gram news
Bank va Mijoz channel avatar

Bank va Mijoz

@bankmijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Сайт: https://bankmijoz.uz Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

ProjectsKKFinanceVerified by Telegram

49,164subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Bank va Mijoz

    13 Nov, 07:55

    Суд қароридан кейин кредитга фоиз ва жарима ҳисоблаш тўхтатилади: банклар ноқонуний ҳисобланган суммаларни қайтариши шарт ⠀ Марказий банк Банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига суд қароридан кейин фоиз ва неустойка ҳисоблашни тўхтатиш талабига тўлиқ риоя этишни топширди. ⠀ Амалдаги тартибга кўра, кредит қарзини ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилса, қарорда кўрсатилган суммага фоиз, жарима (неустойка) ёки пеня ҳисоблаш тўхтатилади. ⠀ Яъни суд белгилаган қарз суммаси кейинчалик янги фоиз ва жарималар ҳисобига ошиб бормаслиги керак. ⠀ Шу боис банкларнинг ички аудит хизматлари: ➖ 2026 йил 10 декабргача суд қарори чиқарилган кредитлар бўйича фоиз ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилганини тўлиқ текшириши; ➖ қонунга зид ҳисобланган фоиз ва неустойкани бекор қилиши, ундирилган маблағларни эса қарз олувчиларга қисқа муддатда қайтариши лозим. ⠀ Банклар бошқаруви бажарилган ишлар ва қайтарилган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тасдиқловчи ҳужжатлар билан 2026 йил 25 декабргача Марказий банкка тақдим этади. ⠀ 📞 Шундай ҳолатга дуч келган бўлсангиз, Марказий банкнинг 71 200-00-44 ёки 1800 қисқа рақамли алоқа марказига ёхуд «Bankda nima gap?» ботига мурожаат қилишингиз мумкин. ⠀ 👉 Фуқаролик кодекси, 744-модда ⠀ @bankmijoz
    8,4002073Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    13 Nov, 06:45

    Банк карталари орқали ўтказиладиган P2P операцияларини шубҳали деб топиш мезонлариБанк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини 30 кундан ошмаган муддат давомида қуйидаги миқдорларда амалга оширилиши уларни шубҳали операциялар деб тавсифланишига сабаб бўлади:👉 мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир ёки бир нечта банк картасига ёхуд электрон ҳамёнга жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (бугунги кунда 220 млн сўм) ёки ундан кўп пул ўтказилиши;👉 мижознинг банк картасига бир ёки бир нечта банк картасидан ёхуд электрон ҳамёндан жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари (бугунги кунда 440 млн сўм) ёки ундан кўп пул келиб тушиши.Мазкур миқдорларда кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича эскроу ҳисобварақлар орқали амалга оширилган операцияларга татбиқ этилмайди.Ички назорат қоидалари.@bankmijoz
    9,1001242Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    12 Nov, 14:42

    Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека учун субсидия ажратиш тартиби тасдиқландиҲукумат 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарори билан тегишли низомни тасдиқлади. Субсидия бирламчи бозордаги квартира учун берилади, ариза Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали топширилади, субсидия оилага фақат 1 марта ажратилади.Субсидия Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида, ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудудда қурилган квартиралар учун йўналтирилади.Мезонлар ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади: ➖ ариза берувчи ва турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромади белгиланган мезонларга мослиги; ➖ иккаласининг номида сўнгги 2 йилда мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмагани; ➖ соҳада камида 3 йил иш стажи; ➖ сўнгги 3 йилда фаолият учун лицензияга эга бўлгани ва бошқалар.Субсидия бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун берилади. Ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаса, банк уни республика бюджетига қайтаради.@bankmijoz
    10,00011832Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    12 Nov, 12:16

    Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзларРасмий даромади бўлмаганлар, жумладан ўзини ўзи банд қилганлар айрим банкларда микроқарз ва микрокредит олишлари мумкин.Маблағлар банкка қараб нақд ёки банк картасига берилади.Қуйида 13 та банкнинг қисқача шартлари келтирилган.🏦 Асакабанк • муддати – 84 ойгача; • фоиз ставкаси – 21%; • миқдори – аёллар учун 100 млн, эркаклар учун 50 млн сўмгача.🏦 Агробанк • муддати – 48 ойгача; • фоиз ставкаси – 21%; • миқдори – 17 млн сўмгача.🏦 Ipak Yuli Bank • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 22,9%; – 36 ойгача йиллик 23,9%; – 60 ойгача йиллик 24,9%; • миқдори – 100 млн сўмгача.🏦 Капиталбанк • муддати – 60 ойгача; • фоиз ставкаси – 23,99%; • миқдори – 300 млн сўмгача.🏦 Hamkorbank • муддати – 60 ойгача; • фоиз ставкаси – 23,99–29,99%; • миқдори – 300 млн сўмгача.🏦 Туронбанк • муддати – 48 ойгача; • фоиз ставкаси – 24%; • миқдори – 300 млн сўмгача.
    10,5001263Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    12 Nov, 07:26

    Hayot Bank Visa Infinite. Қулайлик парвоздан олдин бошланади.Fast Track орқали аэропортларда устувор хизматлардан фойдаланинг, CIP ва Anjir Lounge залларида ҳордиқ чиқаринг, DragonPass орқали халқаро аэропортларнинг бизнес-залларига киринг. Саёҳат суғуртаси ва Тошкент бўйлаб бизнес-класс трансфери эса сафарларингизга янада кўпроқ қулайлик қўшади.Карта шартлари: 🟠Картани чиқариш — 150 000 сўм 🟠Амал қилиш муддати — 3 йил 🟠Йўқолганда қайта чиқариш — 150 000 сўм 🟠Амал қилиш муддати тугагач қайта чиқариш — бепул 🟠Ойлик хизмат кўрсатиш — 10 АҚШ доллариНақд пул ечиш: 🟠Hayot Bank кассаларида — 0% 🟠Hayot Bank банкоматларида — 1,5% 🟠Ўзбекистондаги бошқа банкоматларда — 1,5% (+ банкомат эгаси бўлган банк комиссияси) 🟠Хорижда — 2,5% (+ хорижий банк комиссияси) 🟠Харидлар учун комиссия — 0%. Ўзбекистон ва хориждаги тўловлар учун банк комиссияси олинмайди.Visa Infinite картасини расмийлаштириш учун ўзингизга қулай Hayot Bank офисига мурожаат қилишингиз мумкин.Батафсил маълумот учун — 1320 😎Реклама
    10,100141143Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    12 Nov, 05:45

    Ipoteka bank OTP Group’нинг соф фойдаси 56 фоизга ошдиIpoteka bank OTP Group 2026 йилнинг дастлабки 9 ойи бўйича МҲХС асосидаги молиявий натижаларини эълон қилди.Ҳисобот даврида банкнинг соф фойдаси 1,8 трлн сўмни ёки 151 млн АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга кўп.Асосий кўрсаткичлар:• капитал рентабеллиги (ROE) – 25,2%; • капитал етарлилиги (CAR) – 21,1%; • активлар рентабеллиги (ROA) – 3,4%; • риск қиймати (COR) – минус 0,6%.Банк активлари 16 фоизга ўсиб, 57,9 трлн сўмга, операцион фойда эса 39 фоизга ошиб, 2,2 трлн сўмга етган.Банк маълумотига кўра, Ipoteka bank OTP Group соф фойда ҳажми бўйича Ўзбекистон банк секторидаги етакчи позициясини кетма-кет учинчи чорак давомида сақлаб қолган.Мижозларга хизмат кўрсатиш кўрсаткичларида ҳам ўсиш қайд этилган: Mystery Shopping индекси 93 фоиз, Mystery Calling – 92,7 фоизни ташкил этган. NPS эса бир йил ичида 58 фоиздан 74 фоизгача ошган.👉 Батафсил.@bankmijoz
    10,00016621Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    12 Nov, 05:23

    🏡🔑 Самарқандда йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз, 20 йилгача ипотекага тайёр хонадонлар!Ўз уйингизга эга бўлишни режалаштиряпсизми? Энди бунинг учун йиллаб пул йиғиш шарт эмас! Асакабанк орқали Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида жойлашган тайёр хонадонларни йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз, 20 йилгача ипотека кредити асосида харид қилишингиз мумкин.Энг қулай томони — уйлар тўлиқ қуриб битказилган, кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр! Яъни хонадонни харид қилгач, ўз уйингизда яшашни бошлашингиз мумкин. 🏠 Хонадонлар ҳақида: ▪️2 хонали хонадонлар ▪️Майдони 46 кв.м дан 55 кв.м гача ▪️Қурилиш ишлари тўлиқ якунланган ▪️Кадастр ҳужжатлари тайёр💳 Ипотека шартлари: 👉 Бошланғич тўлов — 15% дан 👉 Йиллик фоиз ставкаси — 16,99% 👉 Кредит муддати — 20 йилгача 👉 Қўшимча гаров ва кафиллар талаб этилмайди 🏦 Асакабанк орқали расмийлаштириладиАйниқса, ижарада яшаётган, оиласи учун қулай ва шинам хонадон излаётган ҳамда ўз уйига эга бўлишни режалаштираётганлар учун бу ажойиб имконият!📍Манзил: Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани. 📞 Батафсил маълумот ва мурожаат учун: ☎️ 99-770-99-56 ☎️ 78-147-65-65 (ички рақамлар: 3581, 3582) ☎️ 93-339-99-92
    10,300video73Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    11 Nov, 13:27

    Марказий банк октябрь ойида 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима қўллади ⠀ Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси октябрь ойида 6 марта йиғилиш ўтказиб, банк ва кредит ташкилотлари фаолиятига оид 43 та масалани кўриб чиқди. ⠀ Йиғилишларда асосан кредит ва тўлов ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш, лицензиялаш, раҳбар ходимлар номзодлари, ташкилотларнинг молиявий ҳолати, пруденциал меъёрларга риоя этилиши ҳамда инспекция текширувлари натижалари муҳокама қилинди. ⠀ Аниқланган қоидабузарликлар натижасида 6 та тижорат банки ва 2 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўлланилди. Яна 1 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига чора ва санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантириш берилди. ⠀ Жарималар пруденциал нормативлар ва қонунчилик талабларига риоя этилмагани, шунингдек, инспекция текширувларида аниқланган камчиликлар учун белгиланган. ⠀ @bankmijoz
    11,600127422Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    22 Sept, 12:17

    Хорижий университетларда ўқиш учун таълим кредитиХалқ банки QS, THE ёки ARWU халқаро рейтингларида TOP-300 таликка кирган хорижий университетларнинг бакалавриат ёки магистратура босқичига қабул қилинган талабалар учун таълим кредити таклиф қилмоқда.Кредитнинг асосий шартлари: • миқдори – 20 минг АҚШ долларигача; • фоиз ставкаси – йиллик 14%; • кредит муддати – 7 йил; • асосий қарзни қайтариш – ўқиш тугагандан кейин бошланади.Кредит Ўзбекистон фуқароларига хорижий университетдаги таълим харажатларини молиялаштириш учун ажратилади.Батафсил шартлар билан Халқ банки сайтида танишиш мумкин.@bankmijoz
    7,110111096Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    22 Sept, 10:45

    Капиталбанк АҚШ долларидаги тўловлар учун The Bank of New York Mellon'да ҳисобрақам очди"Капиталбанк" АТБ АҚШнинг BNY (The Bank of New York Mellon) банкида АҚШ долларидаги корреспондентлик ҳисоб рақамини очди. BNY дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири ва 1784 йилда ташкил этилган АҚШнинг энг қадимги банки ҳисобланади.Мазкур ҳисоб рақамининг очилиши Капиталбанкнинг корреспондентлик тармоғини мустаҳкамлашга ва АҚШ долларидаги тўловлар билан ишлаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган. BNY билан ўрнатилган тўғридан-тўғри ҳамкорлик халқаро тўловлар самарадорлигини ошириш ва банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиш имконини беради. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мижозлар учун ушбу амалиёт хорижий контрагентлар билан ҳисоб-китоб қилишда қўшимча восита бўлиб хизмат қилади.Банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмаиловнинг таъкидлашича,
    8,29075441Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    22 Sept, 07:50edited

    TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI- Ўзбекистондаги биринчи микромолия банкининг тақдимоти бўлиб ўтди.Тадбир давомида банкнинг молиявий маҳсулотлари, имкониятлари ва мижозлар учун таклиф этилаётган шартлар ҳақида маълумот берилди.TAYANCH нималарни таклиф қилади? 💰 Омонатлар - 21% гача йиллик даромад 💳 Бизнес учун кредит ва молиялаштириш - 2 млрд сўмгача ⏳ Муддат - 60 ойгачаШунингдек: • 300 млн сўмгача “Оила Таянчи” микрокредити; • Банк карталари; • Онлайн ва офлайн тўлов ҳамда ҳисоб-китоб хизматлари; • Тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун молиявий ечимлар.TAYANCH - маблағларини сақлаб қолиш ёки бизнесини ривожлантиришни истаганлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш.📞 +998 55 777-11-11 🌐 tayanchbank.uz | реклама
    9,0901983211Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    22 Sept, 05:33

    📌 Банкларнинг расмий сайтлари, колл-марказлари рақамлари ва телеграм каналлари манзиллари◦ Марказий банк – cbu.uz; 71-200-00-44; @centralbankuzbekistan;◦ Ўзмиллийбанк – nbu.uz; 1344; @nbu_official;◦ Халқ банки – xb.uz; 1106; @xalqbankinfo;◦ ЎзСҚБ – sqb.uz; 1180; @sqbuz;◦ Агробанк – agrobank.uz; 1216; @AgrobankChannel;◦ Ипотекабанк – ipotekabank.uz; 1233; @ipotekabankofficial;
    8,390861Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    22 Sept, 04:35

    Арзон бирламчи ипотека кредитлариБугунги кунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан тижорат банклари бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиб келмоқда.Кредит шартлари: • муддати – 20 йил; • бошланғич тўлов – 15 фоиздан бошлаб; • кредит фоизи – 16,5-18%; • миқдори – Тошкент шаҳрида 480 млн сўмни, бошқа ҳудудларда эса 380 млн сўмни ташкил этади.Кредит ажратувчи банклар: ● Халқ банки ● Агробанк ● Ипотека-банк ● Ўзмиллийбанк ● ЎзСҚБ ● Hamkorbank ● Ipak Yuli bank ● Асакабанк ● БРБ
    9,8701294Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    21 Sept, 11:33edited

    11,60012642Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    21 Sept, 10:57

    Марказий банк “Bankda nima gap” лойиҳасини ишга туширдиМарказий банк тижорат банклари ва мижозларни бир майдонда боғлашга мўлжалланган “Bankda nima gap” лойиҳасини тест режимида ишга туширди.Лойиҳа орқали банк хизматларида учраётган муаммо ва ноқулайликлар ҳақида хабар бериш мумкин.Масалан, карта блокланиши, мобил иловадаги узилишлар, тўлов ўтмай қолиши ёки бошқа тушунарсиз ҳолатлар бўйича мурожаат йўллаш мумкин.Бунинг учун вазиятни қисқача ёзиб, зарур бўлса расм ёки скриншот билан @tajriba_lab_bot орқали юбориш кифоя.Кўп такрорланаётган ва кўпчиликка дахлдор масалалар @bankdanimagap каналида эълон қилиниб, тегишли банкдан расмий изоҳ олинади. Кейин эса муаммо қандай ҳал этилгани ҳам кўрсатиб борилади.@bankmijoz
    11,000137743Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    21 Sept, 09:03

    17 сентябрдан капитал ҳаракати бўйича айрим чекловлар юмшатилдиЖорий йилнинг 17 сентябридан бошлаб резидентларга бир календарь йил давомида белгиланган лимитлар доирасида чет элга капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга оширишга рухсат берилди.Хусусан, чет элдаги корхоналар устав капиталида иштирок этиш, филиал, ваколатхона ёки савдо уйлари фаолиятини ташкил этиш учун:• давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шўъба ташкилотларига – 100 минг долларгача; • давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналарга – 200 минг долларгача маблағ йўналтириш мумкин.Шунингдек, чет элдаги ўз филиал ва ваколатхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш учун:• давлат улуши мавжуд корхоналарга – 50 минг долларгача; • давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналарга – 100 минг долларгача маблағ йўналтириш мумкин.Жисмоний шахсларга эса чет элдаги корхоналар устав капиталида иштирок
    11,700992Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    21 Sept, 06:42

    🏦 Ipoteka Mobile’да ойига 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга оширингIpoteka bank OTP Group янги Ipoteka Mobile иловасида Ўзбекистоннинг исталган банки томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталари ўртасида ойига 10 млн сўмгача маблағни комиссиясиз ўтказиш имкониятини тақдим этмоқда.Энг муҳими, бу имкониятдан фойдаланиш учун Ipoteka bank картасига эга бўлиш шарт эмас. Иловага бошқа банклар томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталарини ҳам қўшиб, улар ўртасида пул ўтказиш мумкин.Банк янги Ipoteka Mobile иловасини жорий йилнинг 1 сентябридан ишга туширган. Илова кундалик пул ўтказмалари, яқинларга маблағ юбориш ва бошқа одатий молиявий операцияларни ортиқча комиссиясиз амалга оширишга мўлжалланган.Мазкур таклиф 2026 йил 31 октябргача амал қилади.👉 Батафсил.@bankmijoz
    12,600201551Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    19 Sept, 15:19

    Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди.Бу муддат:• бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар; • ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар; • ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.15 октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.@bankmijoz
    14,7001912621Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    18 Sept, 11:33

    Ипотека кредитлари ҳажми 36,6 фоизга ошди2026 йил январь–август ойларида тижорат банклари томонидан 59,2 минг нафар фуқарога 18,3 трлн сўм ипотека кредити ажратилди.Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 трлн сўм ёки 36,6 фоизга кўп.Ипотека кредитларининг: • 74 фоизи – бирламчи бозорга (13,6 трлн сўм); • 26 фоизи – иккиламчи бозорга (4,7 трлн сўм) йўналтирилган.Молиялаштириш манбасига қараб ўртача фоиз ставкалари 16,9%дан 21,6%гача шаклланган.Энг кўп ипотека ажратган банклар: • Халқ банки – 2,85 трлн сўм; • Агробанк – 2,77 трлн сўм; • Миллийбанк – 2,21 трлн сўм.Қарз олувчиларнинг 64 фоизини 31–50 ёшдагилар, 26 фоизини 18–30 ёшдагилар ва 10 фоизини 51 ёшдан катталар ташкил этган.@bankmijoz
    15,70014421Open in Telegram
  • Bank va Mijoz

    18 Sept, 10:00

    Кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қандай шаклланди?Марказий банкнинг 14 сентябрь ҳолатига маълумотларига кўра, сўнгги 10 иш кунида банклар томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари янгиланди.Жисмоний шахслар учун: • микроқарзлар – 29,7%; • автокредитлар – 21,9%; • ипотека кредитлари – 21,8%.Юридик шахслар учун: • асосий воситалар хариди учун кредитлар – 23,0%; • айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар – 22,9%.Банклар кесимида энг паст ставкалар микроқарзларда 24,0%, автокредитларда 19,7%, ипотека кредитларида 18,0%дан бошланмоқда.Юридик шахслар учун асосий воситалар харидига кредитларда энг паст ставка 22,0%, айланма маблағларни тўлдириш учун эса 18,0%ни ташкил этмоқда.@bankmijoz
    14,400118551Open in Telegram
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot