gram news
БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ channel avatar

БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

@bpk_uz

«Бозор, пул ва кредит» ҳар чорак чиқадиган илмий-амалий, молия-иқтисод ва банк соҳаси журнали. 1996 йилдан бери нашр этиб келинмоқда. Сайт: bpk.uz YouTube: @bozorpulvakredit Instagram: @bpk_uz Faceboo

ProjectsENFinance

22,767subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    24 Sept, 09:01

    📊 Август ойида депозит ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари қандай шаклланди?Марказий банк хабар беришича, 2026 йил август ойида миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 17,2 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 фоиз бандига паст.Жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари бўйича реал фоиз ставкаси 7,9 фоиз, юридик шахсларда эса 5,3 фоиз даражасида шаклланган. Чет эл валютасидаги муддатли депозитларнинг ўртача номинал ставкаси эса 5,5 фоизга етган.Шунингдек, миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 20,1 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 1,3 фоиз бандига пасайган. Тижорат кредитлари бўйича ушбу кўрсаткич 21,9 фоиз бўлган.Жисмоний шахслар учун миллий валютадаги кредитларнинг реал фоиз ставкаси 9,1 фоиз, юридик шахслар учун эса 9,7 фоизни ташкил этган. Чет эл валютасида ажратилган кредитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 10,8 фоиз бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 фоиз бандига ошган.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    23 Sept, 10:56

    ♟ 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига бағишланган эсдалик тангалари муомалага чиқариладиЎзбекистон Республикаси Марказий банки маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси муносабати билан олтин ва кумуш эсдалик тангалари муомалага чиқарилади.“Икки танга — бир Регистон” концепцияси асосида яратилган тангалар ёнма-ён қўйилганда Регистон майдони пештоқининг яхлит тасвирини ҳосил қилади. Уларнинг дизайнида Самарқанд меъморий мероси, миллий нақшлар ва шахмат рамзлари уйғунлаштирилган.Эсдалик тангалари 999,9 асилликдаги олтин ва кумушдан зарб этилади. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати эса 100 минг сўмни ташкил этади.Дастлаб 100 дона олтин ва 500 дона кумуш танга чиқарилиши режалаштирилган. Бозор талаби ва коллекционерлар қизиқишидан келиб чиқиб, тираж кейинчалик босқичма-босқич оширилиши мумкин.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
    Image from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    22 Sept, 14:29

    🌐 Тошкентда IPAM Forum 2026 ўтказилдиМарказий банк берган хабарга кўра, 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро захираларни бошқариш форуми — IPAM Forum 2026 бўлиб ўтди.Форумда марказий банклар, халқаро молия институтлари, инвестиция банклари ва активларни бошқарувчи йирик компанияларнинг 250 нафар вакили иштирок этди. Шундан қарийб 80 нафари 35 дан ортиқ хорижий ва халқаро ташкилотларни тақдим этди.Тадбир доирасида 5 та панель сессияси ва 27 та эксперт тақдимоти ўтказилиб, халқаро захираларни бошқариш, инвестиция портфелларини диверсификация қилиш, стратегик активлар тақсимоти, риск ва ликвидлик мувозанати ҳамда олтиннинг захиралар таркибидаги ўрни муҳокама қилинди.Форумда иштирок этган активларни бошқарувчи ташкилотларнинг жами бошқарувдаги активлари қарийб 36 трлн доллар, қатнашган марказий банклар ва давлат институтларининг расмий халқаро захиралари эса 3,4 трлн долларни
    Image from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    22 Sept, 07:29

    🏦 «Капиталбанк» BNY’да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди«Капиталбанк» АТБ дунёнинг йирик молиявий институтларидан бири — BNY (The Bank of New York Mellon) банкида АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди.Ушбу ҳамкорлик банкнинг халқаро корреспондентлик тармоғини кенгайтириш, АҚШ долларидаги тўловларни янада самарали амалга ошириш ва тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиш имконини беради. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мижозлар учун хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўшимча имкониятлар яратилади.Айни пайтда «Капиталбанк» 17 та хорижий банк билан корреспондентлик муносабатларини йўлга қўйган бўлиб, АҚШ доллари, евро, Британия фунт стерлинги, Швейцария франки, Хитой юани ва бошқа валюталарда халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга.BNY — 1784 йилда ташкил этилган АҚШнинг энг қадимги
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    21 Sept, 10:46

    🤝 AloqaBank ва “Les Ailes” ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қиладиAloqaBank ва “Les Ailes” франшиза тармоғи ўртасида ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган меморандум имзоланди.Айни пайтда “Les Ailes” тармоғининг Ўзбекистон бўйлаб 60 га яқин филиали мавжуд бўлиб, уларда қарийб 1 500 нафар ёш меҳнат қилмоқда.Меморандум доирасида тармоқни кенгайтириш ва янги филиаллар очиш учун тадбиркорларга 7 йилгача муддатга, йиллик 18 фоиз ставкада кредитлар ажратиш кўзда тутилган.Шунингдек, ҳудудлардаги ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва кейинчалик уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш режалаштирилган.Ҳамкорлик ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, франшиза бизнесини ривожлантириш ва янги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    21 Sept, 05:40

    📊 «Маҳалла лойиҳаси» доирасида 14,8 трлн сўм кредит ажратилдиМарказий банк хабар беришича, 2026 йил январь–август ойларида «Маҳалла лойиҳаси» доирасида 14,8 трлн сўм кредит ажратилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 трлн сўмга ёки 47 фоизга кўп.Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш: 🔹 Навоий вилоятида — 67%; 🔹 Самарқанд вилоятида — 65%; 🔹 Сирдарё вилоятида — 50% қайд этилди.Шунингдек, январь–август ойлари учун белгиланган 10,1 трлн сўмлик режа 146 фоизга бажарилди. Жами 139,7 мингта кредит ажратилган. Натижалар кредитлаш ҳажмининг барча ҳудудларда кенгайгани ва белгиланган режа сезиларли даражада ортиғи билан бажарилганини кўрсатмоқда.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    19 Sept, 06:51

    💱 Ўзбекистонда валютага талаб 17,3 фоизга ошди2026 йилнинг январь–август ойларида ички валюта бозорида юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган умумий талаби 44,3 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,3 фоизга кўп.Шундан: — юридик шахслар томонидан 34,7 млрд доллар; — жисмоний шахслар томонидан 9,6 млрд доллар валюта харид қилинган.Шу даврда бозордаги валюта таклифи 25,5 фоизга ўсиб, 38,2 млрд долларга етди. Жумладан, аҳоли тижорат банкларига қарийб 16,6 млрд доллар, юридик шахслар эса 21,6 млрд доллар миқдорида валюта сотган.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    18 Sept, 05:11

    🇺🇿🇧🇾 МКБАНКда Беларусь элчиси билан ишчи учрашув ўтказилдиМКБАНКда Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида факторинг йўналишига инвесторларни жалб этиш, шунингдек, бошқа молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар истиқболли йўналишлар бўйича фикр алмашиб, келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма ташаббуслар ва ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
    Image from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    17 Sept, 04:50

    🇺🇿🇰🇷 Тошкент ва Пусан молия марказлари ҳамкорликни кучайтирадиТошкент халқаро молия маркази ва Busan Finance Center ўртасида институционал ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.16 сентябрь куни Пусан шаҳрида Жаҳон халқаро молия марказлари альянси — WAIFCнинг йиллик йиғилиши доирасида меморандум нусхаларини алмашиш маросими бўлиб ўтди.Ҳужжат доирасида томонлар: 🟠 барқарор ва рақамли молия соҳасида ҳамкорлик қилиш; 🟠 халқаро молия марказларини бошқариш бўйича тажриба алмашиш; 🟠 қўшма тадқиқот ва таълим дастурларини амалга ошириш; 🟠 Тошкент ва Пусанга молия институтлари, халқаро компаниялар ҳамда профессионал хизмат кўрсатувчиларни жалб этишни режалаштирмоқда.✍️ Мазкур меморандум Тошкент халқаро молия маркази WAIFCга тўлақонли аъзо бўлганидан кейинги биринчи икки томонлама ҳамкорлик келишуви ҳисобланади.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
    Image from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    16 Sept, 09:27

    📊 Fitch Ўзбекистондаги 5 та банк рейтингини қайта кўриб чиқдиFitch Ratings 7–15 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги бешта нодавлат банк бўйича янги рейтинг қарорларини эълон қилди.🔹 Капиталбанк — узоқ муддатли рейтинг «B»дан «B+»га оширилди. Агентлик банкнинг бизнес кўлами, капиталлашуви ва ликвидлигини ижобий баҳолади. Шу билан бирга, Fitch тижорий сабабларга кўра банк рейтингларини кейинчалик кузатишни тўхтатди.🔹 Ипотека-банк — рейтинг «BB» даражасида сақланди, прогноз эса «Барқарор»дан «Ижобий»га ўзгартирилди. Бунга операцион муҳит яхшиланиши, муаммоли активлар қисқариши ва капиталлашувнинг мустаҳкамланиши асос бўлган.🔹 TBC Bank Uzbekistan — узоқ муддатли рейтинг «BB-» даражасида, «Барқарор» прогноз билан тасдиқланди. Fitch банкнинг тез ўсиши билан бирга кредит рисклари ва муаммоли кредитлар улушининг ошишини ҳам қайд этган.🔻 ANORBANK — рейтинг «B-»дан «CCC+»га
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    16 Sept, 04:25

    💳 Банк картангиз нега блокланганини энди банкнинг ўзи айтиб берадиМарказий банк, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари ўртасида InfoCards ахборот алмашинуви тизими жорий этилди.Янги тизим орқали банк картаси блокланган тақдирда: 🔹 карта қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан блоклангани; 🔹 қачон блоклангани; 🔹 блоклашга нима сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотларни тезкор аниқлаш мумкин.Эндиликда бу маълумотларни олиш учун Марказий банкка алоҳида мурожаат қилиш шарт эмас. Карта эгаси ўзига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилиши кифоя.Банк InfoCards тизими орқали тегишли маълумотларни текшириб, карта нима сабабдан ва қайси орган томонидан блоклангани бўйича тушунтириш беради.✅ Тизим фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини камайтириш, мурожаатларни кўриб чиқишни тезлаштириш ва банк хизматларида шаффофликни оширишга қаратилган.📰 BPK_
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    15 Sept, 11:48

    ⚡️ Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш ва пенсия тизимини янгилаш таклиф қилинмоқдаПенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатда пенсия ёши, минимал иш стажи, пенсияни ҳисоблаш тартиби ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимига оид муҳим ўзгаришлар назарда тутилган.🔹 Пенсия ёши босқичма-босқич 3 йилга оширилиши мумкин. 2028 йилдан ҳар йили 3 ойдан оширилиб, 2039 йилга келиб эркаклар учун 63 ёш, аёллар учун 58 ёш этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда.🔹 Пенсия олиш учун минимал иш стажи 15 йилга етказилади. Ҳозирги 7 йиллик талаб 2027 йилдан ҳар йили бир йилдан оширилиб, 2034 йилда 15 йилга етказилиши кўзда тутилган. Етарли стажга эга бўлмаган фуқаролар пенсия ёшидан 5 йил ўтгач ёшга доир нафақа олиши мумкин бўлади.🔹 Пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври узайтирилади. Ҳозирги 5 йил ўрнига 2034 йилга бориб 12 йиллик иш
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    15 Sept, 06:15

    🌐 Тошкентда халқаро захираларни бошқариш масалалари муҳокама қилинади18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан IPAM Forum 2026 — Халқаро давлат активларини бошқариш форуми ўтказилади.Форумда хорижий марказий банклар, халқаро молия институтлари, суверен инвестиция ташкилотлари, инвестиция банклари ва етакчи экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.Жумладан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро ҳисоб-китоблар банки, шунингдек, Швейцария, Сингапур, Грузия ва бошқа давлатлар марказий банклари вакиллари қатнашади.Форум доирасида: 🔹 халқаро захираларни бошқариш тенденциялари; 🔹 активларни стратегик тақсимлаш; 🔹 инвестиция портфелларини диверсификация қилиш; 🔹 молиявий рискларни бошқариш; 🔹 олтиннинг халқаро захиралардаги ўрни каби масалалар муҳокама қилинади.📰 BPK_uzга обуна
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    14 Sept, 08:05

    📌 Кичик бизнес учун текширувларга 3 йиллик мораторий жорий этилдиПрезидентнинг ПФ–175-сонли Фармони билан кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга нисбатан 3 йиллик мораторий белгиланди.🔹 Мораторий йиллик даромади 10 млрд сўмгача бўлган микро ва кичик бизнес субъектларига татбиқ этилади.❗️Бироқ барча текширувлар тўхтатилмайди. Жиноят ишлари, инсон ҳаёти ва саломатлиги, меҳнат қонунчилиги, фуқаролар мурожаатлари, ҚҚСни қайтариш ҳамда тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ текширувлар бундан мустасно.🔹 Ўрта ва йирик бизнес учун ҳам енгилликлар назарда тутилган. Тадбиркор ихтиёрий аудитдан ўтган тақдирда, аудит қамраб олган давр бўйича қайта солиқ аудити ўтказилмайди.✅ Агар аудит жараёнида аниқланган камчиликлар 30 кун ичида бартараф этилса, тадбиркорга молиявий жарима қўлланилмайди.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    14 Sept, 05:48

    🏦 Банкларни санация қилишда баҳолаш тартиби белгиландиМарказий банк бошқарувининг 2026 йил 14 августдаги банкларни санация қилиш жараёнида баҳолаш ўтказиш тартибини белгилайдиган қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.Янги низомга кўра: ✅ баҳоловчи ташкилотларни танлаш ва тайинлаш мезонлари белгиланди; ✅ баҳоловчиларнинг мустақиллиги, малакаси ва тажрибасига талаблар ўрнатилди; ✅ баҳолаш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмлари жорий этилди; ✅ акциядорлар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида санация натижасидаги қиймат банк мажбурий тугатилганда олиниши мумкин бўлган қиймат билан таққосланади; ✅ баҳолаш ҳисоботини расмийлаштириш ва унинг қисқача мазмунини эълон қилиш тартиби белгиланди.📌 Янги тартиб банкларни санация қилиш жараёнида холислик, мустақиллик ва шаффофликни ошириш, шунингдек, акциядорлар ва кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    12 Sept, 06:38

    💰 Ўзбекистонда пул массаси 437,7 трлн сўмга етдиМарказий банк маълумотларига кўра, август ойида кенг маънодаги пул массаси (М2) 3,2 трлн сўмга ёки 0,7 фоизга ошиб, 1 сентябрь ҳолатига 437,7 трлн сўмни ташкил этди.📈 Ўсиш асосан миллий валюта ҳисобига таъминланди. Сўмдаги пул массаси бир ойда 4,5 трлн сўмга кўпайиб, 365,7 трлн сўмга етди. Шу билан бирга, чет эл валютасидаги депозитлар 1,3 трлн сўмга ёки 1,8 фоизга қисқариб, 72 трлн сўмга яқинлашди.🏦 Энг юқори ўсиш талаб қилиб олингунча депозитларда кузатилди — улар 4 фоизга ошиб, 88,9 трлн сўмни ташкил қилди. Муомаладаги нақд пуллар эса 76,5 трлн сўмга етди.📊 Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан М2 пул массаси 35 фоизга, йил бошидан эса 15,6 фоизга ўсган.Шунингдек, пул массасида нақд пуллар ва чет эл валютасидаги депозитлар улушининг пасайиши давом этмоқда.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    11 Sept, 09:59

    Кармана маҳаллаларидаги ишлар манзилли ўрганилмоқдаЮртимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.Жумладан, Навоий вилояти Кармана туманида маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли билан ишлаш самарадорлиги ҳамда фуқаролар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти “Янги ҳаёт”, “Ўзбекистон” ва “Боғишамол” маҳаллаларида тадбиркорлар ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар вакиллари билан учрашди.Мулоқотлар давомида оилаларнинг ижтимоий ҳолати, бандлиги, даромад манбалари ва мавжуд муаммолари ўрганилди. Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш ҳамда зарур ижтимоий кўмак кўрсатиш бўйича амалий чоралар муҳокама қилинди.Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзоларининг фаолияти, аҳоли
    Image from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    11 Sept, 08:20

    🏦 Халқ банки Forbes’нинг жаҳон банклари рейтингига кирдиForbes илк бор эълон қилган World’s Top Performing Banks рейтингида Ўзбекистондан ягона банк — Халқ банки жой олди.Рейтинг Forbes ва Statista ҳамкорлигида тузилган бўлиб, унга 89 давлатдан 500 та банк киритилган. Банклар активлари ҳажми бўйича алоҳида тоифаларга ажратилган ва молиявий самарадорлиги асосида баҳоланган.📊 Баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобга олинган: — рентабеллик — 30%; — капитал ва молиялаштириш барқарорлиги — 25%; — активлар сифати ва самарадорлиги — 25%; — ўсиш суръати ва даромад сифати — 20%.Халқ банки активлари 3–10 млрд доллар оралиғидаги банклар тоифасига киритилиб, ушбу гуруҳда 142-ўринни эгаллаган.Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Forbes’нинг активлар бўйича минимал талабига жавоб берадиган 10 та банк мавжуд. Шунга қарамай, янги рейтингдан фақат Халқ банки ўрин олган.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
    Image from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТImage from a post by БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    11 Sept, 06:37

    🥇 Ўзбекистон Марказий банки ва Гонконг ўртасида қимматбаҳо металлар бозори бўйича меморандум имзоланди2026 йил 9 сентябрь куни Гонконгда ўтказилган Belt and Road Summit 2026 халқаро саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Гонконгнинг Молиявий хизматлар ва ғазначилик бюроси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Ҳужжат олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар бозорини ривожлантириш, ушбу йўналишда халқаро тажриба ва экспертиза алмашиш, шунингдек, замонавий молиявий бозор инфратузилмаси имкониятларини ўрганишга қаратилган.Меморандумни Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Аброр Мирзо Олимов ҳамда Гонконгнинг молиявий хизматлар ва ғазначилик бўйича котиби Кристофер Хуи имзолади.📰 BPK_uzга обуна бўлинг!
  • БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ

    11 Sept, 05:27

    Марказий банк август ойида 22 та банкка жарима қўлладиМарказий банкнинг Банк назорати қўмитаси август ойи якунлари бўйича 22 та тижорат банки ва 3 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўллаганини маълум қилди.Марказий банк ахборотига кўра, август ойи давомида Банк назорати қўмитасининг 7 та йиғилиши ўтказилиб, уларда жами 34 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.Қўмита томонидан рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 21 та масала муҳокама қилинган. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига киритиш, тўлов ташкилотларига лицензия бериш ҳамда кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган.Шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга