gram news
Bankxabar channel avatar

Bankxabar

@bankxabar

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Мурожаат учун: @Bankxabarbot Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru

ProjectsKKFinance

96,316subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Bankxabar

    13 Nov, 12:24edited

    Банкир ва мижоз ўртасидаги муносабатларда ҳар икки томон билиши керак бўлган 37 та муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятни бир жойга жамладикБанкдан кредит олган, карта ёки ҳисобварақ очган, мулкини гаровга қўйган ёки бошқа шахснинг кредитига кафил бўлган фуқаролар турли вазиятларга дуч келиши мумкин. Айрим ҳолларда мижоз ўз ҳуқуқларини билмайди, баъзида эса банк қандай ҳаракат қилиши кераклиги тушунарсиз бўлиб қолади.Шу сабабли @Bankxabar каналида банк ва мижоз ўртасидаги муносабатлар, кредит, гаров, кафиллик, суғурта, солиқ ва бошқа молиявий масалаларга оид аввал эълон қилинган 37 та муҳим тушунтиришни бир жойга жамладик. Ушбу маълумотлар нафақат мижозлар, балки банк ходимлари учун ҳам фойдали. Ҳар бир мавзу устига босиб, батафсил тушунтириш билан танишишингиз мумкин:☑️ Кредит тарихи ёмонлашган фуқаро қачон яна кредит олиши мумкин? Салбий маълумотлар қанча вақт сақланиши ва кредит тарихини яхшилаш тартиби. ☑️ Кредит тўлови кечикса, банк мижозни дарҳол судга бериши мумкинми? Қарздорликни судгача ундириш тартиби ва мижознинг ҳуқуқлари. ☑️ Банк ходими қарздор мижознинг уйига бориши ёки телефон қилиши мумкинми? Қарзни ундиришда мулоқот қилиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари. ☑️ Банк қарздор мижозга кечаси қўнғироқ қилиши мумкинми? Қарздор билан мулоқот қилишда банклар риоя этиши керак бўлган қоидалар. ☑️ Кредит тўлови кечиктирилганда пеня ва қўшимча тўловлар қандай ҳисобланади? Қонунчиликда белгиланган чекловлар ва қарздорнинг ҳуқуқлари. ☑️ Суд қарори чиққандан кейин ҳам микроқарз учун фоиз ҳисобланиши тўғрими? Бу борадаги ҳуқуқий қарашлар ва очиқ қолаётган масалалар. ☑️ Кредит учун белгиланган ойлик тўловдан ортиқча пул тўланса, у қандай ҳисобга олиниши керак? Ортиқча тўловни асосий қарзга йўналтириш ва банк ҳисоб-китоблари билан боғлиқ масалалар. ☑️ Кредитни муддатидан олдин тўлиқ қайтариш мумкинми? Муддатидан олдин тўлашда мижознинг ҳуқуқлари ва банкнинг мажбуриятлари. ☑️ Кредит тўловига қийналсангиз, банкдан енгиллик сўраш мумкинми? Тўловни кечиктириш, кредит муддатини узайтириш ва шартларни қайта кўриб чиқиш имкониятлари. ☑️ Кредитни муддатидан олдин ёпсангиз, суғурта пулини қайтариб олиш мумкинми? Суғурта пулини қайтариш шартлари, ҳисоб-китоб ва мурожаат қилиш тартиби. ☑️ Кредит тўлиқ ёпилгандан кейин банк гаровдаги мулкни тақиқдан чиқармаса, нима қилиш керак? 3 иш кунилик муддат, банкка қўлланилиши мумкин бўлган жарима ва мижознинг ҳуқуқлари. ☑️ Банк мижозни муайян суғурта ёки баҳоловчи ташкилотни танлашга мажбурлаши мумкинми? Мижознинг танлаш ҳуқуқи ва банкларга қўйилган талаблар. ☑️ Кредитни суғурта компанияси тўлаб берса, кейин пулни қарздордан талаб қилиши мумкинми? Суғурта тўловидан кейин юзага келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар. ☑️ Кредит қарзи бор фуқаронинг чет элга чиқиши қачон чекланади? Чеклов қўйиш асослари, уни текшириш ва олиб ташлаш тартиби. ☑️ 2027 йил 10 январдан кредит қарзини ундиришда банк картасида қанча маблағ қолдирилиши керак? Кучга кириши кутилаётган янги талаблар ва минимал маблағга оид қоидалар. ☑️ Кредит тўловини ўз вақтида амалга оширмаган мижоз қамалиши мумкинми? Кредит қарздорлиги ва жиноий жавобгарлик ўртасидаги фарқлар. ☑️ Кредитни аннуитет усулида тўлаган маъқулми ёки дифференциал усулдами? Икки усулнинг фарқи, ойлик тўловлар ва умумий фоиз харажатлари. ☑️ Бошқа шахснинг кредитига кафил бўлиш қандай жавобгарлик келтириб чиқаради? Кафилнинг молиявий мажбуриятлари ва қарздор кредитни тўламаганда юзага келадиган оқибатлар. ☑️ Кафил кредит қарзини тўлаб берса, пулини қарздордан қайтариб олиши мумкинми? Кафилнинг тўланган маблағни талаб қилиш ҳуқуқи. ☑️ Танишингизнинг кредити учун уйингиз ёки бошқа мулкингизни гаровга қўйсангиз, нима бўлади? Гаровга қўювчининг жавобгарлиги ва мулкни йўқотиш хавфи. ☑️ Кредит олган шахс вафот этса, банк олдидаги қарзи нима бўлади? Меросхўрлар, гаров ва қарз мажбуриятларига оид қоидалар. ☑️ Эр-хотин ажрашганда кредитга олинган уй ёки автомобиль қандай тақсимланади? Умумий мулк, кредит қарзи ва тарафларнинг мажбуриятлари. ☑️ Банкомат картангизни ютиб қўйса, банк уни қанча вақтда
  • Bankxabar

    13 Nov, 08:06

    Марказий банк суд қарори чиққан кредитлар бўйича ноқонуний ҳисобланган фоизларни қайтариш чораларини кўрмоқда, микроқарзлар масаласи эса очиқ қолмоқдаМарказий банкнинг Банк назорати қўмитаси тижорат банкларига суд қарори чиққан кредитлар бўйича ноқонуний ҳисобланган фоиз ва жарималарни бекор қилиш ҳамда ундирилган маблағларни қарз олувчиларга қайтариш вазифасини юклади.☑️ Фуқаролик кодексининг 744-моддасига мувофиқ, кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, суд қарорида кўрсатилган ундириладиган суммага нисбатан фоиз ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилиши керак.☑️ Марказий банк топшириғига кўра, банкларнинг ички аудит хизматлари 2026 йил 10 декабрга қадар суд қарори чиққан кредитларни текшириши, қонунга зид ҳисобланган фоиз ва жарималарни бекор қилиш ҳамда ундирилган маблағларни мижозларга қайтариш чораларини кўриши лозим. Банклар амалга оширилган ишлар ва қайтарилган маблағлар бўйича 25 декабрга қадар Марказий банкка ҳисобот тақдим этиши шарт.Бу, албатта, қарз олувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим чоралардан бири.☝️Шу ўринда биз аввал ҳам кўтарган микроқарзлар билан боғлиқ бир масалага яна эътибор қаратмоқчимиз. Эсингизда бўлса, бизга фуқародан «Микроқарз бўйича суд қарори чиққан, лекин банк ҳали ҳам фоиз ҳисоблаяпти. Бу тўғрими?» деган мурожаат келиб тушган ва ушбу масалани жамоатчилик эътиборига ҳавола қилган эдик.☑️ Сабаби, Олий суд вакилининг аввалги тушунтиришида Фуқаролик кодексининг 744-моддасидаги мазкур қоида микроқарз муносабатларига татбиқ этилмаслиги билдирилган.☑️ Шу билан бирга, Марказий банкнинг 3030-сонли низомида «кредит» тушунчаси кредит, микроқарз ва микрокредитларни ҳам қамраб олади. Бироқ мазкур таъриф ушбу низом доирасида қўлланиши сабабли Фуқаролик кодекси нормасининг микроқарзларга татбиқ этилиши масаласи алоҳида ҳуқуқий изоҳни талаб қилади.❓Хўш, суд қарори чиққанидан кейин микроқарз бўйича фоиз ҳисоблаш давом эттирилиши қонунийми? Марказий банкнинг янги топшириғи микроқарзларга ҳам татбиқ этиладими? Бу саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда.Ўйлаймизки, масъуллар томонидан ушбу масалага ҳам ҳуқуқий аниқлик киритилиши қарз олувчилар ва банклар учун бирдек муҳим. Зеро, суд қарори чиққан оддий кредитлар билан микроқарзлар ўртасидаги ушбу ҳуқуқий фарққа аниқлик киритилиши микроқарз олувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
  • Bankxabar

    12 Nov, 16:40

    ⚡️Ижодкорларга ипотека субсидияси, ижара компенсацияси, тиббий суғурта ва 30 фоиз кешбэк бериш тартиби тасдиқландиВазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарори билан маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларини молиявий қўллаб-қувватлашга оид бир қатор низомлар тасдиқланди. Хусусан, ипотека кредитлари, субсидиялар, суғурта харажатлари ва кешбэк тўловлари бўйича аниқ тартиблар белгиланди.☑️ Ҳар йили 1 000 нафар уй-жойга муҳтож ижодкорга ипотека кредити асосида бирламчи бозордан квартира харид қилишда давлат кўмаги кўрсатилади. Бошланғич бадал миқдори иш стажига қараб белгиланади. Жумладан, 3–5 йил ишлаганлар учун 15 фоиз, 5–15 йил — 25 фоиз, 15–25 йил — 30 фоиз, 25 йилдан ортиқ ишлаганлар учун 35 фоиз. Белгиланган бошланғич бадалнинг 50 фоизи Давлат бюджетидан қопланади. Бунда уй-жой қиймати бўйича белгиланган меъёрлар инобатга олинади.☑️ Шунингдек, ипотека кредитининг дастлабки 5 йили давомида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисми бюджет ҳисобидан қопланади. Масалан, кредит ставкаси 17 фоиз бўлса, унинг 7 фоизлик пункти субсидия қилинади. Субсидия ажратиш жараёни subsidiya.idm.uz тизими орқали амалга оширилади ва унда иштирок этувчи тижорат банклари билан электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.☑️ ошқа ҳудудга бориб ишлаётган ижодкорларнинг ижара харажатлари ҳам қопланади. Ўша ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган соҳа вакилларига Тошкент шаҳрида ойига 6 БҲМгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 4 БҲМгача компенсация ажратилиши мумкин. Компенсация ижара шартномасида кўрсатилган ҳақиқий тўловдан ошмайди.☑️ Ҳар йили 2 000 нафар соҳа вакилининг ихтиёрий тиббий суғурта харажатлари қопланади. Бунда суғурта бадалининг 50 фоизи, бироқ 50 БҲМдан ошмаган қисми Давлат бюджетидан тўланади. Имтиёздан фойдаланиш учун белгиланган иш стажи ва бошқа талабларга жавоб бериш лозим.☑️ Миллий чолғу асбобларини харид қилганларга 30 фоиз кешбэк қайтарилади. Кешбэк миқдори чолғу турига қараб 1 БҲМдан 2,5 БҲМгача чекланади. Харид «Soliq» мобил иловасидаги махсус платформа орқали рўйхатга олинади. Кешбэк маблағлари белгиланган тартибда харидорнинг банк пластик картасига қайтарилади.☑️ Концерт ва театр ташкилотчиларига ҳам бюджетдан субсидия ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, Нукус шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари ҳудудларда 1 000 тадан ортиқ билет сотган концерт ташкилотчиларига сотилган билетлар қийматининг 20 фоизи миқдорида субсидия берилади. Давлат ва нодавлат театрларининг спектакллари учун эса белгиланган шартларда ҳар бир сотилган чиптага 10 минг сўм, очиқ ҳаводаги намойишлар учун 20 минг сўм субсидия ажратилади.☑️ Бундан ташқари, «Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси фаолияти тартибга солиниб, уни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратиш белгиланган.☝️Мазкур молиявий имтиёзларнинг асосий қисми Президентнинг 2026 йил 2 июндаги ПФ–103-сон Фармони билан назарда тутилган эди. Янги 618-сон қарор эса ушбу маблағларни ажратиш, банклар билан ҳисоб-китоб қилиш, аризаларни кўриб чиқиш ва тўловларни амалга ошириш тартибларини аниқ белгилаб берди.Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
  • Bankxabar

    12 Nov, 11:35edited

    💳HUMO ишлаяпти, ўртоқлар!Ижтимоий тармоқларда HUMO карталари тизимида носозлик юзага келгани ва пул ўтказмалари ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.Бу хабарларни кўриб, ўзим ҳам турли банк ва тўлов иловалари орқали HUMO карталаримдан операцияларни амалга ошириб кўрдим. Ҳеч қандай носозликка дуч келмадим, операциялар муваффақиятли бажарилди. Дўстлар, қайсидир банк ёки тўлов иловасида HUMO картаси билан операция ўтмаётгани бутун HUMO тизими ишламаяпти дегани эмас.Муаммо айнан хизмат кўрсатаётган банк ёки тўлов ташкилотининг иловаси билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун бундай ҳолатда аввало хизмат кўрсатувчи банк ёки тўлов ташкилотига мурожаат қилиб, носозлик сабабини аниқлаш керак.Бир иловадаги хатоликни бутун тўлов тизимидаги носозлик сифатида талқин қилиш тўғри эмас.Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
  • Bankxabar

    12 Nov, 06:54

    Банкларда киберхавфсизлик қандай таъминланмоқда ва қайси банклар фирибгарлик билан боғлиқ энг кўп хавфли операцияларни аниқлаган?Марказий банк 2026 йил октябрь ойида тижорат банкларининг антифрод ва антивирус тизимлари фаолияти бўйича ТОП-10 рейтингини эълон қилди. Унга кўра, бир ой давомида банк тизимида 3 млн 859 минг 969 та юқори хавфли сессия аниқланган ва 1 трлн 687,4 млрд сўмлик операциялар чекланган. Шунингдек, антивирус тизимлари орқали 257 010 нафар фойдаланувчининг қурилмаси зарарли файллардан тозаланган, яна 220 316 нафар фойдаланувчининг иловадан фойдаланиши чекланган.☑️ Юқори хавфли сессияларни аниқлаш бўйича ТОП-10 банк: 🏦 Халқ банки — 2 026 645 та 🏦 Бизнесни ривожлантириш банки — 874 251 та 🏦 Ипак Йўли банки — 161 108 та 🏦 Агробанк — 147 293 та 🏦 Трастбанк — 136 102 та 🏦 Давр банк — 114 082 та 🏦 Инфинбанк — 85 669 та 🏦 Микрокредитбанк — 84 745 та 🏦 Асакабанк — 45 472 та 🏦 Ориент Финанс Банк — 40 266 та☑️ Шубҳали операцияларда чекланган маблағлар бўйича ТОП-10 банк: 🏦 Ориент Финанс Банк — 636 млрд сўм 🏦 Ўзсаноатқурилишбанк — 613,7 млрд сўм 🏦 Халқ банки — 241,6 млрд сўм 🏦 Бизнесни ривожлантириш банки — 82,2 млрд сўм 💳 Узум банк — 50,2 млрд сўм 🏦 Асакабанк — 23 млрд сўм 🏦 Ипак Йўли банки — 18,1 млрд сўм 🏦 Агробанк — 6,5 млрд сўм 🏦 Инфинбанк — 4,6 млрд сўм 🏦 Ҳамкорбанк — 4,5 млрд сўм☑️ Қурилмалари зарарли файллардан тозаланган фойдаланувчилар сони бўйича ТОП-10 банк: 🏦 Халқ банки — 80 000 нафар 💳 Узум банк — 45 394 нафар 🏦 Алоқабанк — 35 408 нафар 🏦 Микрокредитбанк — 23 452 нафар 🏦 Ҳамкорбанк — 13 377 нафар 🏦 TBC Bank — 12 996 нафар 🏦 Агробанк — 10 603 нафар 🏦 Инфинбанк — 9 540 нафар 🏦 Open bank — 7 348 нафар 🏦 Асакабанк — 5 219 нафар
  • Bankxabar

    12 Nov, 05:22

    🏡🔑 Самарқандда йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз, 20 йилгача ипотекага тайёр хонадонлар!Ўз уйингизга эга бўлишни режалаштиряпсизми? Энди бунинг учун йиллаб пул йиғиш шарт эмас! Асакабанк орқали Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида жойлашган тайёр хонадонларни йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз, 20 йилгача ипотека кредити асосида харид қилишингиз мумкин.Энг қулай томони — уйлар тўлиқ қуриб битказилган, кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр! Яъни хонадонни харид қилгач, ўз уйингизда яшашни бошлашингиз мумкин. 🏠 Хонадонлар ҳақида: ▪️2 хонали хонадонлар ▪️Майдони 46 кв.м дан 55 кв.м гача ▪️Қурилиш ишлари тўлиқ якунланган ▪️Кадастр ҳужжатлари тайёр💳 Ипотека шартлари: 👉 Бошланғич тўлов — 15% дан 👉 Йиллик фоиз ставкаси — 16,99% 👉 Кредит муддати — 20 йилгача 👉 Қўшимча гаров ва кафиллар талаб этилмайди 🏦 Асакабанк орқали расмийлаштириладиАйниқса, ижарада яшаётган, оиласи учун қулай ва шинам хонадон излаётган ҳамда ўз уйига эга бўлишни режалаштираётганлар учун бу ажойиб имконият!📍Манзил: Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани. 📞 Батафсил маълумот ва мурожаат учун: ☎️ 99-770-99-56 ☎️ 78-147-65-65 (ички рақамлар: 3581, 3582) ☎️ 93-339-99-92Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
    20,500videoOpen in Telegram
  • Bankxabar

    12 Nov, 04:59

    Faol biznesingizni MikroStart bilan rivojlantiring!Poytaxt Bankning MikroStart krediti o‘zini o‘zi band qilgan fuqarolar va YATTlar uchun biznesni rivojlantirishga mo‘ljallangan moliyaviy yechim.Asosiy shartlar: 🔹 300 mln so‘mgacha 🔹 29,9% yillik 🔹 60 oygachaMasalan, 100 mln so‘m kredit 12 oyga annuitet usulida ajratilganda:— oylik to‘lov ≈ 9,74 mln so‘m — 12 oyda jami to‘lov ≈ 116,93 mln so‘m — jami foiz ≈ 16,93 mln so‘mHisob-kitob misol tariqasida keltirilgan. Yakuniy kredit shartlari bankning ichki talablari va mijozning kreditga layoqatliligini baholash natijalariga bog‘liq.📞 +998 71 214 20 00 🌐 poytaxtbank.uzPoytaxt Bank — Kelajakni birga quramiz!Ogohlantirish: Kredit bo‘yicha majburiyatlarni bajarmaslik moliyaviy xatarlarga olib kelishi mumkin.Развивайте действующий бизнес с MikroStart!Кредит MikroStart от Poytaxt Bank — финансовое решение для развития бизнеса самозанятых граждан и индивидуальных предпринимателей.Основные условия: 🔹 до 300 млн сумов 🔹 29,9% годовых 🔹 срок до 60 месяцевНапример, при кредите 100 млн сумов на 12 месяцев с аннуитетным графиком:— ежемесячный платёж ≈ 9,74 млн сумов — общая сумма выплат за 12 месяцев ≈ 116,93 млн сумов — общая сумма процентов ≈ 16,93 млн сумовРасчёт приведён в качестве примера. Окончательные условия кредитования зависят от внутренних требований банка и результатов оценки кредитоспособности клиента.
  • Bankxabar

    12 Nov, 02:59

    🏦 Ipoteka bank OTP Group’нинг соф фойдаси 56 фоизга ошиб, 1,8 трлн сўмга етдиIpoteka bank OTP Group 2026 йилнинг 9 ойлик молиявий натижаларини халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (МҲХС) асосида эълон қилди. Унга кўра, банкнинг соф фойдаси 1,8 трлн сўмни (151 млн доллар) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга ошган. Банкнинг жами активлари ҳам йиллик ҳисобда 16 фоизга ўсиб, 57,9 трлн сўмга етган. Операцион фойда эса 39 фоизга ошиб, 2,2 трлн сўмни ташкил қилган.☑️ Банкнинг асосий молиявий кўрсаткичлари: ▪️Капитал рентабеллиги (ROE) — 25,2%; ▪️Капитал етарлилиги (CAR) — 21,1%; ▪️Активлар рентабеллиги (ROA) — 3,4%; ▪️Риск қиймати (COR) — −0,6%.Эътиборлиси, Ipoteka bank OTP Group миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) бўйича ҳам соф фойда ҳажмида Ўзбекистон банк секторидаги етакчи ўрнини кетма-кет учинчи чорак давомида сақлаб қолганини маълум қилди.Молиявий натижалар билан бирга, банкда мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ҳам яхшиланган. Хусусан, филиалларда хизмат сифатини баҳоловчи Mystery Shopping индекси 93 фоиз, алоқа маркази фаолиятини баҳоловчи Mystery Calling кўрсаткичи 92,7 фоиз бўлган. Мижозларнинг банкни бошқаларга тавсия қилишга тайёрлигини ифодаловчи NPS индекси эса 58 фоиздан 74 фоизга кўтарилган.Банк Бошқаруви раиси Адам Сентпетери ушбу натижаларни мижозлар ишончи, жамоанинг самарали меҳнати ва банкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари билан боғлаган.Шунингдек, OTP Group ҳам 2026 йилнинг 9 ойида 2,4 млрд евро соф фойда олган. Гуруҳнинг капитал рентабеллиги 21,1 фоиз, кредит портфелининг йил бошидан ўсиши 12 фоиз, ипотека кредитлари портфелининг ўсиши эса 17 фоизни ташкил этган.БатафсилFacebook | Instagram | Telegram
  • Bankxabar

    22 Sept, 13:16

    🏦 Asia Alliance Bank БААнинг энг йирик банкида дирҳамда корреспондентлик ҳисобварағини очадиAsia Alliance Bank халқаро корреспондентлик тармоғини янада кенгайтирмоқда. Банк вакилларининг Бирлашган Араб Амирликларига бизнес ташрифи доирасида БААнинг энг йирик банки — First Abu Dhabi Bank (FAB) раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.Музокаралар якунида Asia Alliance Bank учун FAB базасида БАА дирҳами (AED)да корреспондентлик ҳисобварағини очиш бўйича стратегик келишув имзоланди. Бу ҳамкорлик банк мижозлари учун халқаро ҳисоб-китоблар имкониятларини кенгайтириш, трансчегаравий операцияларни тезроқ ва самарали амалга ошириш, шунингдек, Яқин Шарқ молия институтлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради.First Abu Dhabi Bank билан ҳамкорлик Asia Alliance Bankнинг халқаро корреспондентлик тармоғини кенгайтириш ва ташқи бозорлардаги имкониятларини
  • Bankxabar

    22 Sept, 12:40

    🏠 Уй сотиб олишдан олдин уни 3 та онлайн-сервис орқали текшириб олиш мумкинУй ёки квартира сотиб олиш катта маблағ талаб қилади, шунинг учун пулни беришдан ва битимни расмийлаштиришдан олдин кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни мустақил текшириб олиш фойдадан холи эмас. Бунинг учун бир нечта онлайн-сервисдан фойдаланиш мумкин.☑️ open.ngis.uz — объектнинг кадастр рақами ва кадастр маълумотларини текшириш имконини беради.☑️ davreestr.uz — кўчмас мулкнинг мулкдори ҳамда объектга нисбатан мавжуд чекловлар ҳақидаги маълумотларни текширишда қўл келади.☑️ my.gov.uz — кўчмас мулкка оид тарих, ҳужжатлар ва тақиқлар бўйича тегишли электрон хизматлардан фойдаланиш мумкин.Энг муҳими, онлайн-сервислардан олинган маълумотларни сотувчи тақдим этган кадастр ва бошқа ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиринг. Уй сотиб олишда шошилмасдан бир неча дақиқа текширувга вақт ажратиш кейинчалик катта
  • Bankxabar

    22 Sept, 11:33

    Телеграм орқали банкларга мурожаат қилиш учун алоқа каналлариБанк хизматлари бўйича савол, муаммо ёки мурожаатингиз бўлса, қуйидаги банкларнинг телеграмдаги алоқа каналлари орқали боғланишингиз мумкин.🏦 Гарант банк Телефон: 1326 Telegram бот: @garant_bank_bot🏦 БРБ Телефон: 1254 Telegram бот: @BRB_Official_Bot🏦 Ипак Йўли Банки Телефон: 1296 / +998 98 140-69-00 Telegram бот: @ipaksupport🏦 Ориент Финанс Банк Телефон: 4004 Telegram бот: @OFBYordamchi_bot
  • Bankxabar

    22 Sept, 09:56

    Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашдиПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Саида Мирзиёева ҳозирги мураккаб халқаро вазиятда Антониу Гутерришнинг глобал миқёсдаги етакчилиги ҳамда хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.Айни пайтда Ўзбекистонда БМТ тузилмалари иштирокида умумий қиймати 293 млн доллар бўлган 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби муҳим йўналишларни қамраб олган.Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда глобал муаммоларга амалий ечимлар топишга қаратилган ташаббусларни
  • Bankxabar

    22 Sept, 07:20

    AloqaBank ва “Les Ailes” ишсиз ёшларни касбга ўқитиш ва иш билан таъминлашни режалаштирмоқдаAloqaBank ва “Les Ailes” франшиза тармоғи ёшлар бандлигини оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолади. Лойиҳа доирасида нафақат янги филиаллар очиш, балки ҳудудлардаги ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни иш билан таъминлаш масалалари ҳам қамраб олинади.Бугунги кунда “Les Ailes” Ўзбекистон бўйлаб 60 га яқин филиалга эга бўлиб, тармоқда қарийб 1,5 минг нафар ёш фаолият юритмоқда. Янги филиалларни ташкил этиш истагидаги тадбиркорларга AloqaBank томонидан 7 йилгача муддатга, йиллик 18 фоиз ставкада кредитлар ажратилиши режалаштирилган.Мазкур ҳамкорлик 2026 йил 1 июндаги PQ-210-сонли қарорда белгиланган вазифалар билан боғлиқ. Унда франшиза тармоқларини ривожлантириш орқали ишсиз ёшлар учун қўшимча иш ўринлари яратишни рағбатлантириш назарда тутилган.Келгусида AloqaBank
  • Bankxabar

    22 Sept, 07:07

    🏦 Бизнесни ривожлантириш банки лизинг компаниясига бош директор изламоқдаБизнесни ривожлантириш банки лизинг компанияси бош директори лавозимига танлов эълон қилди.☑️ Номзоддан банк ёки лизинг соҳасида раҳбарлик лавозимида 3–5 йиллик тажриба, лизинг бизнесини ташкил этиш ёки ривожлантириш бўйича амалий тажриба талаб қилинади. Шунингдек, лизинг бозори, қонунчилик ва МҲХС 16 стандартини билиш, сотув, рискларни бошқариш ва андеррайтинг бўйича кўникмаларга эга бўлиш керак.☑️ Янги раҳбар олдига компания стратегияси ва бизнес-режасини амалга ошириш, лизинг портфели ва рентабеллик кўрсаткичларига эришиш, банк филиаллари орқали сотувларни ривожлантириш, самарали жамоа шакллантириш ҳамда активлар сифатини таъминлаш вазифалари қўйилган.📩 Ариза топшириш👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
  • Bankxabar

    22 Sept, 05:59

    🏦 Капиталбанк дунёдаги энг йирик банклардан бири BNY’да доллар ҳисоб рақамини очдиКапиталбанк халқаро ҳисоб-китоблар бўйича яна бир муҳим қадам ташлади. Банк дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири — BNY (The Bank of New York Mellon)’да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди.Бу орқали банкнинг доллардаги халқаро тўловларни амалга ошириш имкониятлари кенгаяди, тўлов инфратузилмаси диверсификация қилинади. Айниқса, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мижозлар учун хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб қилишда қўшимча имкониятлар пайдо бўлади.BNY’да корреспондентлик ҳисоб рақамининг очилиши Капиталбанк халқаро инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир. Биз учун бу нафақат АҚШ долларида ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш, балки комплаенс жараёнларини ривожлантириш ҳамда бизнес юритишнинг халқаро
  • Bankxabar

    21 Sept, 16:01

    Сизлар учун фойдали маълумотларни жамладик!Ушбу маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш учун ўзингизга керакли матн устига босинг⏩ Айрим хонадонларнинг электр тўловларига 50 фоиз чегирма берилади⏩ 20 600 000 сўмгача фоизсиз қарз (ссуда) берилади⏩ Боғчага бораётган болалар учун ҳар ой 618 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилади⏩ Фоизсиз кредит учун ариза топшириш тартиби⏩ Хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20 600 000 сўмгача моддий ёрдам ажратилади⏩ Маҳаллангиздаги ички йўлларини таъмирлашга масъулларни билиб олинг⏩ Бепул кийм-кечак ва озиқ-овқатни узум маркетдан кимлар олиши мумкин, батафсил⏩ Пенсияга чиқаётганла
  • Bankxabar

    21 Sept, 11:35

    КРЕДИТГА ОРТИҚЧА ТЎЛОВ, ГАРОВНИ ТАҚИҚДАН ЧИҚАРИШ, ҚАРЗДОРНИ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕЗОВТА ҚИЛИШ МУМКИНЛИГИ ВА СУҒУРТА ЁКИ БАҲОЛОВЧИ ТАНЛОВИ БЎЙИЧА МУҲИМ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?Кўпчилик кредит олиш ёки кредитни қайтариш жараёнида ўз ҳуқуқларини тўлиқ билмайди. Аслида Марказий банкнинг 3030-сонли низоми банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни аниқ тартибга солиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.☑️ Аввало, агар мижозда кредит, карта, ҳисобварақ, омонат ёки бошқа банк хизмати бўйича савол пайдо бўлса, банк унга асосли ва тушунарли жавоб бериши шарт. Мижозни сарсон қилиш, саволга юзаки жавоб бериш ёки тушунтиришдан қочиш мумкин эмас. Шу билан бирга, банк ходимлари қарзни тўламаслик ёки жавобгарликдан қочиш усуллари бўйича маслаҳат беришга ҳақли эмас.☑️ Мижоз оғзаки маслаҳат учун мурожаат қилганда кутиш вақти 30 дақиқадан ошмаслиги керак. Бундан ташқари, банклар инсофсиз
  • Bankxabar

    21 Sept, 06:33

    🏦 Ipoteka Mobile’да ойига 10 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалари йўлга қўйилдиIpoteka bank OTP Group’нинг янги Ipoteka Mobile иловасида пул ўтказмалари учун 0% комиссия жорий қилинди. Энди илова фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг исталган банки томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталари ўртасида ойига 10 млн сўмгача маблағни комиссиясиз ўтказиши мумкин.Эътиборлиси, Ipoteka Mobile’дан фойдаланиш учун Ipoteka bank картасига эга бўлиш шарт эмас. Иловани бошқа банклар томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталари билан ҳам ишлатиш мумкин.Таклиф 2026 йил 31 октябргача амал қилади.Батафсил👍Каналга уланиш: @Bankxabar
  • Bankxabar

    21 Sept, 06:08

    ❗️Тошкентда банк масъуллари мижознинг омонатидан 300 минг долларни ўзлаштиргани аниқландиБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими текширувида тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари мижоз омонатидаги 500 минг АҚШ долларининг 300 минг долларини ўзлаштиргани аниқланган.Маълум қилинишича, банк масъуллари фуқаро И.М. номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, омонатдаги маблағнинг катта қисмини талон-торож қилган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда 228-моддаси — ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш билан жиноят иши қўзғатилган.👍Каналга уланиш: @Bankxabar
  • Bankxabar

    21 Sept, 04:59

    🏦 Трастбанк Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов бугун 45 ёшни қарши олдиБугун «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Бошқарув раиси Сардор Рифатович Нормухамедов 45 ёшни қарши олди.Сардор Нормухамедов 1981 йил 21 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини, 2007 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — банк иши. Унинг банк тизимидаги фаолияти 2002 йилдан бошланган, 2017 йилдан буён эса «Трастбанк» Бошқарув раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.@Bankxabar жамоаси Сардор Рифатовични таваллуд айёми билан муборакбод этади, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва келгуси фаолиятида янги муваффақиятлар тилайди.👍Каналга уланиш: @Bankxabar
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot