Latest posts

Behzod Qodirov
10 Sept, 09:38
Янги ўзбек алифбоси учун махсус сайт ва бот ишга тушдиСенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонунни маъқуллагач, янги ёзувга мослаштириш учун Undov.uz сайти ва @undovbot ишга туширилди.Сервис орқали матнларни амалдаги лотин, кирилл ва янги алифбо ўртасида тезкор ўгириши мумкин. Шунингдек, тизим ҳужжат файлларини ҳам янги ёзувга мослаштириш имконини беради.Хизмат бепул тақдим этилади. Ишлаб чиқувчиларнинг маълум қилишича, фойдаланувчиларнинг матн ва файллари серверларда сақланмайди.Сервис Контент маркази томонидан ишлаб чиқилган.@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
10 Sept, 06:43
Apple компанияси iPhone Duo’ни тақдим этди — иккита экран ва қўш камерага эга компакт флагман!Шу телефон кимга керак бўлса, ҳаммасига насиб қилсин!@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
10 Sept, 04:23
#таъзияЭлектр пўлат эритиш бўлинмасининг собиқ ходими, меҳнат фахрийси Тимур Ташмухамедовнинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олсин, охиратларини обод этиб, жойларини жаннатдан қилсин!Жаноза намози бугун, 10 сентябр соат 14:00 да. Манзил: 13-даҳа, 53-уй.Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Behzod Qodirov
8 Sept, 07:23edited
Бугун ЕЧЛ 2026-27 мавсумига старт берилади.1-тур ўйинлари 8–10 сентябрь кунларига белгиланган.Бугунги учрашувлар, Тошкент вақти билан: 21:45 "АEК" / "ЛАСК 21:45 "Брюгге" / "Астон Вилла” 00:00 "Боруссия Д" / "Вильярреал" 00:00 "Порту" / "Манчестер Сити" 00:00 "Лилль" / "Реал Бетис" 00:00 "Реал Мадрид" / "Интер"@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
8 Sept, 03:04
#таъзия"Бекобод Эмал" МЧЖ директори Тамара Джураеванинг акаси — комбинат меҳнат фахрийси Толиб Джураевнинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!Жаноза намози бугун, 8 сентябр соат 11:00 да. Манзил: "Металлург" МФЙ, (Суворов) Шижоат кўчаси 7-уй.Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Behzod Qodirov
7 Sept, 15:26
Пролига 18-тур "Металлург" 1:0 "Пахтакор" ФЖ@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
7 Sept, 13:49
Эслатма!Магистраль ичимлик суви қувуридаги авария ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабабли эртага, 8 сентябрь соат 08:00 дан 9 сентябрь соат 09:00 гача шаҳаримизнинг қуйидаги ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:11, 12, 13, 14, 15, 64, 65, 80, 81-даҳалар. "Янги ҳаёт", "Металлург", "Муқимий", "Ўзбекистон", "Сайхун" маҳаллалари.🚰 Сув захирасини олдиндан ғамлаб қўйишни унутманг!@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
7 Sept, 12:51
🗞 "За металл" газетасининг 2026 йил 4 сентябрдаги янги 17-сонини расм форматида мутолаа қилинг.@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
7 Sept, 05:46
Бугун, Пролига 18-тури доирасида "Металлург" "Пахтакор" ФЖга қарши майдонга тушади."Металлург" марказий стадионида бўлиб ўтадиган ўйин соат 18:30да бошланади.Стадионга кириш мутлақо бепул.@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
5 Sept, 18:12
Эзгу тадбир лаҳзалари.@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
5 Sept, 18:06
Эътибор ва ғамхўрлик давом этмоқда!Мустақиллик байрами кунлари ортда қолган бўлса-да, комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимларга эътибор қаратилишда давом этмоқда.Касаба уюшмаси қўмитасида инсонпарварликка йўғрилган муҳим тадбир ташкил этилди. Қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган бир гуруҳ комбинат ишчи-ходимларига бир нечта турдаги озиқ-овқат тўпламлари топширилди.Бу эзгу ғамхўрликдан мамнун бўлган ходимлар касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
5 Sept, 10:03edited
Эртага, 6 сентябрь куни соат 10:00 да Бекобод шаҳар Ёшлар марказида "CHESS OPEN" шахмат мусобақаси бўлиб ўтади.Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилаётган мазкур турнирда шахмат ихлосмандлари ва билимдон ёшлар қатнашишлари мумкин. @behzod_qodirov
Behzod Qodirov
4 Sept, 20:12edited
Эътибор ва эҳтиром лаҳзалари!Telegram | Facebook | Instagram
Behzod Qodirov
4 Sept, 18:58
#эътирофКасаба уюшмаси қўмитасида Президент фармони билан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган ходимлар — "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони соҳиби, Электрда пўлат эритиш бўлинмаси пўлат эритувчиси Ғуломжон Туранов ҳамда "Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳибаси, Навли прокатлаш бўлинмаси кран машинисти Дилфуза Кушматова билан учрашув бўлиб ўтди.Тадбир давомида ходимларга Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Талъат Усмоновнинг махсус табрикномаси ва эсдалик совғалари топширилди.Ўз соҳасининг усталари бўлган ходимларга масъулиятли ва шарафли фаолиятларида янада улкан зафарлар тилаймиз!Telegram | Facebook | Instagram
Behzod Qodirov
4 Sept, 14:11edited
Магистраль ичимлик суви қувурдаги авария ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабабли 8 сентябрь соат 08:00дан 9 сентябрь соат 09:00гача шаҳаримизнинг қуйидаги ҳудудларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:11, 12, 13, 14, 15, 64, 65, 80, 81- даҳалар. "Янги ҳаёт", "Металлург", "Муқимий", "Ўзбекистон", "Сайхун" маҳаллалари.Сув захирасини олдиндан ғамлаб қўйишини унутманг.@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
3 Sept, 18:42
Бекободда катта спорт байрамиЖорий йилнинг 26–27 сентябрь кунлари "Yoshlik" спорт мажмуаси WKF каратэ бўйича "Li Da Metal Technology-Cup 2026" халқаро турнирига мезбонлик қилади.Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган бу нуфузли мусобақада мамлакатимиз спортчилари билан бир қаторда хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган каратэчилар болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар тоифаларида ғолиблик учун ўзаро куч синашади. Барча беллашувлар халқаро WKF қоидалари асосида юқори савияда ўтказилади.Шиддатли жангларни жонли кўриш ва спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун "Yoshlik" спорт мажмуасига марҳамат қилинг!@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
3 Sept, 15:03
Саҳнадаги ҳақиқий сеҳр! (#)@behzod_qodirov
Behzod Qodirov
3 Sept, 13:52
Хива (#)
Behzod Qodirov
3 Sept, 08:08
🚇 "Олмазор" метросида санъат галереяси! https://www.afisha.uz/uz/gorod/2026/09/02/olmazor-metro
Behzod Qodirov
3 Sept, 06:15
Сегодня свой День рождения отмечает машинист крана Литейно-прокатного комплекса Любовь Леонидовна Сурикова.Поздравляем Любовь Леонидовну с этим замечательным днем! Желаем крепкого здоровья, семейного счастья и тепла, благополучия и больших успехов в трудовой деятельности.Пусть каждый день приносит радость, вдохновение, а жизнь будет наполнена самыми прекрасными моментами!#поздравление
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
