gram news
Bayonot.uz channel avatar

Bayonot.uz

@bayonotuz

Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз. Реклама учун: @bayonot_adv_bot

ProjectsKKOther

8,280subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Bayonot.uz

    22 Sept, 15:27

    Бибисора Ассаубаеванинг онаси шахмат олимпиадасида Жавоҳир Синдоровга мухлислик қилаётганини айтди“Олимпиадада кимга мухлислик қиляпман? Мендан бу ҳақда тез-тез сўрашади ва жавобим оддий: иккала мамлакатга ҳам. Аёллар жамоаларидан, албатта, Қозоғистонга! Қизларимиз Бибисора Ассаубаева билан биргаликда бор кучини ишга солиб, бу меҳмондўст заминда олтин медални қўлга киритиши керак.Эркаклар орасида эса Ўзбекистонга! Йигитлар жуда ёш, улкан мақсадларга эга ва ниҳоятда истеъдодли. Айниқса, Жавоҳир Синдоровга чин дилдан мухлислик қиляпман. Ўзим Қозоғистон жанубида туғилиб, ўзбек маҳалласида катта бўлганман. Шунинг учун бу мен учун рақобат эмас, балки икки қардош халқнинг байрамидир”, деб ёзади у.@Bayonotuz
    1,160158Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    22 Sept, 11:06

    Самарқандда ўқувчилар эшакда мактабга қатнаётганига изоҳ берилдиЎқувчилар эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлгач, ҳолатга Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.Видеода акс этган ҳолат Каттақўрғон туман марказидан 40 километр узоқликда жойлашган “Бургансой” МФЙ Ольмосувон қишлоғидаги 84-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Ушбу ҳудуд Қўшработ тумани билан чегарадош бўлиб, тоғ ёнбағирларидаги кичик ва тарқоқ қишлоқлардан иборат. Ички йўллар асосан сўқмоқлардан ташкил топган.Айни пайтда асосий мактабда 92 нафар ўқувчи, мактаб филиалда эса 21 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб филиали билан асосий бино ўртасидаги масофа 3 километр, асосий бинога қатнайдиган энг олис масофа эса 4 километрни ташкил этади. 5–11-синфларда жами 74 нафар ўқувчи таҳсил олади. Шундан Ольмосувон
    1,560544111Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    22 Sept, 07:04

    Ўғилни эмас, аввало қизларни уйли қилиш ҳақида ўйлаш керакЎғилни эмас, аввало қизларни уйли қилиш ҳақида ўйлаш керак. Бу “гарант” келажакда тўғри қарорлар чиқаришига сабаб бўлади. Номида кичкина бўлса ҳам уйи бўлса, ҳечқачон ўзига бировнинг хасми сифатида қарамайди, ғурур ва келажакка ишончда муаммо бўлмайди.Нозим Сафари, блогер@Bayonotuz
    1,8003824731Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    22 Sept, 06:04

    Тадбиркорларимизни энг қийнайдиган муаммолардан бири — бу айланма маблағ етишмаслиги ва юқори фоизли кредитлардир. Бугунги кунда банк тизимида тадбиркорлар фойдасига хизмат қиладиган, уларнинг молиявий юкини енгиллаштирадиган маҳсулотлар кўпайиши керак.Шу кунларда InfinBank бизнес учун янги “Infin Юксалиш” кредитини жорий этибди. Тадбиркорлар учун 5 миллиард сўмгача маблағ 7 йил муддатгача берилмоқда. Эътиборлиси, фоиз ставкаси қатъий 18,99 фоиз қилиб белгиланган.Бу кредитнинг энг яхши томони — бошқа банклардан олинган, шартлари оғирроқ кредитларни қайта молиялаштириш мумкин. Яъни, кредит юкини камайтириб, қулайроқ шартларга ўтиш имконияти бор. Тадбиркорларимизга фойдали бўлади, деган умиддамиз.📞 Мурожаат учун телефон: 71 202 50 80Батафсил | Реклама
  • Bayonot.uz

    22 Sept, 05:50

    “Ҳужжатлар тўғри тақдим этилса, рад этиш имконсиз”. Янги партияларни рўйхатга олиш бўйича изоҳ берилдиМатбуотда айрим фуқаролар жараён жуда қийин бўлаётганини таъкидлаб келмоқда. Аммо улар томонидан йиғилган имзоларни бир кўриб чиқадиган бўлсак, имзолар белгиланган тартибда йиғилмагани, имзо қўйган шахслар номаълум экани аён бўлиб қолмоқда.Бу борада Адлия вазирлиги раҳбарияти билан шахсан мулоқот қилинган, қонун талабига кўра ҳужжатлар тўғри ва тартиб билан тақдим этилса, уни рад этиш имконсиз. Бироқ ҳозиргача топширилаётган материалларда қонун талабларига тўлиқ риоя этилмаяпти.Тоҳиржон Сафаров, Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбар ўринбосари@Bayonotuz
    1,550223Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    22 Sept, 05:08

    Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлаши кутилмоқдаПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда, БМТ қароргоҳида ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Мирзиёева Гутерришнинг фаолияти ва хавфсизлик масалаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.“Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман”, дейди у.Шунингдек, ташриф доирасида Саида Мирзиёеванинг БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида нутқ сўзлаши ҳам кутилмоқда. Унинг чиқиши Нью-Йорк вақти билан 23 сентябрга тўғри келиши режалаштирилган.@Bayonotuz
    1,65052Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    22 Sept, 05:03

    “Бугун мен чемпионман, 8 та хизматга кирдим”Муниса Ризаева, хонанда@Bayonotuz
    1,610video1596111Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    21 Sept, 06:27

    Бахт эркинликдан кейин бошланадиЭркинлик ёки ичи тўла музлаткич, деган саволга эркинлик деб жавоб берган бўлардим. Чунки эркинлик кейинчалик ўша музлаткични тўлдириши мумкин. Лекин аввал музлаткич тўлган бўлса ва у эркин бўлмаса, кейинчалик барибир қашшоқликка айланади. Кўряпмиз-да барибир, узоқ йиллик тажрибалар бор-ку баъзи давлатларда. Ўша давлат тагидан нефти чиқиб қолса, бахти. Ҳаммада ҳам нефть чиқмайди-ку.Нефти чиқмаганлар учун барибир эркинлик муҳим деб ўйлайман. Сабаби эркинликдан кейин жуда кўп нарсаларни инсон тўғрилаб олади. Курашади, бошқа қилади. Эркинлиги кучли бўлган мамлакатларда кўряпмиз, ҳеч қанақа бойлиги бўлмаса ҳам, ривожланяпти. Масалан, Жанубий Кореянинг нимаси бор? Дунёга экспорт қилаётган нимаси бор?Асосан курашиб, адолат мезонини олдинга қўйган учун, қонунлар мутлақ ишлаётгани учун ҳозирги кунда ривожланган-да. Ёнидаги давлатнинг ҳамма аҳолиси бир хил
    1,990236Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    20 Sept, 10:17

    ЙПХ инспектори ўлимига сабаб бўлган болага нега 2 йил 4 ой жазо берилди?BMW автомашинасида ЙПХ инспекторини уриб юборган вояга етмаган шахсга тайинланган 2 йил 4 ойлик жазо ижтимоий тармоқларда турли эътирозларга сабаб бўлди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар суди ҳолат юзасидан изоҳ берди.Суд баёнотида таъкидланишича, жазонинг мақсади қасд олиш ёки азоб бериш эмас, балки жиноят содир этган шахсни тарбиялаш ва уни жамиятга соғлом аъзо сифатида қайтаришдан иборат.@Bayonotuz
    2,000video2625853Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    20 Sept, 04:49

