gram news
Бухоро хаттот channel avatar

Бухоро хаттот

@buxoro_xattot

Азиз мухлис! Мазкур каналда Сиз хаттотлик ва китобат санъати тарихига доир маълумотларга эга бўласиз. Барча қизиқувчилар учун мухтасар энциклопедиядир.

ProjectsKK

577subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Бухоро хаттот

    17 Sept, 15:48

    #Бир_китобРисола кўп мутахассисларни ўзига жалб этди. Рисолани ёзишда Қози Аҳмад: “Китоб савдоси ва хаттотлар ишларидан намуналари қизиқтирарди. Масалан, Мир Муиъзаддин Муҳаммад Ҳусайн кўчирган Қуръон ва хат намуналарини савдогарлар ўзлари билан Ҳиндистонга олиб кетишган. Хаттотлар томонидан ёзилган Қуръон ва қитъаларга талаб жуда кўп эди. Ҳусайн Алибек Арабгир ва Али Ризойи Аббосийлар томонидан кўчирилган бир қанча Қуръонларини чет элларга ҳам олиб кетишарди. Такрорланмас машҳур Мирза Ҳасанбек кўчирган Қуръонни мусулмон олами жуда кўп фойдаланарди”. – деб ёзади. 2016 йилда Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалар институти профессори, Олег Фёдорович Акимушкин учта рўйхатга олган учун биринчи редакцияга нисбатан танқидий сўзлари, рус тилига таржима, таклиф ва изоҳ; нашрга тайёрлаш, сўз боши ва кўрсаткичлар Б.В. Норик томонидан Москва “Садра” нашриётида китоб қайта тўлдирилди ва чоп
    TelegramБухоро хаттотАзиз мухлис! Мазкур каналда Сиз хаттотлик ва китобат санъати тарихига доир маълумотларга эга бўласиз. Барча қизиқувчилар учун мухтасар энциклопедиядир.
  • Бухоро хаттот

    15 Sept, 19:49

    #Бир_китобШу ўринда хаттотлар ва мусаввирлар ҳақида ёзилган бир рисолага тўхталмоқчимиз. Кази Ахмед б. Хусайн ал-Хусайни Куми “Трактат о каллиграфах и художниках” (Хаттотлар ва мусаввирлар ҳақида рисола)си биринчи марта 1947 йилда профессор, Б.Н. Заходер нашр этган бўлиб, у “Трактата” Кази Ахмад Ибрахим Куми (Заходер. Трактат) деб номланган. Ушбу рисола китоб 12 йилдан сўнг Вашингтонда инглиз тилида профессор, В.Ф. Минорский (Minorsky. Calligraphers) таржимаси остида нашр қилинди.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    15 Sept, 05:24

    #Бир_китобБухоро хаттотлик мактаби ва уларнинг ҳуснихат соҳиблари ҳақида бугунги кунимизга қадар илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб борган олимлар ва шу касб соҳибларининг илмий рисолаларида бухоролик хаттотлар ҳаёти-фаолияти ва хаттотлик мактабларининг ривожланиши асрлар давомида ўрганилган.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
    TelegramБухоро хаттотАзиз мухлис! Мазкур каналда Сиз хаттотлик ва китобат санъати тарихига доир маълумотларга эга бўласиз. Барча қизиқувчилар учун мухтасар энциклопедиядир.
  • Бухоро хаттот

    11 Sept, 05:55

    #Жума_куни«Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно». Демак, жума куни қиёмат қоим бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар жума куни ўша вақтни ҳамма жониворлар қўрқинч ила ўтказар эканлар. Фақат одамлар ва жинлар ғафлат босиб, бу нарсани ҳис қилмас эканлар. Демак, инсоният тарихида шундоқ муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган ва уларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кунни байрам қилишимиз, тўпланиб ибодат, дуо ва илтижо билан ўтказишимиз жуда ҳам зарур. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан олинди.Жума айёми муборак бўлсин!Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    10 Sept, 07:09

    #ТасаввуфТасаввуф таълимоти Шарқ санъатининг турли соҳаларига ҳам сезиларли даражада таъсир етказган. Жумладан, тожик ва ўзбек халқларининг мумтоз мусиқаси саналадиган “Шашмақом”ни ушбу таълимот талқинларисиз англаб етиш амри маҳол. Ўзбекистондаги тарихий обидалар архитектураси, нақш-нигорлари, тасвирлари, ранглари ҳам тасаввуф фалсафасига бориб тақалади. Демак, тасаввуф миллий меъморчилигимиз ва тасвирий санъатимизга ҳам кириб борган экан. Камолиддин Беҳзод миниатюралари, Бойсунқур Мирзо кутубхонасида китобат қилинган хаттотлик намуналари ҳам тасаввуф таълимоти билан уйғундир.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    9 Sept, 15:39

