gram news
Бухорода фан ва таълим channel avatar

Бухорода фан ва таълим

@buxorodatalim

Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг! Хабар ва янгиликларни улашинг. @bmup88

ProjectsKKEducation

41,900subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Бухорода фан ва таълим

    22 Sept, 11:30edited

    ⚡️Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади.👉Бухорода фан ва таълим
  • Бухорода фан ва таълим

    22 Sept, 06:37edited

    Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш нега тез ёпилмоқда?Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, эндиликда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўтириш ўринлари сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан жорий этилган.Яъни, рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, танланган ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, ўша ҳудуд учун рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.2026-йил сентябр–декабр ойларида миллий сертификат имтиҳонлари учун жами 496 303 та ўрин ажратилган. Шу даврда турли фанлардан жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Агентликка кўра, бу тартиб талабгорлар сонини чеклаш учун эмас, балки имтиҳонларни мавжуд бино, техника, ходимлар ва назорат имкониятларидан келиб чиқиб сифатли ташкил этиш учун жорий қилинган.👉Бухорода фан ва таълим
  • Бухорода фан ва таълим

    21 Sept, 16:19

    ❗️Мактабга эшакда қатнаётган болалар.👉👉Бухорода фан ва таълимг
  • Бухорода фан ва таълим

    21 Sept, 13:26

    Бухоро тиббиёт институтида Туркия билан қўшма дастурларга 165 нафар талаба қабул қилиндиБухоро давлат тиббиёт институтида Туркия Республикасининг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма таълим дастурларининг янги ўқув йилига бағишланган очилиш маросими бўлиб ўтди.Тадбирда Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети Тиббиёт факультети директори Айнур Фейзу уғлу сўзга чиқди . Бухоро давлат тиббиёт институти ва Туркия Соғлиқ билимлари университети ўртасидаги ҳамкорлик 2019 йилдан буён давом этиб келмоқда. Ўтган даврда мазкур қўшма дастурлар доирасида кўплаб ўзбекистонлик ёшлар тиббий таълим олди.Уларнинг бир қисми айни пайтда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритмоқда. Жорий ўқув йилида қўшма таълим дастурларининг 1-курсларига жами 165 нафар талаба қабул қилинди.Шундан: — «Даволаш
  • Бухорода фан ва таълим

    21 Sept, 09:29

    #диққат 📌 1 ОКТЯБРЬ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАҚАТ ЎҚИТУВЧИЛАР МУКОФОТЛАНАДИМИ? ТЕХНИК ХОДИМЛАРЧИ?Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 823-сон қарори 1-иловаси 29-бандида «умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари»ни «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан мукофотлаш мумкинлиги белгиланган. Демак, норма фақат педагог ходимлар билан чекланмаган. Техник ва бошқа педагог бўлмаган ходимлар ҳам белгиланган тартибда мукофотланиши мумкин. Мукофотлашда белгиланган тартиб ва адолат ҳамда холислик принципларига риоя этилиши лозим.👉Бухорода фан ва таълим
  • Бухорода фан ва таълим

    21 Sept, 07:09

    #Биласизми ⚡️Аттестация вақтлари тест синовлари бошланишидан камида 10 кун аввал тасдиқланиб, эълон қилинадиНизомнинг 31 банди кўра, (янги таҳрирда) педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилади.➡️ Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини (кейинги ўринларда – малака синовлари) ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили малака синовлари бошланишидан 10 кун аввал тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда ваколатли вазирликнинг расмий
  • Бухорода фан ва таълим

    21 Sept, 06:59

    Asman university — zamonaviy ta’lim va intellektual imkoniyatlar makoniO‘zbekistondagi eng texnologik oliygohlardan biri o‘z faoliyatini boshladi. Bizda ta’lim jarayoni shunchaki nazariya emas, balki real amaliyot va ilg‘or texnologiyalarga tayanadi.Yangi imkoniyatlar: • Sun’iy intellekt darslari: AI vositalaridan foydalanish va raqamli ko‘nikmalarni egallash. • Amaliy loyihalar: Nazariyani darhol amalda qo‘llash va zamonaviy laboratoriyalar. • Xalqaro metodika: Dunyo standartlariga mos o‘quv dasturlari va innovatsion muhit.Kelajak kasblarini Asman university bilan egallang.BATAFSIL MA’LUMOT VA QABUL: 📞 Call-center: +998 (55) 307-50-00Telegram • Instagram • Facebook • LinkedIn • X • YouTube • Vebsayt
  • Бухорода фан ва таълим

    19 Sept, 18:05edited

    #ДИҚҚАТ ‼️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15-октябргача узайтирилди15-октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.👉Бухорода фан ва таълим
  • Бухорода фан ва таълим

    19 Sept, 14:34edited

    🏆 Бухородан 12 нафар педагог — «Йил ўқитувчиси» танлови ғолиби бўлди. Уларга 50 минг доллардан муокофтпули бериладиЖорий йилда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танлови якунларига кўра, республика бўйича 208 та туман ва шаҳарда биринчи ўринни эгаллаган педагоглар ғолиб деб топилди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 208 та туман ва шаҳарнинг ҳар бирида биринчи ўринни эгаллаган педагогга 616 миллион сўмдан пул мукофоти берилади. Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг.Танловда республика бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагог иштирок этди. Мазкур танлов педагогларнинг касбий маҳоратини намоён этиш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, уларни рағбатлантириш ҳамда таълим сифатини янада оширишга қаратилган.🏅 Танлов натижаларига кўра, Бухоро вилоятининг 12 та туман ва шаҳридаги педагоглар биринчи ўринни эгаллаб, ғолиблар сафидан жой олди.Улар:🔹 Ш
  • Бухорода фан ва таълим

    19 Sept, 10:11

    Бухоролик мактаб директорларининг Хитойдаги таълим сафари бўлиб ўтдиБухоро вилоятининг илғор мактаб директорларидан иборат делегациянинг Хитой Халқ Республикасига таълим сафари бўлиб ўтди.Мазкур ташриф «Бир макон, бир йўл» юқори малака ошириш курси доирасида ташкил этилди. Сафардан мақсад Хитой таълим тизимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, замонавий мактаб бошқаруви бўйича билим ва кўникмаларни бойитиш ҳамда самарали ёндашувлар билан танишишдан иборат бўлди.Сафар давомида делегация аъзолари Анцин Нормал университетида ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этдилар. Уларда Хитой таълим тизимининг ривожланиш тамойиллари, замонавий таълим сиёсати, мактабларни самарали бошқариш ва педагогларнинг касбий ривожланиши масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, бухоролик мактаб директорлари Анҳуй провинциясидаги Тунчэн ўрта мактабига ташриф буюриб, таълим жараёни, мактаб бошқаруви ва
  • Бухорода фан ва таълим

    19 Sept, 09:54

    Бухорода корейс тили таълим ва малака ошириш маркази очилдиБухоро шаҳрида Корейс тили таълим ва малака ошириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир доирасида Бухоро давлат педагогика институтида корейс тили йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Тантанали тадбирда Ўзбекистондаги Корея Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Тошкент Корея таълим маркази директори Ли Ён Ун, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари, Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Мамуров, умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва педагоглар, шунингдек, корейс тилини ўрганаётган ўқувчи ҳамда талабалар иштирок этди.Янги марказда корейс тилини ўрганиш учун замонавий техник воситалар билан жиҳозланган ўқув хоналари ташкил этилган. Марказ фаолияти доирасида ўқувчи, талаба ва педагоглар учун қўшимча таълим имкониятларини яратиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда
  • Бухорода фан ва таълим

    19 Sept, 09:39edited

    Neuralink мия-компьютер интерфейси синовидан жуда таъсирли лаҳзани намойиш қилдиНутқ қобилиятини йўқотган иштирокчи N1 импланти ёрдамида миясида сўзларни шакллантирди. Тизим эса миядаги нейрон сигналларни декодлаб, уларни синтезланган овозга айлантирди.Энг муҳими, бу ерда гап фикрларни ўқиш ҳақида эмас. Тизим инсоннинг гапириш нияти билан боғлиқ мия фаоллигини аниқлаб, уни нутққа айлантиришга ҳаракат қилади. Neuralinkнинг VOICE тадқиқоти айнан оғир нутқ бузилиши бўлган одамларга мулоқот қилиш имкониятини қайтаришни ўрганмоқда.👉Бухорода фан ва таълим
  • Бухорода фан ва таълим

    18 Sept, 10:56

    #ШошилинчПедагогларнинг фарзандларига контракт учун 30 фоиз чегирма бериладиҲукуматнинг 2026 йил 17 сентябрдаги 501-сон қарори билан педагогларнинг давлат ОТМларида таҳсил олаётган фарзандларига тўлов-контракт бўйича чегирма бериш тартиби белгиланди.2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагоглар фарзандларининг тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма қўлланилади.Чегирма қуйидагиларга татбиқ этилмайди: олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларига; Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ОТМлар ва уларнинг филиалларига; қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олаётганларга; хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари ва факультетларига; нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга.Муҳим: агар педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида
  • Бухорода фан ва таълим

    18 Sept, 04:44

    🔵 Бухоролик тадқиқотчи газ узатиш агрегатлари самарадорлигини оширадиган ечим ишлаб чиқди📍 Бухоро давлат техника университети тадқиқотчиси Алихан Умаров бугунги кунда мойларнинг термооксидланиши ва деструкциясининг олдини олишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.✔️ Тадқиқотнинг асосий мақсади — нефть-газ соҳасида, хусусан, конлар ва магистрал газ қувурларида фойдаланиладиган компрессор агрегатлари конструкциясини такомиллаштириш орқали уларнинг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш.📌 Олим тадқиқотларини Газли газни қайта ишлаш заводи ҳамда «Газли магистрал газ қувурлари» бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борди. Тажрибалар мазкур ташкилотларда ўтказилиб, ишланманинг махсус макети ҳам тайёрланди.➡️ Лаборатория шароитида мойлар таҳлил қилиниб, уларнинг ҳолати ва агрегат иш жараёнига таъсири ўрганилди.⌛️ Тадқиқот натижалари конструкцияни такомиллаштириш орқали
  • Бухорода фан ва таълим