    Бирор иш юришмаса, масъулият пастга қараб йўналтириладиКанада ва Ўзбекистондаги раҳбарлик маданиятини кузатганда, бир қизиқ фарқ кўп эътиборимни тортади.Канадада раҳбарлар кўпинча оддий ходимлар, мутахассислар ва жамоаларнинг меҳнати ҳамда ютуқларини алоҳида эътироф этади. Ютуқларга эгаликни камтарлик билан қўл остидагиларга беради ва камчиликни “бизнинг камчилигимиз” деб эътироф этади. Одамларнинг ютуғи — ташкилотнинг, жамиятнинг ва мамлакатнинг ютуғи сифатида кўрилади. Тўғрида, ўзига ишонган лидер учун камтаринлик энг гўзал фазилат ва унга ялтироқ нишонларга ҳожат йўқ.Ўзбекистонда эса кўпинча тескари мантиқни кузатаман: бирор иш юришмаса, масъулият пастга қараб йўналтирилади — кимдир етарлича ишламади, тушунмади, бажармади, натижа кўрсатмади, хатолар, камчиликлар. Ҳатто кўпни ўртасида, ёки ТВга чиқволиб кимларнидир камситиб, уришиб ташлашадиеййй. Кап-катта одамлар дакки эшитиб
    2,6102714863Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    19 Sept, 18:06

    «Ҳокимнинг қарор ўқишга тоқати йўқ. Мен ҳам ҳоким бўлганман, қўлимга қалам олиб, икки соат эшикни ёпиб, ўзим ўқиганман»Президент Шавкат Мирзиёев@Bayonotuz
    2,540video95431Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    19 Sept, 05:41

    Ходимнинг иш вақти 8 соатдан ошмаслиги, шанба ва якшанба кунлари эса албатта дам олиши шарт.Зарифбой Ибодуллаев, профессор@Bayonotuz
    2,540video1293Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    18 Sept, 14:42

    Ўзбекистонда эски кийимлар учун махсус контейнерлар бўлса...Бир куни чет элда олинган видеони кўриб қолдим. Одамлар киймайдиган кийим ва оёқ кийимларини оддий чиқиндига эмас, махсус контейнерларга ташлашар экан. У ерда кийимлар шунчаки йиғилиб қолмайди — сараланади ва қайта ҳаётга қайтарилади.Яхши ҳолатдаги кийимлар — эҳтиёжманд инсонларга берилади. Яна бир қисми — тозаланиб, арзон нархда second-hand дўконларда сотилади. Яроқсиз кийимлар эса қайта ишланади: матодан толалар ажратиб олинади, улардан янги ип ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.Мен кўрган видеода эса эски кийимлардан олинган толалар асосида ип тайёрланиб, ундан қурилиш ишларида ишлатиладиган қўлқоплар ишлаб чиқарилаётган эди. Шунда ўйлаб қолдим, нега бундай тизим Ўзбекистонда ҳам кенг йўлга қўйилмаслиги керак? Тасаввур қилинг: ҳар бир шаҳарда, маҳаллаларда, қишлоқларда махсус контейнерлар ўрнатилади.Одамлар уйида
    2,3102253111Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    18 Sept, 14:33

    Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида эҳтиёжманд оилаларни даромадли қилган иссиқхона мажмуаси фаолияти билан танишди.@Bayonotuz
    2,090video2Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    18 Sept, 08:23

    “Қани самолётингиз?!” Centrum Air йўловчилари соатлаб аэропортда қолиб кетдиИжтимоий тармоқларда Centrum Air авиакомпаниясининг Истанбул – Тошкент йўналишидаги C6302 рейси 3 соатдан ортиқ вақтга кечиккани ва бу ҳолат йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди.“Фарзандим бир йиллик навбат кутишлар билан ўта муҳим бўлган узоқ давом этувчи операциядан чиқди. Фарзандимга ҳозир ўтириш мумкин эмас. Лекин парвоз 4 марта кечиктирилди. Аввал самолётимиз 11:00 да учиши керак эди, кейин 11:30 га, 12:00 га, 12:30 га ва охир-оқибат 13:30 гача кечиктирилди. Боламнинг мазаси қочиб, Истанбул аэропортининг ичида у ердан бу ёққа югуриб юрибман. Ҳозир болам ўриндиқда ётибди, чунки унга ўтириш мумкин эмас.Қани самолётларингиз? Парвоз нега қайта-қайта кечиктирилмоқда?” деган йўловчи видеомурожаатида@Bayonotuz
    2,190video1743321Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    18 Sept, 06:34

    Ўзбекистонда ишончсиз қурувчиларнинг очиқ реестрини ташкил қилиш вақти келдиУй оламан деб уйсиз ҳам, пулсиз ҳам қолмаслик учун нима қилиш керак?Бир умр йиғган пулингизни ҳали қурилиб битмаган уйга тўладингиз. Қурувчи уйни бир йилда топшираман деди. Бир йил ўтди, икки йил ўтди. На уй бор, на пулни қайтариб олиш осон. Энг ёмони, сиздан кейин ҳам бошқа одамлар ўша қурувчининг чиройли рекламасига ишониб, пул тўлашда давом этиши мумкин.Менимча, Ўзбекистонда ишончсиз қурувчиларнинг очиқ реестрини ташкил қилиш вақти келди.Уй сотиб олмоқчи бўлган одам қурувчининг номини киритиб, унинг олдинги объектларини ўз вақтида топширганми, қайси қурилишлари битмай қолган, устидан қандай суд қарорлари чиққан ва улар ижро этилганми — барчасини кўра олиши керак.Реестрга фақат текширилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган маълумотлар киритилиши шарт. Қурувчининг ҳам нотўғри маълумотга эътироз билдириш
    2,0292053211Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    18 Sept, 04:35

    Ишловчилар тўлаётган ижтимоий солиқлар пенсионерларни боқишга етмай қолади Тушунишимча, пенсия ёшини оширишдан асосий мақсадлардан бири ҳисоб-китоблар бўйича 2040 йилга борганда пенсионерлар сони ишловчилар сонига нисбатан кескин ошади. Бунинг эвазига ишловчилар
    2,3402141Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    18 Sept, 04:28

    “Бизнес кўрсин, эшитсин. Имтиёзларни эълон қиламиз. Агар самимий бўлсак, албатта, тадбиркор келади”Президент Администрацияси раҳбари Янги Тошкент ҳудудида бўлиб, замонавий бино ва иншоотларнинг қурилиш жараёни билан танишди. Шунингдек, у Янги Тошкент ҳудудига сармоя киритиш ҳақида фикр билдирди.@Bayonotuz
    2,460video5Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    17 Sept, 12:56

    Ишловчилар тўлаётган ижтимоий солиқлар пенсионерларни боқишга етмай қоладиТушунишимча, пенсия ёшини оширишдан асосий мақсадлардан бири ҳисоб-китоблар бўйича 2040 йилга борганда пенсионерлар сони ишловчилар сонига нисбатан кескин ошади.Бунинг эвазига ишловчилар тўлаётган ижтимоий солиқлар пенсионерларни боқишга етмай қолади. Натижада жамғарма ҳозиргига нисбатан ҳам катта зарарга кириб қолади.Охир-оқибат давлат айтадики: “ўртоқлар, қўйинглар энди, келинглар солиқни оширамиз, пенсионерларни таъминлаш учун мана бу ишлаётган одамлар кўпроқ солиқ тўласин дейди.Хушнудбек Худойбердиев, ҳуқуқшунос@Bayonotuz
    2,3605331Open in Telegram
  • Bayonot.uz

    17 Sept, 08:53

    Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керакСаида Мирзиёева Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудини бориб кўрди.“Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудини кўздан кечирдим. Бу ерда кўл, кўкаламзор майдонлар пайдо бўлади ҳамда оилавий, болалар билан дам олиш, сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш учун барча қулайликлар муҳайё қилинади.Бундай масканлар пойтахтимизнинг барча туманларида ташкил этилиши лозим. Шаҳарда истироҳат боғларини янада кўпайтириш, мавжуд яшил ҳудудларни асраб-авайлаш, янги экологик тоза мавзеларни барпо этиш зарур", – дейди у.@Bayonotuz
    2,1405422Open in Telegram