Latest posts

Bandlik vaziri matbuot kotibi
22 Sept, 09:20
#ОАВдаБизКамбағалликни қисқартириш: янгича ёндашув, барқарор даромад❗️ Камбағалликни қисқартиришда ажратилган маблағнинг ўзи эмас, у орқали оила қандай барқарор даромадга эришаётгани муҳим. Хўш, бунинг учун қандай ёндашув зарур?📰 УзАда эълон қилинган мақолада камбағалликни қисқартиришда молиявий кўмакдан комплекс лойиҳаларга ўтиш, оилаларни мустақил даромад манбаига эга қилиш масалалари ёритилган.❓ Нима учун ҳар бир ҳудудга бир хил ечим тўғри келмайди? Лойиҳанинг ҳақиқий самараси қандай баҳоланади? Кегейли тажрибаси нимаси билан аҳамиятли?📖 Бу ҳақда батафсил УзА мақоласида танишишингиз мумкин.Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Bandlik vaziri matbuot kotibi
22 Sept, 04:48

Bandlik vaziri matbuot kotibi
21 Sept, 11:48
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ОАВда:📍 Қорақалпоғистон Республикаси ◾️ Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янгича ёндашув ◾️Оилавий тадбиркорлик штаби фаолияти ◾️ Камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ◾️ Помидор бизнеси билан Италия бозорини забт этаётган қорақалпоғистонлик тадбиркор ◾️ Аҳолини даромадли қилишда янги ёндашувлар жорий қилинмоқда ◾️ 10 та иш ўрнидан 150 тагача ◾️ Ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар📍 Наманган вилояти ▪️ Ўн мингдан ортиқ ёш «Устоз-шогирд» тамойилида иш олиб бормоқда ▪️ Чорвачилик сердаромад бўлади ▪️ Маҳалла драйверлари ривожланяпти ▪️ Маҳалла — эзгу ташаббуслар ва амалий ишлар маскани ▪️ Янгиликка интилиш ва меҳнатни аниқ натижага йўналтира билиш ▪️ Томорқалардан самарали фойдаланиш
Bandlik vaziri matbuot kotibi
21 Sept, 10:35

Bandlik vaziri matbuot kotibi
21 Sept, 08:18
Ҳафта_мавзуси: Жамоавий музокаралар олиб бориш➡️ Ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи жамоавий музокаралар ташаббускори бўлиши мумкин.⚖️ Томонлар музокаралар учун зарур бўлган мавжуд ахборотни сўров олинган кундан эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай бир-бирига тақдим этиши керак.❗️ Жамоавий музокаралар иштирокчилари давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли маълумотларни ошкор қилмаслиги лозим.Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Bandlik vaziri matbuot kotibi
19 Sept, 12:39
Қорақалпоғистон: катта лойиҳалардан — одамлар даромадигаКамбағалликни қисқартириш учун одамнинг атрофида ишлайдиган иқтисодиёт бўлиши керак.Қорақалпоғистонга ташриф ва бугунги йиғилишга яхлит қаралса, асосий мантиқ айнан шу: ҳудуд имкониятини — инвестицияга, инвестицияни — иш ўрнига, иш ўрнини эса барқарор даромадга айлантириш.Ташриф доирасида умумий қиймати 7,6 миллиард долларлик янги лойиҳаларга старт берилди. Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, тиббиёт, хизматлар, IT ва сунъий интеллект — соҳалар турлича, аммо мақсад битта: одамлар учун янги иқтисодий имкониятлар яратиш.Президент Шавкат Мирзиёев Кегейли туманида ташкил этилган иссиқхона мажмуаси билан танишди.Бу ёндашувни Кегейлидаги 50 та оила мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларга фақат иссиқхона ажратилмаяпти — лидер тадбиркор икки йил давомида ўқитади, ишлаб чиқариш ва бозорга чиқишни ўргатади. Мақсад — оилани
Bandlik vaziri matbuot kotibi
19 Sept, 07:09
Президент ташрифи давомида: Нукусдаги кечаги лаҳзалар🔺 Ташриф доирасида кеча Нукус туманидаги Дийқан арна маҳалласида асаларичилик фаолияти билан танишилди.🎤 Шунингдек, нукуслик ёшлар Президент Шавкат Мирзиёев учун «Мендирман ўша» қўшиғини жонли ижрода куйлади. 🎸Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Bandlik vaziri matbuot kotibi
18 Sept, 07:16
📌 “Камбағалликдан холи ҳудуд” мақоми нимани англатади?Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда 49 та туман ва 3 429 та маҳалланинг “камбағалликдан холи ҳудуд”га айлангани ҳақида турли саволлар билдирилмоқда. Шу муносабат билан оддий тилда тушунтириб ўтамиз.🔹 Бу камбағаллик 0 фоиз бўлди, дегани эмас.Дунёда камбағаллик мутлақ 0 фоизга тушган давлат йўқ. Ривожланган мамлакатларда ҳам турли сабабларга кўра камбағаллик чегарасида ёки ундан пастда яшайдиган аҳоли бор.Шунинг учун “камбағалликдан холи ҳудуд” деганда ҳудудда умуман камбағал оила қолмагани эмас, белгиланган мезонларга эришилгани тушунилади.Жаҳон банки ва БМТ амалиётида мутлақ камбағаллик даражасининг 3 фоиздан пастга тушиши камбағалликни бартараф этишнинг мақсадли чегараси сифатида қабул қилинади. Яъни бу мақом камбағаллик бутунлай ва абадий йўқолди, дегани эмас.🔹 Бу оилалар қандай қилиб камбағалликдан чиқарилган? Аввал
Bandlik vaziri matbuot kotibi
18 Sept, 06:00
Ахборот хизматлари: таҳлил, тажриба ва ривожланиш«Севарсой» сиҳатгоҳида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида ўқув-амалий семинар доирасида очиқ мулоқот ўтказилди.Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Гулноза Алимова ҳам иштирок этди.Унда ахборот хизматлари фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва устувор вазифалар муҳокама қилиниб, жамоатчилик ва ОАВ билан очиқ, тезкор ва самарали мулоқот қилиш муҳимлиги таъкидланди.Муҳокамалар якунида билдирилган таклифларни умумлаштириш ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.Семинарнинг кейинги қисмида сунъий интеллект, рақамли воситалар, контент тайёрлаш ва ахборотни таҳлил қилиш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилди.Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Сайт | Telegram |
Bandlik vaziri matbuot kotibi
18 Sept, 04:58

Bandlik vaziri matbuot kotibi
17 Sept, 13:01
#ФойдалиМеҳнат шартномаси — шунчаки ҳужжат эмас🔺 Ишга кираётганда шартнома тузиш — ўзингизни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг муҳим қадамларидан биридир.📌 Шартнома билан ишласангиз:🟢 иш жойингиз ва бажарадиган вазифаларингиз аниқ белгиланади;🟢 иш вақти ва меҳнат шартлари ҳуқуқий асосда белгиланади;🟢 иш ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятлар расмийлаштирилади;🟢 қонунчиликда белгиланган меҳнат таътили ва бошқа кафолатлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади;🟢 меҳнат фаолиятингиз расмий ҳисобга олинади;🟢 меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, уларни ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий асосга эга бўласиз.
Bandlik vaziri matbuot kotibi
17 Sept, 09:47
Меҳнат шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслигиҚуйидаги шартларни киритиш мумкин эмас: ❌ ходим ҳолатини ёмонлаштирадиган; ❌ камситиш ва мажбурий меҳнатга оид талабларни бузадиган; ❌ қонунга хилоф ҳаракатларга мажбурлайдиган, ҳуқуқ, шаън ва соғлиққа зарар етказадиган.⚠️ Бундай шартлар ҳақиқий эмас ҳисобланади.🔺 Айрим шартлар ҳақиқий бўлмаса ҳам, шартнома тўлиқ бекор бўлмайди.Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Bandlik vaziri matbuot kotibi
17 Sept, 04:30
Иш кунингизни 2 баравар самаралироқ қилиш бўйича тавсиялар📊 Эйзенхауэр матрицаси АҚШнинг 34-президенти Дуайт Эйзенхауэр барча ишларни 4 тоифага бўлишни таклиф қилган: 🔵 Муҳим ва шошилинч — дарҳол бажаринг. 🔵 Муҳим, лекин шошилинч эмас — режалаштиринг (стратегик ривожланиш айнан шу ерда). 🔵 Шошилинч, лекин муҳим эмас — бошқаларга топширинг (делегация). 🔵 Муҳим эмас ва шошилинч эмас — воз кечинг.Ақлли ишлаш — бу вақтни эмас, энергияни тўғри бошқаришдир.Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Bandlik vaziri matbuot kotibi
16 Sept, 09:38
«9 соат»нинг сири нимада?Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги тиғиз иш графиги журналистлар нигоҳи орқали ўзига хос тарзда акс этди.📊 Видеоларда давлат раҳбарининг учрашув ва музокаралари, бизнес вакиллари ҳамда ватандошлар билан мулоқотлари, ташриф давомидаги иш жараёнлари ёритилган.➡️ «9 соат бўлди» деган эслатмага қарамай, давлат раҳбари ватандошлар билан мулоқотни давом эттиргани ташрифнинг тиғиз иш графигини кўрсатади.🇺🇿 🇰🇷 Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, гидроэнергетика соҳасида хорижий тажриба алмашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.⚡️ Вақт тиғиз. Учрашувлар кўп. Мақсад — мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун ҳар бир
Bandlik vaziri matbuot kotibi
16 Sept, 04:31

Bandlik vaziri matbuot kotibi
15 Sept, 12:46edited
Камбағалликни қисқартиришда янги натижалар➡️ Бугун «Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида брифинг бўлиб ўтди.➡️ Унда йил якунига қадар камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида маълумот берилди.Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Bandlik vaziri matbuot kotibi
15 Sept, 07:01
Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатлари🗂 Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳолатлари «Ягона миллий меҳнат тизими» (my.mehnat.uz) мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилади.Меҳнат шартномаси қуйидаги муддатларга тузилиши мумкин: 🔺номуайян муддатга; 🔺 уч йилдан ошмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси).🔔 Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Bandlik vaziri matbuot kotibi
15 Sept, 04:39
#ЭСЛАТМА🔔Меҳнат шартномасида қуйидаги асосий шартлар бўлиши шарт: ⏺ Иш жойи ⏺ Меҳнат вазифаси ⏺ Иш бошланиш санаси ⏺ Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари(Меҳнат кодекси: 104-модда)Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
Bandlik vaziri matbuot kotibi
14 Sept, 12:15edited
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ОАВда:📍 Қорақалпоғистон Республикаси ▪️Хотин-қизлар бандлиги: имконият ва натижа ▪️Камбағалликдан фаровонлик сари ▪️Камбағалликни қисқартириш масалалари Шуманайда қандай ҳал этилмоқда? ▪️Фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда ▪️Нукусда меҳнат ва тадбиркорлик ярмаркаси ўтказилди ▪️Хотин-қизлар бандлиги: имконият ва натижа ▪️"Оилавий бизнесга қадам" меҳнат ярмаркаси ▪️Оилавий бизнес штаби ишлари ▪️Хабарда- Камбағалликни қисқартириш масалалари Шуманайда қандай ҳал этилмоқда?📍 Фарғона вилояти ▪️ 30 га яқин хонадонни бирлаштирган касаначилик ▪️ Маҳалла драйверини ривожлантиришда янги тажриба📍 Тошкент вилояти ▪️ Меҳнат ярмаркаси — янги имкониятлар сари қадам
Bandlik vaziri matbuot kotibi
14 Sept, 04:06
Ҳафта_мавзусиМеҳнат шартномаси: расмий ишлаш ва шартномасиз ишлаш🔺 Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилайди.⚖️ Расмий меҳнат муносабатлари ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний кафолатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.❗️ Меҳнат шартномасисиз ишлаш эса ходимнинг ҳуқуқ ва кафолатларидан фойдаланишида муаммолар келтириб чиқариши мумкин.Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
