Latest posts

Baxtiyor ABDUG'AFUR
22 Sept, 16:38edited
2012-2018 йилларда ҳам Хитойда илмий иш билан шуғулланганман. Лекин бу йил бориб сездимки, илм-фан ютуқлари амалиётга тез татбиқ этилаётгани учун Хитой шиддат билан ривожланмоқда. Илм инновацион технологияларга ўта тез айланмоқда. Шунинг учун иқтисод барқарор илгариламоқда.Илмни тижоратлаштиришга бу давлатнинг имкониятлари ҳам ўта юқори. Айни шу жиҳатларини ўзлаштиришимиз керак, деб ўйлайман.
Baxtiyor ABDUG'AFUR
21 Sept, 10:19

Baxtiyor ABDUG'AFUR
21 Sept, 08:51
Хитойнинг Northwest A/F Universityʼда "Патогенларга қарши нанобиоматериаллар: синтези, тавсифи ва амалиётда қўллаш" бўйича маъруза ўқидим. Яхши муҳокама бўлди, бозор қизиди, янги таклифлар бўлди.
Baxtiyor ABDUG'AFUR
20 Sept, 11:38edited
ОЧЛИК ВА АҚЛИЙ ҲУШЁРЛИКёки, нега умримизда барака йўқ?!Улуғлар ҳаётида очлик фақат нафсни тарбиялаш воситаси бўлмаган. У ақлни ўткир, онгни тиниқ ва инсонни доимо ҳушёр ҳолатда сақлашга хизмат қилган.Нега улар тўқликдан қочганлар?Чунки ортиқча таом танани оғирлаштиради. Тана аъзоларининг катта қисми ҳазм учун сафарбар қилинади, уйқучанлик ва сустлик пайдо бўлади. Тана ҳузурга берилиши билан ақл ҳам сокинлашади. Инсоннинг ташқи таъсирларга сезгирлиги пасаяди.Очликда эса бутунлай бошқа ҳолат юзага келади!Организм озуқа камайганини сезиб, ўз имкониятларини тежамкорлик билан ишлата бошлайди. Инсон овоз, ҳаракат ва атрофидаги ўзгаришларга сезгирроқ бўлади. Мия одатий тўқлик уйқусидан чиқади. Ақл мавҳумликдан халос бўлиб, аниқ мақсадга йўналади.Бу тасодиф эмас. Очлик — тирик мавжудот учун хавф белгисидир. Меъёрдаги очлик организмнинг энг қадимий “ҳушёрлик механизмлари”ни ишга
Baxtiyor ABDUG'AFUR
12 Sept, 04:45
Alifboni avval mustamlaka qilganlar o‘zgartirardi, xalq savodsiz bo‘lsin deb...Darvoqe, bugun uchrashuv!
Baxtiyor ABDUG'AFUR
11 Sept, 11:49
forwarded from @qamarbooks
“Qamar”da yana DASTXAT kuni! ✏️🌳 Kitobxonlarning davri keldi. Mana sizga davomli xushxabar...Shu desangiz, dastxat kunini navbatdagi dastxat kuniga ulab, bu safar yozuvchi Baxtiyor Abdug‘afur ushbu kunda mehmonimiz bo‘ladi.📚 Muallif qalamiga mansub, ayniqsa, “Uzbechka”, “Olamlar kurashi” hamda “Azal muhri” kabi asarlar kitobxonlar qalbidan joy egallab kelmoqda.🪶 Shaxsan yozuvchining o‘zidan dastxat olishingiz va kitoblarga ega bo‘lishingiz mumkin.Dastxat kuni 12-sentyabr, soat 15:00 — 17:00 oraligʻida, Chorsu filialimizda boʻlib oʻtadi.@qamarbooks
Baxtiyor ABDUG'AFUR
11 Sept, 11:25
Бугун жумага кетаётсам, йўл четида турган бир қиз: «Онамга дорига ёрдам беринг», деб қолди. Нақд пулим йўқ эди, «Намоздан чиқиб гаплашамиз», дедим.Жумадан кейин ўша қизни топдим. «Онам касал, альбумин олишимиз керак», деди.— Нима бўлган? — деб сўрасам: — Жигар циррози, — деди.Сўрадим: — Альбумин қанча тураркан? — 20% лиги 1 200 000 сўм...«Картага ўтказиб берай», десам, «Карта уйда эди...» деди.Номерини олиб қолдим, исми Маржона экан. Чиндан ҳам шундай вазиятми-йўқми, билмайман. Эҳсон ниятида бўлганлар аввал боғланиб, сўнг ёрдам қилишлари мумкинмикин, деган истиҳолага келдим.Телефон рақами: +998 50 757 41 21Яна эслатиб ўтаман: у қизни танимайман, шароитини ҳам билмайман. Балки вазиятни ўзи батафсил тушунтириб берар.
Baxtiyor ABDUG'AFUR
4 Sept, 05:18edited
Исломнинг инсонга кўрсатадиган энг катта таъсири нафақат руҳий, балки биологик покланиш эканини тушуниб бормоқдаман.Ҳозир Фаридуддин Атторнинг "Тазкират ул-авлиё" китобини ўқияпман. Асарга жамланган авлиёуллоҳларнинг нафақат яшаш тарзи, балки уларнинг кароматлари ҳам ақлни шоширади.Бу инсонлар шу даража ва мақомга қандай эришдилар? Албатта, нафс тарбияси билан! Нафсга қарши кураш фақат руҳни эмас, балки танани ҳам поклаган. Бу чин маънода биологик ўзгаришларни ўз ичига олади.Ташқи белги ва хусусиятларнинг ўзи шу ҳақда гувоҳлик беради. Ва бу бугунги инсониятга — фармацетивтик гигантлар тузоғига илинган, экологик буҳронлар ичида қолиб кетган, онгу шуури янги қадриятлар билан ювилган ва ювилаётган одамлар жамиятига жуда кераклидир!Руҳий тарбия билан инсон нафақат ўзлигини, балки бутун бошли биологиясини аслиятга қайтаради.Инсоннинг "комфорт ҳудудида" қолиб кетиши билан ҳам
Baxtiyor ABDUG'AFUR
2 Sept, 10:45
Илм қадрланган жамиятларда устоз қадрланади. Ҳар иккиси қадрланган жамиятларда эса инсон қадрланади.
Baxtiyor ABDUG'AFUR
1 Sept, 12:38edited
романдан парчаФарғонага бу йил қиш эртароқ келгандек туюлди. Тунлари аёзли, тонглари совуқ; гоҳ-гоҳида қуюқ туман тушади, булдуруқ босади.Бир деворининг ярми қулаган, дарбозаси куйиб битган қалъа атрофи ва ичкарисида бир тўда кишилар куймаланадилар. Ҳовли, девор ва ҳаробалар остидан жасадлар – шаҳидларни олиб, аравага юклашади. Марҳумларнинг аксари ёш-ёш йигитлар, юзида яккам-дуккам тук кўринганлари ҳам бор.Ҳассага таянган, кўзёшлари оппоқ соқол мўйлабини юваётган қария бу издаҳомга қўшила олмай, бир чеккада жимгина кузатади.Жасадлар ортилган аравани қаёққадир олиб кетиб, яна қайтиб келишади. Бўш аравага яна жасад олинади. Арава неча марта бориб қайтгани ҳисобидан ҳам адашилган.Ниҳоят, сўнгги жасад аравага қўйилди. Ҳамон кўзлари жиққа ёш ўша қария сўради:–Шаҳидларни саноқдан ўтказдингларми?–Ҳа, ота, уч юз шаҳид экан...–Ҳаммаларини Аллоҳ раҳматига олсин! – йиғлаганича дуо
Baxtiyor ABDUG'AFUR
1 Sept, 07:24edited
Маккадан Шом томонга олиб борувчи қадимий йўллар ҳудудида, Ўлик денгиз яқинида минг йиллар давомида сир сақлаб келган харобалар бор. Маҳаллий ривоятларда бу ерлар қадимдан «лаънатланган» ҳудуд сифатида тилга олинган.2005 йилдан археолог Стивен Коллинз бошчилигидаги гуруҳ Иордания водийсидаги Телл ал-Ҳаммам (Tall el-Hammam) ёдгорлигида кенг кўламли археологик қазишмалар олиб борди. Тадқиқотчилар бу ерда бронза даврига мансуб йирик, мустаҳкамланган шаҳар мавжуд бўлганини аниқладилар. Айрим тадқиқотчилар уни Таврот ва Қуръонда тилга олинган Лут қавми шаҳарлари – Садум ва Ғамура билан боғлайди.Энг ҳайратланарлиси – шаҳарнинг бир зарбда, сониялар ичида йўқ бўлганидир. Шаҳарлар ва маданиятлар, одатда, йиллар давомида йўқолиб боради. Телл ал‑Ҳаммам эса бирданига ҳалок бўлади.Қазишмаларда қалин кул ва ёнғин қатламлари, юқори ҳарорат таъсирида эриган қурилиш материаллари ҳамда қаттиқ
Baxtiyor ABDUG'AFUR
30 Aug, 18:26edited
Асаларилар йўқолса, қайси касалликлар авж олади?Асаларисиз ҳаёт ҳақидаги фикрим кўпчиликка маъқул келибди (https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur/691) ва мавзуни давом эттиришни сўрашибди.Асаларилар йўқолса, мева, сабзавот, ёнғоқ, мойли уруғлар ва дуккакли экинлар ҳосили камайиб, қимматлашади. Натижада аҳоли рационида кўплаб биологик фаол моддалар – витаминлар, аминокислоталар, шунингдек минераллар, антиоксидантлар ҳамда углеводлар камаяди. Касалликлар айнан шу занжир орқали кўпаяди.1. Камқонлик.Четдан чангланишга боғлиқ дуккаклилар, кўкатлар, мевалар ва уруғлар камайса, организмда темир, фолат ва С витамини танқислиги бошланади. С витамини темирнинг ичакда сўрилишига ёрдам беради. Шу боис ҳолсизлик, бош айланиши, меҳнат қобилияти пасайиши ва ҳомиладорларда хавфли кечадиган анемия кўпайиши мумкин.Асалари ёрдамида чангланадиган айрим маҳсулот турларини санасак: олма, нок, беҳи, гилос,TelegramBaxtiyor ABDUG'AFURАсалари ва биз Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир. Инсон истеъмоли учун ишлатиладиган экин турларининг…
Baxtiyor ABDUG'AFUR
29 Aug, 13:16edited
Асалари ва бизАсалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир. Инсон истеъмоли учун ишлатиладиган экин турларининг қарийб 75 фоизи маълум даражада асаларига боғлиқ.Асалари – озуқа занжирининг биринчи ҳалқаси! Асаларисиз беш ва ўн йилдан кейин нима бўлишини эҳтимолини кўриб чиқамиз.Беш йилдан кейин олма, ўрик, бодом, гилос, шафтоли, қовун-тарвуз, сабзавот, дуккакли ва мойли экинларда чангланиши кескин камаяди. Айрим экинларда қўлда ёки сунъий усулда чанглатишга эҳтиёж пайдо бўлиб, маҳсулот таннархи ва бозор нархи ошади.Буғдой, шоли ва маккажўхори каби шамол ёрдамида чангланадиган экинлар дастлаб камроқ зарар кўради. Бироқ аҳолини витаминлар, антиоксидантлар, ўсимлик мойлари ва микроэлементлар билан таъминлайдиган мева-сабзавот маҳсулотлари
Baxtiyor ABDUG'AFUR
28 Aug, 05:05edited
Давом этиш — барибир энг яхши танлов.Инстаграмдан.
Baxtiyor ABDUG'AFUR
24 Aug, 05:38edited
Ажойиб ҳикмат экан: "Ожиз бўлиб келгансан, ожиз бўлиб кетасан..."Инстаграмдаги ExplainingQuran саҳифасидан.
Baxtiyor ABDUG'AFUR
12 Aug, 17:31
Ишлаб ўтирсам столим устида бир асалари пайдо бўлиб қолди. Учиб кетолмайди. Ағдарилиб қолаверади. Тўғрилаб қўйдим. Яна шу аҳвол.Кейин сабабини тушундим.Бу асалари заҳарланган! Шу билан "ўчиб қолган", яъни ориентациясини йўқотган. Сон-саноқсиз заҳарларнинг қўлланаётгани, ГМО навларнинг кириб келаётгани... сабабли энг биринчи бўлиб айнан шу ҳашарот - асаларилар қирила бошланган.Асалари озуқа занжирининг биринчи ҳалқаси. Четдан чангланувчи экин ва дарахтлар ҳосил бериши учун асалари керак. Асалари йўқ бўлса ҳосил ҳам йўқ.Аслида, асаларининг қирилаётгани янгилик эмас, кўп гапирилди, кўрсатилди. Бу кетишда қирилишда давом ҳам этади.Асаларисиз ҳаёт эса... узоғи билан 7-8 йил. Озиқ-овқат хавфсизлигини ўйлаган иқтисодлар - давлатлар биринчи бўлиб бунинг омилларини ҳимоя қилади. Асалари ва хонқизи эса энг муҳимларидан.Бир нарсани унутмаслик керак. Аслида ҳукмни асаларига эмас,
Baxtiyor ABDUG'AFUR
12 Aug, 06:53
"Азал муҳри" романимдаги асосий ғоялардан (фаразларимдан) бири Сунъий Идрок (СИ) моделларининг вирусларни ярата олиши эди.Романда "Алиса Ингрид" дея номланган СИ модели лаборатория шароитларида тождор вирус (SARS-CoV-2)га ўхшаш вирус геномини "тиклайди" ва шу орқали янги пандемия тўлқинига сабаб бўлади.Энг қизиғи, роман нашридан бир йил ўтиб, OpenAI директорлар кенгаши раиси Сэм Алтман ҳам СИ мустақил равишда вирус яратиб, кейинги пандемияга сабабчи бўлиши ҳақида интервью берди.Асаримда "Алиса Ингрид" вирус геномини яратишда қайси манбалардан фойдаланишини батафсил келтирганман. Романдаги "Алиса Ингрид" мустақил, мантиқий фикрловчи ва ўзининг шахсий маълумот омборига (datacenter) эга СИ модели даражасига етади.Яна энг қизиғи, яқинда айрим СИ моделларининг ўз манбаларини тарк этгани ("қочгани") ҳақида эълон қилинди.Ундан ҳам қизиқ ҳолат шу кунларда эълон қилинди: СИ ёрдамида
Baxtiyor ABDUG'AFUR
30 Jul, 09:42edited
Кеча кўнгилга яқин дўст — ҳамкасблар билан бирга ўтириб қолдик. Суҳбат мавзуси айланиб "бизда зеҳният ва тизим қачон ўзгариши мумкин?" деган саволга бориб тақалди. Ўзимизча фикр юритган бўлдик, авлодларнинг ўзига хослигини назарда тутиб, иттифоқ қилдикки, 2010-йилдан кейин туғилган авлод бизда ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатдан янгиланишлар олиб келиши мумкин. Ҳозир уларнинг энг каттаси 15-16 ёшда экан.Энди бу ҳам бир фикр, тахмин. Насиб қилса, кўрамиз...
Baxtiyor ABDUG'AFUR
30 Jul, 06:55
Уруғимиздан кўплар ўтиб кетишган. Дадамлар, оподдамлар, ачамлар... Айрим хотиралар эсимга тушаверади. Улар билан яхши нарсаларни бой бергандек кўринади.Оподдамларнинг овозлари чиққанини эслай олмайман, лекин катта ҳовлида ҳақиқий лидер эдилар. Ҳеч ким "тўполон қилма, бақирма, югурма... оподданг борлар!" деган эмас. Айтилмаган, ёзилмаган, лекин ҳамма бирдек амал қиладиган қонун шундай эди.Оподдам бизни "ҳа, отом!" (отам), "ҳа, оном!" (онам) деб эркалаб қўярдилар.Оподдам таҳоратларига обдастага сув тўлдириб, офтобга қўйиб қўйиларди. Бу ишни ачамлар назорат қилардилар."Оподдангларни обдасталарига сув қўйиб қўйинглар!.."Биз неваралар қий-чув кўтариб, биринчи бўлиб обдастага эга чиқиш ва сувга тўлдиришга мусобақа ўйнардик. Ғурурли, шарафли ва обрўли иш деб билардик. Мусобақада ютқазганлар араз қиларди:"Ўтган сафар ҳам сен тўлдиргандинг, бу сафар ҳам сен тўлдирдинг!""Бўпти, бу
Baxtiyor ABDUG'AFUR
29 Jul, 05:30edited
Шу асаримнинг дастлабки боблари 2008 йилда газеталарда эълон қилинган, ҳафсала бўлмай охирига етказа олмагандим. Энди эса якунлашни ўйлаб юрибман.Асар Иккинчи жаҳон урушида Германия томонида Шўро давлатига қарши курашган туркистонликларга бағишланади. Роман бош қаҳрамони оддий ўзбек йигит Муҳаммадмусонинг бошидан кўп синовлар ўтади. Туркистонлик йигитларнинг тақдири нақадар аянчли бўлганини кўрсатишни ният қилган эдим.Тез орада нашр қилинишидан умидворман.
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
