gram news
ANDIJON DURDONALARI channel avatar

ANDIJON DURDONALARI

@durdonadur

Ушбу каналда Ханафия мазхаби, Мотурудия ақидасида бўлган Устозларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатлари қўйиб борилади.

ProjectsUZReligion

3,390subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • ANDIJON DURDONALARI

    28 Aug, 08:13

    Илоҳим
    3,18060197Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    28 Aug, 06:46

    «Инсон ҳар куни 24 соатлик умр неъматини олади. Аммо бу неъматнинг қайтарилиши йўқ. Уйқуга вақт топамиз, телефонга соатлар ажратамиз, иш ва суҳбатларга умримизни сарфлаймиз. Лекин қалбимизга ҳаёт берадиган Қуръон учун қанча вақт ажратяпмиз?Бир кун келиб умримизнинг сўнгги “чеки” чиқади. Ўшанда сарфланган вақтни қайтариб ҳам, қайтадан яшаб ҳам бўлмайди.Умр - қайтарилмайдиган неъмат. Вақт - қайта берилмайдиган омонат. Қуръонга ҳам ҳар куни улуш ажратайлик.Чунки маҳсулот қайтарилиши мумкин, аммо ўтган умр қайтарилмайди, фақат ҳисоби сўралади...»
    4,8902886Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    22 Aug, 00:35

    Қандай ҳаётда яшаманг, беш вақт Намозни имконини қилиб, ўз вақтида ўқияпсизми - Сиз бахтли экансиз!
    4,98037103Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    22 Aug, 00:34

    Ҳудди болаликда онасининг бағрида йиғлагандай, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмат ва муҳаббат билан онаси Ҳалима оналари билан суҳбатлашдилар.
    8,63032Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    22 Aug, 00:34

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина бинти Ваҳбнинг қабрлари Абво деган жойда жойлашган.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина бинти Ваҳб иффатли, ҳаёли ва зебо аёл эдилар. У киши ёшлик чоғида, бор-йўғи йигирма беш ёшлар атрофида вафот этдилар ва қабрлари Абво деган жойдаги тепалик устида қазилди. Бунинг сабаби - сел суви олиб кетмаслиги учун қабр баландроқ жойга қилинган эди.Омина онамизнинг вафоти пайтида онамиз Умму Айман онамиз шундай деган эдилар: — Ҳой, Муҳаммадим, кел, онангнинг қабрини қазишда ёрдам бер! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша пайтда кичкинтой бўлсалар ҳам, қўллари билан тупроқ қазиб йиғлардилар, Умму Айман ҳам йиғларди. Умму Айман Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини буриб турарди, оналарига қараб турмасликларини хоҳларди.Охирида онаси Омина қабрга ётқизилди ва тупроқ билан ёпилди. Умму Айман
    9,240218Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    18 Aug, 11:55

    Туркиядаги саллали ва соқолли ҳоким эътибор марказидаТуркиянинг Карапўрчек тумани ҳокими Меҳмет Мурат Чоруҳлу ўзига хос ташқи кўриниши - салласи ва соқоли билан жамоатчилик эътиборини тортмоқда.Меҳмет Мурат Чоруҳлу 2024 йилда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда 3 минг 857 та овоз тўплаб, АК Партия номзоди Умит Бодурни атига 50 та овоз фарқи билан ортда қолдирган ва ҳокимлик лавозимига сайланган.Чоруҳлунинг айтишича, унинг салла ва соқол билан давлат идорасида фаолият олиб бораётгани кўпчиликда қизиқиш уйғотган. Ҳатто айрим фуқаролар уни шахсан кўриш ва суҳбатлашиш мақсадида ҳокимият биносига ташриф буюришмоқда.У ҳокимият бошқарувини қабул қилиб олган пайтда муниципалитетни 35 миллион турк лираси миқдорида қабул қилиб олган. Шунга қарамай, Чоруҳлу олдига катта мақсадлар қўйган. У 2027 йилга бориб муниципалитетнинг йиллик бюджетини 400 миллион лирага етказишни режалаштирмоқда.Маълум
    3,0603610Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    18 Aug, 11:55

    2,61019Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    17 Aug, 12:25edited

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган масжид...Исломдаги биринчи жума намозига гувоҳ бўлган жой!Бани Баёза масжиди Мадинаи Мунавваранинг тарихий масжидларидан бири бўлиб, у Қубо минтақасида жойлашган. Бу ерда Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганлар.Бани Баёзанинг (улар Хазраж қабиласидан бўлишган) уйлари Ҳаррадаги Раҳаба минтақасида бўлгани айтилади. У ерда «Ақраб» деб номланган қалъаси бор ферма бор эди. У Осим ибн Атия ибн Баёзанинг авлодларига тегишли эди.Бани Баёза жойи Жума масжидига яқин бўлиб, тахминан 811 метр масофада жойлашган.Бу минтақа жуда катта тарихий аҳамиятга эга; чунки у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин ўқилган жума намози каби Мадинаи Мунавваранинг исломий тарихидаги воқеаларга гувоҳ бўлган жойлар билан боғлиқ.Бу Мадинайи Мунавваранинг тарихидан унутилган бир парча… аммо у ўз
    3,650157Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    14 Aug, 08:07

    Робиъул-аввал - Мавлуд шариф ойи муборак бўлсин! У зоти шариф соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак ва гўзал ахлоқларидан намуна олиб яшаш ҳар биримизга насиб этсин.
    11,1002587Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    14 Aug, 05:36

    #ДуоБомдоддан кейин ушбу дуони ўқишни одат қилинг, ўрганмоқчи бўлган илмингиз, албатта, сизга юқади:اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا"Аллоҳумма инний ас-алука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан".Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман.
    4,870201Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    14 Aug, 05:36

    Бир бой-бадавлат одам ўлаётган чоғида ўғлига васият қилибди:-Ўғлим, ўлган куним оёқларимга эски пайпоғимни кийдириб қўй!- Нега, дада?- Илтимосимни бажо қил!Сўнг, бир мактубни имомга бериб, ўлганидан кейин ўғлига бериб қўйишини илтимос қилибди...Ниҳоят, ўша одам ўлибди, ўлик ювилиб,сўнг кафанланмоқчи бўлганида ўғли ота васиятини бажо қилмоқчи бўлиб, жасад оёғига эски пайпоғини кийдирмоқчи бўлибди. Буни кўрган имом бундай қилиш мумкин эмас, деб қаттиқ тақиқлабди! Бироқ ўғил бу отам васияти, деб қулоқ солмабди. Буни кўрган имом отаси қолдирган мактубни ўғлига берибди. Унда қуйидагилар ёзилган экан:"Ўғлим, ҳаётда қанча-қанча бойликка эга бўлсам ҳам, ҳатто пайпоғимни ҳам олиб кетишга қодир бўла олмадим! Аллоҳдан қўрқ! Ота ўз фарзандига ёрдам бера олмайдиган КУН учун солиҳ амаллар билан зоҳира тайёрла".
    3,440178Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    11 Aug, 03:26

    Авваллари уйга келган меҳмон қибла қаердалигини сўраган бўлса, ҳозир эса вайфайнинг кодини сўраяпти...
    6,5704153Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    11 Aug, 03:26edited

    Давоми... Усмон розияллоҳу анҳу: «Йўқ, лекин мен Аллоҳнинг ҳимоясига розиман ва Ундан ўзганинг паноҳида бўлишни истамайман», дедилар. Сўнг Масжидул Ҳарамга бориб, одамлар қаршисида бу ҳимояни очиқчасига қайтардилар. ​Шундан сўнг Усмон розияллоҳу анҳу Қурайш мажлисларидан бирида ўтирган эдилар. Ўша ерда шоир Лабид ибн Рабиъа ўзининг машҳур қасидасини ўқий бошлади: — «Огоҳ бўлингки, Аллоҳдан ўзга ҳар бир нарса ботилдир...» Усмон розияллоҳу анҳу баралла овоз билан: «Тўғри айтдинг», дедилар. Лабид давом этди: — «Ва ҳар бир неъмат, шубҳасиз, завол топгувчидир...» Усмон розияллоҳу анҳу қатъият билан: «Ёлғон айтдинг! Жаннат неъматлари асло завол топмайди», дедилар. Лабид ғазабланиб: «Эй Қурайш жамоаси, сизлар билан ўтирганлар қачондан бери бундай ҳақорат қилинадиган бўлди?» деди. Даврадагилардан бир киши: «Бу бизнинг динимиздан чиққан аҳмоқлар билан бирга бўлган бир аҳмоқдир», деди. Тортишув
    5,200212Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    10 Aug, 04:40

    ​Бақеъ қабристонидаги биринчи қабр Маккайи Мукаррамада Бану Жумҳ қабиласидан бўлган Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу исмли бир киши бор эди. У зот исломга биринчилардан бўлиб кирдилар - фақатгина ўн уч кишидан кейин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳали Арқам розияллоҳу анҳунинг уйига (Дор ул-Арқам)га кирмасларидан аввал мусулмон бўлдилар. Ҳабашистон ерларига икки бор ҳижрат қилдилар. Жоҳилият давридаёқ: «Ақлимни кетказадиган, ўзимдан паст кимсаларни устимдан кулдирадиган ва мени истамаган одамимга қизимни никоҳлаб беришга мажбур қиладиган нарсани асло ичмайман», деб шаробни ўзларига ҳаром қилган эдилар.​Кунларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаги уйларининг ҳовлисида ўтирган эдилар. Шу пайт у ердан Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу бироз беэътибор бўлиб ўтиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни мулойимлик билан чақирдилар: — «Эй Абу Соиб,
    4,84015112Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    10 Aug, 04:40edited

    Зўр маълумотлар экан.Қизиқ маълумот:ТИЛИМИЗНИ ҚАНЧАЛИК БИЛАМИЗ?!Ниманинг боласи нима деб аталади?1. Туянинг боласи “бўталоқ”. Арабларда туя 500дан ортиқ ном (синоним) билан аталади. “Ғалати” деган сўз туядан олинган. Аниқроғи туянинг аъзосидан олинган.2. Кийик ва оҳунинг боласи “қуралай”.3. Отнинг боласи “қулун”. Яна ёшига қараб “тойчоқ”, “ғўнон”, “дўнон”, “пишти” деб аталиб бораверади. Отнинг эркаги – “айғир”, урғочиси – “байтал”, туққани ва бўғози – “бия” дейилади. Энг қариси “қирчанғи” дейилади. Йилқи, уюр, тушов ва абзаллари, ёши, тури, зоти, сифатига таъриф берадиган бўлсам бу ерга сиғмайди, катта китоб бўлади. Бир сўз кўп ишлатилгани учун шу битта абзалини айтиб ўтаман: эгар отнинг бўйнига бориб қолмаслиги учун эгарни думига тортиб турадиган, думи тагидан ўтказилган махсус арқон “қуюшқон” дейилади. Думи қуюшқондан чиқиб кетса эгар бўйнига сурилиб кетади, гарчи
    6,8401110Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    1 Aug, 11:23

    Эгриларга ҳеч ким эътибор бермайди, ҳамма зарба тўғриларнинг бошига тушаверади…Порасини олганлар ишлайверади, ҳалолликда собит қолганларга эса муттахамлик тамғасини босишга уринишади.Шундоқ экан ҳеч сиқилма. Ҳалоллар доим босимга учрайди. Ҳалол яшаш жуда қийин, лекин ўз навбатида жуда лаззатли!
    5,4002786Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    1 Aug, 11:22

    #ибратҚанчалик текис ва тўғри бўлсанг хам, барибир баъзи одамлар сени қинғир-қийшиқ кўради.
    5,3602241Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    31 Jul, 12:29

    🌺"Ким фарзанди олим бўлишини истаса ғариб фақиҳларнинг риоясини қилиб юрсин. Уларни эъзозлаб, бирор нарсалар икром қилиб ҳам турсин. Бордию ўғли бўлмаса ҳам, набираси олим бўлиб етишади"."Машойихлар ўгити".
    6,23040Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    31 Jul, 01:25

    Табассум ажойиб дори: — уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади; — душманингга берсанг ичи зил кетади; — онангга берсанг кўнгли ёришади; — фарзандингга берсанг мехри ошади; — танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади; — эр аёлига берса севгиси ортади; — аёл эрига берса ишончи ортади.• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган. • Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.
    7,66019112Open in Telegram
  • ANDIJON DURDONALARI

    29 Jul, 14:30

    Фарзанд адо қилиши лозим бўлган 10 та ҳақ:1. Ота-онасига таом бериш. 2. Хизматларини қилиш. 3. Чақирганларида “лаббай” деб жавоб бериш. 4. Гуноҳ бўлмаган бир ишга буюрганида, итоат этиш. 5. Юмшоқ оҳиста гаплашиш. 6. Кийим олиб бериш. 7. Юрганда орқасидан юриш. 8. Ўзига раво кўрган нарсаларни отасига ҳам раво кўриши. 9. Ўзига раво кўрмаган нарсаларни отасига ҳам раво кўрмаслиги. 10. Дуо қилганида отасини ҳам қўшиб Аллоҳдан мағфират тилаши.
    8,9604142Open in Telegram