gram news
Buxgalteriya Umarov channel avatar

Buxgalteriya Umarov

@buxgalteriya_umarov

Алоқа учун @Buxgalter_manager

ProjectsKK

416subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Buxgalteriya Umarov

    22 Sept, 08:52edited

    Курилиш фирмаси ёлланма ишчиларга банкдан нақд пул билан иш ҳақи тўлаш мумкинми?Марказий банкнинг 2018 йил 1 майдаги 3003-сон қарори билан тасдиқланган Йўриқномасининг 23-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектлар ўз ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни (нафақа, пенсия, стипендия ва бошқа ижтимоий тўловлар) амалга ошириш учун банкдан нақд пул олишга ҳақли.Банкдан олинган бу пул фирма кассасида банкдан олинган куннни қўшиб ҳисоблаган ҳолда 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин. Шу муддат ичида ишлатилмаса қайтадан банк кассасига қайтарилиши шарт.Расмийлаштириш тартиби (ҳисоботда қандай кўрсатилади): Банкдан пул олиш: Дт 5010 (Касса) — Кт 5110 (Ҳисоб-китоб ҳисобварағи) Иш ҳақини ҳисоблаш (олдиндан амалга оширилган бўлиши шарт): Дт 2010/9420 — Кт 6710 (Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар) Кассадан иш ҳақини тўлаш: Дт 6710 — Кт 5010Тўловнинг ўзи
  • Buxgalteriya Umarov

    18 Sept, 10:54

    Ходимларингиз учун боғча ёки турар жой қурсангиз фойдадан чегирилади2026 йил 11 сентябрдаги ПФ-193-сон Фармоннинг 17-бандига кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши режалаштирилмоқда: корхоналарнинг биринчи навбатда Ижтимоий реестрга кирган ходимлари учун амалга оширган қуйидаги харажатлари фойда солиғи базасидан чегирилиши ҳамда ер ва мол-мулк солиқларидан озод этилиши назарда тутилади: — ходимлар фарзандлари учун мактабгача таълим объектларини қуриш ва уни фойдаланишга топширилгандан кейин 3 йил муддатгача сақлаш харажатлари; — ходимлар корхонада ишлаган даврида вақтинчалик яшаши учун уй-жой қуриш, шунингдек ижара ва уй-жойдан фойдаланиш тўловларини қоплаб бериш харажатлари.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    8 Sept, 14:59

    Кимларни йиллик таътилдан "чақириб олиб" бўлмайди?Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги тоифадаги ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди: — 18 ёшга тўлмаган ходимлар; — ҳомиладор аёллар; — меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар."Ишлаб чиқаришда зарурат туғилди" деб ушбу тоифадаги ходимни таътилдан чақириш қонунга зид ҳисобланади. Бошқа ходимлардан фарқли равишда уларга нисбатан бу чекланиш истисносиз амал қилади.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    7 Sept, 17:16

    Daromad solig'idan imtiyozlar: Instagram kanalimizda
  • Buxgalteriya Umarov

    3 Sept, 07:00

    Асосий воситани айирбошлашда қиймат қандай аниқланади?БҲМС №5нинг 21-бандига кўра, айирбошлаш йўли билан олинган асосий воситанинг бошланғич қиймати кўпчилик кутгандек олинган активнинг бозор қийматига эмас, балки берилган активнинг қолдиқ қийматига тенг бўлади.Агар айирбошлашда қўшимча пул тўланган (ёки олинган) бўлса, бошланғич қиймат ўша пул суммасига оширилади (ёки камайтирилади).Бу дегани: Эски станокни бошқа корхонанинг эски юк машинасига айирбошласангиз, янги активнинг қиймати бозордаги "ҳақиқий" нархи эмас, сиз берган эски станокнинг ҳисобдаги қолдиқ қийматидан келиб чиқиб белгиланади.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    2 Sept, 03:14

    Кичик бизнес учун 3 йиллик текширувлар мораторийи эълон қилинди2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сон Фармонга кўра, кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон қилинди.Ушбу мораторий қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди: 👍 жиноят иши доирасидаги текширувлар; 👍 инсон соғлиғига таъсирни ўрганиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши бўйича текширувлар; 👍 фуқаролар мурожаатлари асосидаги текширувлар; 👍 ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ текширувлар; 👍 тадбиркорлик субъекти тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширувлар.Мораторий даврида кичик тадбиркорлик субъектини текшириш ноқонуний ҳисобланади, бунга йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади.
  • Buxgalteriya Umarov

    26 Aug, 09:51

    Қарзга ТМЗ харидида фоизлар таннархга киритилмайдиБҲМС №4нинг 18-бандига кўра: "Товар-моддий захиралар қарз маблағлари ҳисобига харид қилинганда ёки ишлаб чиқилганда қарздан фойдаланганлик учун фоизлар кўринишидаги харажатлар қарз маблағлари ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинган товар-моддий захираларнинг таннархига киритилмайди."Асосий воситалардан фарқли томони шундаки, узоқ муддатли қурилаётган активларда баъзан фоиз харажатлари капиталлаштирилиши мумкин бўлса-да, ТМЗда фоиз ҳар доим давр харажати сифатида тан олинади.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    17 Aug, 04:28

