gram news
Bintu Sodiq channel avatar

Bintu Sodiq

@bintusodiq

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot

ProjectsKKReligion

135,000subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Bintu Sodiq

    22 Sept, 23:26edited

    ❔Бўлажак куёвга касаллигим ҳақида айтишим керакми?Савол: 4 ёшлигимда витилиго бўлганман ва даволатишган. Лекин танамда озгина оқ доғлар бор. Ҳозир оила қуриш арафасидаман. Билишимча, бу касаллик беш-ўн фоиз наслдан наслга ўтар экан. Менда витилиго борлиги эсимдан ҳам чиқиб кетган эди, тўйим маълум бўлгандан кейин аммамлар бу ҳақида менга эслатиб қолишди. Бўлажак умр йўлдошимга бу ҳақида айтишим жоизми?❕Жавоб: Айтиш лозим. Куёв буни билишга ҳақли.Одинахон Муҳаммад Содиқ “Омина” журналнинг 12-сонидан олинди.@BintuSodiq
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    22,30037218510053136Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    22 Sept, 14:44

    ✍️ Халил ибн Аҳмад Фароҳидий ал-Басрий: "Мен учун энг оғир вақт — таом ейдиган вақтимдир".У зот наздида илмда бир муддат бўлмаслик қандай ҳам оғир! Ўз вақтини қизғониш эса бунчалар алангали...📚 “Уламолар наздида вақтнинг қадри”#vaqt_qadri @BintuSodiq
    24,800video25358411294Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    22 Sept, 01:34

    🌱 @BintuSodiq
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    28,40071132286713833Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    21 Sept, 13:35

    "Шундай касб танлагинки, бошқаларга фойданг тегсин”, — дердилар отамОтам кўрсатган йўл нафақат касбимни, балки ҳаётимни ҳам ёритадиган йўл бўлишига ишонганман. Бугун эса бу сўзларнинг қадрини янада чуқурроқ ҳис қиламан."МЕН ҲАМ ОЛИМА БЎЛАМАН" кўрсатуви@BintuSodiq
    29,700video15310156873Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    21 Sept, 12:59

    🎁 Namanganliklar uchun ajoyib yangilik!"Peshqadam maktabi" o'quv markazining yana bir franshizasi Namangan shahrida tashkil etildi.🟣Markazning ochilish tadbiri ko'tarinki kayfiyatda bo'lib o'tdi.O'quv markazi ayol-qizlarning har taraflama rivojlangan, oila va jamiyatda o'z o'rniga ega bo'lishlari uchun xizmat qiladi!🚩 Tez orada kurs va seminarlar haqida to'liq ma'lumot beramiz. Bizni kuzatishda davom eting.Har bir qadamimiz jamiyat rivoji uchun.🚀 @Peshqadam_Namangan ❤️ @BintuSodiq
    29,900video2028017863Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    20 Sept, 22:03

    Ўзимиз билан олиб кета оладиганимиз — фақат қилган яхшиликларимиздир.😀 @BintuSodiq
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    39,000633254140583120Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    20 Sept, 14:08

    Қуръон ўқиганда нима учун қалбимиз таъсирланмайди?⭐️ Нега баъзан Қуръон тиловат қилсак ҳам, ичимиздаги совуқлик ва ғафлат тарқамайди?⭐️ Видеода Қуръон қироатининг нозик сирлари ва соф қалб ҳақида тўхталади.⭐️ Устоз Анвар Аҳмад 📚 "Руҳий тарбия" китоби шарҳидан.🌱 @BintuSodiq
    YouTubeҚуръон ўқиганда нима учун қалбингиз таъсирланмайди?⭐️ Нега баъзан Қуръон тиловат қилсак ҳам, ичимиздаги совуқлик ва ғафлат тарқамайди? ⭐️ Видеода Қуръон қироатининг нозик сирлари ва соф қалб ҳақида тўхталади. ⭐️ Устоз Анвар Аҳмад 📚 "Руҳий тарбия" китоби шарҳидан.
    32,29919045413187Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    19 Sept, 23:04

    ПАЙҒАМБАР УЙИДАГИ ҚАРШИЛИКҚуръонда зикри келган аёллар қиссаси ҚУРЪОН ВА АЁЛ🌱 Савол:— Жуфтлик ҳикмати, энг аввало, садоқат, адолат ва муҳаббат туйғулари билан камол топиши ҳақида Одам Ато ва Момо Ҳаво қиссаларидан билиб олдик. Кейинги юборилган Нуҳ ва Лут пайғамбарлар ўз жуфтлари ва аҳли оиласи билан синовга солинди ва ўртадан ўша ҳикмат кўтарилди, яъни муҳаббат ва садоқат қайсидир маънода хиёнат ва ишончсизлик билан алмашди. Бу хиёнатни фақатгина ўз жуфтига эмас, балки яратилиш ҳикматига, яъни ўз-ўзига хиёнат деб тушунсак, тўғри бўладими?🌱 Жавоб:— Хиёнатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу эр-хотиннинг орасида бўладиган хиёнат эмас, балки динга хиёнат қилиш, Аллоҳга хиёнат қилиш, бош тортиш, иймон келтирмаслик, Аллоҳ таолонинг ваҳдониятини тан олмасликдир.Нуҳ алайҳиссаломнинг аёллари нима қилди? Фақатгина
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    31,3002161809720167Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    19 Sept, 15:04

    Йўлдаги озорни кетказиш ҳам садақадир!«...Йўлдан тош, тикон ва суякни четлатишинг — сен учун садақадир».(Имом Бухорий ривояти) 📚 «Одоблар хазинаси».🟢 «Суннат фақат сўз эмас»🌱 @BintuSodiq
    33,300video3961284722119Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    19 Sept, 07:13

    Ўзингдан қўрқиб, мағфиратинг ва раҳматингдан умидвор бўлиб йиғлайдиган, нажот топувчи бандаларингдан қилгин!@BintuSodiq
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    32,80081331381503623Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    18 Sept, 12:05edited

    Ходимамиз халқаро миқёсда эътироф этилди«Пешқадамлар карвони» муассасаси медиа бўлими раҳбари Гўзал Дадамуҳаммедова «Достойнейшая» («Энг муносиб») кўкрак нишони билан тақдирланди.Мазкур мукофот 2023 йилда Россия мусулмон аёллар ташкилотлари жамоат ҳаракати ҳамда «Евроосиё аёллар гуманитар академияси» томонидан таъсис этилган бўлиб, илм-фан, маърифат, ёшлар тарбияси ва хайрия ишларига салмоқли ҳисса қўшган хотин-қизларга тақдим этилади.Мукофотни «Aиша» халқаро аёллар клуби раҳбари Марям Бариева топширди. Бу эътироф Гўзал Дадамуҳаммедованинг ташкилот билан ҳамкорликда хотин-қизлар маърифати ва таълимини ривожлантириш йўлидаги фидокорона меҳнатлари самарасидир.«Пешқадамлар карвони» жамоаси Гўзал Дадамуҳаммедовани ушбу муносиб эътироф билан чин дилдан муборакбод этади. Илм-маърифат йўлидаги хайрли ва сермаҳсул фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!@BintuSodiq
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    33,90065126187312216Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    17 Sept, 14:09

    Араб тили ва Уммон маданияти — халқаро тажриба ва ёндашувлар🗓2026 йил 16 сентябрь куни Уммон Султонлигининг Тошкентдаги элчихонасида "Уммон Султонлигининг араб тилини ва Уммон маданиятини дунё бўйлаб бошқа тилларда сўзлашувчиларга ўргатишдаги ўрни» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.Тадбир доирасида араб тили ва Уммон маданиятини бошқа тилларда сўзлашувчиларга ўргатиш соҳасида 18 йилдан ортиқ тажрибага эга, мазкур йўналиш бўйича магистр даражасини олган, Европа, Осиё ва Америкадаги қатор университетларда фаолият юритган мутахассис устоз Ҳузайм бин Муҳаммад ал-Манийъий маъруза қилди.Маърузада араб тилини ўқитишнинг замонавий усул ва ёндашувлари, Уммон Султонлигининг араб тили ҳамда миллий маданиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш борасидаги тажрибаси, шунингдек, маданий-маърифий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Тадбирда Уммон Султонлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    38,9003857851151412Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    17 Sept, 09:01

    Мавлид танловиданЁ Расулуллоҳ, биз ҳали ҳам сизга муҳтожмиз...Ё Расулуллоҳ, агар бугун сизнинг ҳузурингизда атиги бир дақиқа ўтириш насиб этса, гапимни нимадан бошлашимни билмасдим. Балки кўзларимдаги ёшлар тилимдан олдин сўзлар...Сизга: «Ё Расулуллоҳ, умматингиз бугун...» деб сўз бошлардим. Умматингиз бор, ё Расулуллоҳ, лекин қалбларимизда сизга бўлган соғинч қанчалик тирик, буни билмадим.Бугун бизда телефонлар бор, аммо бир-биримизга вақт кам. Қўлимизда Қуръон бор, аммо баъзан уни очишга қалбимизда сустлик бор....Ё Расулуллоҳ, бугунги оналар фарзандларини яхши кўрадилар, аммо аксар ҳолда фарзандларига телефондан кўра камроқ вақт ажратишмоқда. Фарзандларимиз кўп нарсани биладилар, лекин қалб тарбиясига жуда муҳтож бўлиб ўсишмоқда.Аёлларимиз чиройли кийинишни, гўзал кўринишни ўрганишди. Аммо аксаримиз қалбларимизни гўзаллаштиришни унутиб қўйдик. Биз ташқи кўринишга кўп
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    37,200346141473244Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    16 Sept, 23:04

    Биз унутган ва бошқалар амал қилаётган суннат🌱 Вақтни қадрлаш ва берилган ваъданинг устидан чиқиш Ислом динидаги энг гўзал набавий хулқлардандир.🌱 Бугунги кунда ғарб халқларининг вақт ва мажбурият борасидаги юксак масъулияти аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ҳисобланади.🌱 Ҳадисларда ваъдага хиёнат қилиш ва масъулиятсизлик мунофиқликнинг белгиси сифатида қатъий қораланади.🌱 Пайғамбаримизга бўлган чин муҳаббатимиз фақат тилимизда эмас, балки ҳар бир вазифа ва ваъдани ўз вақтида бажаришимизда намоён бўлиши лозим.Сизнингча, жамиятимизда вақтга ва ваъдага риоя қилмасликнинг асосий сабаби нимада?😀 @BintuSodiq
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    40,60042310284282518Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    16 Sept, 09:04

    Мавлид танловиданЁ Расулуллоҳ, Сизни фарзандларига сўзлайдиган оналар ҳали ҳам бор...Агар бугун Сиз билан бир дақиқа суҳбатлашиш имконияти менга берилса, менимча, Сизни кўрган заҳоти тайёрлаб қўйган барча сўзларимни унутиб қўярдим. Чунки Сизни кўриб: «Мен Сизнинг умматингизман...» дейишга ҳам уялардим.Ё Расулуллоҳ, бизга нима бўлди? Сиз биз учун йиғлаб дуо қилган уммат эдик-ку! Сиз ҳали дунёга келмаган бизларни ҳам «умматим, умматим...» деб соғинган эдингиз. Аммо биз... Сизни қанчалик соғиндик?Сизнинг исмингизни эшитсак, салавот айтамиз. Лекин ҳаётимизда Сизнинг суннатингизга қанчалик ўрин бердик? Ё Расулуллоҳ, биз дунё билан банд бўлиб қолдик. Қўлимиздаги кичкина телефонлар қалбимиздан ҳам яқин бўлиб қолгандай... Ундаги инсонларнинг ҳаётини соатлаб томоша қилишдан чарчамаймиз. Аммо Қуръонни очсак, нега билмадим, кўзларимиз чарчайди. Намоз вақти келса, «кейинроқ» деймиз. Тавба
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    47,30061634980722315Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    15 Sept, 23:04

    🌱 Дунёнинг бор бойлигидан ҳам азизроқ ва ортимиздан қоладиган энг катта давлатимиз — бу солиҳ фарзандимиздир.😀 @BintuSodiq
    38,800video699198125643610Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    15 Sept, 15:25

    Миллионер ёки китобсеварКитоб ўқиган инсонлар жамият етакчиларидир.🎬 Тўлиқ кўрсатув: “Боғбон”#Боғбон @BintuSodiq
    36,000video212683118175Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    15 Sept, 09:03

    Мавлид танловиданЁ Расулуллоҳ!Бу замонда оғриқларимиз кўп. Аммо уларни сизга айтгим келмайди. Зеро, сиз билан суҳбатлашиш имконига эга бўлганлар бу дардларни айтиб улгуришган. Уларни эшитиб, қаттиқ хафа бўлганингизни тасаввур қилляпман...Аммо мен сизга қувончли хабарларни айтмоқчиман. Бугун илм олишни истаганлар учун дунёлар очиқ. Умматингиз орасида олима аёллар кўпаймоқда. Илм даргоҳлари кўпайиб, уларда таълим олаётган ёшларимиз сафлари кенгаймоқда. Ҳатто уй бекалари ҳам уйларида ўтирган ҳолда машриқу мағрибдан илм ўрганиш имконига эга. Бугун кишилар қўлидаги биргина қурилмада олам-олам китоблар, илму маърифат, ҳидоят сари етакловчи дарслар ва одоб-ахлоқ сабоқлари жам бўлган. Албатта, ким нимани изласа, шуни топмоқда.Неъматлардан оқилона фойдаланган инсонлар ҳар қандай замонда ютуққа эришадилар. Умматингиз орасида бу имкониятларни қадрлаб, илмга, эзгуликка ва ҳидоятга
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    37,70066513142401714Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    14 Sept, 23:04

    🌱 @BintuSodiq
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    39,700904183157602420Open in Telegram
  • Bintu Sodiq

    14 Sept, 09:25

    Мавлид танловиданЁ Расулуллоҳ, биз сиздек устозга муҳтожмиз!Агар сиз билан учрашсам ва Роббим менга сиз билан суҳбатлашиш имконини берса, «Дунёда аҳволлар қандай?» деб сўрасангиз, шундай дер эдим: "Биз кийинишда, сўзлашишда, юриш-туришда, овқатланишда, яшашда, афсуски, сиз бизга ўргатган тарбияга тўлиқ амал қила олмаяпмиз. Ўзимизни ислоҳ қилолмагач, фарзандларимиз тарбиясида ҳам оқсоқландик. Улар жуда тез ташқи таъсирларга берилиб кетишмоқда...Бугун китобларимиз жуда кўп. Илм олиш ва изланишга жидду жаҳд қиляпмиз. Оилаларимизда таълим ва тарбия беришга, илм омонатини ёшларимизга етказишга ҳаракат қиляпмиз. Ўзимизга ва уларга қалб касалликлари ҳақида кўп эслатмалар беряпмиз. Ҳатто “Ғийбат ва ёлғон” мавзусида 40 кунлик марафон ҳам ўтказдик. Лекин, афсуски, ҳали-ҳануз бу касалликлардан ўзимиз ҳам тўлиқ халос бўла олганимиз йўқ...Бугун телефон ва ижтимоий тармоқларда уламоларнинг
    Image from a post by Bintu SodiqImage from a post by Bintu Sodiq
    44,50059337469652614Open in Telegram