gram news
FARUQ_UZ channel avatar

FARUQ_UZ

@faruq_uz

Andijon viloyati Shahrixon tumani Vahim jome' masjidi Imom-xatibi Umarxon Saydumarovning rasmiy kanali✅ Murojat uchun: @Umarxon_Saydumarov

ProjectsKKReligion

3,390subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • FARUQ_UZ

    22 Sept, 15:01

    forwarded from @muslim_podcast_uz

    #Muslim_podcast📱🗣DINIY SAVOLGA HAR KIMDAN JAVOB OLISH TO‘G‘RIMI?🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.🥺Telegram🛍Instagram🤪Facebook😍YouTube🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
  • FARUQ_UZ

    22 Sept, 14:05edited

    #muftiy_minbariАллоҳни рози қиладиган амаллар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️@faruq_uz‌‌‌‌
  • FARUQ_UZ

    22 Sept, 11:13

    ❗️Намозни бузувчи амалларНамоз орасида қуйидаги ишлардан бирортаси содир бўлса, намоз бузилади:1. Намоз шартларидан бирортаси фавт бўлса (бажарилмай қолиб кетса); 2 Намоз рукнларидан бирор-бири тарк қилинса; 3. Намоз ичида қасддан ёки саҳван ёки хато қилиб гапирса; 4. Инсон сўзига ўхшайдиган сўзлар билан дуо қилса; масалан: эй Аллоҳ фалончини менга никоҳлаб бер, фалон таомни менга етказ каби. 5. Агар бирор кишига салом берса ёки саломга тили, ёки кўришиш билан жавоб қайтарса, салом қасддан, ёки адашиб, ёҳуд хатоан бўлса ҳам, намозни бузади, аммо саломни ишора қилиб рад этса, намоз бузилмайди; 6. Агар амали касир қилса; Изох: амали касир – бир одам намоз ўқияпти, намоз ўқиётган одамни бошқа бир одам кузатиб, ортиқча амал қилгани учун "бу намоз ўқимаяпти", шекилли, деб ўйласа, ўша намоз ўқувчининг намози бузилади. 7. Агар намозда кўкрагини қибладан ўгирса; 8. Оз бўлса ҳам бирор нарса
  • FARUQ_UZ

    22 Sept, 11:13

    ​​#зикр_ва_дуо«Қайси биридан бошласанг, зарари йўқ»Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир:سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ«Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва Лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар». Уларнинг қайси биридан бошласанг, зарари йўқ», деб айтдилар.Имом Муслим ривоятлари.Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️
  • FARUQ_UZ

    22 Sept, 00:52edited

    #қуръоний_дуоларМусибат ва ғам-андуҳдан қутилиш дуоси (Юнус алайҳиссаломнинг дуолари) ​Бу дуо «Оятул кариб» (ғамни аритувчи оят) деб ҳам аталади. Бошга бирор қийинчилик тушганда ўқилади: ​«لَّا إِلَٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّालِمِينَ»к ​«Лаа илааҳа иллаа анта субҳанака иннии кунту миназ-золимийн». ​Мыаъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир, Сен Покдирсан! Албатта, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим». (Анбиё сураси, 87-оят)••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️@faruq_uz‌‌‌‌
  • FARUQ_UZ pinned a photo

    22 Sept, 00:16

  • FARUQ_UZ

    22 Sept, 00:15

    🕓NAMOZ VAQTLARI: 📆 18-sentyabrdan 24-sentyabr kunigacha. (Andijon vaqti bilan) ☀️QUYOSH 5:50/53📝 “𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!” ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ🫥Yaqinlaringizga ham ulashing!📱Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:🚀Telegram 📷Instagram
  • FARUQ_UZ

    22 Sept, 00:01edited

    ✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨🌤 Хайрли ва баракали тонг!«Роббингиз: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилай", деди» (Ғофир сураси, 60-оят).Ушбу гўзал тонг дуоларингиз ижобат бўладиган, қалбингиз нурга тўладиган хайрли кун бўлсин. 🤲Аллоҳим! Кўзларимизни янги кунни кўриш бахти билан сийлаганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин. Хонадонларимизга тинчлик, танимизга соғлик, ризқимизга кенг барака бер. Бошлаган ишларимизни осон ва хайрли қил.Роббимизнинг раҳмати ва мағфирати кун давомида сизни тарк этмасин. ✨••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️@faruq_uz‌‌‌‌
  • FARUQ_UZ

    21 Sept, 15:01

    🕓NAMOZ VAQTLARI: 📆 18-sentyabrdan 24-sentyabr kunigacha. (Andijon vaqti bilan) ☀️QUYOSH 5:50/53📝 “𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!” ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ🫥Yaqinlaringizga ham ulashing!📱Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:🚀Telegram 📷Instagram
  • FARUQ_UZ

    21 Sept, 13:58edited

    Аввал истиғформи ёки салавот?Бир киши араб ва ажамларнинг шайхи ҳазрат Абдулғафур Аббосий раҳматуллоҳи алайҳдан: «Аввал истиғфор айтамизми ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаймизми?» деб сўрабди. У зот: «Истиғфор ювиладиган кийимнинг совунига ўхшайди, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш эса, кийимнинг атирига ўхшайди. Кийимга аввало атир сепиладими ёки совун билан ювиладими?» дебди. Шунда сўровчи: «Ҳазрат, аввал совун билан ювишимиз, сўнг атир билан хушбўйлашимиз муносибдир», дебди. У зот: «Худди шундай, аввало тўлиқ надомат билан Аллоҳга истиғфор айтамиз, токи қалб поклансин, сўнг муҳаббат ва эҳтиром ила салавот йўллаймиз, токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат ифори ҳар бир аъзога кириб борсин», деган экан.
  • FARUQ_UZ

    21 Sept, 13:41edited

    📖 НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР- Узрсиз йўталиш; - Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш; - Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши; - Нўхот катталигида таом ейиш; - Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш; - Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш; - Қироатни рукуъда тамом қилиш; - Икки кўзни юмиб туриш; - Намоз тугамай, пешонасини артиш; - Намоз пайти либосни текислаш; - Ҳаракат қилиш; - Туфлаш; - Ечиниш; - Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш; - Керишиш; - Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш; - Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши; - Намозни имом чўзиб юбориши;
  • FARUQ_UZ

    21 Sept, 02:59edited

    #ҲадисАбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга фарзанд неъмати берилмади. Менинг фарзандим йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен истиғфор ва садақани кўп қилмайсанми? Мана шулар сабабли сен фарзанд кўрасан», - дедилар. Шундан сўнг ҳалиги киши кўп садақа берадиган ва кўп истиғфор айтадиган бўлди ва тўққиз ўғил кўрди».«Имом Аъзам» китобидан.••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️@faruq_uz‌‌‌‌
  • FARUQ_UZ

    21 Sept, 02:58edited

    #ҲадисИбн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ўзи эркак бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини аёлларга ўхшатувчини ҳамда ўзи аёл бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини эркакларга ўхшатувчини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатладилар.Бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакларга ўхшатувчи аёлни лаънатладилар.Имом Бухорий ривояти.••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️@faruq_uz‌‌‌‌
  • FARUQ_UZ

    21 Sept, 00:30

    Ота-она рози – Худо розиОта-онанинг розилигини олишга интилиш фазилати барча фазилатларнинг негизи, борлиқдаги ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқларнинг келиб чиқадиган асосидир. Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ: 1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш. 2. Ота-онага мулойим сўзлаш. 3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш. 4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш. 5. Мол-мулкини сақлаш. 6. Сўраган нарсасини бериш. 7. Улардан маслаҳат сўраш. 8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш. 9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш. 10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш. 11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик. 12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик. 13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик. 14. Ухлаётганларида безовта
  • FARUQ_UZ

    21 Sept, 00:30

    #кун_оятиإِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُوْلَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا."Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир".(Фурқон сураси, 70-оят).•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️@faruq_uz
  • FARUQ_UZ

    21 Sept, 00:11edited

    Солиҳ амал билан бошлайликАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз уйғонадиган бўлса: “Алҳамдулиллааҳиллазий ãфãний фий жасадий ва родда алаййа руҳий ва азина лий бизикриҳи”, деб айтсин”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).Маъноси: “Танамга офият берган ва руҳимни менга қайтарган ҳамда Ўзини зикр қилишга менга изн берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”.Уйқудан уйғонган киши кунини Аллоҳ таолонинг зикри билан бошлаши солиҳ амал ҳисобланади. Бу ҳолат тонг ва тун орасида қилиб ўтган гуноҳларимизга мағфират бўлиб қайтади.Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди: “Эрта тонгда мўминнинг биринчи амали Аллоҳга иймони ва Унинг зикрини янгилаш билан бошланади. Бу билан барча ишлар Аллоҳнинг қудрати остида эканини эътироф этилади”.🌸 Хайрли тонг!🌸••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️@faruq_uz‌
  • FARUQ_UZ

    20 Sept, 12:55edited

    🌿 ИСЛОМ ҒАРИБ БОШЛАНДИ…Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Ислом ғариб ҳолда бошланди ва бошланганидек яна ғариб ҳолга қайтади. Бас, ғарибларга хушхабар!»Имом Муслим ривояти.Исломнинг илк даврида унга эргашганлар озчилик бўлгани учун диннинг ҳақиқатлари одамлар орасида бегона кўринган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса келажакда ҳам Исломга амал қилиш ва уни маҳкам тутиш баъзи инсонларга ғарибдек кўриниши мумкинлигидан хабар бердилар.«Ғарибларга хушхабар!» — яъни ҳақиқатга маҳкам ёпишиб, атрофдагиларнинг муносабати ўзгарса ҳам динларида собит турадиган кишиларга хушхабар.🌱 Баъзан ҳақда ёлғиз қолиш — ҳақдан адашганлик белгиси эмас.
  • FARUQ_UZ

    20 Sept, 12:06edited

    Аллоҳ сенга ҳар лаҳзада лутфу марҳаматлидир, фақат сен Уни кўрмаяпсан...
  • FARUQ_UZ

    20 Sept, 06:02edited

    #кун_ояти"Бас, юз ўгириб кетсалар, сен, «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унга таваккал қилдим, у улуғ аршнинг Роббисидир»,-дегин". (Тавба сураси, 129-оят).Тафсир: Яъни Эй Пайғамбар, агар сен динга даъват қилаётган одамлар чақириғингни қабул қилмай юз ўгириб кетсалар, сен 🔹«Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли». Аллоҳдан ўзганинг менга кераги йўқ. Сизларнинг ҳаммангиз, битта ҳам қолмай, юз ўгириб кетсангиз ҳам заррача зиёни йўқ, Аммо билиб қўйинглар, юз ўгириб қаёққа ҳам борасизлар?! Ахир, 🔹«Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ», Шунинг учун ҳамма фақат Унгагина ибодат ва қуллик қилмоғи лозим. Сиз нима қилсангиз қилаверинг, аммо мен 🔹«Унга таваккал қилдим», Чунки... 🔹«У улуғ аршнинг Роббидир», дегин». қолганини Аллоҳнинг Ўзи билади.
  • FARUQ_UZ

    20 Sept, 03:50edited

    Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈•✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️@faruq_uz‌‌‌‌