Latest posts

bankirkundaligi
13 Nov, 14:16
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК БАНКЛАРГА НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗ ВА ЖАРИМАЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШНИ ТОПШИРДИ▪️Марказий банк тижорат банкларига суд қарори чиқарилган кредитлар бўйича ноқонуний ҳисобланган фоиз ва жарималарни бекор қилиш, ундирилган маблағларни эса қарз олувчиларга қайтариш талабини қўйди.Фуқаролик кодексининг 744-моддасига мувофиқ, кредит қарзини ундириш тўғрисида суд қарори чиқарилгандан кейин унда белгиланган суммага қўшимча фоиз, жарима ва пеня ҳисоблаш тўхтатилиши шарт.▪️Агар суд қароридан кейин ҳам фоиз ёки жарималар ҳисобланган бўлса, улар зудлик билан бекор қилиниши, мижозлардан ноқонуний ундирилган маблағлар эса қисқа муддатда қайтарилиши шарт.Банклар амалга оширилган ишлар ва қайтарилган маблағлар бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга 25 декабргача Марказий банкка ҳисобот тақдим этиши керак.Агар сиз ҳам шундай ҳолатга дуч келган бўлсангиз, Марказий банкнинг 71 200-00-44 ёки 1800 рақамли алоқа марказига, шунингдек, @tajriba_lab_bot ботига мурожаат қилишингиз мумкин.👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
13 Nov, 10:19
ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК ВИЛОЯТ ФИЛИАЛЛАРИГА РАҲБАРЛАР ИЗЛАМОҚДАЖумладан, Тошкент шаҳар, Хоразм ва Фарғона вилоятлари банк хизматлари офиси бошқарувчиси лавозимлари айни кунда вакант бўлиб, ташқи танлов орқали номзодлар таклиф этилмоқда.Олий маълумот ва банк тизимида 5 йиллик тажриба эга номзодлар танловда иштирок этиши мумкин.☑️Танлов шартлари билан батафсил мана бу ерга босиб танишиб чиқишингиз мумкин:▪️Тошкент шаҳар;▪️Фарғона вилояти;▪️Хоразм вилояти.👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
13 Nov, 06:40
ҚАЛБАКИ ДОЛЛАР СОТГАН ШАХС УШЛАНДИБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. қалбаки 10 250 АҚШ долларини фуқаро Р.З.га 7 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.P.S.: ЖКнинг 176-моддаси!👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
12 Nov, 11:47
ФАРҒОНАНИНГ БЕШАРИҚ ТУМАНИДА IPHONE 17 PRO MAX УЧУН КРЕДИТГА АРАЛАШГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ УШЛАНДИБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Қўрғонча” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Д.Х. фуқаро М.Й.га тижорат банкида ишловчи танишлари орқали 150 млн сўмлик кредит ажратиб бериши эвазига “iPhone 17 Pro Max” русумли уяли алоқа воситасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
12 Nov, 08:19
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎЛОВ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ СОФ ФОЙДАСИ 22 ФОИЗГА КАМАЙДИ.▪️2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда молиявий кўрсаткичларини эълон қилган 38 та тўлов ташкилотининг умумий соф фойдаси 1 трлн 452 млрд сўмни ташкил этди.Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 403 млрд сўм ёки 22 фоизга кам.Tаҳлилига кўра, мамлакатда мавжуд 51 та тўлов ташкилотидан 38 тасининг молиявий натижалари очиқланган. Уларнинг 19 таси фойда, қолган 19 таси эса зарар билан ишлаган.ЭНГ КЎП СОФ ФОЙДА ОЛГАН ТЎЛОВ ТАШКИЛОТЛАРИ:Paynet — 780,2 млрд сўм (+449,8 млрд); UzEx — 341,7 млрд сўм (+87,6 млрд); Payme — 315,6 млрд сўм (+27,9 млрд); Click — 275,7 млрд сўм (−6,86 млрд); Zaytun Tech — 25 млрд сўм (−76 млрд).Энг катта зарар Solution Lab компаниясида қайд этилган — 294 млрд сўм. Ваҳоланки, компания ўтган йилнинг шу даврида 471 млрд сўм соф фойда олган эди.Шу билан бирга, Paynet, Payme ва Click компанияларининг жами соф фойдаси 1,37 трлн сўмдан ошган. Бу тўлов хизматлари бозорида йирик иштирокчиларнинг молиявий устунлиги сақланиб қолаётганини кўрсатади.Фото: Tanga uz👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
12 Nov, 05:25
🏡🔑 Самарқандда йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз, 20 йилгача ипотекага тайёр хонадонлар!Ўз уйингизга эга бўлишни режалаштиряпсизми? Энди бунинг учун йиллаб пул йиғиш шарт эмас! Асакабанк орқали Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида жойлашган тайёр хонадонларни йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз, 20 йилгача ипотека кредити асосида харид қилишингиз мумкин.Энг қулай томони — уйлар тўлиқ қуриб битказилган, кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр! Яъни хонадонни харид қилгач, ўз уйингизда яшашни бошлашингиз мумкин. 🏠 Хонадонлар ҳақида: ▪️2 хонали хонадонлар ▪️Майдони 46 кв.м дан 55 кв.м гача ▪️Қурилиш ишлари тўлиқ якунланган ▪️Кадастр ҳужжатлари тайёр💳 Ипотека шартлари: 👉 Бошланғич тўлов — 15% дан 👉 Йиллик фоиз ставкаси — 16,99% 👉 Кредит муддати — 20 йилгача 👉 Қўшимча гаров ва кафиллар талаб этилмайди 🏦 Асакабанк орқали расмийлаштириладиАйниқса, ижарада яшаётган, оиласи учун қулай ва шинам хонадон излаётган ҳамда ўз уйига эга бўлишни режалаштираётганлар учун бу ажойиб имконият!📍Манзил: Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани. 📞 Батафсил маълумот ва мурожаат учун: ☎️ 99-770-99-56 ☎️ 78-147-65-65 (ички рақамлар: 3581, 3582) ☎️ 93-339-99-92
bankirkundaligi
11 Nov, 15:40
АНДИЖОНДА ИККИ МАНСАБДОР ШАХСНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ▪️Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали мансабдори ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига киришган.Улар туман ҳокимлиги захирасида бўлган 50 сотих ер майдонини онлайн аукцион савдолари орқали арзон нархда мазкур фуқаро номига ютиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилишган.Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу икки мансабдор шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.☝️🏻Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» ва «г» бандлари ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
11 Nov, 13:34
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК 6 ТА БАНК ВА 2 ТА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИГА ЖАРИМА ҚЎЛЛАДИ▪️Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил октябрь ойида 6 та йиғилиш ўтказиб, 43 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди.Кўриб чиқилган масалаларнинг 23 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш билан боғлиқ бўлган. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартишлар, аудиторлик малака сертификатлари, микромолия ташкилотларини рўйхатга олиш, аккредитация ва тўлов ташкилотларига лицензия бериш масалалари кўриб чиқилган. Қолган 20 та масала кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига тааллуқли бўлган.▪️Назорат натижаларига кўра, 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўлланилган. Бунга пруденсиал нормативлар ва қонунчилик талабларининг бузилиши, шунингдек, текширувларда аниқланган қоидабузарликлар сабаб бўлган.Бундан ташқари, 1 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти эҳтимолий чоралар ва санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилган.Мунтазам жарима ва огоҳлантиришларга қарамай, молия ташкилотларида қоидабузарликлар такрорланаётгани назорат самарадорлигини савол остига қўймоқда. Бу янада қатъий чоралар кўриш вақти келганини англатмайдими?👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
22 Sept, 15:40
⚡️БАНКЛАР ЯРИМ ЙИЛДА 461,9 МЛРД СЎМЛИК ФИРИБГАРЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛДИ▪️2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон тижорат банкларида жорий этилган антифрод тизимлари 18,1 млндан ортиқ шубҳали операцияни тўхтатган. Уларнинг умумий қиймати 461,9 млрд сўмни ташкил этган.Марказий банк маълумотига кўра, сессиявий антифрод тизимлари операцияларни хавф даражаси бўйича баҳолайди ва юқори хавф аниқланган ҳолатларда операцияни чеклайди.Маълумотларга қараганда, олди олинган маблағ миқдори бўйича Халқ банки - 186,7 млрд сўм, ТБС Банк - 175,5 млрд сўм билан ажралиб турган.Шу билан бирга, операциялар сони ва уларнинг қиймати ўртасида катта фарқ бор: масалан, Ипак Йўли Банкда 1,36 млндан ортиқ ҳолат қайд этилган бўлса-да, уларнинг умумий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил қилган.▪️Банклар мобил иловалардаги ҳимояни ҳам кучайтирган. Антивирус тизимлари орқали 1,28 млн қурилмага кириш
bankirkundaligi
22 Sept, 13:00
TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI — Ўзбекистондаги биринчи микромолия банкининг тақдимоти бўлиб ўтдиТадбир давомида банкнинг молиявий маҳсулотлари, имкониятлари ва мижозлар учун таклиф этилаётган шартлар ҳақида маълумот берилди.☑️TAYANCH нималарни таклиф қилади? ▪️Омонатлар — 21% гача йиллик даромад; ▪️Бизнес учун кредит ва молиялаштириш — 2 млрд сўмгача; ▪️Муддат — 60 ойгача.☑️Шунингдек: ▪️300 млн сўмгача «Оила Таянчи» микрокредити; ▪️Банк карталари; ▪️Онлайн ва офлайн тўлов ҳамда ҳисоб-китоб хизматлари; ▪️Тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун молиявий ечимлар.TAYANCH — маблағларини сақлаб қолиш ёки бизнесини ривожлантиришни истаганлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш.📞 +998 55 777-11-11 🌐 tayanchbank.uz
bankirkundaligi
22 Sept, 11:52
⚡️Бугун, 2026 йил 22 сентябр куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.👉 @bankirkundaligi 👈14,400Open in Telegram
bankirkundaligi
22 Sept, 10:11
Капиталбанк АҚШ долларидаги тўловлар учун Американинг нуфузли банки - The Bank of New York Mellon'да вакиллик ҳисобрақамини очди"Капиталбанк" АТБ АҚШнинг BNY (The Bank of New York Mellon) банкида АҚШ долларидаги корреспондентлик (вакиллик) ҳисобрақамини очди. BNY дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири ва 1784 йилда ташкил этилган АҚШнинг энг қадимги банки ҳисобланади.Мазкур ҳисоб рақамининг очилиши Капиталбанкнинг корреспондентлик тармоғини мустаҳкамлашга ва АҚШ долларидаги тўловлар билан ишлаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган. BNY билан ўрнатилган тўғридан-тўғри ҳамкорлик халқаро тўловлар самарадорлигини ошириш ва банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиш имконини беради. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мижозлар учун ушбу амалиёт хорижий контрагентлар билан ҳисоб-китоб қилишда қўшимча восита бўлиб хизмат қилади.Банк бошқарув раисининг биринчи
bankirkundaligi
22 Sept, 09:30
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК ОЛТИН-ВАЛЮТА ЗАХИРАЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ТАШҚИ БОШҚАРУВГА БЕРИШНИ КЎРИБ ЧИҚМОҚДА▪️Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захираларини бошқаришда янги ёндашувларни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Давлат активларини бошқариш бўйича халқаро форумда маълум қилди.1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 72 млрд долларни ташкил этган. Бу мамлакат импортини бир йилдан ортиқ муддатга қоплаш имконини беради.▪️Жаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда Ўзбекистон олтин захираларини қарийб 50 тоннага оширган - бу дунё марказий банклари орасидаги иккинчи энг катта ўсиш.Ҳозир захираларнинг катта қисми олтин ҳиссасига тўғри келади. Марказий банк эса портфелни активлар, валюталар ва контрагентлар бўйича янада диверсификация қилишни режалаштирмоқда.▪️Бу йўналишда регулятор 2020 йилда Жаҳон банкининг
bankirkundaligi
21 Sept, 15:22
ANORBANK акциядори ҳақидаги хабарлар банк кўрсаткичларига ва омонатлар хавфсизлигига таъсир қилмайдиИжтимоий тармоқларда банк акциядори атрофида турли гап-сўзлар ва муҳокамалар авж олди. Аммо, таҳлиллар ва банк берган баёнотга кўра, бу фақатгина акциядорнинг шахсий масаласи бўлиб, банкнинг молиявий тизими, капитали ва бошқарув жараёнларига умуман алоқаси йўқ.Марказий банк ҳолатни назоратга олган, беқарорлик йўқ ва барча операциялар штат режимида ишламоқда. Банк иловалари ва карталар узилишларсиз хизмат кўрсатмоқда.👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
21 Sept, 12:15
