Latest posts

Назира Мухторова
22 Sept, 05:35
#Қонунчиликда🔹 Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади🔰 “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–345-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.🏛 Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда ҳамда устав капиталида ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда:🔹 Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури (Дастур) босқичма-босқич жорий этилади...🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
22 Sept, 04:28
#Миллий_ғурур🇺🇿🇰🇷 Маданият — халқларни яқинлаштирадиган буюк кўприк🌐 Жанубий Кореянинг қатор шаҳарларида — Кочхвон, Борён, Сеул, Чонджу, Андон ва Сунчхонда ўтказилган «Ўзбекистон маданияти кунлари» мамлакатимизнинг бой тарихи, миллий қадриятлари ва санъатини халқаро майдонда янада кенг намоён этди.🌍 Бундай тадбирлар халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва дўстликни мустаҳкамлаб, Ўзбекистоннинг бой маданий меросини дунёга танитишга хизмат қилади.🕊 Миллий маданиятимиз — юртимизнинг дунёга очилаётган маънавий қиёфасидир.🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
22 Sept, 02:42
#Ўзбекистон_БМТБМТ — тинчлик ва ҳамжиҳатликнинг муҳим мулоқот майдони🔹 Бугун Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлади.🔹Сессия доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди.🔹 Бугунги мураккаб ва ўзгарувчан халқаро вазиятда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, барқарор тараққиётга эришиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалалар халқаро ҳамжиҳатлик ва масъулиятли мулоқотларнинг асосий мавзусидир.🔹 Ўзбекистоннинг БМТ билан изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлиги мамлакатимизнинг глобал кун тартибидаги муҳим масалаларга дахлдор, конструктив ва ташаббускор позициясини намоён этмоқда.🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
21 Sept, 13:46
#Бандлик☝🏻 Ўзини ўзи банд қилган шахс юридик шахсга хизмат кўрсатса, солиқни ким тўлайди?🔹 Агар ўзини ўзи банд қилган шахс товар ёки хизматини юридик шахсга, масалан, МЧЖга реализация қилса, белгиланган ҳолларда солиқни унинг ўзи эмас, юридик шахс солиқ агенти сифатида тўлайди.🔹 Бунда солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинади.✔️ Яъни, жараён қуйидагича:🔹 Ўзини ўзи банд қилган шахс хизмат кўрсатади → юридик шахс солиқни ҳисоблаб, ушлаб қолади → солиқ бюджетга ўтказилади → қолган маблағ хизмат кўрсатувчига тўланади.🔹 Мазкур тартиб солиқ агенти орқали БҲМнинг 12 минг бараваригача бўлган даромадларга нисбатан қўлланилади.🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
21 Sept, 13:26
#Янги_Ўзбекистон🕊 Бир эл — ягона халқ, умумий мақсад — юксак тараққиёт!🔹 Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи ҳудуднинг улкан иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган эзгу мақсадларнинг амалий ифодаси бўлди.🔹 Қорақалпоғистон — Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим таянч ҳудудларидан бири. Биз бир эл, ягона халқ бўлиб, мавжуд имкониятларни самарали ишга солиш, янги иш ўринлари яратиш, инсон қадри ва муносиб ҳаёт шароитини таъминлаш йўлида янада юксак марраларни кўзлаймиз.🔹 Ҳудуд тараққиёти — халқ фаровонлиги ва Янги Ўзбекистон қудратидир!#Назира_МУХТОРОВА🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
21 Sept, 08:17
#Фракция_йиғилишиРАҚАМЛИ ТАРАҚҚИЁТ: ИМКОНИЯТ БИЛАН БИРГА МАСЪУЛИЯТ ҲАМ🔹 «Миллий тикланиш» фракциясининг навбатдаги йиғилиши мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа — Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифида белгиланган муҳим вазифалар мавзулари билан бошланди.🔹 Шунингдек, йиғилишда рақамли тараққиёт масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг 2026 йилга мўлжалланган айрим мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.🔹 Бугун рақамлаштириш — танлов эмас, тараққиётнинг муҳим шарти. Аммо рақамли имкониятлар кенгайган сари улардан фойдаланиш маданияти ва, айниқса, болаларнинг рақамли хавфсизлиги масаласи ҳам долзарблашмоқда.🔹 Шу боис фракция аъзолари навбатдаги парламент эшитувида вояга етмаганларни ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, улар учун ижтимоий тармоқлардан
Назира Мухторова
21 Sept, 06:23
#Миллий_ғурур🇺🇿 САМАРҚАНД — ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАР ЧОРРАҲАСИДАГИ БУЮК МЕРОС🔹 Самарқанд ҳақида дунё гапираётгани — бу шунчаки бир шаҳарнинг сайёҳлик салоҳияти эътирофи эмас. Бу — асрлар давомида Шарқ илм-фани, маданияти ва давлатчилик тафаккурига улкан ҳисса қўшган заминнинг яна бир бор жаҳон эътиборига чиқишидир.🔹 Дунёдаги нуфузли халқаро медиа платформаларидан бири — «Ал Жазира» Самарқандга бағишланган махсус мақолани эълон қилди. «Самарқандга саёҳат — Ипак йўлининг гавҳари, олимлар ва темурий ҳукмдорлар ватани» номли мақолада журналист Муҳаммад Аъмари Тошкентдан Самарқандга қилган сафари давомида шаҳарнинг бетакрор тарихи ва бугунги қиёфасини тасвирлаган.🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
21 Sept, 06:13
#Қонунчиликда🔹 Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади🔰 Ҳукумат қарори (501-сон, 17.09.2026 й.) билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.🔰 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.🔹 Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.👨👩👧👦 Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.🔹 Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба
Назира Мухторова
19 Sept, 10:47
#Ўзбекистон_Республикаси #Президент_Администрацияси🔹 Президент Администрацияси раҳбари ва бир гуруҳ масъуллар Президентимиз билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлишди.🔹 Масъуллар янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ҳамда интенсив боғлар кўздан кечирилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва одамлар даромадини ошириш борасида яратилаётган шароитларга эътибор қаратишди.🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
19 Sept, 10:23
#Нукус🔹 Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган «Турон» стадионига ташриф буюрди.⚽ Ташриф давомида Президентимиз ёш фудболчилар билар самимий суҳбатлашди.🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
19 Sept, 10:10
#Тиббиёт_ривожи🔹 Ўзбекистон тиббиёти тарихида яна бир муҳим воқеа қайд этилди. Тошкентдан қарийб 6 минг километр узоқликдаги Италиянинг Падова шаҳрида туриб, пойтахтимиздаги беморга робот ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.🔹 Энг эътиборлиси, бу оддий технологик намойиш эмас. Бу — замонавий тиббиётда масофа тушунчасини ўзгартираётган, юқори аниқлик ва илмий салоҳиятни бир нуқтада бирлаштираётган янги имкониятдир.🔹 Европа роботик урологлари жамияти конгресси доирасида ўтказилган мазкур трансқитъавий телеробот операцияси жараёни қарийб минг нафар мутахассисга, жумладан, ўзбекистонлик жарроҳларга ҳам онлайн намойиш этилди.🔹 Айтиш жоизки, бу ютуқ нафақат тиббий технологиядаги муҳим қадам, балки инсон саломатлиги ва ҳаётини асрашда илм-фан, рақамли технологиялар ва халқаро ҳамкорликнинг катта имкониятларга эга эканини кўрсатувчи амалий натижасидир.#Назир
Назира Мухторова
19 Sept, 04:00
#Кун_мазмуни🕊 Ҳафта сўнггида ўйласак... 💐 Шу кунларда қилган ибратли ишларимиз бир даста гулдек бўлсада, ҳаётимизга эзгулик завқи ва мазмунини бағишлай олдимикан...🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
18 Sept, 13:14
#Қорақалпоғистон🔹 Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги ташриф давомида Кегейли туманида ташкил этилган иссиқхона мажмуаси билан танишди.🔹 Шунингдек, Нукус туманидаги Дийқан арна маҳалласида аҳоли учун яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди...🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
18 Sept, 10:49
#Қонунчиликда🔰 “Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–319-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.🔰 Қарорга кўра, 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи янгича узлуксиз касбий тиббий таълим (узлуксиз таълим) тизими жорий этилади:🔹 узлуксиз таълим бериш ўқув дастурлари тегишли аккредитациядан ўтган давлат ва нодавлат таълим ҳамда тиббиёт ташкилотлари, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар (узлуксиз таълим провайдерлари) томонидан амалга оширилади;🔹 узлуксиз таълим олишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг бевосита иш жараёни билан уйғунлашган масофавий, кечки ва бошқа шакллари жорий этилади;🔹 узлуксиз таълим тизими тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг билим ва кўникмаларини доимийг
Назира Мухторова
18 Sept, 10:23
#Аҳоли_саломатлиги🎥 Хитойлик шифокорлар Сирдарё вилоятида...🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
18 Sept, 10:14
#Меҳнат_ҳуқуқи🔹 Инсоннинг бутун умри давомидаги меҳнати унинг эртанги фаровонлигида муносиб акс этиши керак.🔹 Шу маънода, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини амалдаги 5 йилдан 20 йилгача босқичма-босқич ошириш таклифи муҳим аҳамиятга эга.🔹 Бу ўзгариш фуқароларнинг меҳнат фаолияти давомида олган даромадларини пенсия ҳисоб-китобида янада кенгроқ инобатга олиш имконини яратади.🔹 Йиллар давомида қилинган ҳалол меҳнат ортида бутун умрлик тажриба ва жамият тараққиётига қўшилган ҳисса мужассам.#Назира_МУХТОРОВА🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
17 Sept, 07:04
#Миллий_ўзликАЛИФБО — МИЛЛИЙ ТАФАККУР ОЙНАСИ🔹 Миллат ўзлигини аввало ўз сўзи, ўз тили ва ўз ёзувида намоён этади.🔹 Ўзбек алифбоси — тарихимиз, адабиётимиз, илм-фанимиз ва маърифий салоҳиятимизнинг ёзма ифодаси. Унинг такомили ва тўғри қўлланиши ёш авлоднинг она тилига меҳрини, миллий ўзлигини англашини ва замонавий билимларни эгаллаш салоҳиятини мустаҳкамлайди...🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
17 Sept, 06:39
#Бутунжаҳон_саммитиСАМАРҚАНД — ХАЛҚАРО МУҲОКАМАЛАР МАЙДОНИ🌍 21–22 октябрь кунлари Самарқанд шаҳри дунё ҳамжамияти эътиборини энг муҳим масалалардан бири — болаларнинг бугунги фаровонлиги ва эртанги келажагига қаратади.🌐 Бутунжаҳон саммитида 100 дан ортиқ мамлакатдан сиёсий етакчилар, вазирлар, халқаро ташкилотлар, экспертлар, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари, энг муҳими, болалар ва ўсмирлар иштирок этади.🕊 Саммитда болалар ва оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, болаларни зўравонлик ва таҳдидлардан асраш, уларга сифатли хизматлар кўрсатиш, саломатлик, болалар онкологияси, эрта болалик ривожи ҳамда инклюзив таълим каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.♻️ Айниқса, саммит доирасида II Халқаро болалар онкологияси конгресси ўтказилиши болалар саломатлиги масаласига халқаро ҳамжамият эътибори нечоғлик юксак эканини кўрсатади.#Назира_МУХТОРОВА🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
17 Sept, 06:24
#Бандлик #Меҳнат_мўмай_даромад🔹 Бугун Жиззахдаги далаларда нафақат экин, балки ёшларнинг ташаббуси, меҳнати ва тадбиркорлик руҳи ҳам унмоқда.🔹 Ёшларга ажратилган 1 гектар ер майдонида меҳнат қилаётган Достонбекнинг тажрибаси бунинг яққол мисоли. У бир йилда икки марта ҳосил олиш орқали ердан унумли фойдаланмоқда.🔹 Апрель ойида экилган «торпенза» навли қовунларидан кунига 4–5 тоннадан ҳосил терилиб, тўғридан-тўғри хориж бозорларига экспорт қилинмоқда. Энг муҳими, бу жараён маҳалладаги бошқа инсонлар учун ҳам иш ва даромад манбаи бўлмоқда.🔹 Ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларнинг қиймати фақат олинган даромад билан ўлчанмайди. Бир йигитнинг ўз ер майдонида даромад топиши — бир оиланинг фаровонлиги, бир неча кишининг бандлиги ва маҳаллада янги имконият пайдо бўлиши демакдир.#Назира_МУХТОРОВА🗂#Депутат_саҳифалари
Назира Мухторова
16 Sept, 12:45
#Биотиббиёт🎥 Президент Кореяда ўқиётган паркентлик қизнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади🔹 Жанубий Кореянинг Yonsei университетида биотиббиёт муҳандислиги йўналишида магистратурада таҳсил олаётган паркентлик Маржона Қиёмова Президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқотда Ўзбекистонда тўлиқ молиялаштириладиган миллий биотиббиёт муҳандислари дастурини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.🔹 Давлатимиз раҳбари мазкур таклифларни инобатга олган ҳолда лойиҳани Олмазор туманида ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш, бир ой ичида тегишли қарор ва таклифларни тайёрлаш бўйича масъулларга топшириқ берди.🗂#Депутат_саҳифалари
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