    #Хамса_асариҲазрат Алишер Навоийнинг “Хамса” асарини ким кўчирган?Алишер Навоий асарларидан жуда кўп хаттотлар нусха кўчиришган. Улар орасида атоқли хаттот Муҳаммад Юнус котиб кўчирган қўлёзма нусхалар алоҳида ажралиб туради. Муҳаммад Юнус Алишер Навоийнинг машҳур “Хамса”, “Маҳбубул қулуб”, “Лисонут тайр”, “Мажолисун нафоис”, “Ғаройибус сиғар” ва бошқа асарларидан нусха кўчирган. Хаттот “Хамса” асаридан иккита нусха тайёрлаган ва бирида “Бу нусха Навоий ва Фоний тахаллусли ҳазрат Амир Алишернинг “Лисонут тайр” асари, 1280/1863 йили Тошкентда фақир ва ҳақир Муҳаммад Юнус валади Муҳаммад Бобожон Шаҳрисабзий (Бухоро хаттотлик мактаби вакили) қўлида таҳрир топди”, деб қайд этган. Иккинчи нусха 1872–1873 йили кўчирилган бўлиб, беш достон саҳифаларига ҳам бадиий лавҳалар чизилган. Асар настаълиқ хати билан Қўқон қоғозига кўчирилган. Ушбу нусха охирида ҳам хаттот ўз номини келтирган.📲Кана
  • Бухоро хаттот

    31 Aug, 06:40

    Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
    754211Open in Telegram
  • Бухоро хаттот

    30 Aug, 06:22

    #Xаттотлик_санъатиАраб хаттотлик санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилгани ҳақида биласизми?Хаттот хати – халқ бахти, тарих тахти сифатида...Хаттотлик - (араб. — ҳуснихат ёзувчи), каллиграфия — ёзув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобларини яратиш касби, ёзувнинг пайдо бўлиши натижасида юзага келди.Кишилик жамияти тарихида иккита кашфиётнинг алоҳида ўрни бор. Бири ноннинг кашф этилиши бўлса, иккинчиси ёзувдир.Ушбу ҳар иккала моддий ва маънавий ихтиро инсоният тарихининг боқийлигига асос бўлган.Хаттот матни уч тур хатда, яъни оят, ҳадисларни “насх”, оддий матнларни “настаълиқ”, боб ва сарлавҳаларни “сулс” хати билан кўчирилиши шарт бўлган.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    28 Aug, 05:33

    #ЖумаАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир. Одам шу куни яратилган, шу куни жаннатга киритилган ва шу куни ўша ердан чиқарилган», дедилар».Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмишЖума айёми муборак бўлсин!Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    28 Aug, 05:24

    #Жаҳон_ҚуръониЎзбекистонда “Жаҳон Қуръони” яратилади.Лойиҳа доирасида турли давлатларнинг хаттотлик мактаблари анъаналарини бир қўлёзмада жамлаш учун халқаро танлов ўтказилади. Танлов 26 август куни Ислом цивилизацияси марказида эълон қилинади.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    27 Aug, 05:40

    #Бухоро_ҚуръониҚуръон. Хатти насх. Бухоро. Соли 1545. Нигораи Осорхонаи санъати Даллас (ИМА).Дар забон бисмиллоҳи раҳмони раҳим, Рӯза бошад фарзи Қуръони карим. Рамазон моҳи муборак бошаде, Ҳар, кӣ бошад рӯзадор, пешвои дин.Асад Гулзодаи Бухороӣ.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
    23531Open in Telegram
  • Бухоро хаттот

    14 Aug, 04:35

    #Дуолар_мустажобЭй, барча мушкулотни осон қилувчи, эй барча қийинчиликни енгил қилувчи Зот! Бу кунимизни раҳмат ила очилган, офият ила тўсилган ва тоат-ибодат ила тўлдирилган кун қил. Бу кунда бизни Ўз розилигингга эриштир. Ҳамда бизни хушхабаринг ила шод бўладиган ва дуолари ижобат этиладиган инсонлардан қил! Омин.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмишЖума айёми муборак бўлсин!Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    14 Aug, 04:30

    #БулғорийXIX асрда Бухоро ва Мовароуннаҳр илмий-маърифий ва адабий муҳитида «Булғорий» нисбаси билан кўплаб олимлар, мударрислар ва хаттотлар фаолият юритган (масалан, саройда фаолият юритган Абу Шараф Муҳаммад Ҳусайн ибн Абу Умар Булғорий каби). Бу шахс XIX асрда Бухоро китобат муҳитида фаолият кўрсатган татар уламоларидан бири ҳисобланади. Унинг номи қўлёзмалар каталогида сақлангани қуйидагиларни тасдиқлайди: · Бухоро халқаро ислом илм маркази бўлган; · Волга Булғори ва Бухоро ўртасида мустаҳкам илмий алоқалар мавжуд бўлган; · татар уламолари Бухоро китобат мактабида хаттот, котиб ва илм аҳли сифатида иштирок этганлар.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    30 Jul, 19:21

    #Каҳф_сурасиКаҳф сураси (арабча: سورة الكهف‌‎, номининг маъноси — Ғор) — Қуръоннинг 18-сураси. Маккий суралардан бири, 110 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 293–304 -саҳифасида ва 15-16-жузида жойлашган. 69-бўлиб нозил бўлган.Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар».Абу Бакр ибн Мурдавайҳ ривоят қилган.Саййид ул-айём Жума муборак бўлсин!Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
    403video3Open in Telegram
  • Бухоро хаттот

    30 Jul, 05:26

    #БисмиллаҳНабий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: ''Сулаймон алайҳиссаломдан кейин бирорта набийга нозил бўлмаган оятни сенга айтмай масжиддан чиқмайман'', дедилар-да кейин ''намозда Қуръонни нима билан бошлайсан'', дедилар. Мен ''Бисмиллаҳир роҳманир роҳим'', билан дедим. Ул зот ''Ҳа, ўша, ўша'', дедилар. Вақиъ ва Саълабий роҳимаҳумуллоҳ Ибни Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: ''Кимки дўзахнинг Забония фаришталари чангалидан омонда бўлмоқни хоҳласа 19 та ҳарфдан иборат ''Бисмиллаҳир роҳманир роҳим''ни кўп ўқисин. Аллоҳ таоло ''Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм''даги ҳар бир ҳарфни ҳар бир Забония фариштага қалқон қилади''.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
    330video3Open in Telegram
  • Бухоро хаттот

    28 Jul, 19:03

    #Ҳуруфия_хаттотликХаттотлик ва ҳуруфия уйғунлиги. Ҳуснихатда акс этиши: Хаттотлар араб ёзувидаги ҳарфларни шунчаки мураккаб ва чиройли чизиқлар эмас, балки олий ҳикмат сифатида қаламга олишган. Рамзий шакллар: Ҳарфларни инсон сурати, қуш ёки ҳайвон шаклида (тасвирий хаттотлик) ёхуд мураккаб геометрик нақшлар тарзида тасвирлашда ҳуруфий қарашлар муҳим бадиий манба бўлиб хизмат қилган. Шеърият ва санъат: Бу таъсир кейинчалик Шарқ хаттотлиги, миниатюраси ва тасаввуфий шеъриятида (масалан, Насимий ижодида) яққол кўзга ташланган.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
    TelegramБухоро хаттотАзиз мухлис! Мазкур каналда Сиз хаттотлик ва китобат санъати тарихига доир маълумотларга эга бўласиз. Барча қизиқувчилар учун мухтасар энциклопедиядир.
  • Бухоро хаттот

    28 Jul, 09:50

    #Ҳуруфия_хаттотликҲуруфия хаттотлик — бу ар-раҳмон ёки илоҳий сирларни араб ҳарфлари орқали ифодаловчи ҳамда ҳарфларнинг сирли-мажозий маъноларига асосланган фалсафий-диний оқим ва бадиий. Хаттотлик санъати билан чамбарчас боғлиқ ҳолда шаклланган йўналишдир. Ҳуруфия таълимотининг асоси. Ҳарфлар сири: Ҳуруфия оқимига XIV асрда Фазлуллоҳ Астрободий асос солган. Бу сўз арабча “ҳарф” сўзидан олинган бўлиб, борлиқ ва коинотнинг сирлари ҳарфларда яширин деган ғояни илгари суради. Рақам ва шакл: Ҳарфларнинг сони, тузилиши ва ёзилиш шакли оламнинг яратилиши билан боғлиқ деб тушунтирилади.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    26 Jul, 20:22

    #Ҳуруфия_ҳаракати“Кекса сўфий йўқолган ёшлигидан мотам тутмоқда”, XVI - асрга оид мўғул қўлёзмасидан олинган саҳифа. Сўфийлик санъати ал-Ҳуруфия ҳаракати учун илҳом манбаларидан бири бўлиб хизмат қилган.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
  • Бухоро хаттот

    26 Jul, 08:55

    #Ҳуруфия_ҳаракатиҲуруфия ҳаракати (арабча: حروفية ҳурūфийяҳ, ҳурūфī сўзининг сифат шакли, “сўзма-сўз алифбо”) XX-асрнинг иккинчи ярмида мусулмон мамлакатларидан келган рассомлар орасида анъанавий ислом хаттотлиги ҳақидаги тушунчаларини замонавий санъат тамойиллари доирасида қўллаган эстетик ҳаракатдир. Анъаналар ва замонавийликни бирлаштирган ҳолда, бу рассомлар кўпчилик мустамлакачилик ҳукмронлигидан воз кечиб, мустақиллигини эълон қилган бир пайтда ўз мамлакатларида миллий ўзига хослик туйғусини сингдирадиган ноёб визуал тилни ривожлантиришга интилишди. Улар XIV-аср охири ва XV-аср бошларида пайдо бўлган форс сўфийлигининг бир мазҳаби бўлган Ҳуруфий номини қабул қилишди. Санъатшунос Сандра Дагҳер Ҳуруфийяни XX-асрда араб санъатида пайдо бўлган энг муҳим ҳаракат деб атаган.Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
    25721Open in Telegram
  • Бухоро хаттот

    16 Jul, 20:36edited

    #ЖумаИбн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар».Абу Бакр ибн Мурдавайҳ ривоят қилган.Саййид ул-айём Жума муборак бўлсин!Яқинларга ҳам юборинг!📲Каналга аъзо бўлиш:👇👉https://t.me/buxoro_xattot
    84821Open in Telegram