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ТАҚИҚНИ ЕЧИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН БАНК БОШ МУТАХАССИСИ УШЛАНДИБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тижорат банкининг Андижон ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Б.У. фуқаро А.А.нинг банк кредити қарздорлиги юзасидан хорижга чиқиши учун Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйилган тақиқни ечиб бериши эвазига 5,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.☝️🏻Аввалроқ, банк омонатидаги маблағни ўзлаштирган банк ходимлари ҳақида хабар берилган эди.Баркирларга нимадир бўлмоқда!👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
21 Sept, 07:15
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ФУҚАРОНИНГ ОМОНАТДАГИ 300 000 АҚШ ДОЛЛАРИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛГАН БАНК ФОШ ЭТИЛДИБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банклардан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг омонатга қўйилган 500 000 АҚШ долларидан И.М.нинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб 300 000 АҚШ долларини ўзлаштириб талон-торож қилганликлари аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.👉 @bankirkundaligi 👈
bankirkundaligi
21 Sept, 06:06

bankirkundaligi
19 Sept, 07:18
ТАДБИРКОРЛАРГА 12 ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ. ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИККА ҲАМ.Президент Қорақалпоғистонда йиғилиш ўтказмоқда. Банк тизимига қандай масалалар бўлди?Йиғилишда Қорақалпоғистонни камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.Қорақалпоғистондаги 2 минг тадбиркор уч йилда 2 триллион 145 миллиард сўм кредитни вақтида қайтариб, банкларнинг ишончли мижозига айланган. «Мижозни ўстириш» модели асосида яна камида 30-40 минг одамни ишли ва даромадли қилиш имконияти бор.Ҳудудга масъул банк(Ўзсаноатқурилишбанк) ишончли мижозлар учун 16 фоиз ставкада 300 миллиард сўмлик кредит линиясини очмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси 4 фоизлик қисмини қоплаб бериши ҳисобига тадбиркор учун ставка 12 фоизга тушади.Қолган 8 та банкка ҳам бир ойда шундай қулай маҳсулотларни ишлаб чиқиш топширилди.Қорақалпоғистонда оилавий
bankirkundaligi
18 Sept, 15:46
ХАТЛОВ... СЎРОВНОМА ХУЛОСАСИ... Хатлов - энг кўп ўтказилган, лекин энг кам натижа берган иш(ми?)Хабарингиз бор, камбағал оилаларда неча марта хатлов ўтказилгани тўғрисида сўровнома ўтказдик. Мавзу ёққан кўринади, 'Generalissimus' канали ҳам бу постни бир кун ўтиб ўзгартиришсиз эълон қилди. Сўровнома натижаларини умумлаштириб, хулоса қилсак.Икки каналнинг жами 9987 та жавобидан келиб чиққан, манзара: ҳар икки кишидан бири (51%, яъни 5118 нафар) йил бошидан бери камбағал оилалар икки мартадан кўп хатловдан ўтганини айтган, шундан 37%и (3679 киши) буни "10 мартадан кўп" ёки "жуда кўп марта" деб баҳолаган.Таққослаш учун: тизим қандай ишлаши керак бўлса, шундай — яъни бир марта ўтганини айтганлар атиги 8% (840 киши) — олти вариант ичида энг кам танланган шу бўлган.Иккинчи диққатга сазовор рақам — "бир марта ҳам ўтказилмаган" деганлар 20% (2002 киши), яъни ҳар беш кишидан бирида.
bankirkundaligi
18 Sept, 11:10
⚡️FITCH ANORBANK’НИНГ КРЕДИТ РЕЙТИНГИНИ БИР ПОҒОНА ПАСАЙТИРДИ▪️Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги ANORBANK’нинг узоқ муддатли кредит рейтингини «B-»дан «CCC+» даражасига пасайтирди. Банкнинг барқарорлик рейтинги ҳам «b-»дан «ccc+»га туширилган.Fitch рейтинг пасайтирилишининг асосий сабаблари сифатида банкнинг базавий капитали кескин камайгани, капитал захирасининг чеклангани ва сўнгги тўрт йилда юқори ўсиш суръатлари сақланганини қайд этган.▪️Агентлик маълумотларига кўра, банкнинг асосий капитал кўрсаткичи - Fitch Core Capital (FCC) 2024 йил якунидаги 4,3%дан 2025 йил охирида 0,9%гача пасайган.Fitch бу кўрсаткични агентлик рейтинг берадиган банклар орасидаги энг паст даражалардан бири сифатида баҳолаган.ANORBANK НИМА ДЕЙДИ?▪️Банк Fitch Ratings’нинг кредит рейтингини «CCC+» даражасига ўзгартириш бўйича қарорини инобатга олганини маълум қилди.ANORBANK ўз муносабатида
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
