Latest posts

Farxod Zayniyev
2 Aug, 14:09
📍Dehqonobod va G‘uzor tumanlarining olis mahallalarida bo‘lib, “mahalla yettiligi” faoliyati bilan yaqindan tanishdik.Uchrashuvlar davomida aholi bandligini ta’minlash, yoshlar va xotin-qizlar bilan ishlash, ijtimoiy xizmatlar sifatini yaxshilash, mahallalarni obodonlashtirish va infratuzilmani rivojlantirish bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar ko‘zdan kechirildi.Joylardagi mavjud holat, erishilgan natijalar va aholini qiynayotgan masalalar yuzasidan fikr almashilib, ishlarni yanada samarali tashkil etish bo‘yicha takliflar muhokama qilindi.😎 @deputat_f_zayniyev
Farxod Zayniyev
30 Jul, 18:55
Dehqonobod tumanidagi Xo‘jamahmud mahallasida “Tashabbusli budjet” loyihasi doirasida amalga oshirilgan 3 km asosiy avtomobil yo‘lini asfaltlashtirishi aholi manfaatlarini ta’minlashga qaratilgan muhim tashabbuslardan biri bo‘ldi.Mahallaga tashrifimiz davomida qurilish ishlarining sifatli tashkil etilgani, belgilangan muddatlarda yakunlangani hamda jamoatchilik nazoratining samarali yo‘lga qo‘yilganini e’tirof etish kerak.Ayniqsa, tashabbusli budjet jarayonlarida yetarli ovoz to‘play olmagan, ammo aholi uchun dolzarb ahamiyatga ega bo‘lgan mazkur loyiha qo‘llab-quvvatlanib, g‘olib deb e’lon qilingani bugun o‘zining ijobiy natijasini berdi.Bugungi kunda ushbu yo‘l mahalla aholisi uchun xavfsiz va qulay harakatlanish imkoniyatini yaratib, transport qatnovini yengillashtirish hamda ijtimoiy obyektlarga yetib borish sharoitini sezilarli darajada yaxshiladi.Bu kabi amaliyot aholi
Farxod Zayniyev
20 Jul, 19:08
Қашқадарёдаги “Ҳисорак” сув омборидан ичимлик суви олиб келиш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича берилган топшириқ вилоятимиз учун муҳим ва долзарб қарор ҳисобланади.Қиймати 217 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Қамаши, Ғузор ва Қарши туманлари ҳамда Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган 1,1 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминотини сезиларли даражада яхшилайди. Бу нафақат аҳоли турмуш сифати, балки санитария, соғлиқни сақлаш ва ҳудудларнинг барқарор ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.Лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини қисқа муддатда экспертизадан ўтказиш ҳамда молиялаштириш манбасини тезкор аниқлаш бўйича берилган топшириқлар унинг амалий босқичга тезроқ ўтишига хизмат қилади. Бу эса йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш имконини яратади.😎 @deputat
Farxod Zayniyev
7 Jul, 08:05edited
Савдо расталарида товланиб турган ёрқин қадоқлар ортида баъзан соғлиғимизга соя солувчи хавф яширинган бўлади. Арзон нарх илинжида сифат ва яроқлилик муддатини кўз илғамасдан ўтказиб юборишимиз, виждонсиз сотувчилар учун айни муддао.Бироқ энди уларнинг “эътиборсизлиги”га қонун билан нуқта қўйилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришлар билан муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотувга қўйган ёки қабул қилганлик учун жарималар миқдори кескин оширилди.Энди масъулиятсизликнинг бадали жуда қимматга тушади.Савдо расталаридаги аччиқ ҳақиқат ва бугунги куннинг долзарб муаммолари ҳақида мана бу видеода яққол кўришингиз мумкин:👉 https://www.youtube.com/watch?v=rEYDDOk6C4gҲар бир харид ортида масъулият турганини унутманг, чунки сифатсиз маҳсулот, бу шунчаки зарар эмас, бу ўз соғлиғингизга нисбатан лоқайдликдир.😎 @
Farxod Zayniyev
27 May, 08:16

Farxod Zayniyev
20 Mar, 04:05

Farxod Zayniyev
19 Mar, 12:07
Қўмитамиз томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ўрганилди.Хусусан, жойларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарори ижроси таҳлил қилиниб, қурилиш-пудрат ташкилотлари ва аҳолига кўрсатилаётган архитектура хизматлари ҳолати билан яқиндан танишдик.Биз учун ушбу рухсат этиш ва ҳужжатлаштириш жараёнларининг шаффофлиги ҳамда ортиқча бюрократиядан холи бўлиши ғоятда муҳим. Чунки хизмат кўрсатишнинг тезкор ва тизимли йўлга қўйилиши қурилиш бозоридаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаб, тадбиркорлар учун тенг ҳамда соғлом рақобат шароитларини яратади.Бу каби назорат тартибидаги ўрганишлар замирида тадбиркорларимиз ва фуқароларимиз ҳужжат расмийлаштиришда дуч келаётган муаммоларни ич-ичидан билиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қонунчилик базасини мустаҳкамлашдир.😎 @deputat_
Farxod Zayniyev
19 Mar, 01:31
Қурилиш назорати инспекциясининг KPI (самарадорлик кўрсаткичлари) ижроси бўйича ҳисоботини эшитдик.Мутасаддиларга қўйган асосий талабимиз қатъий: KPI — бу ҳисобот учунгина қувиладиган қуруқ рақамлар ёки ўтказилган текширувларнинг сони эмас, балки ишнинг сифати ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида кўрилган чоралар муҳим.Қоғоздаги чиройли кўрсаткичлар ортида биринчи навбатда реал ҳаётдаги хавфсизлик унутилмаслиги шарт. Одамларимиз яшайдиган ва ишлайдиган бинолар мустаҳкам бўлишига, фақатгина сифат ва ўз вақтида қилинган назорат орқали натижага эришилади.😎 @deputat_f_zayniyev
Farxod Zayniyev
11 Mar, 05:34
Давлат раҳбари томонидан Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар «Инсон қадри учун» тамойилининг амалий ифодаси бўлди.Вилоятнинг улкан ички имкониятларини тўлиқ ишга солишга қаратилган ушбу стратегик ёндашув воҳа аҳлининг турмуш даражасини юксалтириш ва ҳудуднинг қиёфасини тубдан ўзгартиришда муҳим дастурилламал бўлиб хизмат қилади.Йиғилишда вилоят иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва йирик саноат қувватларини ишга тушириш бўйича белгиланган марралар Қашқадарёнинг республикадаги драйверлик ролини янада мустаҳкамлайди. Бу ташаббуслар янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудий экспорт салоҳиятининг кескин ўсишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.Аграр соҳада сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда хонадонбай ишлаш тизимининг йўлга қўйилиши қишлоқ аҳолиси
Farxod Zayniyev
8 Mar, 06:30

Farxod Zayniyev
5 Mar, 18:10
Давлатимиз раҳбари ҳузуридаги тақдимот пуллик йўллар борасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар энди қоғоздан реал қурилиш майдонларига кўчаётганини англатади.Энг катта янгилик — Тошкент ва Самарқанд ўртасида 150 км/соат тезликка рухсат берилган янги магистрал қурилади. Бу дегани, икки шаҳар орасидаги масофа босиб ўтиш вақти икки баробарга қисқаради ва манзилга 2 соатда етиб бориш имкони туғилади.Қамчиқ довонида эса 33 километрлик туннеллар қурилиши режалаштирилган. Бу ҳайдовчилар ва йўловчилар учун катта енгиллик: энди қишда қор ёғиши ёки кўчки хавфи туфайли довонда соатлаб қолиб кетиш, йўллар ёпилиши каби муаммолар тарихда қолади. Водий билан алоқа йилнинг исталган вақтида хавфсиз ва узлуксиз бўлади.Шунингдек, пойтахтда йилига 20 миллион йўловчини қабул қила оладиган янги аэропорт қурилиши бошланади. Бу аэропортдаги навбатларни камайтириб, парвозлар сонини оширади. Хулоса битта: яқин
Farxod Zayniyev
3 Mar, 12:59
🥇 Бугун мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг бош мезони — халқ розилиги ва маҳаллалар ободлигидир. Давлат раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган "Лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш" тизими бугун ўз илк мевасини берди.Кўкдала туманидаги "Эски анҳор" маҳалласи аҳлининг жипслашиб, ўз кўчаларини асфальтлаштириш учун 824 млн сўм маблағ тўплагани — фуқаролик жамиятининг нақадар юксалаётганидан далолат беради.Ушбу лойиҳанинг Республикада биринчилардан бўлиб ғолиб деб топилиши шуни кўрсатадики, эндиликда давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга чиқди.Халқимиз фақат кузатувчи эмас, балки ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси ва ташаббускорига айланмоқда. Маҳалла аҳлининг ўз маблағи билан ҳисса қўшиши нафақат инфратузилмани яхшилайди, балки амалга оширилган ишга нисбатан эгалик ҳисси ва масъулиятниTelegramKo'kdala press | Qashqadaryo vil. Ko'kdala tumani hokimligiEski anhor mahallasi ko'chalari asfaltlanadi! O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 29-avgustdagi "Tashabbusli budjet jarayonlarini takomillashtirish doirasida xalq vakillari va saylovchilar o'rtasida hamkorlikni kuchaytirish chora-tadbirlari…
Farxod Zayniyev
2 Mar, 13:11
forwarded from @kunmavzu_uz
⚡️ Рамазон ойида депутатлар аҳоли ҳолидан хабар олмоқда✍️ Муборак Рамазон ойи муносабати билан Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш шароити ва мавжуд муаммоларини ўрганди. Суҳбатлар давомида аҳолини қўллаб-қувватлаш, манзилли ёрдам кўрсатиш ҳамда ижтимоий масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.✅ Шунингдек, депутатлар бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини ўрганиб, аҳоли учун ташкил этилган арзон озиқ-овқат ярмаркалари фаолияти билан танишди. Унда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи, таъминоти ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилгани юзасидан ўрганишлар олиб борилди.🌧 Бундан ташқари, ўтган ойда мамлакатимизнинг айрим ҳудудлари, жумладан Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё
Farxod Zayniyev
1 Mar, 14:36
Ғузор туманидаги ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, ислоҳотларнинг амалий ижросини туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда ўргандик.Туман мактабларида инклюзив таълимнинг жорий этилиши «инсон қадри учун» тамойилининг ҳаётий ифодаси бўлса, 3-сон политехникумида Буюк Британиянинг «Pearson BTEC» лойиҳаси асосида ёшларнинг халқаро стандартлар бўйича касб эгаллаётгани миллий таълим тизимимиз янги босқичга чиқаётганидан далолатдир.Шунингдек, туман туғруқ бўлимидаги тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва она-бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги шароитларни кўздан кечирдик. Ўрганишлар давомида соҳадаги ижобий натижалар билан бирга, келгусида ҳал этилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни ҳам белгилаб олдик.Назорат тадбирларимиз ва халқ билан мулоқотларимиз изчил давом этади.#Депутат #Ғузор #Ислоҳот #Таълим #Тиббиёт #ХалқНазорати😎 @deputat_f_zayniyev
Farxod Zayniyev
28 Feb, 05:46
Деҳқонобод туманининг энг чекка тоғли ҳудудларида бўлиб, Бозортепа, Обод, Калтаминор ва Бойқўрғон маҳаллаларидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишдик.Мулоқотларимизда аҳоли мурожаатларини ҳам тинглаб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш асосий мақсадимиз эканлиги таъкидладик.Фуқаролар томонидан сел оқибатида зарар кўрган кўприкларни тиклаш тўғрисида кўтарилган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга асослантирилган таклифлар юборилди.Шунингдек, Калтаминор маҳалласи аҳолисининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида грант маблағлари ҳисобидан маҳалла аҳолиси учун қишлоқ хўжалиги техникаси ажратиладиган бўлди.Юртимиздаги кенг кўламли бунёдкорлик жараёнларида барчани фаол ва ташаббускор бўлишга чақирдик.Ўрганиш ҳамда вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида
Farxod Zayniyev
19 Feb, 09:39
#парламент_назорати🔴 Қурилиш ва уй-жoй коммунал хўжалиги соҳаси аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш ва мамлакатнинг замонавий қиёфасини шакллантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлгани боис, ажратилган ҳар бир сўмнинг натижадорлиги қатъий назоратни талаб этади. Шу сабабли, вазирлик ҳисоботини кўриб чиқишда шунчаки рақамлар билан чекланиб қолмай, 500 миллиард сўмлик бюджет маблағлари аҳоли ҳаётида қандай аниқ ижобий ўзгаришларга олиб келгани ва мақсадларга қай даражада эришилгани юзасидан масъуллар олдига қатъий саволлар қўйилди.Муҳокамада маблағларни ўзлаштиришда айрим камчиликларга йўл қўйилгани, тақдим этилган ҳисоботда эса тизимли таҳлил ва асослантирилган маълумотлар етишмаслиги танқид қилинди. Хусусан, бюджет маблағлари сарфини фақат ишлатилган маблағ сифатида эмас, балки эришилган натижа мезони асосида баҳолаш лозимлиги таъкидланди.Якунда
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
