Latest posts

Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
1 Sept, 15:49

Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
1 Sept, 15:33

Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
28 Jul, 20:27
Zamira opani ko‘rgim...
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
27 Jun, 03:51
forwarded from @pmunavvara

Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
27 Jun, 03:51
forwarded from @pmunavvara
"ШУЪЛА"да МУШОИРА ЭТАДИ ДАВОМ.... (Ҳеч қаерда эълон қилинмаган шогирдлар қўлёзмасидан) Замира Эгамбердиева:У яшинни кўрмаган эди, Ва билмасди нелигин чақмоқ, Оппоқ тонгда дунёга келди, Ишонч отлиғ мунис чақалоқ! Гул юзига қўнгандек шабнам, Ёшлар тезда қоларди қуриб, Киприкдаги шапақларни ҳам, Қуёш нур-ла юварди ювиб. Ишонч мағрур бўлиб улғайди, Ул қуёшнинг дил ардоғида Орасида дўстлик кучайди, Учрашдилар ишқ сўқмоғида. Сиғинарди ёлғиз қуёшга Содир бўлди кутилмаган ҳол. Айланса ҳам вужуд бардошга, Хиёнатга дош бермас аёл!
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
27 Jun, 03:51
forwarded from @pmunavvara
"ШУЪЛА"ДА МУШОИРА ЭТАДИ ДАВОМ.....(Эълон қилинмаган, қўлёзмалардан..)Замира Эгамбердиева:Сиз мен учун осмонсиз-осмон! Мен ундан Ой, Қуёш, Юлдузларни Топиб олганман. Бағрингизда- Энг юксак чўққида туриб Қоп-қора заминни, Оппоқ тонгларни, Гулларни кўрганман Хатто қуёш бўлиб ёнганман, Юлдузлардек учиб-сўнганман.
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
29 Mar, 16:59
forwarded from @dengizning_dardi
БАХТОдамзот астойдил истаса, Толейин бутламоқ ҳеч гапмас. Бахтиёр бўлиш-чун аслида, Унчалик кўп захмат керакмас.Ташвишнинг ёнидан зувиллаб — Учқиниб ўтолсанг шамолдай. Юрагинг кетмаса шувиллаб, Ғамларинг ўша зум йўқолгай.Ким билар қушларнинг кўнглини, Туну кун кечмиши эпкиндир. Бахтиёр бўлишнинг йўлини Ҳаммадан ўрганиш мумкиндир.Ҳув баланд тоғдаги лолалар Осмондан тушгандай яшайди. Эрк сўзин билмаган болалар
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
28 Feb, 15:21
forwarded from @dengizning_dardi
ҚИШНИНГ БИР КУНИҚишнинг қолган бир кунидан қўрқ, Кўрсатмоғи шартдир кучини. Сўнгги имкон, энг охирги ўқ Жазавага солар ичини.Нобуд бўлар нимжон бойчечак Энг сўнгги ўқ силсиласидан. Баҳоргача тўқийман эртак — Қолган бир кун ваҳимасидан.Юрагимдан кетмас таҳлика Отилмаса агар ўша ўқ. Боқса ҳамки нур сочиб тикка Бу қуёшга ҳали ишонч йўқ.Тахдид солган қормас, аёзмас — Хавотирнинг битта учқуни. Қиш барибир ҳаловат топмас
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
18 Dec 2025, 04:46
forwarded from @dengizning_dardi
ҚИШ ТУНЛАРИ УЗУНДАН — УЗУНОппоқ қорга бурканган дарахт Кўпни кўрган муштипар аёл. Унга ётмас — бахтсизлигу — бахт — Кеккайса ҳам арзир бемалол.Кулфат тушса кимки бошига Мағрур бўлиб қолар дафъатан. Таъзим қилиб борай қошига, Ибрат олай ўша дарахтдан.Саратонда лом-мим демасдан — Майсаларни елпиб уйғотди. Меваларин ўзи емасдан — Болаларнинг қўлига отди.Бугун эса назардан четда Сездирмасдан титрар бояқиш. Армоним бор — менинг ҳам битта —
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
18 Dec 2025, 04:46
forwarded from @dengizning_dardi
Мен қор ёғаётган пайтдагина қишнинг ҳароратини сезаман.Ҳамма нарсанинг ғичирлаши асабни пармалайди. Фақат қорнинг ғичир-ғичиригина дилимга роҳат бағишлайди.Дарахтларда хиёл титраб турган қорларга қараб ҳам завқим келади, ҳам раҳмим. Улар менга ҳаётнинг нақадар гўзаллигию, омонатлигини, умрнинг ғаниматлигини эслатаётгандек туюлаверади.© Замира ЭГАМБЕРДИЕВА (Кўнгилдан кўчирмалар)
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
29 Oct 2025, 01:24
Қаёкдандир топиб келтирди миш-миш, Мен уйга қайтганда бу сафар бувим. «Қишлоқлар шаҳарга айланар эмиш: Ростми болам, йўкдир менинг уқувим?»Мен эса бувимнинг ҳеч бир сўзига, Ташламаган эдим шубҳали назар. Лекин қаролмадим синчков кўзига, Ишонгим келмади менинг бу сафар.Наҳот мен чўмилган ариқ бўйида, Айтинг, қандоқ бўлар ялпиз ўсмаса! Олисга кетажак қизнинг тўйида, Йигитлар бел боғлаб йўлни тўсмаса!Ахир ойлаб, йиллаб келмай-келаман, Сепкилли юзларни жуда соғиниб. Саломимга алик — дуо оламан, Кампирлар қўйишар елкамни қоқиб.
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
28 Oct 2025, 16:16
forwarded from @dengizning_dardi
СЎНГГИ ЯПРОҚМен яхши кўраман йиғлоқи кузни, Келгандан кетгунча-кўз ёш тўкса ҳам. Куз йиғлаб юпатар ҳар биримизни, Кўз ёшдир кўнглимга энг тоза малҳам.Пойимда хазонлар ғичирлар менинг, Кўнглим ҳам хазонлай ғижимланади. Мен чўкиб кетсам-да тубига туннинг, Армонлар ўтиндай саржинланади.Куз йиғлаб тинглайди арзимни айтсам, Рангпар япроқларни юзимга суртиб. Топиб олар нени ундан беркитсам, Сўнгра йўл бошлайди мени югуртиб.Водариғ, мен кузга сўнгги сўз айтмай, Макрига учдимми оппоқ аёзнинг. Мен энди қандоқ ҳам ортимга қайтай —
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
24 Mar 2025, 10:22edited
ЁМҒИР ТОВУШИ Мен баҳор ёмғирин яхши кўраман, У менинг энг яқин, эски танишим. Кўзларимни юмиб тин олмай ҳечам Эшитгим келади ёмғир товушин.Томчилар бир-бирин тортқилаб-қувлаб, Осмон орасидан йўл босиб келар. Орзиққан вужуддек соғиниб — титраб, Гулнинг баргларига шеър ёзиб келар.Ёмғир тош эмасдир, қочманг чеккага, Сизни ерга уриб, кўкка отмайди. Малҳамдай татийди юрак-юракка, Томчилар қилчаям оғир ботмайди.Мен тутиб турибман ўзимни аранг, Ҳар қушга насибмас Гулнинг оғуши. Гар йиғлаб юборсам айбга буюрманг: Мени жинни қилар ёмғир товуши...
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
14 Mar 2025, 02:39
МУҲАББАТ УМРИТушларимга кирар гоҳида Ёппасига гуллаган дарахт. Нур ўйнайди ҳар бир шохида, Менинг кўнглим — ғижимланган хат.Сўзларингиз дур эмас, афсус, Юрагимдан тўкилиб кетса. Турганича турибди ҳануз Гул кўксимга санчилган найза.Ғижим мактуб япроқ эмасдир, Юзларимга авайлаб суртсам. Йўлларимиз борса — келмасдир, Эҳ, қанийди, сизни унутсам.Тушларимда шивирлар тинмай Маҳобатли, гуллаган дарахт. Уйғонаман ўзимни билмай,
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
14 Mar 2025, 02:36
forwarded from @sevara_alijonova
Ҳаётда тасодифлар йўқ, худди Кимдир ҳар бир қадамимизни режалаштириб қўйгандек туюлади гоҳида. Бўлмаса дадам беш-олти ёшимда ёдлатган мана бу шеър муаллифининг қизи билан вақтлар ўтиб учрашаман, энг яқин опамга айланади деб ўйлаган эканманми?! Шеър шу қадар ёд бўлиб кетган эканки, кўзим тушди-ю, хотирам қатларидан тилимга қуюлиб келаверди. Ўшанда шеър муаллифини сўрамаган эканман, очиғи, Пушкиннинг шеъри деб ўйлардим🙈 У пайти шеърдаги маъно, дадамнинг менга қараб кулиб турган кўзлари ва дадасининг қаҳрамонига айланган қизнинг ҳислари муҳим бўлган кўринади.Бир шеър қанча хотираларни эсга солди. Ростдан ҳам кўп нарса керакмас, бахтиёр бўлиш-чун барибир. Ҳатто бир шеър кифоя қилади.БАХТОдамзот астойдил истаса, Толейин бутламоқ ҳеч гапмас. Бахтиёр бўлиш-чун аслида, Унчалик кўп захмат керакмас.Ташвишнинг ёнидан зувиллаб — Учқиниб ўтолсанг шамолдай. Юрагинг кетмаса шувиллаб, Ғамларинг
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
10 Mar 2025, 03:36edited
Гуноҳсизман, дея олмайман, Гуноҳкорман, дейиш ҳам қийин. Сизга кўнгил қўйган юракдан Кечолмасам қандоқ қилайин!Нетай, юрак ўзимники-да, Муҳаббат ҳам меники буткул. Фақат қайта яшнамас энди Юрагимдан юлволинган Гул.Ярадордир кўксимдаги моҳ, Нур сочишга ҳоли йўқ унинг. Мен қулига айландим чоғи Ишққа ўлжа бўлган умрнинг.Гуноҳлар — оз, гуноҳкор кўпдир, Ахтараман хатарсиз жойни. Ўзимнимас — асрагим келар — Кўксимдаги шу мажруҳ ойни!
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
10 Mar 2025, 03:34edited
РАШКМен сизни рашк қилсам, ранжиманг, Кўзларим ёш ютиб тўймайди. Кутишдан шунчалар чарчадим, Юрагим титрашин қўймайди.Муҳаббат баридан улуғдир, Мен ўзим аслида йўқдайман. Кунларим сиз билан ёруғдир, Нишонга отилган ўкдайман.Ўстирган гулларим янчилиб, Дод сола бошлайди ғунчалар. Кимнингдир кўксига санчилиб — Яшамоқ оғирми шунчалар!Муз бўлинг — йиқилай сирғаниб, Ўзимга тош отинг, чидайман. Мен сизни кимдандир қизғаниб,
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
9 Mar 2025, 03:59
🎼 Гуноҳ✍️ Замира ЭГАМБЕРДИЕВА 🎙Зулайҳо Бойхонова
Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
8 Mar 2025, 02:35edited

Замира ЭГАМБЕРДИЕВА
7 Mar 2025, 05:46
ҚИСМАТАразгўй дарахтлар қовоғин уйди, Кимдир узук тақди бармоқларига. Ёмғир ҳам йўлларни савалаб қуйди, Маржондек тизилди япроқларига.Заминнинг кўксига ўқдек қадалди Баҳорнинг кўзидан тўкилган ёшлар. Оппоқ қиш ҳам қора ўтмиш аталди — Чиройли йиғларкан — йиғласа тошлар.Куюнчак қарғанинг кетгиси йўқдир, Кўрмоқ илинжи бор беҳи гулини. Дарахтлар уйқусин бузгиси йўқдир, Кутар турналарнинг шўх гурунгини.Ёнади толиққан заминнинг бағри Баҳор ҳам бўлмаса бунча бесабр. Ортиқ чидолмайди қор уюмлари —
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
