор муҳим янгиликлар эълон қилинди.☑️ Эндиликда битта маҳалла банкирига кўпи билан 3 та маҳалла бириктирилади. Бу орқали банкир ҳар бир маҳалла билан яқин ишлаб, аҳоли ва тадбиркорларнинг лойиҳаларини чуқур ўрганиши ҳамда уларни молиялаштиришгача кузатиб бориши керак бўлади.☑️ Икки ҳафта ичида 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олинади. Улар ташаббускор ва замонавий фикрлайдиган олийгоҳ битирувчилари ҳамда ёш мутахассислар орасидан сараланиб, бир ой давомида
  • bankir_mahalla

    16 Jul, 12:16edited

    Икки ҳафтада ташаббускор, замонавий фикрлайдиган олийгоҳ битирувчилари ва ёш мутахассислар орасидан 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олинади — Президент👉 @bankir_mahalla 👈
    11,700211Open in Telegram
  • bankir_mahalla

    16 Jul, 12:06edited

    Бундан буён битта маҳалла банкирига кўпи билан 3 та маҳалла бириктирилади — Президент👉 @bankir_mahalla 👈
  • bankir_mahalla

    8 Jul, 15:19edited

    Biznes reja, tartib va harakat bilan natijaga erishiladi– Puxta biznes reja, qat’iy tartib va mehnat bilan samarali natijaga erishish mumkin, deydi samarqandlik tadbirkor Bekzod Omonov.Samarqand tumanida istiqomat qiluvchi Bekzod Omonov sakkiz yildan buyon broyler tovuq go‘shti yetishtirish bilan shug‘ullanadi. Dastlab kichik xonadon xo‘jaligi sifatida boshlangan faoliyat bugun “Trastbank”ning moliyaviy ko‘magida ancha kengaygan. “Mahalla bankiri”ning tavsiyasiga asosan unga bankdan imtiyozli kredit ajratilgan. Yillik daromad salkam 200 mln so‘m. Zamonaviy parrandachilik xo‘jaligi egasi bugungi kunda 20 mingtagacha jo‘ja boqib, mahalliy bozorni sifatli parranda go‘shti bilan ta’minlamoqda.▶️Videoni ko‘rish uchun:https://youtu.be/MODyvWgk5uQ?si=KE9_QvA1ougbzspl👉 @bankir_mahalla 👈
    YouTubeBiznes reja, tartib va harakat bilan natijaga erishiladiBiznes reja, tartib va harakat bilan natijaga erishiladi – Puxta biznes reja, qa’t’iy tartib va mehnat bilan samarali natijaga erishish mumkin, deydi samarqandlik tadbirkor Bekzod Omonov. Samarqand tumanida istiqomat qiluvchi Bekzod Omonov sakkiz yildan…