    18 Sept, 04:31

    Сунъий интеллект ёрдамчими ёки акси?Европада болаларни ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш чоралари муҳокама қилинаётган бир пайтда, бизда ҳам бошқа бир савол долзарб: ёшларни сунъий интеллектнинг ўзи эмас, унга ҳаддан ташқари боғланиб қолишидан қандай ҳимоя қиламиз?Гап AI'дан воз кечиш ҳақида эмас. Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йилидан таълим дастурларига сунъий интеллект технологияларини ўқитишга оид мавзулар киритилиши белгиланган.OECDнинг 2025 йилги PISA тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда ўқувчиларнинг катта фоизи AI чатботларидан ўқишда камида ҳафтасига бир марта фойдаланади. Улар AI'дан янги мавзу бўйича маълумот излаш, матнни қисқартириш ва ёзма топшириқларни бажаришда ҳам фойдаланмоқда.Бу «Ёшлар AI'га қарам» деган хулосани англатмайди. Аммо бир ҳақиқатни кўрсатади: AI ўқувчининг кундалик ҳаётига кириб бўлди.Бола иншо ёзиши керак — AI ёзиб беради. Масала
  • Бухорода фан ва таълим

    17 Sept, 15:48

    #ТайинловХакимова Насиба Файзуллаевна Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими мутахассиси вазифасига тайинланди.Насиба Хакимова 1997 йил 19 февралда Бухоро шаҳрида туғилган. Мутахассислиги — журналист.2026 йилда Бухоро давлат университети Филология факультетининг Журналистика йўналишини тамомлаган.Насиба Хакимовага янги фаолиятида муваффақият тилаймиз.👉Бухорода фан ва таълим
  • Бухорода фан ва таълим

    17 Sept, 14:08edited

    Ота-оналар диққатига: фарзандингиз баҳоларини онлайн кузатинг!Эндиликда my.gov.uz орқали умумий ўрта таълим мактабида ўқиётган фарзандингизнинг: ➖ ҳар бир фан бўйича жорий ва ўртача баҳолари; ➖ синф ва умумий баҳолар статистикаси; ➖ мактабининг номи, манзили, ўқувчи ва ўқитувчилар сони ҳақида маълумот олиш мумкин.Бунинг учун my.gov.uz → «Менинг оилам» → «Мактаб маълумотлари» бўлимига киринг.Тез орада фарзандингизнинг давоматини реал вақт режимида кузатиш имконияти ҳам ишга туширилади.👉Бухорода фан ва таълим
  • Бухорода фан ва таълим

    17 Sept, 09:50

    forwarded from @bxttex2024

    🎓 BUXORO XALQARO TIBBIYOT TEXNIKUMIDA QABUL DAVOM ETMOQDA!📚 Yo‘nalish: 50910203 — Hamshiralik ishi (3 yil)⚡️ Ta’lim afzalliklari: Bemorlarga kasbiy xizmat ko‘rsatish va birinchi yordam berish ko‘nikmalari; Surunkali va o‘tkir kasalliklarni aniqlash hamda yordam ko‘rsatish; Tibbiy deontologiya va axloqiy me’yorlarga amal qilish; Kompyuter savodxonligi va xorijiy tillarni chuqur o‘rganish.🎯 Asosiy maqsad — xorijiy tajriba asosida zamonaviy bilim va amaliy ko‘nikmalarga ega, malakali tibbiyot xodimlarini tayyorlash hamda ularning kelgusida bandligini ta’minlash.💻 Online hujjat topshirish: bxtt.uz sayti orqali. ☎️ Murojaat uchun: +998553037777 +998505877171 +998914102866 +998911706666📍 Manzil: Buxoro shahri, Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumi binosi.
  • Бухорода фан ва таълим

    17 Sept, 07:02

    #Биласизми ⚡️Педагог ходимларнинг малака тоифалари қайси фан(лар)га татбиқ этилиши мумкин?Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 17.12.2024 йилдаги 03-14-3735-сонли хати билан "Умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг олган малака тоифалари фанлар кесимида татбиқ этилиши бўйича" МАЪЛУМОТ тақдим этилган.🗂Хат ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.👉Бухорода фан ва таълим
  • Бухорода фан ва таълим

    17 Sept, 06:48edited

    ❗️ Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун квоталар кейинги ҳафта эълон қилинади — вазирҚорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратиладиган 6 500 та қўшимча контракт квотаси ва 700 та мақсадли давлат гранти бўйича якуний ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда.Олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов квоталар кейинги ҳафта эълон қилинишини маълум қилди.👉Бухорода фан ва таълим
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot