gram news
ELTUZ channel avatar

ELTUZ

@eltuzjonli

«Eltuz» порталининг расмий канали. Тезкор хабарлар, журналистик суриштирувлар ва муҳим воқеалар макони. Боғланиш учун: @eltuz_aloqabot Eltuz на русском: @eltuzru #eltuz #eltuzru #элтуз

ProjectsKKNews

2,250subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • ELTUZ

    22 Sept, 16:32edited

    ХАЛҚДАН ОХИРГИ ОВУНЧОҚ ҲАМ ТАРТИБ ОЛИНМОҚДА: ЭНДИ БАЛИҚ ОВЛАШ ҲАМ ПУЛЛИК ВА ҚОНУН БУЗИШГА АЙЛАНАДИМИ?!Ўзбекистонда оддий халқнинг охирги овунчоғига ҳам чанг солишмоқда: энди сув бўйига бориб, тинчгина қармоқ ташлаш учун ҳам олдиндан жой «банд қилиш» ва пул тўлаш керак бўлармиш!Расмийлар «Балиқчи харитаси» деган янги рақамли тизимни ўйлаб топишибди. Эмишки, энди уйингда ўтириб, рыболовный билет оласан, пулини тўлайсан, кейин QR-кодли ўтиш қоғози билан балиқ овлашга борасан. Жойига шунчаки бориб, қармоқ суқиб ўтириш энди тақиқланади - акс ҳолда жарима солинади.Дарё ва кўллар халқники эмас, бюджетдаги тешикларни ёпиш манбаими?Ҳафтасига тиним билмай ишлаб, чарчаган оддий одам бир кун дам олиш кунида табиат қўйнига чиқиб, ҳеч кимга халақит бермай, тинчгина қармоқ ташлаб миясини ёзмоқчи бўлса ҳам тинчлик йўқ. Шу оддий, беозор овунчоқнинг нимаси халақит берди сизга? Кундалик
  • ELTUZ

    22 Sept, 07:57edited

    Сохта «страйк»ларингиз бизга ўтмайди! YouTube «DEVOR» суриштирувини қайтардиАйрим «қаҳрамонлар» ҳақиқатдан шу қадар ваҳимага тушишдики, суриштирувимизни жимгина ёпиб юбориш илинжида югуриб бориб сохта «страйк»лар ташлашди ва ёлғон шикоятлар ёзишди. Ҳақиқатан ҳам шу арзон ҳийлалар иш беради деб ўйловмидингиз? «DEVOR» жамоасида ўз ишининг ҳақиқий профессионаллари ишлайди — улар платформа қоидалари ва қонунларни ипидан-игнасигача билади. Улар фақат тугмачани босишни биладиган сизнинг «мамкин хакер»ларингиздек тажрибасиз эмас.YouTube вазиятни синчковлик билан ўрганиб чиқди, барча асоссиз даъволарингизни чиппакка чиқариб, видеони тўлиқ қайта тиклади. Бу келгусида ҳам шундай пасткаш усуллар билан ҳақиқатни ўчирмоқчи бўлганларга яхшигина дарс бўлсин: бизга бунақа найранглар асло ўтмайди! Сиз ҳақиқатни яширишга қанчалик типирчиласангиз, зарба айнан нишонга текканини шунчалик кўрсатиб қўясиз.
    YouTubeFOZILOV VA ROSATOM ORTIDAGI «AFERA»Bugun biz Fozilovning 40 milliard dollarlik loyihalarni qanday qo‘lga kiritgani, 19 trillion so‘mlik bojxona imtiyozlari, 131 million dollarlik ishchilar qarzi sababli «SANEG Aktiv» orqali mol-mulklari auktsionga chiqarilgani va xavfli «AES aferasi» tafsilotlarini…
  • ELTUZ

    22 Sept, 01:31

    Сурхондарёда муқаддам пора билан қамалиб, кейин қандайдир мўъжиза билан оқланиб ишга қайтган ЙПХ катта инспектори яна пахта ортилган юк машиналаридан ўлпон йиғиб, яна беш йилга қамалди. Сизлар нима қиляпсизлар ўзи?! Порахўрликда қўлга тушган одамни яна оқлаб, эгнига форма, қўлига жезл тутқазиб катта йўлга чиқариб қўйиш қайси калланинг маҳсули?Хитойда бундайларга бекорга ўлим жазоси берилмайди. У ерда аллақачон тушуниб бўлишган: пора олиш — бу тузалмас касаллик, сурункали тамагирлик эса ҳеч қачон даволанмайдиган диагноз! Халқнинг ва ҳайдовчининг чўнтагидан текин даромад қилишга ўрганган одамни ҳеч қайси қамоқхона ҳам, чиройли ваъдалар ҳам тарбиялай олмайди. Японияда эса кийим-бошига озгина шубҳа сояси тушган ходим уятдан тириклайин куйиб, тизимдан бутун умрга бадарға қилинади, уни қайта хизматга олиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.Бизда бўлса сурункали порахўрни қайта тарбиялаймиз
  • ELTUZ

    21 Sept, 14:29

  • ELTUZ

    21 Sept, 13:31edited

    Аср жанги: Рамзан Қодиров 99,85% овоз билан аранг ғалабани илиб кетдиЧеченистонда сўнгги сонияларгача интригани ушлаб турган, асабларни қақшатган сайлов якунланди. Бутун дунё нафасини ютган ҳолда ғолиб ким бўлишини кутди ва ниҳоят мўъжиза рўй берди: амалдаги раҳбар жуда камтарона ва зўрғагина 99,85% овоз тўплади.Рақобатчилар ҳам бўш келмади, кураш ҳақиқатан кескин кечди: Исмоил Денилханов («Адолатли Россия») — даҳшатли 0,05%; Холид Накаев (КПРФ) — фавқулодда 0,05%. Сиёсатшуносларнинг тахминича, иккала номзод ҳам тасодифан ютиб қўйиб, кейин камера қаршисида узр сўраб юрмаслик учун ўз овозларини эҳтиёт шарт Қодировга бериб юборишган. Уларга теккан 0,05% овоз эса, катта эҳтимол билан, бюллетень устига тасодифан қўнган пашшалар ҳисобига тўғри келган.Қодировга овоз беришга улгурмаган ёки адашиб қолган ўша 0,05% сайловчилар эса ҳозир қидирилмоқда — уларга мардлиги учун мукофот бериш ва
    1,190video101Open in Telegram
  • ELTUZ

    21 Sept, 10:28edited

  • ELTUZ

    21 Sept, 07:49edited

    Агар 2026 йилда банк ҳисобрақамлари учун асосий хавф фишинг ҳаволалари ва телеграмдаги телефон фирибгарлари деб ўйласангиз, тошкентлик банкирлар бу борада кутилмаган маҳорат дарсини кўрсатиб қўйишди. Қўл остида оддий шарикли ручка, бир варақ оқ қоғоз ва бироз хизмат мавқейи бўлса, мураккаб хакерлик схемаларини тузиш ёки блокчейнларни бузишнинг нима кераги бор?Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тергов қилинаётган воқеа ўзгача эътиборга лойиқ. Фуқаро И. М. пойтахтдаги тижорат банкларидан бирига ярим миллион доллар ($500 минг) маблағ олиб келиб, омонатга қўйган — уйда, тўшак тагида сақлаш хавфли, банк сейфи эса ишончли деб ўйлаган бўлса керак. Бироқ банк ходимлари мижознинг маблағига нисбатан ноодатий «ғамхўрлик» кўрсатишди: одамга бирданига $500 минг нимага керак, $200 минги турса етади, ортиқча $300 мингни эса шунчаки «қайта тақсимлаб юбориш» мумкин-ку? Сохта ариза ва
  • ELTUZ

    21 Sept, 05:31edited

    Бизнинг олий таълимда классик бошқарув трюкини амалга оширишди. Институтларга «оғзаки кўрсатма» туширилибди: Ҳиндистон ва Бангладешдан абитуриентларни ўқишга олманглар, деб. Албатта, думалоқ муҳр босилган расмий қоғозни ҳеч ким бермаган — бизда барча энг муҳим ислоҳотлар доим «ўзинг тушунасан-ку, ака» деган интонация билан, оғзаки етказилади.Обуна бўлинг: Eltuz канали
  • ELTUZ

    21 Sept, 01:30

    Қонун Тошкентда, «ҳарам» эса туманда Eltuz Telegram-ботига яна ўша эски дард ёғилмоқда: «Шок! Фалончи ҳокимнинг иккинчи хотини бор экан!» Ҳурматли мурожаатчилар, бунинг нимасига ҳайрон қоляпсиз?Президент кўпхотинликни тақиқловчи қонунни имзолагани билан айрим амалдорларнинг шахсий «меҳнат кодекси» ўзгариб қолгани йўқ. Улар учун қонун қоғозда ва пойтахтда, ўз ҳудудида эса ўзлари хон, ўзлари қози.Бизникилар эса битта «иккинчи хотин»ни кўриб ёқа ушлашади. Аслида иккинчи хотин бу ҳали энг расмийси бўлиб қолиши мумкин. Баъзи идораларда субординация билан шахсий ишлар шунчалик аралашиб кетганки, кадрлар танлови секин-аста «кастинг»га айланиб бўлган. Қўл остига ишга келган ходималарга кўз олайтириш, уларни хизмат ваколатидан фойдаланиб шахсий ҳарам даражасига тортиш аллақачон ёзилмаган одатга айланган. Улар назарида штатдаги ҳамма нарса ва ҳамма одам уларнинг шахсий мулки. Буни ким текшириб
    1,370video53Open in Telegram
  • ELTUZ

    20 Sept, 13:41edited

    Тошкентнинг собиқ бош солиқчиси Юнусжон Насимджанов ниҳоят суд курсисигача етиб келди.Айбловлар рўйхати эса жанрнинг асрий классикаси: талон-торож, ўзлаштириш ва мансабни суиистеъмол қилиш. Бу одам беш йил давомида пойтахт фаровонлиги учун тиним билмай «солиқ йиққан», лекин январь ойида президент йиғилишида кутилмаганда бу маблағлар негадир бошқа томонга «оқиб кетгани» маълум бўлиб қолди.Гўёки шов-шувли жараён, кўргазмали жазо ва хурсанд бўлиш учун арзигулик воқеадек. Аммо бундай амалдорлар ўз-ўзидан тўхтаб қолади деб ўйлаш хомхаёл: токи тизим ичидан чириб, нафс учун қулай муҳит яратиб берар экан, биттасини панжара ортига тиқиш шунчаки навбатдагиси учун юмшоқ креслони бўшатиб бериш, холос. Декорациялар ўзгаради, пресс-релизлардаги фамилиялар янгиланади, иштаҳа эса ўша-ўша қолаверади.Обуна бўлинг: Eltuz канали
    1,45051Open in Telegram
  • ELTUZ

    20 Sept, 07:09edited

    Яндекс маркет УзбекистанМаркетплейсларнинг маҳаллий саҳифаларида «18+» тоифасидаги очиқ маҳсулотларнинг намойиш этилиши платформа модерация тизимидаги жиддий нуқсонларни кўрсатади. Хусусан, эротик мазмундаги рақамли расмларнинг ёш тасдиғисиз ва тасвири хиралаштирилмаган ҳолда умумий қидирувда пайдо бўлиши ушбу контентни вояга етмаган болалар ҳам осонгина кўриб қолишига йўл очади. Ижодий буюмлар қаторида бундай товарларнинг эркин жойлаштирилиши контент назорати талаб даражасида эмаслигидан далолат беради.Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган ҳар бир рақамли савдо майдончаси миллий қонунчилик талабларига, айниқса, болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш қоидаларига ва жамиятнинг ахлоқий меъёрларига амал қилиши шарт. Катталар учун мўлжалланган товарларнинг умумий оқимдан ажратилмаслиги хизматнинг ишончлилигига путур етказади ва тегишли назорат органларининг эътиборини тортади. Мазкур
  • ELTUZ

    20 Sept, 06:37edited

    ct: automotouzОбуна бўлинг: Eltuz канали
    1,510video2Open in Telegram
  • ELTUZ

    20 Sept, 05:18edited

    Зўравонлик, террор ва синдирилган тақдирлар: ПДХХ собиқ раҳбарияти режими қилмишлари.Таҳририятга Президент давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) деворлари ортида йиллар давомида илдиз отган қонунбузарликлар кўламини фош этувчи навбатдаги жиддий мурожаат келиб тушди. Мамлакатнинг олий раҳбарияти — Президент Шавкат Мирзиёев, Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда идоранинг янги раҳбари Рустам Жўраев номига йўлланган ушбу ҳужжат 2021–2026 йиллар давомида тизимда ҳукмронлик қилган собиқ раҳбарият устидан очиқ ва кескин айблов хулосасидир.Мурожаатда келтирилишича, Алишер Усмонов ва Темур Алимуҳаммедов бошчилигидаги гуруҳ идора ичида норозиларни йўқ қилиш ва ўзбошимчаликка асосланган ёпиқ жазолаш машинасини барпо этган: Олий ҳокимиятни тизимли чалғитиш. Давлат раҳбариятига сохта ҳисоботлар ва дезинформациялар тақдим этилиб, тизимдаги жиноий схемалар ҳамда мансаб
    1,57061Open in Telegram
  • ELTUZ

    20 Sept, 04:56edited

    Жамиятда кундан-кунга кучайиб бораётган ва одамлар ҳеч қандай пардасиз, очиқчасига бераётган бир савол бор: ўз пешона тери билан, тиним билмай пул топаётган оддий халқни бундай очиқ-ойдин шилиш қачон тўхтайди?Одам эрталабдан кечгача қурилишда, далада ёки оғир меҳнатда ишлаб, боласининг ўқиши ёки иши учун оддийгина телефонни alifshop.uz орқали олишга мажбур бўлганида, шариат ва муқаддас қадриятларни ниқоб қилиб олиб ундан икки баробар нарх ундирилиши ҳақли равишда одамларнинг ғазабини қўзғатмоқда. Халқ «фоизсиз яхшилик» ва «савдо устамаси» ҳақидаги эртаклардан чарчади, чунки амалда маҳсулот таннархининг 40–50 фоизи қўшимча шилиб олиниб, оилалар оғир қарз ботқоғига ботирилмоқда. Айниқса, нақдлаштириш (обнал) бўйича яширин схемалар ҳолатни янада ачинарли қилмоқда: одамга қўлига нақд микроқарз берилмайди, балки Alif Nasiya орқали фақат товар лимити очилади, лекин беморлик, даволаниш ёки
  • ELTUZ

    20 Sept, 01:45

    https://youtu.be/o2VNMfTw-WM
    YouTubeANORBANK EGASI QIDIRUVDAБугун биз сиз билан замонавий бизнес оламидаги энг шов-шувли, детектив ва ҳатто абсурд комедия жанридаги фильмларга ҳам мавзу бўла оладиган улкан можаро ҳақида гаплашамиз. Гап шундаки, Anorbank МСЖнинг асосий эгаси бўлган Қаҳрамонжон Олимов Ўзбекистонда қидирувга…
  • ELTUZ

    19 Sept, 10:35edited

    Мўминжон Йўлдошев: бизнес империяси, хуфиёна схемалар, ҳокимиятдаги алоқалар ва Интерполнинг халқаро қидируви Асосий воқеа: халқаро қидирув эълон қилиниши 2026 йил 15 сентябрда Интерпол Бош котибияти Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг
  • ELTUZ

    19 Sept, 10:35

    Мўминжон Йўлдошев: бизнес империяси, хуфиёна схемалар, ҳокимиятдаги алоқалар ва Интерполнинг халқаро қидируви Асосий воқеа: халқаро қидирув эълон қилиниши 2026 йил 15 сентябрда Интерпол Бош котибияти Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг
  • ELTUZ

    19 Sept, 10:34

    Мўминжон Йўлдошев: бизнес империяси, хуфиёна схемалар, ҳокимиятдаги алоқалар ва Интерполнинг халқаро қидируви Асосий воқеа: халқаро қидирув эълон қилиниши2026 йил 15 сентябрда Интерпол Бош котибияти Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг расмий сўровига биноан Muminjon Yuldashev (Йўлдошев Мўминжон Шокиржанович)га нисбатан Red Notice («қизил хабарнома») халқаро қидирув циркулярини эълон қилди. Бу ҳақда INTERPOL Red Notices — OpenSanctions глобал мониторинг базаси маълумотлари далолат бермоқда.
  • ELTUZ

    19 Sept, 07:01

    ЭНЕРГЕТИКА ВА ҚУРИЛИШНИ МИНИБ БЎЛИБ, ЭНДИ «СВЕТОФОР»ЛАРГА ТАШЛАНГАН ТАЛОНЧИЛИК: ОРТИҚХЎЖАЕВНИНГ ЯНГИ МИЛЛИАРДЛИК СХЕМАСИТошкент Ситидаги ерларни сувтекинга олиб, «умный счётчик»лар билан бутун мамлакатни шилиб, энергетика соҳасини ўзининг шахсий чўнтагига айлантириб олган «энг ҳалол ҳоким» Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг иштаҳаси чексиз.Энергетика ва қурилишдаги миллиард долларлик «асосий таом»дан сўнг, бу еб тўймас тўда энди йўлларимиздаги светофорлар ва радарларни «десерт» қилиб ғажишга ўтди.«TELECOM SOFT» ВА «CITYNET»: БЮДЖЕТНИ ШИЛИШНИНГ ЛАЗЕРЛИ СХЕМАСИ 2024 йилдан бери «Ўзбектелеком» тасарруфидаги «TELECOM SOFT» МЧЖ томонидан ўтказилаётган давлат харидларида фақат БИТТА «универсал» ва «тенгсиз» ғолиб пайдо бўлиб қолди — «CITYNET» МЧЖ. Бу компания гўёки бир вақтнинг ўзида Тошкентда ҳам, Самарқандда ҳам, Сурхондарё, Хоразм, Навоий ва Фарғонада ҳам светофор ўрнатиб, радар қўйиб,
    1,46011Open in Telegram
  • ELTUZ

    19 Sept, 04:19edited

    Ўзбек молиячиси Қаҳрамонжон Олимовнинг (Анорбанк эгаси) ўзлаштириб олинган мол-мулкни сақлаб қолиш мақсадида Францияда ўзини «ўғирлатиб» саҳналаштирган томошаси бемалол абсурд комедия жанридаги фильмга мавзу бўла олади, деб ёзади The Insider.Бутун можаро аслида таниқли тадбиркор Ботир Раҳимовнинг ҳайбатли бойлиги атрофида айланади. Вақтида Олимов Раҳимовнинг қўл остида оддий хизматда бўлган, бироқ 2016 йилда хўжайин Туркияга кетганидан фойдаланиб, бегона бизнес-империянинг каттагина қисмини чаққонлик билан ўз номига расмийлаштириб олган. Қачонки мол-мулкнинг асл эгаси қайтиб келиб, 200 миллион доллардан ортиқ ҳақини талаб қилганида эса, молиячи пулни қайтариш ўрнига бутун бошли «Париж блокбастери»ни ижро этишга киришди. Режага кўра, собиқ хўжайин шафқатсиз буюртмачи қилиб кўрсатилиши, Олимовнинг ўзи эса бегуноҳ жабрдийда ролини ўйнаши керак эди. Тўғри, ишбилармонлар оламида Ботир