Latest posts

Bakhrom Abdukadirov
26 Aug, 05:35
Ишда қолиш ёки ўз йўлингизни бошлаш?Сўнгги пайтларда менга янги битирувчилар, чарчоқни ҳис қила бошлаган тенгқурларим, ҳатто мендан ҳаёт тажрибаси катта бўлган инсонлар томонидан тинч, барқарор ишида қолиш ёки ҳаммасини ташлаб, ўз йўлини бошлаш ҳақидаги савол қайта-қайта берилаётгандек туюлади. Бу саволнинг тез-тез янграши бежиз эмас. Атрофимиздаги ижобий ўзгаришлар, имкониятлар шамоли ҳар бир инсоннинг ичидаги ухлаб ётган орзуларини уйғотмоқда.Менимча, карьеранинг биринчи йилларида биров учун ишлаш жуда фойдали бўлиши мумкин. Бировнинг компаниясида туриб ҳаётни ўрганасиз. Хатолар қиласиз, йиқиласиз ва қайта турасиз. Инсонлар билан ишлаш қанчалик мураккаблигини, босим остида нафас олишни, энг оғир мижозлар билан тил топишишни ўрганасиз ва берилган ишни охирига етказиш тажрибасига эга бўласиз.Аммо йиллар ўтиб, бир куни эрталаб уйғонасиз-у, иссиққина ўрнингизга, ҳар ой келадиган
Bakhrom Abdukadirov
24 Aug, 05:24edited
IPO: ҳар қандай асосчини ўйлантирадиган саволЯқинда бир тадбиркор танишим: “Компаниямиз кенгайди. Энди IPO қилиш вақти келди” деб қолди. Мен эса ундан: “IPO орқали нимага эришмоқчисиз?” деб сўрадим. У компанияни янада кенгайтириш учун қўшимча капитал жалб қилмоқчи эканини айтди. Бу, албатта, мантиқий жавоб.Суҳбатимизнинг энг қизиқ қисми шундан кейин бошланди. Ҳар бир асосчининг Тошкент фонд биржасида ёки халқаро майдонда IPO қўнғироғини чалиш орзуси бор. Бу мутлақо табиий ва соғлом амбиция. Бироқ, IPO’ни шунчаки навбатдаги молиялаштириш раунди, навбатдаги транзакция ёки чиройли пиар воқеаси деб қараш етарли эмас.Аслида IPO шунчаки капитал жалб қилиш воситаси эмас. Бу компаниянинг бутун бизнес моделини тўлиқ шаффофлик, қатъий ички назорат, мунтазам ҳисоботлар ва юқори корпоратив бошқарув стандартлари асосида қайта қуриш жараёнидир. Бундан ташқари, ушбу қадам асосчидан ўз бизнесини
Bakhrom Abdukadirov
18 Aug, 12:45
Ангел-инвестор сифатидаги биринчи EXIT’имҲар бир инвесторнинг ҳаётида шундай бир лаҳза бўладики, ортга боқиб, қабул қилинган қарорлар, қўлдан бой берилган имкониятлар ва ниҳоят, ўзини оқлаган тўғри танловлар занжирини аниқ кўради. Бугун мен учун айнан шундай кун.Бундан роппа-роса 16 ой аввал GoInvest’га сармоя киритаётганимда, бугунги кун қандай якун топишини аниқ билмасдим. Қўлимда тайёр муваффақият формуласи ҳам, кафолатланган «exit» ҳам йўқ эди. Менда фақатгина ғояга, жамоага ва Ўзбекистон капитал бозорининг келажагига бўлган қатъий ишонч бор эди. Бугун эса ўша ишонч менинг фаришта-инвестор сифатидаги илк exit’им айланди.Ривожланаётган бозорларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам технологик ўсишнинг илк тўлқини телекоммуникация, рақамли тўловлар ва электрон тижоратдан бошланади. Менда Ўзбекистон финтехининг илк пионерлари бўлмиш, Payme, Click ва Paynet’га уларнинг дастлабки босқичида
Bakhrom Abdukadirov
17 Aug, 04:33edited
"Қоғоз"дан ҳақиқий капиталгача🚀Ўзбекистон сингари ёш стартап бозорларида ESOP (ходимларни компания улуши билан рағбатлантириш дастури) ҳақида гапириш осон эмас.Фаундер кучли муҳандис ёки муҳим ходимга: “Биз билан бирга ўсинг. Бугунги меҳнатингиз эвазига эртага компаниянинг бир қисмига эга бўласиз”, деса, ходим буни қувонч билан қабул қилиши мумкин, лекин ичида бу улуш қачон ҳақиқий пулга айланади, деган савол унга тинчлик бермайди. Тўғрисини айтганда, ён-атрофингиздаги кимдир стартапдаги акциялари эвазига уй ёки машина сотиб олганини кўрмагунингизча, бу барибир "Монополия" ўйинидаги рангли қоғоз пулларга ўхшаб туюлаверади 😅.2026 йилнинг иккинчи чорагида мен айнан шу қарашни ўзгартиришга кичик бўлса-да, ўз ҳиссамни қўшдим🤓.2022 йилда киритган дастлабки сармоямдан сўнг TASS Vision ўсишда давом этиб, навбатдаги раундларни бирин-кетин муваффақиятли ёпди. Табиийки, шу жараёнда
Bakhrom Abdukadirov
12 Aug, 15:50edited
📈 Тошкент фонд бозоридаги ҳаяжон...Сўнгги икки ҳафтада менга кўплаб одамлар ёзишни бошлади. Мазмуни деярли бир хил: "акциялар нархи учиб кетяпти", "портфелим яшил рангда", "энди нима қилишим керак?"Дарҳақиқат, июль ойининг охири ва август бошидан бери маҳаллий фонд бозоримизда ўзгача уйғониш кузатилмоқда. Акциялар олди-сотди транзакциялари кескин ортгандай, айрим активларнинг графиги эса фақат тепага қараб ҳаракатланяпгандай. Масалан, кечагина "Ўзбекинвест" акциялари ўзининг тарихий максимумини янгилади. "Ўзбектелеком" эса икки ҳафтадан буён тинимсиз ўсишда давом этмоқда.Мен ҳам инвесторман. Шунинг учун бу ҳисни яхши тушунаман. Энг қизиғи акция тушаётганда одам қўрқади, тез ўсаётгада эса ундан ҳам хавфлироқ ҳис пайдо бўлади.Мурожаат қилганларнинг кўпчилиги битта нарсани сўрайди: "яна пул киритиб, кўпроқ акция олсамми?"🔍 Кошки бу қийин саволларга энг тўғри жавобни билсам?!😅
Bakhrom Abdukadirov
25 May, 13:18
⏳ Ҳафтангизда молиявий эркинлик уруғи аллақачон мавжудҲафталик тақвимингизга бир назар ташланг. Ҳар бир инсонга, хоҳ у йирик компания раҳбари бўлсин, хоҳ ўз йўлини эндигина бошлаётган ёш мутахассис бўлсин, унда ҳафтасига бир хил 168 соат вақт берилган.Агар биз ҳафтани 8 соатлик блокларга бўлсак, жами 21 та блокка эга бўламиз: 👉 7 та блок - уйқу учун. 👉 5 та блок - одатий иш ҳафтангиз учун. 👉 9 та блок - эса сизда қоладиган ихтиёрий вақт. 📌Демак, ҳар ҳафта сизда 72 соатлик бўш вақт бор.Бу постимда, молиявий мустақилликка қараб дадил қадам ташлаётганлар ва бир жойда қотиб қолганлар ўртасидаги асосий фарқ вақт миқдорида эмас, балки ана шу бўш вақтни қандай бошқаришида эканлигига эътиборингизни қаратмоқчиман.Савол қуйидагича: бу 72 соатни сиз шунчаки сарфлаяпсизми ёки унга сармоя киритяпсизми?Бўш вақтни инвестиция қилишнинг энг юқори самара келтирувчи иккита йўли бор:1️⃣ Меҳн
Bakhrom Abdukadirov
4 May, 11:10
Кибрнинг 120 миллиард долларлик товони 📉1998 йилда Yahoo интернетнинг мутлақ қироли эди. Улар бозорни эмас балки бутун дунё онгини бошқараётгандек эди. Шу пайт, Стэнфордда ўқиётган икки ёш тадқиқотчи Ларри Пейж ва Сергей Брин эшикни тақиллатиб кириб келишди, ва ўзларининг Google (PageRank) деб номланган ихчамгина қидирув алгоритмини Yahoo-га бор-йўғи $1 миллион долларга сотишни таклиф қилишди. Yahoo эса бунга эътибор ҳам бермади.Улар "йўқ" дейишди. Дунёга эгалик қилиб турганингизда, 1 миллион долларлик алгоритмни сотиб олишнинг нима кераги бор деган фикрга келишгандурда? Бу уларнинг биринчи ҳалокатли хатоси эди: Манманлик.2002 йилга келиб эса ҳақиқат юзини кўрсата бошлади. Google энди ётоқхонадаги икки талаба эмас, балки кунига миллионлаб сўровларни қайта ишлайдиган улкан кучга айланганди. Yahoo буни англади ва бош директори Терри Семел ғурурини четга суриб, Ларри ва Сергей билан
Bakhrom Abdukadirov
24 Apr, 04:01
🚀 2026 йилнинг 1-чораги сарҳисобиШу йилнинг дастлабки уч ойида амалга оширилган иккита инвестиция сарҳисобини қилар эканман, хаёлимдан турли фикрлар ўтмоқда. Шу пайтгача инвестицияларни фақат даромад ортидан қувиш ва истиқболли лойиҳаларни эрта пайқашдан иборат деб ҳисоблардим. Аммо англадимки, бу аслида инсонлар ҳақида, тўғри танланган вақт ҳақида ва баъзида... ўзинг шу пайтгача қатъий ишонган "қоидалар"нинг ҳар доим ҳам ишлайвермаслигини тан олиш ҳақида ҳам бўлиши мумкин экан.📚 Бизга венчур капитали оламида қатъий ва кетма-кет тартиб бор деб ўргатишган: аввал ангел-инвесторлар таваккал қилиб биринчи қадамни қўяди, кейин эса йирик институционал пуллар кириб келади. Аммо ҳаёт ва буюк компанияларни қуриш, машаққатли, мураккаб ва ўзига хос тарзда тартибсиз жараёндир. Жорий чоракда қабул қилган иккита қарорим венчур дунёси ҳақидаги қарашларимни қисман қайта кўриб чиқишга ундади.🟠 Би
Bakhrom Abdukadirov
14 Apr, 03:44edited
🛑 Вайрон қилувчи қарз тузоғи (ва банкнинг сири) 🏦Келинг бир лаҳза ўйлайлик. Ҳар ойда ойликнинг бир қисми қайергадур чиқиб кетади, машина учун, смартфон учун, диван учун, ўтган йилги таътил учун. Ўша нарсалар ҳозир қаерда? Бири гаражда, бири уйда, бири хотирада. Афсуски улар бўйича тўлаётган қарзимиз ҳамон ёнимизда.🔍 Келинг, икки хил субъект бир хил восита, яъни қарздан қандай фойдаланиши ҳақида қисқача айтиб берай.1️⃣ Аввало, оддий истеъмолчини тасаввур қилинг. У янги машина, меҳмонхона учун мебел ёки таътилга чиқишни хоҳлайди. У кейинроқ қайтариш шарти билан кредит олади ёки кредит картасидан фойдаланади.Ҳар ой қийналиб топган маошидан шу қарзни тўлайди. Лекин бир муҳим ҳақиқат бор: у сотиб олган нарса афсуски аллақачон истеъмол қилинган…ёки кун сайин ўз қадрини йўқотяпти. Ва энг муҳими: унга 0 сўм даромад келтиради.Оқилона ипотекани ҳисобга олмаганда, кундалик маошингиз
Bakhrom Abdukadirov
30 Mar, 10:11
🚀 2025 йилги сармояларим: Қандай қилиб оддий ғоялар катта лойиҳаларга айланди?2025 йил мен учун шунчаки рақамлар ва шартномалар йили бўлмади. Бу йил мен бир нечта жасур жамоаларнинг орзуларига ишонч билдирдим. Сармоя киритиш, бу фақат пул бериш эмас, бу лойиҳанинг келажагига биргаликда ишонишдир. Келинг, ўтган йили эътиборимни тортган ва маблағимни ишонган 3 та IT-стартап ҳикояси билан бўлишаман.1️⃣ Ишонч ва мўъжиза: Mom+ лойиҳаси 🤱 Ҳаммаси қоғоздаги оддий ғоядан бошланган эди. Очиғини айтаман, бу лойиҳага бошида ҳеч ким ишонмаган. Лекин мен оналарга фарзанд парваришида ёрдам берадиган тизим қанчалик муҳимлигини ҳис қилдим ва таваккал қилиб, энг биринчилардан бўлиб ғоя босқичидаёқ сармоя киритдим.Бугунги кунда бу шунчаки илова эмас, балки 120 мингдан ортиқ оналарнинг ишончли ёрдамчиси. Ўтган йили Ўзбекистонда туғилган болаларнинг қарийб ~10% айнан шу платформада рўйхатдан ўтган!
Bakhrom Abdukadirov
29 Mar, 12:14edited
🔍 Геосиёсий боши берк кўча: Эрон ва коалиция ўртасидаги зиддиятга инвестор нигоҳиЎтган ой давомида атрофимдаги кўплаб инсонлар Эрон ва коалиция ўртасидаги давом этаётган низо ҳақида фикрим ва таҳлилимни сўрашди. Сиёсий баҳс-мунозаралардан четда туриб, ушбу постда вазиятни фақатгина инвестор нуқтаи назаридан кўриб чиқишга қарор қилдим.Асосий ўйинчиларнинг ҳеч бири урушни ҳозир тўхтатишга тайёр эмас. Бу уларнинг бунга қурби етмайди, дегани эмас, балки сиёсий жиҳатдан ўзини оқлайдиган "чиқиш нуқтаси"га ҳали етиб келинмаганини англатади. Шу босқичда эрта сулҳ тузиш коалициянинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига мутлақо зид.🎯 Менимча, якуний мақсад, Эронни навбатдаги Ироқ ёки Афғонистонга айлантириш эмас, балки Эроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлатиш, ядровий дастурини чеклаш, минтақавий таъсирини камайтириш ва энг муҳими, унинг келгуси 10-15 йил ичида қўшниларига таҳдид солиш
Bakhrom Abdukadirov
24 Mar, 03:23
📩 «Табриклаймиз - сиз қабул қилиндингиз!»Бугун эрталаб мен венчур капитали оламидаги кўпчилик орзу қиладиган хат билан уйғондим. Хат "500 Global" ва Стэнфорд университетининг қабул комиссиясидан эди.Гап шундаки, яқинда мен дунёдаги энг нуфузли инвесторлар таълим дастурларидан бири, Стэнфорд университети ва 500 Global ҳамкорлигида ташкил этилган VC Unlocked: Silicon Valley 2026 дастурига ҳужжат топшириб, ўзимни синаб кўрмоқчи эдим. Бу венчур капитали соҳасидаги келажак лидерларини тайёрлашга қаратилган, фақат таклифнома асосида қабул қилинадиган эксклюзив дастур ҳисобланади.⏳Рақобат даҳшатли даражада кучли экан. Бутун дунёдан юзлаб юқори малакали мутахассислар нафақат дастурда иштирок этиш, балки ҳар йили тақдим этиладиган бор-йўғи 4 та таълим грантидан бирини қўлга киритиш учун ариза топширишади. Мен ҳам ариза жўнатдим. Номинацияга тушдим. Интервьюдан ўтдим. Ва кутдим... 😅Ниҳоя
Bakhrom Abdukadirov
22 Mar, 09:34
🚀 Келаси 50 йилнинг энг муҳим иқтисодий кучи сиз ўйлаган сунъий интеллект эмас балки бу демографиядир.АҚШ бир аср давомида глобал бойлик магнити бўлиб келиб, дунёнинг ҳар бурчагидан сармоя, иқтидор ва амбицияларни жалб этди. Бу давр тугаётгани йўқ, аммо тортиш кучининг тамойиллари ўзгармоқда. Глобал қудратнинг навбатдаги бобини алгоритмлар эмас, балки туғилиш кўрсаткичлари ва миграция ёзади деб ўйлайман.🌍 Буюк Британия йилига минглаб миллионерларини Яқин Шарққа бой бермоқда. Бугунги 2чи иқтисодий гигант бўлмиш Хитой эса тизимли инқирозлар исканжасида: 300 миллион чекувчи, диабетга чалинган юз миллионлаб беморлар ва 2100 йилга келиб аҳолисининг ярмидан кўпини йўқотиши мумкин бўлган кескин туғилиш инқирози.🔥Шу билан бирга, глобал демографик "двигателлар" бошқа минтақаларда тўлиқ қувват билан ишламоқда: - Африка 2050 йилга келиб аҳолисини 1,4 миллиарддан 2,8 миллиардгача, икки
Bakhrom Abdukadirov
12 Mar, 04:04
🚀 15 ой ичида қарийб 3X: Маҳаллий фонд бозоридаги реал кейс💬 Сиз тез-тез бозордаги реал кейслар билан ўртоқлашишимни сўрайсиз. Сўровларингизга жавобан: бугун маҳаллий фонд бозоридаги энг муваффақиятли битимларимдан бирини очиқ таҳлил қиламан. Бу, Ўзбекистонда туриб, кичик сармояни қисқа вақт ичида каррасига кўпайтириш мумкинлигининг яққол исботи. Сармоя киритишдан қўрқадиган ва доим баҳона қидирадиганлар учун бу ўзига хос «уйғониш қўнғироғи» бўлиши керак.🏛 Маҳаллий фонд бозорини кузатиб борувчилар учун бу компанияни таништиришга ҳожат йўқ. Инвесторлар уни аллақачон «дивиденд аристократи» деб аташади. Гап «ЎзРТХБ» АЖ акциялари ҳақида бормоқда.🗓 Битим хронологияси: 🔻 Кириш (2024 йил ноябрь): Мен «Халқчил IPO» дастури доирасидаги SPO'да иштирок этдим. Ўшанда тахминан 2 550 сўмдан дейлик ~50 000 донага яқин акция сотиб олган эдим. 💸 Чиқиш (2026 йил март): Яқинда бутун ҳажмни
Bakhrom Abdukadirov
7 Mar, 12:25
🌸 Азиз аёллар, мунис оналар ва меҳрибон опа-сингиллар! Барчангизни кириб келаётган 8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!Бир куни мен бир шифокор билан суҳбатлашиб қолдим. У шундай деди: “Жамиятнинг келажаги болалардан бошланмайди. У оналардан бошланади.” Бу гап менга жуда қаттиқ таъсир қилган. Бола дунёга келгунча ҳам, туғилгандан кейин ҳам, унинг соғлиги, ривожи ва келажаги, биринчи навбатда онанинг билими ва тайёргарлигига боғлиқ. Аслида, оналар - дунёдаги энг буюк инвесторлардир.Инвестор сифатидаги фаолиятимда кўплаб лойиҳаларни ўрганганман ва қўллаб-қувватлаганман. Аммо "Mom+" лойиҳасига киритган сармоям мен учун алоҳида, жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлом бўлиб вояга етиши учун шароит яратиш лойиҳани асосий миссияси бўлган ва бу менинг қадриятларимга жуда яқин. Портфелимдаги инвестицияларим ичида
Bakhrom Abdukadirov
24 Feb, 04:40
⏳ Умрнинг «қолдиқ баланси»: Сизда қанча қолди?Яқинда бир тадбирда мен доим ҳурмат қиладиган, илми, ҳаётий тажрибаси ва давлатчилик соҳасидаги салоҳияти билан ажралиб турадиган бир устоз инсон билан яна учрашиб қолдим.Уларни ҳар гал кўрганимда, табиий равишда саволларим билан яқинлашар, билмаганларимга жавоб излар эдим. У киши билан ҳар бир суҳбат мен учун навбатдаги ҳаёт дарсига айланарди.Бу сафар ҳам фурсатдан фойдаланиб, улардан бир ўгит сўрадим: - «Менга шундай бир насиҳат қилингки, у умрим давомида энг катта хулосам бўлиб қолсин», дедим.У киши бироз сукут сақлаб, сўрадилар: - «Эшитдим, ўтган ҳафта туғилган кунинг бўлган экан. Неча ёшга кирдинг?» - «37 ёшга тўлдим», деб жавоб бердим.- «Биламан, ўқишинг ва ишинг сабаб узоқ сафарларга кўп чиққансан», - дедилар у киши. «Айт-чи, сафар бошида пулларингни қандай ишлатардинг?»Мен ўйланиб ўтирмай, ростини айтдим: - «Олдинлар....Ҳа
Bakhrom Abdukadirov
18 Feb, 08:06edited
😇 Кимлар ангел инвестор бўла олади?Сўнгги вақтларда мендан тез-тез: “Қандай қилиб ангел-инвестор бўлиш мумкин?” - деб сўрашмоқда.4 000 дан ортиқ стартапга (жумладан, 85 та «юникорн»га) сармоя киритган Y Combinator асосчиси афсонавий Пол Грэм ангелларни шундай таърифлайди: «Булар стартап ҳали "хит"га айланмасдан туриб, унга ишонган ва "дўстлар/оила" билан профессионал венчур капитал ўртасидаги муҳим кўприкни қурувчи инсонлардир».Мен учун эса ангел инвестор - бу ўзининг шахсий маблағини, тажрибаси, вақтини ва нетворкини эрта босқичдаги лойиҳаларга тикадиган, келажакда катта молиявий натижа кутадиган юқори даромадли стратегик шахс деб тарифлаган бўлардим.Агар сиз ҳам бу сафга қўшилмоқчи бўлсангиз, қуйидаги 4 та асосий омилга эътибор беринг:1️⃣ Капитал💰(ақлли капитал ва кириш чиптаси)Масалан, АҚШда «аккредитациядан ўтган инвестор» бўлиш учун йиллик даромад $200 минг+ ёки
Bakhrom Abdukadirov
6 Feb, 04:49
💰 Бойлик нима ўзи, аслида?Алишерака ҳақидаги ҳикоям кўпларга таъсир қилди шекил, яна бойлик бўйича саволлар тушди. Агар 100 кишидан бойликни таърифлаб беришни сўрасангиз, эҳтимол 100 хил жавоб оласиз.Ким учундир бойлик бу садоқатли дўстлар. Бошқалар учун бу мустаҳкам оила, соғлиқ, таълим, қадрланиш ҳисси. Шу маънода, бойлик инсон учун энг муҳим бўлган нарсанинг кўп бўлиши ҳам бўлиши мумкин, тўғрими?Мен бу таърифларнинг ҳеч бирига қарши чиқмайман 🙂 Аммо биз бу ерда молиявий мустақиллик ҳақида гаплашаётган эканмиз, келинг, бойликка энг тўғри таърифни берамиз. Қисқача қилиб айтганда: бойлик бу сизнинг оилангизни ва келажагингизни ҳимоя қила оладиган молиявий ҳолатингиздир деб ўйлайман.🗝 Асосий қоида: Пул учун ишламанг, пул сиз учун ишласинБойлик сизда нима борлиги билан эмас, балки бор нарсангиз сизга қанча "эркинлик" бериши билан ўлчанади деб ўйлайман. Оддий тилда айтганда,
Bakhrom Abdukadirov
31 Jan, 11:41edited
Бой кўринган Алишерака...Ҳаммамизнинг танишларимиз орасида камида битта «Алишер» бўлса керак.Бир пайтлар Тошкентда машҳур ресторан эгаси бўлган Алишерни билардим. У доимо сўнгги модада кийинар, ҳар икки-уч йилда янги BMW 5 ҳайдар, Қорасувда ҳашаматли уйи ва Қибрайда дачаси бор эди. Ягона фарзанди Горкийдаги энг қиммат хусусий мактабда ўқирди.Байрамларда Алишер давранинг гули эди: чўнтагида бир даста нақд пул, юзида чексиз ишонч билан юрарди. Тўғрисини айтсам, ўшанда кўпчилик, жумладан мен ҳам унга ҳавас билан қарардик. У пул масаласини бутунлай ҳал қилган одамдек кўринарди.Аммо унинг атрофидаги бошқа тадбиркорлар, гарчи бизнесни бир вақтда бошлашган бўлса-да, бутунлай бошқача яшашарди. Ҳашаматсиз, ортиқча харажатсиз. Улар топган ҳар бир сўмини қайта бизнесга тикиб, тежамкорлик билан иш юритишарди. Ўшанда мен: «Алишер ниманидир тўғри қиляпти, қолганлар эса қийналяпти», деб
Bakhrom Abdukadirov
19 Jan, 10:31
ИТ стартаплар Nike тажрибасидан нима ўрганиши мумкин?Nike ўзининг “Just Do It” кампанияси орқали қийин аҳволдаги брендни 94 миллиард долларлик глобал гигантга айлантирди. Бу жараён ҳар бир IT стартап учун маркетинг ва бренд қуриш бўйича амалдаги маҳорат дарси бўлиши мумкин.Технология оламида кўпинча код сифати, архитектура ёки функциялар сонига ҳаддан зиёд эътибор берилади. Аммо Nike стратегиясини стартап муҳитига татбиқ этсак, битта ҳақиқат намоён бўлади: ижро ва ҳиссий боғланиш техник мукаммалликдан устун туриши мумкин.1️⃣ Минимал ҳаётий хабар Nike ҳеч қачон кроссовкаларининг таг қисмининг резинаси ҳақида гапирмаган (видео). Улар қатъият, ҳаракат ва ишонч ҳиссини сотишган.✅ Стартап учун дарс: сиз ҳам ўзингизнинг “Just Do It” шиорингизга эга бўлинг. Сизнинг landing page’ингиз нафақат API, интеграциялар ёки техник стек рўйхатидан балки энг камида битта инсоний муаммони аниқ
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