    Тадбиркорлар учун "умидсиз қарз"ни чегириш ҳуқуқиСКга кўра, қуйидаги ҳолларда қарз "умидсиз қарз" деб эътироф этилади: ➡️қарздор суд қарори билан банкрот деб топилганда; ➡️қарздор тугатилганда; ➡️қарздор вафот этганда (мажбурият шу сабабли тугаганда); ➡️даъво муддати ўтганда.Солиқ тўловчи олдинги ҳисобот (солиқ) даврларида солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган умидсиз қарзларни чегириб ташлашга ҳақлиhttps://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    14 Aug, 08:32

    Дам олиш ёки байрам кунида ходимни розилигисиз ишга жалб этиш фақат 4 фавқулодда ҳолатда бўлиши мумкинМКнинг 210-моддасига кўра, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимни розилигисиз ишга жалб этиш умуман тақиқланган. Фақат қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно: ➡️Табиий ёки техноген офатлар, ишлаб чиқариш аварияси, бахтсиз ҳодиса, ёнғин, тошқин, зилзила, эпидемия ёки аҳоли ҳаётига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолатлар; ➡️Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун; ➡️Иссиқ/совуқ сув, газ, иситиш, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этиш учун; ➡️Иш берувчининг мулкини нобуд бўлишидан ёки зарардан сақлаш учун.Ҳатто шу истисно ҳолатларда ҳам, иш берувчи 263-моддада белгиланган оширилган
  • Buxgalteriya Umarov

    13 Aug, 04:27

    Йиллик асосий таътилнинг энг кам давомийлиги қанча?МКнинг 217-моддасига кўра, йиллик асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади.Бу "энг кам" чегара. Айрим тоифалар (ёши ва соғлиғи ҳолатига кўра) учун 218-моддада узайтирилган таътил назарда тутилган, устига турли асосларда қўшимча таътиллар ҳам қўшилиши мумкин. Лекин 21 кундан кам бўлиши мумкин эмас.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    12 Aug, 06:24edited

    Молиявий ижарага (лизингга) олинган кўчмас мулкни солиғини ким тўлайди?Оддий ижарада мулк солиғини мулк эгаси (ижарага берувчи) тўлайди. Лекин молиявий ижара (лизинг) бошқача. Агар юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизингга) олган бўлса, у ҳам мулк солиғи тўловчиси деб эътироф этилади. Яъни бу ерда ижарага олувчи (лизинг олувчи) солиқ мажбуриятини кўтаради, эгалик ҳуқуқи расман ижарага берувчида қолса ҳам.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    11 Aug, 04:25

    "Солиқ сири" деганда нима тушунилади ва нималар сир емас?СКнинг 29-моддасида 8 та аниқ истисно кўрсатилган, булар солиқ сирига кирмайди: 1. Солиқ тўловчининг идентификация рақами; 2. Солиқ қонунчилигининг бузилишлари ва жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар; 3. Қўлланиладиган солиқ режимлари ва ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинганлиги; 4. Тўланган солиқлар ва солиқ қарзи суммалари; 5. Юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар; 6. Ходимларнинг ўртача сони; 7. Молиявий ҳисобот бўйича даромад ва харажат суммалари.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    10 Aug, 04:00

    Солиқ ҳужжатларини неча йил сақлаш керакСКнинг 22-моддасига кўра, солиқ тўловчи солиқ ҳисоботларини ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тегишли солиқни тўлаш учун белгиланган календарь йилдан кейинги уч йил мобайнида бут сақланишини таъминлаши шарт.Мисол: 2023 йил учун солиқ ҳужжатларини 2026 йил охиригача сақлаш керак (2023 йилдан кейинги 3 йил: 2024, 2025, 2026). 2027 йилдан бошлаб уларни йўқотиш ҳуқуқий жиҳатдан муаммо туғдирмайди. Аммо бошқа мақсадлар учун (масалан, меҳнат низолари) бошқа сақлаш муддатлари амал қилиши мумкинлигини унутманг.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    7 Aug, 04:07

    Подоходдан қисман озод моддий ёрдамларСКнинг 377–378-моддаларига кўра, қуйидаги ҳолатлар учун берилган моддий ёрдам солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг 4,22 бараваригача миқдорда даромад солиғидан озод:➡️Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганда ходимнинг ўзига; ➡️Ходим ишда мажруҳ бўлганда ёки касб касаллигига чалинганда; ➡️Бола туғилганда; ➡️Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтганда; ➡️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бериш тарзида.Белгиланган чегара доирасида берилган бундай ёрдам учун даромад солиғи ушланмайди, лекин чегарадан ошган қисм одатдаги тартибда солиққа тортилади.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    6 Aug, 03:53edited

    Мавсумий ходимларМКнинг 491–494-моддаларига кўра, мавсумий ишлар одатда 6 ойдан ошмайди, ва бу тоифадаги ходимлар учун бир қатор соддалаштирилган қоидалар амал қилади:➡️Ишга қабул қилишда синов муддати белгиланмайди; ➡️Ўзи ишдан кетмоқчи бўлса иш берувчини 3 календарь кун олдин огоҳлантиради; ➡️Иш берувчи ишдан бўшатмоқчи бўлса, бўшатиш асосига қараб, 7 кун (тугатиш/штат қисқариши), 3 кун (малака етишмаслиги) ёки 1 кун (айбли асослар) олдин огоҳлантириши шарт; ➡️Ҳар бир ишлаган ой учун камида 2 календарь кунлик ҳақ тўланадиган таътилг олишга ҳақли; ➡️Айрим асосларда ишдан бўшатилганда ишдан бўшатиш нафақаси одатдаги миқдорнинг ярми (50%) миқдорида тўланади.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    5 Aug, 04:46

    Активларингизни неча йилда бир марта инвентаризация қилиш керак?БҲМС №19га кўра, турли актив турлари учун мажбурий инвентаризация частотасини юқоридаги жадвалда кўришингиз мумкин. Шунингдек, моддий жавобгар шахс алмашганда, ўғирлик/суиистеъмол фактлари аниқланганда ёки табиий офат юз берганда навбатдан ташқари инвентаризация амалга оширилиши шарт.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    4 Aug, 08:59

    Асосий воситалар амортизацияси нормасиСКнинг 306-моддасига кўра, амортизация тўғри чизиқли усул орқали, солиқ тўловчи хоҳласа, шу белгиланган нормалардан пастроқ нормалар бўйича ҳам ҳисоблашга ҳақли. Жадвалда энг юқори нормаларни кўришингиз мумкин.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    3 Aug, 16:09edited

    Ишда шикастландингизми? Иш берувчи ҳатто адвокат ҳақини ҳам тўлаши мумкинМКнинг 319–325-моддаларига кўра, ходим ишда мажруҳ бўлса ёки касб касаллигига чалинса, иш берувчи қуйидаги турдаги тўловни амалга ошириши шарт:➡️Бир тўла нафақа. Жамоа шартномасида белгиланади, лекин жабрланганнинг йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак; ➡️Ойлик тўловлар. Йўқотилган касбий меҳнат қобилияти даражасига мутаносиб фоизда; ➡️Қўшимча харажатлар компенсациясия. Даволаниш, протезлаш, дори-дармон, санаторий-курорт, махсус транспорт, ҳатто низо ходимнинг фойдасига ҳал бўлса адвокатга тўланган ҳақ ҳам шу жумладан.Аммо агар иш берувчи ўз айби йўқлигини исботлай олмаса, у жавобгар ҳисобланади (исбот юки иш берувчида).https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    3 Aug, 08:41

    Солиқ ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликка тортиш муддати қанча?СКнинг 217-моддасига кўра, агар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан (ёки шу ҳуқуқбузарлик содир этилган солиқ даври тугаган куннинг эртасидан) бошлаб жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор чиқарилгунга қадар уч йил ўтган бўлса, шахс энди бу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Лекин агар шахс солиқ текширувини ўтказишга фаол қаршилик кўрсатса (текширувга бартараф этиб бўлмайдиган тўсиқ яратса) муддатнинг ўтиши тўхтатилади ва тўсиқ бартараф бўлгандан кейин қайта ҳисобланади.Шунингдек, СКнинг 216-моддасига кўра, агар сизга нисбатан жавобгарлик чораси қўлланилган бўлса-ю, шундан кейин 1 йил ичида худди шундай ҳуқуқбузарликни такрорламасангиз, расман "жавобгарликка тортилмаган" деб ҳисобланасиз яъни тоза тарихингиз тикланади.https://t.me/Buxgalteriya_Umarov
  • Buxgalteriya Umarov

    2 Aug, 07:49

    Фойда солиғи базасидан чегириб ташлаб бўлмайдиган харажатлар. Энг эътиборли 4 тасиСКнинг 317-моддасида чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхати узун, лекин буxгалтерлар кам биладиган тўртта муҳим жойи бор:➡️Солиқ текширувлари натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар. Булар харажат сифатида чегирилмайди; ➡️Ҳақиқатда хизмат кўрсатилмасдан ёки товар жўнатилмасдан амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар. Фақат суднинг қонуний кучга кирган қарори бу фактни тасдиқласа; ➡️Бошқа шахслар учун тўланган солиқлар. Ўзгалар номидан тўлаган солиғингиз сизнинг харажатингиз ҳисобланмайди; ➡️Истисно (яхши хабар): ходимларга ва уларнинг яқин қариндошларига оммавий-маданий, концерт-томоша тадбирларига чипта харид қилиш харажатлари — товар реализациясидан олинган