gram news
5 daqiqa channel avatar

5 daqiqa

@beshdaqiqaofficial

Isomiddin Po‘latovdan "5 daqiqa" mualliflik loyihasi. 👉 @Isomiddinpulatov

ProjectsKKOther

1,630subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • 5 daqiqa

    19 Sept, 16:00

    Қашшоқларнинг орзу қилишга ҳаққи йўқ эди | 5 дақиқаИнсон бахтли бўлиши учун баъзида жуда кўп нарса керакдек туюлади: яхши уй, яхши иш, етарлича пул, хотиржам ҳаёт... Аммо инсон ҳаётида шундай бир эҳтиёж борки, уни на пул, на бойлик, на мавқе билан тўлдириб бўлади. Бу — ўзингизни тушунадиган, қийин пайтингизда ташлаб кетмайдиган бировнинг борлиги.Нобел мукофоти совриндори Жон Стейнбекнинг «Сичқонлар ва одамлар» романи инсонга бахт учун нималар кераклиги ҳақида ҳикоя қилади.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    1,180video227311Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    12 Sept, 14:48

    Одамлар туғилмайдиган, оила ва севги тақиқланган дунё | 5 дақиқаОдамлар бахтли яшайди. Аммо уларнинг оиласи йўқ, болалари табиий туғилмайди, севги эса жамият учун кераксиз туйғуга айланган. Улар ота-она деган тушунчанинг устидан кулишади. Энг қизиғи, ҳеч ким бундан норози эмас. Чунки бу дунёда одамлар қандай яшашини ўзлари танламайди.Олдос Хакслининг «Ажиб янги дунё» романи мана шундай жамият ҳақида ҳикоя қилади. 5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида азал чегараларига яқинлашмоқчи бўлган жамиятнинг фожиаси ҳақида гаплашамиз.Олдос Хаксли – "Ажиб янги дунё"👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    1,760video3274221Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    8 Aug, 07:02

    Унутилган шаҳар ва тошбақага айланган одам қиссаси | 5 дақиқаТошбақанинг ҳаёти ёмон эмас: уйи ҳамиша елкасида, ижара тўламайди, ҳеч қаерга шошилмайди, устига-устак узоқ яшайди. Фақат шундай қулайликларга эришиш учун инсонийликдан воз кечиш талаб қилинса, кўпчилик иккиланиб қолиши мумкин.Карвонсарой эгаси Бенишон худди шундай мушкул аҳволга тушади. Кечагина одамлар орасида юрган киши секин-аста тошбақага айлана бошлайди.Темур Пўлатов - «Тарозий тошбақаси»👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    6,700video17145Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    18 Jul, 16:27

    Харитада йўқ, аммо дунёдаги энг идеал мамлакат ҳақида эшитганмисиз? | 5 дақиқаАгар сизга бир мамлакатни бошқариш вазифасини беришса, ишни нимадан бошлардингиз? Йўлларни тузатишданми? Маошларни оширишданми? Ёки коррупцияни йўқотишданми? Қизиғи, беш юз йил аввал яшаган бир одам ҳам худди шу ҳақида бош қотирган.Ўша одамнинг исми Томас Мор эди. Унинг “Утопия” деган китоби бор. “Утопия” - бир вақтнинг ўзида “энг яхши жой”, шу билан бирга “ҳеч қаерда йўқ жой” деган маънони англатади. Яъни бу жойни харитадан излаб ўтирманг.Томас Мор – «Утопия»👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    6,590video241022Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    11 Jul, 11:28

    "Душанбадан бошлайман" - энг қадимий ва қиммат баҳона | 5 дақиқаҲар йили янги йил арафасида бир хил манзарани кўрамиз. Йил янгиланиши билан миллионлаб одамлар ўзларига ваъда беришади. Энди ҳаммаси бошқача бўлади. Эртадан спорт билан шуғулланаман. Кўпроқ китоб ўқийман. Телефонни камроқ ушлайман. Эрта тураман, пул йиғаман. Орадан бир ой ўтмай ҳаммаси аввалги изига тушади.Қизиғи шундаки, бу одамлар ақлсиз ёки ялқов эмас. Улар нима қилиш кераклигини яхши билишади. Соғлом овқатланиш кераклиги, китоб ўқиш фойдали эканини ҳам англашади. Спорт билан шуғулланиш соғлиқ учун муҳимлигини ҳам тушунишади. Шундай экан, нега билим ҳаракатга айланмайди?Жеймс Клир - "Атом одатлар"👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    7,640video189421Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    5 Jul, 07:27

    Ўзганинг ҳаётини яшаган одамлар: мансабнинг баҳоси қанча? | 5 дақиқаМурод Муҳаммад Дўст – "Лолазор"👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    7,170video261531Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    28 Jun, 05:15

    Инсониятни вабо эмас, бефарқлик мағлуб қилади | 5 дақиқаАлбер Камю – “Вабо”👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    12,100video221162Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    13 Jun, 09:56

    Сотилган орзулар ёхуд катта бўлиш касаллиги | 5 дақиқаИнсон улғайгани сари кўп нарсани ўрганади: қандай пул топишни, қандай обрў орттиришни, қандай ўзини оқлашни, қандай қилиб керакли одамларга ёқишни. Аммо баъзан шу ўрганилган нарсалар эвазига энг муҳим қобилиятини – ҳайратланиш, меҳр бериш ва масъулият ҳиссини йўқотади.Антуан де Сент-Экзюпери – “Кичкина шаҳзода”👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    8,900video179931Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    6 Jun, 13:10edited

    Бир инсон қандай қилиб бутун жамиятни ўзгартирди? | 5 дақиқаҚандай қилиб қуллик, зулм ва жоҳиллик ҳукм сурган замонда адолат, илм ва инсонийлик ғояларини илгари суриш мумкин? Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» асари ана шу саволларга жавоб беради.Муаллиф Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ҳикоя қилар экан, ўқувчига фақат тарихни эмас, инсоннинг ўзини ҳам англаш йўлини кўрсатади.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    5,250video21763Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    30 May, 07:05

    Тирик қолиш ҳам жазо бўлганди – “йўқотилган авлод” | 5 дақиқаУрушдан қайтган одамлар одатда икки хил бўлади: бири тирик қолганига шукр қилиб яшайди, иккинчиси эса тирик қолгани учун ўзини кечиролмайди. Чунки баъзи урушлар фронтда тугамайди. Улар одамнинг руҳиятига кўчиб ўтади.Бугун дунё яна урушлар, вайрон бўлган шаҳарлар, бир кечада қариб қолаёган болалар ҳақида гапираётган пайтда, Эрих Мария Ремаркнинг “Уч оғайни” романи ҳақида гаплашишни лозим топдик.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    9,750video29432Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    23 May, 17:09

    Эгасини ташлаб кетган бурун қиссаси | 5 дақиқаУ эрталаб уйғонганида бурни йўқолиб қолибди. Бир муддат ўтиб ўша бурун шаҳар марказида керилиб, амалдорлардек юрибди. Бу - оддий ҳазил эмас. Николай Гоголнинг “Бурун” қиссаси орқали жамиятдаги энг кулгили ва энг оғриқли ҳақиқатлар очиб берилади.5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида шу ҳақида гаплашамиз.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    6,590video1310221Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    16 May, 17:25edited

    Ҳақиқат эмас, гап ким томонидан айтилаётгани муҳим / 5 дақиқаНега одамлар кўпинча кучлилар олдида бошқача, оддий инсонлар олдида бутунлай бошқа қиёфага киради? Нега ҳақиқат эмас, манфаат муҳим бўлиб қолади? Чехов шу саволларга кулгили, аммо ўта аччиқ ҳикоя орқали жавоб беради.Бу ҳикояда битта ит атрофида бошланган можаро аслида бутун бир жамиятнинг қиёфасини очиб ташлайди.Антон Чехов - “Буқаламун”👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    8,230video198332Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    9 May, 12:11

    Йўқотилган аср – миллатнинг энг қоронғи ва узун кечаси / 5 дақиқаҚодирий қатл этилганига қарийб тўқсон йил бўлди. У “Ўткан кунлар” романининг давомини орадан юз йил ўтиб ёзди, десам ишонасизми? Адабиётда шунақаси ҳам бўлиб туради.Фараз қилинг, Қодирийнинг қўлёзмаси - “Ялдо кечаси” топиб олинди ва уни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов оққа кўчирди. Бу тарихий роман миллатнинг жуда узоқ чўзилган қоронғи кечалари, Туркистоннинг ҳақиқий қайғуси ҳақида ҳикоя қилади.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    7,600video278331Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    26 Apr, 15:38edited

    Ёқиб юборилган китоб – режиссёрлар бу асарни саҳналаштиришдан қўрққан / 5 дақиқаБиринчи марта Воланднинг ёнидаги Бегемот лақабли гапирадиган мушук ҳақида ўқиганимда ростдан ҳам қўрққанман. Чунки ўша сухтаси совуқ қаерда пайдо бўлса, тартиб бузилар, одамлар фош бўлар ва қандайдир фалокат бошланарди. Умуман, асар руҳи жуда оғир бўлиб, кўпчилик бу романни “лаънатланган” деб талқин қилишади. Айтишларича, баъзи актёрлар бу асар асосидаги саҳна асарларида чиқишдан қўрққан.Михаил Булгаков – “Уста ва Маргарита”👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    6,920video2086611Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    18 Apr, 17:40

    Дунёни ўзгартиришга бўлган сўнгги уриниш - хаёлпараст рицарнинг мағлубиятиҲақиқий телбалик - дунёни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиб, уни ўзгартиришга уринмасликдир, дейди Сервантес. Аммо ҳаётда борини борича қабул қилишни билмаганлар телба ҳисобланади.Бугун биз 5 дақиқа’да “Дон Кихот” романи орқали кулранг ҳақиқатнинг рангли орзулар устидан қозонган ғалабаси ҳақида гаплашамиз. Ушбу асар бугунгача ёзилган романларнинг энг машҳури бўлиб, дунёда энг кўп таржима қилинган, ўқилган китоблардан биридир.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    7,220video15149521Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    11 Apr, 15:04

    Катта Оға кузатиб турадиган, фикрлаш жиноят саналган давлат / 5 дақиқаЎша бинонинг пештоқига учта шиор битиб қўйилганди: Уруш – тинчликдир. Эрк – қулликдир. Билимсизлик – кучдир. Ва бу шиорни ҳаётга татбиқ қилиш учун ноёб вазирликлар ўйлаб топилганди. Масалан, Ҳақиқат вазирлиги ахборотни, таълимни, санъатни назорат қиларди – тарихни бошқатдан ёзарди. Ёки уруш қилишни яхши кўрадиган Тинчлик вазирлиги, севишга рухсат бермайдиган Муҳаббат вазирлиги бор эди.Юқорида келтирилган фикрлар Жорж Оруэллнинг “1984” романидан олинди. 5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида ушбу асар ҳақида гаплашамиз.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    4,330video26155421Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    4 Apr, 15:32

    “Маймун етаклаган одам” - баландпарвоз ғояларга алданган авлод қиссаси / 5 дақиқаҚоронғи ўрмондан бир йигит маймунни етаклаб чиқяпти. Йигит ўзига ишонган, нигоҳи келажакка қаратилган. У ниманидир бошқараётгандек. У ҳаётни ўз қўлида ушлаб тургандай. Йиллар ўтади. Бу сафар маймун ўрмонга мункайган чолни етаклаб борарди. Энди инсоннинг қадамлари ишончсиз, кўзларда саволлар қотиб қолган, жавоблар эса йўқ...👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    6,370video276522Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    28 Mar, 12:50edited

    Одамзодни “мукаммаллаштириш” орзуси қандай якунланди? | 5 дақиқаАгар инсонга қўйиб берилса, у самоларда учишни, денгизларда сузишни, яна кўп-кўп нарсаларни хоҳлайди. Бу истаклар илм тилига таржима қилинганда, инсонни номукаммал яратиққа айлантириб қўяди. Ваҳоланки, инсоннинг яралиши Яратгувчининг қўлида ва У шундай бўлишини хоҳлаган. Бироқ илмий кашфиёт эгалари ҳамиша одамзодни ўзгартириш, кучлироқ қилиш истагида бўлишган. Александр Беляевнинг “Амфибия одам” романи айнан шу мавзу атрофида баҳс юритади.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    4,000video241066Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    14 Mar, 14:31

    Орзуларингиз учун умрингизни тўлармидингиз? / 5 дақиқаДунёда ҳар бир истакнинг баҳоси, бадали бўлиши ҳақида эшитганмисиз? Айтайлик, хоҳишларингиз эвазига умрингиз қисқариб бориши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Оноре де Балзакнинг “Сағри тери тилсими” романи мана шундай саволларга жавоб беради.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    5,700video1514221Open in Telegram
  • 5 daqiqa

    7 Mar, 07:25

    Дунёнинг навбатдаги жароҳати - урушлар барчани мағлуб қилмоқда / 5 дақиқаДунёда урушлар яна авж олмоқда. Сиёсий шиорлар ва ғалаба ҳақидаги гаплар ортида эса оддий одамлар тақдири ётибди. Эрих Мария Ремаркнинг “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” романи урушнинг айнан шу юзини очиб беради. Бу асарда фронтда орзуларини йўқотган ёшлар, инсонларнинг арзонлашган ҳаёти ва яраланган дунё ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳақиқий урушдан манфаатдор кучлар эса сояда қолаверади.👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
    9,990video24155522Open in Telegram