gram news
Barqaror rivojlanish markazi NNT channel avatar

Barqaror rivojlanish markazi NNT

@brmnntuz

Markaz mamlakatning barqaror ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-huquqiy rivojlanish jarayonlarini kompleks o‘rganadi, tahlil qiladi va tegishli takliflar ishlab chiqadi.

ProjectsKK

529subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    22 Sept, 05:53

    15 дақиқалик мутолаа: китобхонликни кундалик одатга айлантириш💡 Телефонда бир хабарни ўқиш учун кириб, ярим соат ўтганини сезмай қоламиз. Китобга эса «вақт тополмаяпман» деймиз. Сингапур шу оддий зиддиятга оддий ечим таклиф қилди: ҳар куни камида 15 дақиқа мутолаа қилиш. 🇺🇳 Мамлакатнинг Миллий кутубхона кенгаши 2026 йил сентябрда ReadSG дастурини бошлади. Иштирокчи ўқиган вақтини давлат платформасида қайд этади; ҳар бир кунлик машғулот учун виртуал тангалар олади. 50 марта 15 дақиқадан китоб ўқиш бир Сингапур долларига тенг мукофот беради. Маблағ жуда кичик. Дастурнинг асосий ғояси ҳам даромад эмас — инсонни китобни қўлга олишга ундаш ва бу ҳаракатни одатга айлантиришдир. Ҳозирча ташаббус синов босқичида, шунинг учун унинг китобхонликка таъсири ҳақида якуний хулоса чиқаришга эрта.🌍 БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/news/
    5322Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    22 Sept, 05:17

    5531Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    21 Sept, 14:40

    5232Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    21 Sept, 13:26

  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    21 Sept, 04:30

    7531Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    19 Sept, 10:23

    7122Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    19 Sept, 04:34

    69332Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    18 Sept, 03:40

    9811Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    17 Sept, 04:48

    БИР КИЛОМЕТРЛИК ВЕЛОЙЎЛАК ЭМАС — МАНЗИЛГАЧА УЗЛУКСИЗ ЙЎНАЛИШ⚠️ Шаҳарда велойўлак борлиги ҳали велосипедда юриш қулай дегани эмас. Асфальтга белги чизиш осон. Аммо йўлак чорраҳада тугаб қолса, метро, университет ёки маҳаллагача етиб бормаса, одамлар ундан кундалик қатновда фойдаланмайди. Демак, велосипед инфратузилмаси неча километр йўлак қурилгани билан эмас, йўловчини манзилига хавфсиз ва узлуксиз етказиши билан қадрли. 🇩🇰 Копенгаген тажрибасининг энг муҳим сабоғи шу: велойўлакни бўш жой топилган кўчага чизиш эмас, уни бутун шаҳарни боғлайдиган тармоқ сифатида қуриш керак. Шаҳар режасига кўра, Копенгагенга келувчи, ундан чиқувчи ва шаҳар ичидаги сафарларнинг камида 75 фоизи пиёда, велосипедда ёки жамоат транспортида амалга оширилиши лозим. Автомобилдаги сафарлар улуши эса 25 фоиздан ошмаслиги белгиланган. Шу мақсадда
    42531Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    16 Sept, 06:11

    Қуёш энергияси — ҳосилни сақлаш ечими🌱 Ҳосил етиштириш фермер учун ишнинг ярми, холос. Уни нобуд қилмасдан сақлаб, муносиб нархда сотиш эса ишнинг иккинчи ярми. Аммо йиғим-терим авжига чиққан пайтда бозорга маҳсулот бир вақтда кўп чиқади ва нарх пасаяди. Совуткичли омбордан фойдалана олмаган кичик фермер ҳосили бузилмаслиги учун уни шошилиб, арзонга сотишга мажбур бўлади. 💡 Бундай муаммога Нигерияда қуёш энергияси ёрдамида амалий ечим топилган. Мамлакатдаги ColdHubs лойиҳаси модулли совуткичли омборларни фермер хўжаликлари яқинида ва бозорларда ўрнатган. Халқаро озиқ-овқат сиёсати тадқиқот институти (IFPRI) платформасида эълон қилинган лойиҳа маълумотларига кўра, бу омборлар маҳсулотнинг сақланиш муддатини 2 кундан 21 кунгача узайтирган. Дастлабки икки йилда бешта омбор ёрдамида қарийб 5 800 тонна мева-сабзавотнинг
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    16 Sept, 04:04edited

    Умумий манфаат — барчамизнинг кучимиз!💬 Жамиятни нима бирлаштиради? Нафақат умумий ҳудуд, балки ягона мақсад ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш туйғуси.✅ Жамият мустаҳкамлигини таъминловчи 6 муҳим омил: 🔹 Ягона мақсад: Ҳар хил касб ва қараш эгаларини ягона умумманфаат бирлаштиради. 🔹 Шахсий ривожланиш: Муносиб меҳнат, сифатли таълим ва фаровон оила — барқарор жамият негизи. 🔹 Умумий қадриятлар: Адолат, тинчлик, қонун устуворлиги ва инсон қадри. 🔹 Кичик қадамлар — катта натижа: Маданиятли бўлиш, табиатни асраш ва қонунларга риоя қилиш катта ўзгаришларни бошлайди. 🔹 Занжир тамойили: Ҳар бир фаол инсон жамият ривожига ва янги авлод имкониятларига замин
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    15 Sept, 12:29

    Демократия ишончдан бошланади15 сентябрь — Халқаро демократия куни 🎞 Демократиянинг қай даражада етук экани фақат сайлов тизими қандай ташкил этилгани билан эмас, балки инсоннинг кундалик ҳаётда давлат билан муносабатлари қандай кечаётгани билан ҳам баҳоланади: унинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинганми, у ўз фикрини очиқ ифода эта оладими, ҳаётига дахлдор масалаларни ҳал этишда иштирок эта оладими ва мурожаатларига аниқ ҳамда асосли жавоб оладими? Шу боис БМТ Бош Ассамблеяси қарорига мувофиқ ҳар йили нишонланадиган Халқаро демократия куни — аввало, жамият ва ҳокимият ўртасидаги мулоқот қай даражада самарали эканини баҳолаш учун муҳим фурсатдир.🔹 БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/news/detail/demokratiya-ishonchdan-boshlanadiБизни кузатишда давом этинг! 🇺🇳 brmnnt.uz
    15822Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    15 Sept, 04:01

    ТАЖРИБАДАН НАТИЖАГА: ЖАНУБ–ЖАНУБ ҲАМКОРЛИГИНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ📰 Бугун бир давлатда юзага келган муаммо эртага бутун минтақа тараққиётига таъсир қилиши мумкин. Сув танқислиги, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва рақамли тенгсизлик давлат чегаралари билан чекланиб қолмайди. Айниқса, молиявий ва технологик имкониятлари чекланган мамлакатлар учун ечимни бошидан излаш қимматга тушади: вақт ва маблағ сарфланади, бошқа давлатлар йўл қўйган хатолар такрорланиши мумкин. Шу боис бир мамлакатда самара берган усулни бошқа жойда маҳаллий шароитга мослаб қўллаш шунчаки тежамкорлик чораси эмас. Бу муаммони тезроқ ҳал этиш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш имконидир. 🌍 Ана шу эҳтиёж Жануб–Жануб ҳамкорлигининг мазмунини белгилайди. У ривожланаётган мамлакатлар ўртасида билим, тажриба, технология, сармоя ва синовдан
    12921Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    14 Sept, 05:58

    Шаҳар коммуникациялари: тарқоқ чизмалардан ягона рақамли харитага🇺🇳 Кечагина асфальт ётқизилган кўча бугун яна қазилса, ҳақли савол туғилади: наҳотки, бу ишларни олдиндан келишиб бўлмаса? Қайта қазилган ҳар бир йўл ортида бюджетдан сарфланган маблағ, тирбандликда йўқотилган вақт ва аҳолига етказилган ноқулайлик бор. Ер остидаги қувур ёки кабель шикастланса, муаммо сув, электр ёки алоқа таъминотига ҳам таъсир қилади. ‼️ Бу ҳолатнинг ечими — шаҳарнинг ер ости тармоқлари ягона рақамли харитасини яратиш. Унда сув, газ, электр, канализация ва алоқа тармоқлари бир жойда акс эттирилади. Қурилиш ташкилоти иш бошлашидан олдин ер остида нима борлигини кўради, хизмат кўрсатувчи идоралар эса режаларини мувофиқлаштиради. Натижада тармоқларнинг тасодифан шикастланиши ва битта кўчанинг қайта-қайта қазилиши камаяди.
    10221Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    12 Sept, 05:36

    ❔ ЁШЛАР ЎРТАСИДА ИЖТИМОИЙ СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМОҚДА! «Барқарор ривожланиш маркази» ННТ томонидан 14–30 ёшдаги ёшлар учун «Ёшларнинг ахлоқий тарбияси ва инновацион технологиялар» мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.📌 Сўровноманинг мақсади: Инновацион технологиялар, Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ёшлар ахлоқий маданияти ва дунёқарашига таъсирини ўрганиш ҳамда маънавий-ахлоқий тарбияни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш. 📊 Сўровномада нималар ўрганилади? Ахборот муҳити ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш даражаси; Маданий-маърифий фаоллик ва медиасаводхонлик; Технологияларнинг ижобий ва салбий таъсирлари (32 та савол). 💡 Натижалар қаерда қўлланилади? Тадқиқот хулосалари ёшлар сиёсати, таълим муассасаларидаги
    4,17032Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    11 Sept, 11:01

    МАҲАЛЛА ТАРАҚҚИЁТНИНГ АСОСИЙ БУЮРТМАЧИСИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК📌Олтинчи миллий дастур лойиҳаси юзасидан Жамоатчилик кенгаши йиғилиши ўтказилди🗓️ 2026 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантиришга қаратилган олтинчи миллий дастур лойиҳаси юзасидан Жамоатчилик кенгаши йиғилиши ўтказилди.Тадбир Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилди. Йиғилишда миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари, маҳалланинг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрнини кучайтириш, аҳоли эҳтиёжларини ҳудудий ривожланиш дастурлари ҳамда бюджет жараёни билан бевосита боғлаш масалалари муҳокама қилинди. 📝Мазкур ташаббус давлатимиз раҳбари
    14021Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    11 Sept, 04:00

    ТОЗА ҲАВОГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ — АНИҚ МАЪЛУМОТ ВА ТЕЗКОР ЧОРАЛАРБугун шаҳарлар ривожини фақат янги бинолар ва кенг йўллар эмас, аҳоли нафас олаётган ҳавонинг сифати ҳам белгилайди. Жаҳон банкининг 2024 йилги ҳисоботида Тошкентда 2018–2022 йилларда олиб борилган кузатувлар таҳлил қилинган. Натижаларга кўра, майда PM2.5 заррачаларининг йиллик ўртача миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган меъёрдан олти баравардан зиёд бўлган. Инсон фаолияти таъсирида юзага келадиган ифлосланиш манбалари таркибида иситиш тизимларининг улуши 28 фоиз, транспортники 16 фоиз, саноатники эса 13 фоизни ташкил этади. Ёз ойларида шамол кўтарган чангнинг улуши 36 фоизга етади. Демак, муаммонинг манбаси фасл ва ҳудудга қараб ўзгаради. Унга қарши чоралар ҳам ана шу шароитдан келиб чиқиб белгиланиши зарур. Бу вазифа 🇺🇳#БРМ3 — соғлом турмуш тарзини таъминлаш,
    13733Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    10 Sept, 04:21

    🚛 2026 йил 9 сентябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасида Барқарор ривожланиш маркази эксперти, сиёсий фанлар доктори, профессор Алишер Гаффорович Муминовнинг “Янги Ўзбекистоннинг маънавий-маданий соҳадаги миллий сиёсати” номли монографияси тақдимоти бўлиб ўтди. 🇺🇿 Тақдимот Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда ўтказилди. Тақдимотда етакчи сиёсатшунослар, файласуфлар, ҳуқуқшунослар, тарихчилар, давлат бошқаруви ва миллатлараро муносабатлар соҳасида фаолият юритаётган нуфузли экспертлар, ёш тадқиқотчилар иштирок этдилар. Тадбирда Янги Ўзбекистонда кейинги ўн йил ичида миллий
    37242Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    9 Sept, 13:18

    БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ ВАКИЛИ ЕТТИНЧИ МИЛЛИЙ ДАСТУР МУҲОКАМАСИДА ИШТИРОК ЭТДИ🇺🇿 2026 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда белгилаб берилган еттита миллий дастурдан бири — Ўзбекистоннинг тинчлик ва дўстлик диёри, бағрикенг ўлка сифатидаги нуфузини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган еттинчи миллий дастурнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди. ⬆️ Тадбирда Барқарор ривожланиш маркази вакили Ж.Исаев иштирок этиб, миллий дастурнинг амалий самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва
    119421Open in Telegram
  • Barqaror rivojlanish markazi NNT

    9 Sept, 09:14

    2026 йил 7 сентябрь куни Хоразм вилояти телерадио компаниясида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Ким эдигу ким бўлдик?” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати ташкил этилди.Бизни кузатишда давом этинг! 🇺🇳 brmnnt.uz 🚀Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬Youtube
    98video211Open in Telegram