gram news
Live Quds | Breaking channel avatar

Live Quds | Breaking

@falastin

Live Quds rasmiy kanali @Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring! Creator: @Ghazo Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin

ProjectsKKPolitics

19,645subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Live Quds | Breaking

    22 Sept, 18:56

    forwarded from @olam_ichra

    УММАТНИНГ КЕЛАЖАГИНИ СОТМОҚДАЛАР: ФАЛАСТИНЛИК ШАЙХ ЮСУФ МУҲАРИЗА САУДИЯ СИЁСАТИ ҲАҚИДА"Халқ фикри овозда" рукнида фаластинлик диний арбоб шайх Юсуф Муҳариза мусулмонларга Саудия Арабистонида бўлаётган воқеалар ҳақида огоҳлантириш билан мурожаат қилади.Унинг сўзларига кўра, модернизация ва кўнгилочар соҳани ривожлантириш ниқоби остида қиролликда исломий қадриятларга зид бўлган амалиётлар тарқатилмоқда. Шайхнинг алоҳида ғазабини бундай тадбирларнинг икки ҳарам - Макка ва Мадина заминида ўтказилаётгани қўзғатмоқда."Саудия Арабистонида разолатларнинг тарқатилиши саноат рельсига қўйилган", - деб баёнот беради у.Муҳаризанинг таъкидлашича, бўлаётган воқеалар маҳаллий диний олимларни Саудия раҳбарияти сиёсатига қарши очиқ чиқишга мажбур қилган. Унинг айтишича, улар ислом меъёрлари нуқтаи назаридан номақбул деб ҳисоблаган кўнгилочар лойиҳалар, концертлар ва тадбирларни танқид қилган.Шай
    155video6Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    22 Sept, 17:25

    Шошилинч инсонпарварлик мурожаати | 5 ёшли Расил Абдуллоҳнинг ҳаёти хавф остида5 ёшли Расил Абдуллоҳ зарба оқибатида оғир жароҳатланган. Унинг ўнг сон суяги жиддий шикастланган ва жароҳатлари зудлик билан жарроҳлик амалиётини талаб қилмоқда.Шифокорлар аҳволининг оғирлиги сабабли ўнг оёғини сақлаб қолиш имконияти хавф остида эканидан огоҳлантирмоқда.📌 Оиласи билан боғланиш ёки ёрдам кўрсатиш учун: 📞 +972599586363https://t.me/FaIastin
    37472Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    22 Sept, 15:42

    Боланинг кўз ёшлари жароҳат оғриғини ифода этмоқда…Ғазо шаҳри шарқида босқинчи Исроил ҳарбийлари ўқ узиши оқибатида фаластинлик бола жароҳатланди.Шифохонада у бошидан кечираётган оғриғини кўз ёшлари билан ифода этмоқда, тиббиёт ходимлари эса унга зарур ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.https://t.me/FaIastin
    520video164Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    22 Sept, 13:51

    Ғазоликларнинг «Сариқ чизиқ» яқинидаги кундалик ҳаёти…Ғазо шаҳри шарқидаги Аз-Зайтун маҳалласида «Сариқ чизиқ» деб аталувчи ҳудуд яқинида яшовчи фаластинликларнинг кундалик ҳаёти акс этган.Босқинчи Исроил ҳарбийлари ва ҳарбий техникалари аҳоли яшаётган вайрона ҳолдаги уйлар томон ўқ узиб, одамларни доимий хавф ва қўрқув остида ушлаб турмоқда.Бу ерда ҳатто ўз уйида қолишнинг ўзи хавфга айланган, аҳоли эса энг оддий хавфсизлик ҳиссидан ҳам маҳрум.https://t.me/FaIastin
    618video971Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    22 Sept, 13:50

    Шошилинч инсонпарварлик мурожаати | Нисрин Абу Шақфанинг ҳаёти хавф остидаҒазолик Нисрин Абу Шақфа урушдан олдин пайдо бўлган қон тромбоцитлари билан боғлиқ оғир касалликдан азият чекмоқда. Бугун эса Ғазо секторида зарур тиббий ёрдам ва дори-дармонлар мавжуд эмаслиги сабабли у даволаниш имкониятидан маҳрум.📌 Алоқа ва қўшимча маълумот учун:Нисрин Абу Шақфанинг онаси: +972 56-783-3582Журналист Айман ал-Ҳисий: +972 56-742-6103Instagram: aymanalhesihttps://t.me/FaIastin
    603video93Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    22 Sept, 04:41

    Ғарбий Соҳил | Кўчманчи яҳудийларнинг ҳужуми билан бир вақтда босқинчи Исроил кучлари Рамаллоҳ шимоли-шарқидаги Силвод шаҳарчасига бостириб кирди.https://t.me/FaIastin
    855video25Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 20:09

    Она меҳридан айрилган икки бола…Икки фаластинлик бола Ғазо секторининг марказида Исроил ўқ узиши оқибатида шаҳид бўлган оналарининг қабри ёнида ўтирибди.Илгари йиғлаганларида онасининг бағрига шошилар эдилар, бугун эса уларга тасалли берадиган ўша меҳрибон бағирдан айрилганларига йиғламоқдалар.https://t.me/FaIastin
    929video22146Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 19:31

    Ал-Ақсо масжиди ҳовлисидаги гўзал манзараМуборак Ал-Ақсо масжиди ҳовлисида, Қуббат ас-Сахра қаршисида қуддуслик қизалоқ мушукка овқат бермоқда.Унинг бу беғубор ҳаракати Қуддус қалбида меҳр-шафқат, ғамхўрлик ва умиднинг энг гўзал ифодасини намоён этмоқда.https://t.me/FaIastin
    852video20Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 18:16

    Берлинда ўзига хос манзараГермания пойтахти Берлинда Эркин демократик партия (FDP) сиёсатчиларидан бири Ғазодаги тинч аҳоли билан ҳамжиҳатлик намойиши иштирокчилари олдида Исроил байроғини кўтарди. Бу ҳаракат намойишчиларни провокация қилишга уриниш сифатида қабул қилинди.Бунга жавобан намойишчилар Исроил байроғи қаршисида Ғазолик болаларнинг суратларини баланд кўтариб, Ғазодаги тинч аҳоли бошдан кечираётган оғир вазиятга эътибор қаратди.https://t.me/FaIastin
    871video155Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 17:21

    Оғриқли манзара | ҒазоФаластинлик болалар Ғазо секторининг марказида Исроил ўқ узиши оқибатида шаҳид бўлган оналари билан сўнгги бор видолашар экан, кўз ёшларини тия олмаяпти.https://t.me/FaIastin
    842video27741Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 17:01

    Ғазонинг энг гўзал кўчаларидан бири қандай қилиб вайроналар ва чодирларга айланди…Ғазо шаҳри ғарбидаги Ар-Рашид кўчаси бир пайтлар шаҳарнинг энг гўзал ва гавжум кўчаларидан бири эди.Видеодаги икки хил манзарада урушдан олдинги Ар-Рашид кўчасининг гўзаллиги ва кейинги вайронагарчиликлар акс этган. Бугун кўчанинг катта қисми вайроналар билан қопланган, атрофида эса кўчирилган фаластинлик оилаларнинг чодирлари қад ростлаган.https://t.me/FaIastin
    845video2542Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 16:25

    Шошилинч инсонпарварлик мурожаати | Ғазолик Ҳамзанинг ҳаёти хавф остида32 ойлик Ҳамза Ғазо секторидан ташқарида даволаниш имкониятини кутмоқда. У юрак клапанининг торайиши сабабли оғир юрак хасталигидан азият чекмоқда ва зудлик билан махсус жарроҳлик амалиётига муҳтож.Ҳамзанинг аҳволи оғирлашиб, ҳозир Ғазода мавжуд бўлмаган махсус тиббий ёрдамни талаб қилмоқда.📌 Алоқа учун: 0592134427https://t.me/FaIastin
    899video262Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 13:30

    Яҳудий байрамлари пайтида Исроил хавфсизлик чораларини кучайтириб, ишғол остидаги Ғарбий Соҳил бўйлаб ҳарбийлар сонини оширади. Аммо бу чекловлар фаластинлик болалар ҳаётига қандай таъсир қилмоқда?Фаластинлик фаол Ариж ал-Жаъбарий Ал-Халилда жорий этилаётган чекловлар, жумладан комендантлик соати ва фаластинлик болаларнинг мактабларига боришига тўсқинлик қилиниши ҳақида сўзлаб берди.Унинг айтишича, Водий ал-Ҳусайн ҳудудида болалар соатлаб зинапояларда қолиб кетмоқда. Худди шундай чекловлар Ҳорат Жобир ва Ҳорат ас-Салома аҳолисига ҳам таъсир қилмоқда.https://t.me/FaIastin
    985video261Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 13:01

    Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 21 сентябрь 2026 йилСўнгги 24 соат ичида Ғазо сектори шифохоналарига 4 нафар шаҳид — улардан бири аввал олган жароҳатлари оқибатида вафот этган, яна 3 нафарининг жасади топилган — ҳамда 17 нафар жароҳатланган олиб келинди.2025 йил 11 октябрда сулҳ кучга кирганидан буён: — 1 394 нафар шаҳид — 4 839 нафар жароҳатланган — 834 нафарнинг жасади топилган2023 йил 7 октябрдан буён: — 73 914 нафар шаҳид — 174 952 нафар жароҳатланганhttps://t.me/FaIastin
    96911641Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 12:33

    Ғазо | Фуқаро мудофааси гуруҳлари Ғазо шаҳри жанубидаги Тел ал-Ҳаво маҳалласида Қазаъат оиласига тегишли уй вайроналари остидан фаластинликларнинг жасадларини олиб чиқмоқда.Улар уч йил аввал, урушнинг дастлабки ойларида Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.https://t.me/FaIastin
    960video234Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 12:23

    Ишғол остидаги Ҳайфа | Кўчманчи яҳудий Авлиё Юҳанно Чўқинтирувчи православ черковига тош отмоқда.https://t.me/FaIastin
    867video63Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 12:20

    Қуддус | Босқинчи Исроил кучлари Қуддус шимолидаги Бидду қишлоғида уйларга бостириб кириш ва тинтув ўтказишни давом эттирмоқда.Аҳоли ушлаб турилиб, жойнинг ўзида сўроқ қилинмоқда. Шунингдек, босқинчи кучлар эгаллаб олган уйлардан бирини сўроқ ва ҳибс марказига айлантириб, у ерда ўнлаб ёшларни ушлаб турибди.Рейдлар давомида уй-жой ва мол-мулкка зарар етказиш, бузиб ташлаш ҳамда аҳолига нисбатан зўравонлик қилиш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.https://t.me/FaIastin
    970video33Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    21 Sept, 02:28

    Ғазода вайроналар орасидан умид ва ижод…Ғазолик фаластинлик контент яратувчи қиз UNICEF мактаб сумкаларини ранг-баранг расмлар билан безаб, синглиси ва унинг тенгдошларига яна табассум улашишга ҳаракат қилди.Бу ташаббус оналар ва болаларни ҳам ўз ижодкорлигини намоён этиб, мактаб сумкаларини турли расмлар билан безашга ундамоқда.Оғир шароит сабаб кўплаб оилалар болалари учун тайёр мультфильм қаҳрамонлари тасвирланган сумкаларни харид қила олмаётган бир пайтда, оддий мактаб сумкалари болаларнинг ўз қўли билан ранг-баранг ва ўзига хос сумкаларга айланмоқда.https://t.me/FaIastin
    1,070video2615Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    20 Sept, 23:30

    Нисрин Абу Шақфанинг ҳаёти хавф остидаҒазолик Нисрин Абу Шақфа урушдан олдин бошланган қон тромбоцитлари билан боғлиқ оғир касалликдан азият чекмоқда. Бугун эса Ғазо секторидаги оғир тиббий шароит туфайли у зарур даволаниш ва дори-дармонларсиз қолган. Аммо ҳозиргача керакли ёрдам амалга ошмаган ва унинг аҳволи тобора оғирлашмоқда.📌 Алоқа, кузатув ва қўшимча маълумот учун журналист Айман ал-Ҳесийнинг Instagram саҳифаси: 🌐 aymanalhesihttps://t.me/FaIastin
    1,0101173Open in Telegram
  • Live Quds | Breaking

    20 Sept, 20:29

    Эд Ширан саҳнада кўз ёшларини тия олмадиФаластинни қўллаб-қувватлагани ортидан Маклеморнинг турдан четлатилиши билан боғлиқ можаро фонида Эд Ширан илк концертида саҳнада йиғлаб юборди.У ўтган ҳафтани «ҳаётимдаги энг оғир ҳафта» деб атаб, ўзига нисбатан ҳамдардлик етишмаётганидан шикоят қилди.Бу ҳолат танқидларга сабаб бўлди. Танқидчилар унинг ўзига ҳамдардлик кутаётган бир пайтда Ғазодаги болаларнинг азоб-уқубатларига етарлича эътибор қаратмаётганини, бу эса унинг бирдамлик ҳақидаги чақириқларига зид эканини таъкидламоқда.https://t.me/FaIastin
    1,030video192Open in Telegram
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot