Latest posts

Бухоро тиббиёти
25 Sept, 09:47
Халқ розилиги — шифокорлар меҳнатига эътирофЧўлқуварлар шаҳри - Газли аҳолисидан кеча бўлиб ўтган тиббий кўриклар учун самимий ташаккурлар.➡️ Бухоро тиббиёти
Бухоро тиббиёти
25 Sept, 07:37
Тиббиёт ходимлари иштирокида «Маънавият ва маърифат» соати ташкил этилдиБухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 25 сентябрь куни туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда даволаш-профилактика муассасалари билан онлайн форматда «Маънавият ва маърифат» куни доирасида йиғилиш ўтказилди.Унда тиббиёт муассасаларининг бош ва катта ҳамширалари, оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар масъуллари ҳамда маънавият ва маърифат йўналишига масъул ходимлар иштирок этди.Йиғилишда «Оммавий маданиятнинг миллий маънавиятимизга таъсири» мавзусида маънавият соати ўтказилиб, глобаллашув ва ахборот технологиялари жадал ривожланаётган бугунги даврда миллий қадриятлар, анъаналар ва маънавий меросни асраб-авайлаш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, тиббиёт муассасаларида дезинфекция ва стерилизация ишларини тўғри ташкил этиш, стерилизациядан олдинги тозалаш, стерилизация режимларига риоя қилиш, унинг турлари ва жараёнларда техника хавфсизлиги қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди.Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 88-сонли «Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи ижроси ҳам муҳокама қилинди. Тиббиёт ходимларининг касбий одоб-ахлоқи ва маданиятини юксалтириш, шифокор ва бемор ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.Йиғилиш якунида вилоятдаги тиббиёт муассасаларида ҳар ҳафтанинг жума куни «Маънавият ва маърифат» соатларини мунтазам ташкил этиш, ходимларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда касбий ва маънавий муҳитни янада яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.➡️ Бухоро тиббиёти




Бухоро тиббиёти
25 Sept, 07:12edited
👁 АСТИГМАТИЗМДА КЎЗОЙНАКНИ ДОИМ ТАҚИШ КЕРАКМИ?Агар сизда астигматизм аниқланган ва офтальмолог кўзойнак тақишни тавсия қилган бўлса, уни шифокор белгилаган режимда тақиш муҳим. Кўп ҳолатларда кўзойнакни доимий тақиб юриш тавсия этилади.❗️Кўзойнакни фақат кўриш хиралашганда тақиш ҳар доим ҳам тўғри ёндашув эмас.Айниқса, болалар ва ўсмирларда астигматизмни ўз вақтида коррекция қилмаслик амблиопия («ялқов кўз») ривожланишига олиб келиши мумкин.👓 Тўғри танланган кўзойнак кўзни «бузиб қўймайди». Аксинча, у кўришни равшанлаштириш ва кўриш тизимининг тўғри ривожланишига ёрдам беради.👁 Астигматизм аниқланган бўлса, кўзойнак тақиш режими бўйича офтальмолог тавсиясига амал қилинг.Кўришни асраш — уни ўз вақтида текширтиришдан бошланади!Наргиза Худдиева Кўз шифокори➡️ Бухоро тиббиёти
Бухоро тиббиёти
25 Sept, 02:59
Бухоро шаҳридаги 11-сон оилавий поликлиникада реимбурсация тизими жорий этилган.Реимбурсация — дори воситалари харажатларининг давлат томонидан белгиланган тартибда қоплаб берилишини назарда тутувчи механизм.Тизим қандай ишлайди? Сурункали касалликларга чалинган бемор шифокор тавсияси асосида электрон рецепт олади.📱 Электрон рецепт асосида бемор реимбурсация дастурига киритилган дори воситаларини дорихонадан олиши мумкин.💰 Тўлов қандай амалга оширилади?Бемор дори воситасини олади, унинг белгиланган қиймати эса белгиланган тартибда давлат томонидан дорихонага қоплаб берилади.😎Бухоро тиббиёти
Бухоро тиббиёти
25 Sept, 01:00
⏺🟦🟦🟦🟦✅«Одамлар шифокорлардан мўъжиза кутишади, лекин энг катта мўъжиза — табиатнинг ўзидаги яшаш ва соғайиш қудратидир.»✍🏻Альберт Швейцер😎Бухоро тиббиёти


Бухоро тиббиёти
24 Sept, 15:29edited
Тиббиёт муассасаларида бўш иш ўринлари эълон қилинмоқдаБухоро вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида мавжуд бўш вакант лавозимлар учун очиқ ва шаффоф танлов эълон қилинмоқда.Айни пайтда вилоят бўйича тиббиёт муассасаларида 100 дан ортиқ вакант лавозимлар бўйича танлов жараёнлари давом этмоқда. Ўзингизга мос бўлган лавозимни танланг, белгиланган талаблар билан танишинг ва танловда иштирок этинг.Янги ваканциялар, талаблар ва танловлар ҳақидаги маълумотларни онлайн кузатиб боринг!1️⃣ Тез тиббий ёрдам чақирув бригадаси врачи 🏥 Муассаса: Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали 📍 Ҳудуд: Қоракўл 🎓 Маълумоти: олий Вакансия ҳақида батафсил2️⃣ Репродуктив саломатлик бўйича бош мутахассис 🏥 Муассаса: Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси 📍 Бўлим: Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этиш бўлими 📍 Ҳудуд: Бухоро шаҳри 🎓 Маълумоти: олий Вакансия ҳақида батафсил3️⃣ Врач-офтальмолог 🏥 Муассаса: Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-сон оилавий поликлиника 📍 Ҳудуд: Бухоро шаҳри 🎓 Маълумоти: ординатура Вакансия ҳақида батафсил4️⃣ Тез тиббий ёрдам чақирув бригадаси врачи 🏥 Муассаса: Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали 📍 Ҳудуд: Қоракўл 🎓 Маълумоти: олий Вакансия ҳақида батафсил5️⃣ Врач-рентгенолог (флюорограф) 🏥 Муассаса: Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 10-сон оилавий поликлиника 📍 Ҳудуд: Бухоро шаҳри 🎓 Маълумоти: олий Вакансия ҳақида батафсил6️⃣ Кадрлар бўлими инспектори


Бухоро тиббиёти
24 Sept, 14:59edited
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати "Очиқ микрофон" номли яхши лойиҳа бошлабди. Бу гал микрофон қаршисида — тез ёрдам ходимлари.Улар ҳар куни кимнингдир жонини сақлаб қолиш учун югуради. Лекин баъзида шундай воқеаларга дуч келишадики, орадан йиллар ўтса ҳам хотирадан ўчмайди, эслаганда одамнинг юраги эзилади.Ушбу лойиҳада шифокорлар ана шундай унутилмас ва таъсирли кечинмалари билан бўлишади.😎Бухоро тиббиёти
Бухоро тиббиёти
24 Sept, 11:32
Газли шаҳрида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш мақсадида кенгайтирилган тиббий кўрик ташкил этилди.😎Бухоро тиббиёти
Бухоро тиббиёти
22 Sept, 16:15
DMED — бу Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаб чиқилган рақамли платформа бўлиб, асосан шифокорлар, тиббиёт муассасалари ва беморлар учун хизмат қилади.Асосий имкониятлари: тиббиёт хизматларини рақамлаштириш, даволаш жараёнини қулайлаштириш, шифокор ва бемор ўртасида самарали алоқа ўрнатиш.Бир сўз билан айтганда, DMED соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, тартиб ва шаффофликни ошириш, беморлар ва шифокорлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.DMED иловасини Play Market ва App Store'дан юклаб олинг.Видео юмор усулида тайёрланган бўлсада, халқимиз учун манфаатли бўлади деган умиддамиз!Бухоро тиббиёти
Бухоро тиббиёти
22 Sept, 15:09
Вилоят ҳокими Бухородаги янги поликлиника қурилиши билан танишдиБухоро шаҳридаги 9-сон оилавий поликлиника учун янги бино барпо этилмоқда. Амалдаги поликлиника жойлашган 1972 йилда қурилган бино аввал Бухоро пахта-тўқимачилик комбинати ётоқхонаси сифатида фойдаланилган. Кейинчалик бу ерда 45 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келинган.Бинонинг имкониятлари чеклангани, аҳоли сони ва тиббий хизматларга талаб ортиб боргани сабабли янги поликлиника қуриш зарурати юзага келган.Президент Администрацияси раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифидан сўнг мазкур объект бўйича тегишли топшириқ берилган.Лойиҳага кўра, беш қаватли янги поликлиника 350 қатновга мўлжалланган. Қурилиш ишларига 24 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.Янги бинода оилавий шифокорлар билан бир қаторда тор мутахассислар фаолияти учун ҳам шароит яратилади. Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати учун зарур




Бухоро тиббиёти
22 Sept, 13:40
Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилиндиБухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти иштирокида Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган ўрганиш натижалари, аниқланган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимлари, ишчи гуруҳ аъзолари, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва тегишли масъуллар иштирок этди.Муҳокама давомида Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026 йил 5 сентябрдаги кўрсатма хати асосида ишчи гуруҳ томонидан Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган ўрганиш натижалари атрофлича таҳлил қилинди. Аниқланган ҳолатлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш чоралари юзасидан масъулларнинг ҳисобот ва




Бухоро тиббиёти
22 Sept, 13:40



2,180Open in Telegram
Бухоро тиббиёти
22 Sept, 11:55edited
🏆 «ТИББИЁТ ФИДОЙИСИ» ТАНЛОВИ: 30 МИЛЛИОН СЎМДАН 500 МИЛЛИОН СЎМГАЧА МУКОФОТ!👨⚕️ Беморларингиз сизга ишонч билан мурожаат қиладими? Касбингизни севиб, ҳар куни инсон саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қиляпсизми? Унда ушбу танлов айнан сиз учун!Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Тиббиёт фидойиси» республика танлови ўтказилмоқда. Танловда қуйидаги номинациялар бўйича иштирок этиш мумкин:🔴 Республика даражасида: ▪️ «Энг яхши республика шифохонаси раҳбари»; ▪️ «Энг яхши ҳудудий соғлиқни сақлаш органи раҳбари»; ▪️ «Энг яхши республика ёш шифокори» — 31 ёшгача.🟢 Ҳар бир ҳудудда:▪️ «Энг яхши туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш органи раҳбари»; ▪️ «Энг яхши оилавий поликлиника раҳбари»; ▪️ «Энг яхши туман (шаҳар) шифокори»; ▪️ «Энг яхши туман (шаҳар) ўрта тиббиёт ходими»; ▪️ «Энг яхши оилавий поликлиника»; ▪️ «Энг яхши туман (шаҳар) шифохонаси»;


Бухоро тиббиёти
22 Sept, 11:27
💊 ВОБКЕНТДА РЕИМБУРСАЦИЯ ДАСТУРИ ИЖРОСИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛМОҚДАВобкент туманида аҳолига дори воситаларини реимбурсация дастури асосида етказиб бериш жараёнлари, электрон рецепт тизимининг амалиётда қўлланилиши ҳамда дори таъминоти ҳолати ўрганилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ–311-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 619-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ф. Исматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тумандаги тиббиёт муассасалари ва тегишли объектларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.Ўрганиш давомида беморларга электрон рецептларни расмийлаштириш тартиби, реимбурсация доирасида белгиланган дори воситаларини олиш имконияти, дори-дармонларнинг мавжудлиги ва уларнинг аҳолига ўз вақтида етказиб берилаётгани таҳлил қилинмоқда.Шу билан бирга, электрон соғлиқни сақлаш тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғрилиги,




Бухоро тиббиёти
22 Sept, 06:35
Сохта «табиб»ларга алданманг!«Бир-икки муолажада тузатаман», «дорисиз даволайман», «ғайритабиий қобилиятим бор» деган ваъдаларга ишониб, соғлиғингизни хавф остига қўйманг.Ижтимоий тармоқларда ўзини табиб деб таништираётган айрим шахсларнинг касалликни аниқлаш ва даволаш ҳуқуқи ҳам, тегишли лицензияси ҳам йўқ. Улар таклиф қилаётган, тиббий жиҳатдан тасдиқланмаган усуллар касалликни оғирлаштириши ёки қимматли вақтни бой беришга олиб келиши мумкин.Соғлиқ — тажриба ўтказадиган нарса эмас. Даволанишдан олдин мутахассиснинг малакаси ва фаолият юритиш ҳуқуқи бор-йўқлигини текширинг.Сохта «табиб»га эмас, далилларга асосланган тиббиётга ишонинг!Бу ҳақда шифокор Абдуғаффор Азимовнинг фикрларини тинглаб кўринг!😎Бухоро тиббиёти
Бухоро тиббиёти
22 Sept, 03:39
Бухороликларнинг Хўжайлига кўмаги давом этмоқдаБухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасига амалий кўмак кўрсатилиб, шифохона ҳудудида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.Айни кунларда тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги ички йўлларни тартибга келтириш, асфальт қопламасини ётқизиш ва мавжуд йўлларни янгилаш ишлари жадал олиб борилмоқда.Махсус техникалар жалб этилган ҳолда йўлларга асфальт ётқизилиб, қоплама текисланмоқда ва йўл катоклари ёрдамида зичлаштирилмоқда.Амалга оширилаётган ишлар натижасида беморлар ва уларнинг яқинлари, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун янада қулай ҳаракатланиш шароити яратилади. Шу билан бирга, шифохона ҳудудининг ташқи кўриниши обод ва замонавий қиёфа касб этади.Бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич давом эттирилиб, тиббиёт муассасаси инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун муносиб



Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
