Latest posts

davletovuz
13 Nov, 15:24
2027 йилда ҳам асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаш кўзда тутилмоқда.13,400Open in Telegram
davletovuz
13 Nov, 10:03
Давлат хавфсизлик хизмати суюлтирилган газ баллонларининг ноқонуний савдоси ёки хавфли шароитда сақланишига гувоҳ бўлган фуқаролар ДХХ Call-марказининг 1520 қисқа рақами орқали хабар бериши мумкинлигини маълум қилди. Бунда мурожаат қилган шахснинг маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.Хабарда келтирилишича, Ўзбекистонда 20 октябрдан буён ўтказилган назорат тадбирларида 370 та ҳолатда жами 9 455 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланди.25,400Open in Telegram
davletovuz
13 Nov, 07:44
Энди компаниялар корпоратив маълумотларини бепул текширтириши мумкинРақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ташкилотларни ахборот тизимларини мунтазам текшириш ва киберхавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.Ўзбекистоннинг ONESEC компанияси кўрсатаётган хизматлар доирасида корпоратив маълумотлар тарқалишини аниқлашга мўлжалланган ONETI платформасидан фойдаланган ҳолда ташкилотларга бепул текширувдан ўтиш имкониятини таклиф қилмоқда. Платформа корпоратив аккаунтлар ва маълумотларнинг ташқи ахборот манбаларида пайдо бўлишини аниқлаш имконини беради.Батафсил маълумот учун: +998 (50) 151-50-14.23,900Open in Telegram
davletovuz
13 Nov, 05:30edited
Тошкентда тақиқланган жойларда қолдирилган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади2026 йил 24 декабрдан Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончаларида сақлашнинг янги тартиби жорий этилади. Ҳукумат қарорига мувофиқ, бу жараёнлар ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.Янги қоидага кўра, пиёдалар йўлаклари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракати учун ажратилган жойлар ҳамда махсус хизматлар ҳаракатига тўсқинлик қиладиган тарзда қолдирилган автомобиллар эвакуация қилинади.Ҳайдовчи эвакуатор машинани юклашни бошлагунга қадар етиб келиб, қоидабузарликни бартараф этса, автомобиль олиб кетилмайди. Юклаш бошланганидан кейин эса эвакуацияни тўхтатиш мумкин эмас.Тошкентда эвакуациянинг ҳар бир километри учун 88 минг сўмгача, жарима майдончасида сақлашнинг ҳар бир суткаси учун ҳам 88 минг сўмгача тўлов белгиланган. Масалан, 3 километр эвакуация ва 3 сутка сақлаш 528 минг сўмга тушади. Бунга қоидабузарлик жаримаси кирмайди.Автомобиль электрон тўлов амалга оширилиб, QR-кодли рухсатнома олингандан кейин эгасига қайтарилади. Жарима майдончалари дам олиш ва байрам кунлари ҳам ишлайди.Шунингдек, олиб кетилган автомобиль 6 ой давомида талаб қилинмаса, қарздорлик мажбурий ундирилади. 12 ойдан кейин эса суд уни эгасиз мулк деб топиши мумкин.
davletovuz
12 Nov, 15:49
“Yangi Buxoro” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш ва бошқариш бўйича халқаро тендер ғолиби аниқланди. Унга кўра, Туркиянинг Limak İnşaat Sanayi ve Ticaret A.Ş. ва Қатарнинг Hamad Bin Khalid Contracting Company W.L.L. компаниялари консорциуми ғолиб деб топилди.Лойиҳа «Қуриш — топшириш — бошқариш» (BTO) модели асосида амалга оширилади.Лойиҳа доирасида хусусий шерик соатига 1 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминал, автотураргоҳ ва тегишли инфратузилмани қуради ҳамда бошқаради. Давлат шериги эса учиш-қўниш йўлаги ва перрон қурилиши учун масъул бўлади.Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим 23 йилга, шу жумладан уч йилгача қурилиш даврига мўлжалланган.22,600Open in Telegram
davletovuz
12 Nov, 13:26
Зироат Мирзиёева Анталияда «Нол чиқинди» альянсини қўллаб-қувватладиЎзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркиянинг Анталия шаҳридаги COP31 конференцияси доирасида юқори даражадаги муҳим учрашувда иштирок этди. Тадбир давомида у Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг ташаббусларини юқори баҳолаб, янги тузилган «Нол чиқинди» (Zero Waste) Глобал альянсига Ўзбекистоннинг тўлиқ хайрихоҳлигини билдирди.Иқлим ўзгаришлари кескинлашаётган бугунги кунда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш энг долзарб масаладир. Шунинг учун жаҳон давлатлари чиқиндиларни камайтириш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини шошилинч равишда бирлаштириши зарур.Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.
davletovuz
12 Nov, 12:45
Карманa туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилдиКадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев бошчилигида Навоий вилоятининг Кармана туманида ўрганиш ишлари ўтказилди.Унда аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўмир етказиб бериш пунктлари ва қозонхоналарнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги кўздан кечирилди.Шунингдек, 2026 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган «Янги Ўзбекистон» массивидаги турар жой бинолари ҳолати ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.21,800Open in Telegram
davletovuz
12 Nov, 10:48
Самарқандда йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз, 20 йилгача ипотекага тайёр хонадонларЎз уйингизга эга бўлишни режалаштиряпсизми? Энди бунинг учун йиллаб пул йиғиш шарт эмас! Асакабанк орқали Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида жойлашган тайёр хонадонларни йиллик 16,99% ставкада, қўшимча гаров ва кафилларсиз, 20 йилгача ипотека кредити асосида харид қилишингиз мумкин.Энг қулай томони — уйлар тўлиқ қуриб битказилган, кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр! Яъни хонадонни харид қилгач, ўз уйингизда яшашни бошлашингиз мумкин. Хонадонлар 2 хонали, майдони 46 кв.м дан 55 кв.м гача, қурилиш ишлари тўлиқ якунланган.Ипотека шартлари: • Бошланғич тўлов — 15% дан • Йиллик фоиз ставкаси — 16,99% • Кредит муддати — 20 йилгача • Қўшимча гаров ва кафиллар талаб этилмайди • Асакабанк орқали расмийлаштириладиАйниқса, ижарада яшаётган, оиласи учун қулай ва шинам хонадон излаётган ҳамда ўз уйига эга бўлишни режалаштираётганлар учун бу ажойиб имконият.Манзил: Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани.☎️ Батафсил маълумот ва мурожаат учун: 99-770-99-56, 93-339-99-92, 78-147-65-65 (ички рақамлар: 3581, 3582)Реклама
davletovuz
22 Sept, 17:18
Акмал Жуманазаров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.Шу муносабат билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилган.14,200Open in Telegram
davletovuz
22 Sept, 13:15
Тошкент шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт — Урбанизация миллий қўмитасиИжтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим яшил ҳудудлар ўрнида автотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудларнинг аукцион савдоларига чиқарилгани билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинмоқда.Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитасига кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларнинг қисқариши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас. Автотураргоҳларни ташкил этишда кўкаламзор майдонларнинг қисқаришига ҳамда пиёдалар учун яратилган шароитларнинг ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги керак.Шунингдек, сотувга чиқарилгани айтилаётган «Наврўз» боғига тегишли кўчмас мулк объектларидан бирининг ер майдонида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорига кўра, (Тошкент шаҳри Юнусобод туманиTelegramdavletovuzТошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қоқ марказида — Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа ҳудудида жойлашган 1,3 гектарлик ер участкасида [яшил зонада] давлат-хусусий шериклик асосида автотураргоҳ қуришни режалаштирмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат…20,200Open in Telegram
davletovuz
22 Sept, 12:14
Хорижда ўқиш учун 20 минг долларгача таълим кредити олиш мумкинХорижда ўқишга кириш бир масала, контракт пулини тўлаш эса бошқа. Айниқса, дунёнинг етакчи университетларида таълим олиш арзон эмас.Шундай вазиятда Халқ банкининг 20 минг АҚШ долларигача таълим кредитидан фойдаланиш мумкин.Фақат бир муҳим шарти бор: талаба QS, THE ёки ARWU халқаро рейтингларида TOP-300 таликка кирган хорижий университетлардан бирига бакалавриат ёки магистратура босқичига қабул қилинган бўлиши керак.Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугагандан кейин бошланади ва 7 йил давомида амалга оширилади, йиллик фоиз ставкаси эса 14%.Хуллас, нуфузли хорижий университетдан қабул хати бор-у, контрактни қандай тўлаш масаласи очиқ турган бўлса, бу имкониятни ҳам кўриб чиқса бўлади.23,000Open in Telegram
davletovuz
22 Sept, 10:12edited
Мудофаа вазирига ўринбосарлар тайинланди:➖Адлия полковниги Муратов Жахонгир Дилшатович мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига;➖ Полковник Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди.24,600Open in Telegram
davletovuz
22 Sept, 09:40
“Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари (ери билан) сотувга қўйилдиҲукумат янги хусусийлаштириш дастури доирасида пойтахтнинг қоқ маркази — Юнусобод тумани Матонат маҳалласи, Шароф Рашидов кўчасидаги иккита давлат объектини сотувга чиқарди. Тиллога тенг бу ерлар икки лотда электрон савдога қўйилди.Биринчи лот 2 гектарлик ҳудудда жойлашган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 436,3 млрд сўм, иккинчи лот эса 1,2 гектарлик объектнинг бошланғич баҳоси эса қарийб 223,9 млрд сўм этиб белгиланган.Лот ҳужжатларида қайд этилишича, иккала объект ҳам “Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари ҳисобланади.24,300Open in Telegram
davletovuz
22 Sept, 07:08
Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашдиНью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ҳамда уларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда БМТнинг глобал миқёсдаги етакчилик ролини алоҳида қайд этди.Шунингдек, у Антониу Гутерришга хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.24,900Open in Telegram
davletovuz
22 Sept, 05:58
Бизнесда вақт — бу пул. Пул тушишини кутиб ўтириш даври ўтдиАйрим тадбиркорлар терминалдан тушум қачон келиб тушар экан, деб кутиб ўтирган бир пайтда, бошқалари аллақачон етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишга, янги товар харид қилишга ва шошилинч харажатларни ёпишга улгурмоқда.InfinBANK тадбиркорлар учун кутиш вақтини қисқартирди. Энди банкнинг POS-терминаллари орқали тўланган маблағлар ҳисобингизга атиги 1 дақиқада келиб тушади.Бу бизнес учун шунчаки тезлик эмас, балки ишларни "эртага" қолдирмай, тезкор қарорлар қабул қилиш деганидир.📱 Энг яхши томони — ортиқча қоғозбозлик ва йўлга вақт сарфлашнинг кераги йўқ. Терминалларни банкка бормасдан, онлайн буюртма қилсангиз бўлади. 📞 Батафсил маълумот ва корпоратив мижозлар учун колл-марказ: +998712025080Реклама23,400Open in Telegram
davletovuz
21 Sept, 15:32
Бухоронинг эски шаҳар қисмида 1 октябрдан электроскутер, рикша, мопед, 4 ғилдиракли велосипед, электросамокат, от ва туяда ҳаракатланиш чекланади.26,100Open in Telegram
davletovuz
21 Sept, 14:40edited
Нодирбек Якуббаев Ниҳал Саринни мағлуб этиб, Ўзбекистон жамоасига ҳиндистонлик шахматчилар устидан, Олимпиадада ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган учрашувда, 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба келтирди.26,700Open in Telegram
davletovuz
21 Sept, 13:59
Паррандачилик қанчалик даромадли бизнес?Нишонлик тадбиркор уй шароитида жўжа боқиб, 40 кунда 15 млн сўмгача фойда қилмоқда.6–10 минг сўмга олинган жўжа 40 кунда 32 минг сўмлик ем ейди ва 2 килоли товуқ бўлиб етилади.Ҳар бир товуқдан 15 минг сўм соф фойда қолиши мумкин. Аммо нишонлик Бахтиёр ака гўштни шунчаки сотмай, ўзи пишириб сотади ва бу орқали даромадни яна 40 фоизга оширади.Томорқа эгаси «Агробанк» билан ҳамкорликни давом эттириб, ҳозирда товуқлар сонини яна 1 200–1 300 тага кўпайтирмоқда.«Менинг томорқам» лойиҳасининг навбатдаги сонида айнан паррандачилик, унинг харажатлари ва даромад қилиш йўллари ҳақида маълумот берилди.
davletovuz
21 Sept, 10:56edited
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қоқ марказида — Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа ҳудудида жойлашган 1,3 гектарлик ер участкасида [яшил зонада] давлат-хусусий шериклик асосида автотураргоҳ қуришни режалаштирмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақовнинг тегишли қарори қабул қилинган.Техник шартларда автотураргоҳ билан бирга, “хиёбон ташкил қилиш” режаси ҳам кўзда тутилган бўлса-да, бу шунчаки кўзни шамғалат қилишдан бошқа нарса эмас, деб ўйлаймиз. Шундоқ ҳам хиёбон у ерлар.Ер участкаси 514 млн сўм билан электрон аукционга чиқарилади. Ер участкасини 10 йил муддатга оладиган хусусий шерик 10 млрд сўмлик инвестиция киритиши керак бўлади.Шартларга кўра, автотураргоҳда ҳар бир автомобилдан олиниши лозим бўлган тўловларнинг 15%и давлат шеригига, 5%и эса “Пуллик тўхташ жойи” операторига ўтказиб берилади.28,500Open in Telegram
davletovuz
21 Sept, 10:11
Ўзбекистонда биринчи марта кўчмас мулкнинг ўртача бозор нархлари эълон қилинди. Унга кўра, Тошкентда кўп квартирали уйларда 1 квадрат метрнинг энг юқори нархи Шайхонтоҳур туманида — 25,3 млн сўм, энг пасти Янгиҳаётда — 11 млн сўмни ташкил этган.Якка тартибдаги уй-жойларда, яъни ҳовлиларда эса энг юқори нарх Мирзо Улуғбек туманида — 1 сотих учун 1,72 млрд сўм, энг пасти Бектемирда — 394 млн сўм қайд этилган.Нотурар объектлар бўйича ҳам Мирзо Улуғбек тумани 1 квадрат метр учун 24,4 млн сўм билан етакчи, Бектемирда эса бу кўрсаткич 8,3 млн сўмга етган.Бу қиймат жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига бўлиб, Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази томонидан 12 та йирик агломерация бўйича электрон савдо платформаларидаги кўчмас мулк объектларининг бозор нархларини ўрганиш натижалари асосида шакллантирилди.28,200Open in Telegram
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
