Latest posts

Аччу гаплар
18 Sept, 10:05
Мактабгача таълим соҳаси вакилларидан мурожаатВазирлик томонидан Мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган ходимлар учун ҳам электрон давомат тизими жорий қилинган. Янги талабга кўра ходим иш жойига келганидан кейин тизим орқали ўзини ишга келганини қайд этиб қўйиши керак. Интернет алоқаси яхши бўлмагани учун ёки бошқа (техник) сабабларга кўра кундалик электрон давоматда қайд қилинмаган ходимларнинг ойликлари камайтирилганидан шикоят қилиняпти.Ходимларнинг сўзларига кўра арзимаган ойлик учун ишлаётган бир вақтда бундай мажбурий чораларни қўлланишидан норозилик кучайиб боряпти. Ишга келмасдан, ойлик олиб юрганлар ҳам бор, лекин озчиликни деб бутун тизимдагилар жабр кўряпти.Ўн миллионлаб ойлик олиб, кабинетдан чиқмайдиган вазирликдагилар меҳнат интизомини назорат қилишнинг бошқа усулини ўйлаб топишса бўлмайдими? Ходимлар қаерга додини айтишсин? Наҳотки, тепадагилар
Аччу гаплар
15 Sept, 14:47
Асрлар мобайнида ҳаммом нима, шахсий гигиена, мос кийим-кечак каби оддий нарсаларни бошқа миллат-халқлар ўргатмагунча билмаган шовинист, миллатчиларни мана шундай руҳияти уларни ёмон кўришга асос бўлади.«Алвидо, ювиқсиз Россия» деган сатрларни ёзган Лермонтов хақ эди.📱 https://telegram.me/blueskyuz
Аччу гаплар
26 Aug, 17:56
Хўш, давлат мукофоти олган барчани қутлайман. Сизлар учун ҳам хурсандмиз.📱 https://telegram.me/blueskyuz
Аччу гаплар
14 Aug, 09:12
New Uzbekistan loading ⏳📱 https://telegram.me/blueskyuz
Аччу гаплар
7 Aug, 13:14
Ҳокимлар маҳалла раисларини таҳоратига намоз ўқиб юрипти ... Қисиб юрсин ҳаммаси, ҳоким бўладими, бошқаси бўладими ... Наклейка ёпиштираман дейди, бало дейди ... Уятсиз! Маҳалла мақомини шарманда қилдин ... Қисиб юр, санлагами маҳалла раисига осилиш ... #накипело📱 https://telegram.me/blueskyuz
Аччу гаплар
6 Aug, 07:45
- Укам, маҳалла қата? - Халиги ... шармандали маҳалладанман Фуқароларга «шармандали маҳалла», «уятли хонадон» ва бошқа ёрлиқларни ёпиштиришга уринаётган чаласавод, олигофрен ҳокимчалар, ёрдамчиларга қонуний чора кўриш керак. Конституция ва қонун устуворлиги
Аччу гаплар
6 Aug, 04:43edited
- Укам, маҳалла қата? - Халиги ... шармандали маҳалладанманФуқароларга «шармандали маҳалла», «уятли хонадон» ва бошқа ёрлиқларни ёпиштиришга уринаётган чаласавод, олигофрен ҳокимчалар, ёрдамчиларга қонуний чора кўриш керак. Конституция ва қонун устуворлиги борлигини кўрсатиш учун ҳам ўзини Ўрта аср феодалларидек тутаётган бундай масъулларни кетига тепиб, жойини кўрсатиб қўйиш керак. Буларга топшириқ берган ким бўлишидан қатъий назар бу иши билан давлатга нисбатан одамларда қанча адоват, нафрат уйғотаётганини бир тасаввур қилиб кўрсин. Одамларни қорни, устини бутла, қулай турмуш шароити яратиб бер, иш топиб бер. Ҳамма нарсани тахт қилиб қўйганиндан кейин одамларни лоқайдлиги, боқимандалиги учун танбеҳ берсанг арзийди. Бу маҳаллабай, хонадонбай ишлаш тизими эмас, аксинча ўзини шалтоғини, ношудлигини одамлардан кўриш. Садқаи одам ...📱 https://telegram.m
Аччу гаплар
24 Jul, 05:49edited
Бизни солиққа тортингЎзбекистонда тадбирор ҳам, амалдору вазири, ундан каттасиям давлат ва халқ ҳисобидан бойиб келаётган бир вақтда Британия миллионерлари солиқ тўлаш ташаббуси билан чиқишди.Гарри Линекер ва 120 нафар Британиялик миллионерлар мамлакат янги Бош вазири Энди Бернемга ўзлари учун солиқлар миқдорини оширишни сўраб мурожаат йўллади. Унда шундай дейилади: «Муҳтарам Бош вазир, бизнинг мамлакатимиз янги ислоҳотлар йўлида сиз билан илк қадамларни босиб ўтмоқда, ва биз сиз томондан нафақат биз каби миллионерлар учун, балки ҳамма, ҳар ким учун яхши ҳаёт яратиш учун берган умид ва ваъдаларизга ишонамиз. Бизнинг мамлакатимиз – унинг ҳудудлари, шаҳар ва қишлоқларимиз йиллар давомида олиб келган нарсалардан ҳам яхшисига, кўпроғига лойиқлигига ишонамиз. Миллионерлар сифатида биз сизга, янги Бош вазирга аниқ бир таклиф билан мурожаат қиляпмиз: бизни солиқларга тортинг. Биз солиқ
Аччу гаплар
22 Jul, 15:59
Миграция агентлигининг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Азизбек Тоштемиров Interpol қизил рўйхатида кўринмай қолди. Тоштемировни халқаро қидирувдаги шахслар рўйхатидан чиқарилгани ҳақида расмий ахборот йўқ. Эҳтимол, бу агентлик раҳбари Беҳзод Мусаевга қарши А.Тоштемиров томонидан очиқ манбаларда жойлаб борилаётган коррупцион маълумотлар билан боғлиқдир. Бир амалдорнинг кети очилса, уни ёлғиз ўзи «емаганлиги» бошқаларга уланиб кетмаслиги учун ими-жимида иш қилинаётганмикин 🙃📱 https://telegram.me/blueskyuz
Аччу гаплар
14 Jul, 04:06
Мен одобни одобсиздан ўргандим. Чунки унинг қилганларини қилмадим. Луқмони Ҳаким.Маданиятни маданиятсиз ходимдан ўрганайлик 🙃📱 https://telegram.me/blueskyuz
Аччу гаплар
9 Jul, 04:48
Ҳеч бир ишни пинҳона қилолмайсанлар 🙃 Бу ерда муаммо тепадагиларни ёлғон гапида эмас, балки пастдагиларни ўша ёлғонга ишонишида.📱 https://t.me/blueskyuz
Аччу гаплар
1 Jul, 09:18
Пўққаям қодирмасакансан #
Аччу гаплар
1 Jul, 04:56edited
Билетсотар ўзбек блогерлари АҚШ қонунларини бузишганми?АҚШнинг ҳар бир штатида алоҳида қоидалар мавжуд. Техас, Огайо каби штатларда чипталарни (театр, томоша ва спорт мусобақалари каби) онлайн ёки тадбир ўтаётган жой ташқарисида сотилиши қонуний ҳисобланади ва чекловлар мавжуд эмас. Лекин Нью-Йорк, Калифорния каби штатларда қаттиқ назорат остида. Кўплаб штатларда стадион ёки театр ҳудудида билетларни қўлдан-қўлга қайта сотиш тақиқланган. Нью-Йоркда чипта нархидан 10% (ёки 5$) қимматга қайта сотиш ноқонуний ҳисобланади. Бунинг учун жарима белгиланган. Штатларда чипталарни олиб сотиш бўйича биринчи марта қонунбузилиши учун 1000$ жарима белгиланади ва бу ҳаракат майда жиноят (мисдиминор) сифатида таснифланади (бунинг оқибатида бир йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин). Такрорланганда жазо янада қаттиқлашади. Чипталарни олиб сотиш оқибатлари ҳам оғир бўлиши мумкин. Агар якка шахс ёки
Аччу гаплар
30 Jun, 05:10
Афсуски бу каби эътирозлар биринчи марта эмас. Олимпиада ва бошқа мусобақаларда ҳам ҳудди шундай гаплар айтилган. Лекин ҳеч ким муносабат билдирмайди, аҳволни яхшилаш учун чора кўрмайди. Чунки қадриятлари нотўғри, ўрнак бўладиган кишилари каззоб ва қароқчи бўлган ерда одамлари ҳам шунга яраша бўлади. Бир миллат, бир давлат бўлиб туриб ўзиникини кийдириб юради.📱 https://t.me/blueskyuz
Аччу гаплар
25 Jun, 09:25
Долбоёбизм спорт тури бўлганида, бизникилар Олимпиада медалини ютиб келишган бўларди. Ҳеч қандай рекорд инсон умридан азиз бўлолмайди.📱 https://t.me/blueskyuz
Аччу гаплар
18 Jun, 10:04
Ўзбекистонга ташриф буюраётган ҳар бир туристга аэропортда бу давлатда ўзини қандай тутиши кераклиги, тарихий ёдгорликлар ва жамоат жойларида нима тақиқланган-у нима мумкинлиги ҳақида маълумотнома тарқатилиши шарт. Акс ҳолда ҳамма жойни нас босиб кетади. Ҳозир ўзимизда номақул ишлар билан яширинча шуғулланиб юрганлар «гастролёр» туристлар билан топишиб олиши мумкин. Кеч бўлганда туризм полицияси, меҳмонхонага бир жинсли икки кишига хона берилмаслиги бўйича тақиқлар ҳам ёрдам бермайди. Миллионлаб турист келиб пулини ишлатяпти, бюджетга пул киряпти деб оқлаб бўлмайди.📱 https://t.me/blueskyuz
Аччу гаплар
11 Jun, 06:59
Расмий ОАВ ўзбек халқини ана шундай ҳақорат қилиб турса, бошқалардан нима кутиш мумкин? мақола илюстрациясига атайлаб шундай расм қўйилишини қандай изоҳлаш мумкин? #ўзиникиўзагиниузади📱 https://t.me/blueskyuz
Аччу гаплар
3 Jun, 07:03
Стадион олдида ноқонуний пойга уюштирган 6 киши ҳибсга олиндиАҚШнинг Цинциннати шаҳридаги Paycor стадиони олдида ноқонуний кўча пойгалари уюштирган 6 киши полиция томонидан қўлга олинди. Суд томонидан Темур Нурматов, Мадина Эсенова (19 ёш), Бекдилло Хамидуллаев (23 ёш), Дилмурод Нурматов (21 ёш), Ахмаджон Валиев (28 ёш), Мумтозахон Забуровага (23 ёш) стадион ҳудудига (автотураргоҳга) ноқонуний кириш айби қўйилган. Темур Нурматовга (28 ёш) шаҳар кўчасида ноқонуний пойга уюштириш ва иштирок этиш айби ҳам қўйилган. Тураргоҳ ҳудудида дрифт уюштирганларга тегишли бўлган автомобиллар (Audi, Challenger, Mustang, BMW) жарима майдонига тиқилган. Судя уларга 2500 АҚШ доллари миқдорида жарима тайинлаган.❗️Ушбу воқеанинг қизиқ ва аҳамиятли томони Цинциннати шаҳар Кенгаши ноқонуний кўча пойгалари ташкил қилиш ва қатнашишга қарши фавқулодда қарор қабул қилганида. Полиция томонидан 6 нафар шахс
Аччу гаплар
25 May, 06:24
Сиёсий юмор деган тушунча бор. Лекин ҳозирги КВН ҳақиқий юмордан анча узоқлашган. КВН Россияда аллақачон сиёсий жараёнларнинг пропаганда машинасига айланиб бўлган. Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари образидаги ушбу саҳна кўринишида «катта оға»га қуллуқ қилиш каби маънони кўриш мумкин.📱 https://t.me/blueskyuz
Аччу гаплар
22 May, 05:16
Қирғизистонда вақтинчалик – 6 ойгача амал қиладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий қилиняптиҚирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш бўйича янги қоида ва талабларни жорий қилиш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра янги миллий ҳужжат – вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий қилинади. Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси автомактабда 4 ойдан кам бўлмаган муддат ўқиган ва малака имтиҳонларидан ўтган фуқароларга берилади. Ҳужжат Электрон хизматлар Давлат портали орқали онлайн тарзда расмийлаштирилади. Вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномаси Қирғизистон ҳудудида амал қилади ва 6 ой муддатга, узайтириш ҳуқуқисиз берилади. Узоқ муддатли амал қиладиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси кейинчалик, 6 ой ичида вақтинчалик гувоҳнома билан юрган даврда учтадан ошиқ қоидабузарлик қилмаганларга берилади. Қоидабузарликлар протокол ёки ваколатли органларнинг қарорлари билан қайд
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
