gram news
Фатима Мирза. channel avatar

Фатима Мирза.

@fatimanur_mirzayeva

• Ижтимоий-сиёсий таҳлил ва фикрлар • Сиёсий журналист қиз нигоҳида воқелик. @Fatimanurga_murojaat_bot Журналист ахборот бермайди, у жамиятнинг кўзини очади. 📍 Муаллифлик ҳуқуқига амал қилинсин.Рухсатсиз фойдаланганлик учун қонуний жавобгарлик бор.

ProjectsKK

670subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Фатима Мирза.

    21 Sept, 06:23

    Сурхондарё вилоятидаги касалхоналарининг бирида ёзилган экан.©Аъзамхўжаев-- Нима учун бундай ёзиб қўйилгани қизиқ) Балки, фикрини ифода этишда бошқа сўздан фойдаланган яхшироқдир.Акс холда, "СИЗГА ХУРМАТ КУРСАТИЛМАЙДИ, СИЗНИ ТЕКШИРИЛАДИ!"-деб жарроҳлар жахл билан беморни ёкасидан тутиб муолажа хонасига туртиб олиб кетишдай холат кўз олдимга келяпти))Бундай, қўпол ва хурматсиз муомила беморга салбий таъсир қилиб қўймасмикин?@Fatimanur_Mirzayeva
    212511Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    20 Sept, 09:59

    Фарғоналик "Мўминбой" ҳалқаро қидирувдаКўпчиликка таниш, ўз таҳалусига муносиб бойлардан бўлган, Фарғоналик йирик тадбиркор, "Madad Invest Bank"нинг собиқ акциядори ва кузатув кенгаши раиси Мўминбой Йўлдашев Ўзбекистон сўровига асосан Интерпол орқали ҳалқаро қидирувга берилди.У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.Маълумот сифатида, 2019 йилда Жаҳон банки уни тендер жараёнида рақобатчи компания вакилига босим ўтказиш билан боғлиқ ҳолат сабаб ўз лойиҳаларида иштирок этишдан камида 4 йилга четлатган.@Fatimanur_Mirzayeva
    24421Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    16 Sept, 09:04

    Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда туғилишда кутилаётган ўртача умр давомийлиги 75,4 йил бўлган. Аёлларда 77,3 йил.Барчага пенсия ёшигача яшаб қолишликни тилаб қоламан))@Fatimanur_Mirzayeva
    41053Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    16 Sept, 01:30edited

    "Ҳалқ қарамоғи" унвонини берамизми-а нима дейсизлар?Балки, қарғаларни қўлга ўргатармиз ^_^ҳазил@Fatimanur_Mirzayeva
    420video62Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    15 Sept, 01:30

    #иқтибосСиёсатни тушунмоқчи бўлсангиз, хонангизга катта харита осиб қўйинг ва унга узоқ тикилинг.©️ Роберт Каплан@Fatimanur_Mirzayeva
    3966211Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    13 Sept, 15:31edited

    18-мактабда навбат камера ва кулерларга келдими? Ассалому алайкум, яхшимисиз. Сизни анчадан буён кузатиб келаман, мавзуларни яхши ёритиб борасиз. Мен ҳам мактаб масаласини айтмоқчи эдим. Ҳар йили ремонтга пул йиғишади, лекин ўзгариш йўқ. Шундай катта мактаб
    400831Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    13 Sept, 15:17

    Мактаб таъмири учун ўқувчилардан пул йиғиш тақиқланган Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов умумтаълим муассасаларида синфхоналарни ҳар йили мажбурий тарзда таъмирлаш талаби мавжуд эмаслигини маълум қилди. Расмийларга
    36232Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    13 Sept, 15:08

    Эҳхх жпт, жпт, сен бор орзулар амалга ошади-я)Бир нарсага кўп гувох бўлганман: агар ҳар қандай таълим маскани замонавий, ҳамма шароити бор, ўқувчилар холатига кўра тули имкониятлар мавжуд бўлса ва дизайни чиройли бўлса бу ўша масканга бориш, илм олиш, дили яйраши каби холатларини юзага келтиради. Бу мени ўз холимдан келиб чиқиб, шахсий хулосам)Ҳаммада, ҳар ҳил бўлиши мумкин.@Fatimanur_Mirzayeva
    339video2111Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    13 Sept, 15:02

    Ўзбекистонда хусусий мактабга кириб кўрдим. Ўқувчиларнинг тарбиясига қойил қолдим. Айниқса, қизлар тиришқоқ, меҳнаткаш. Бу кетишда 20 йилдан кейин ҳамма масъул лавозимларни аёллар эгалласа керак чунки қизларда фокус кучли, қунт билан ўқимоқда. Болалар дангасароқ, хаёли чалғиган. Балки уларга кўпроқ жисмоний ҳаракат керакдир.Тил марказида ҳам қизлар ётволиб ўқиётганди. Шалпайган, уйқусираган болаларни кўрдим аммо қизлар аср пайтида ҳам тетик эди.©️Файзуддин Мумин - Буюк Британияда яшаб келаётган ўзбекистонлик.Ш/ф: Давлат мактаблари деганда: бора-бора ҳаёлимизга қашшоқ ахоли учун мўлжалланган ўқув маскани келмаса бўлгани деб қўрқаман. Ўзи давлат мактабларидан кўпчиликни кўнгли совуб улгирган. Тизим ва кўп мактабларда таълим сифати пастлиги сабабидан. Лекин масалага фақат бир томондан ёндошмаслигимиз керак. Таълимни яхши берадиган, ўқувчига тўғри йўналиш бериб, доим
    266411Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    13 Sept, 14:41

    Iphone васвасаси бошланди@Fatimanur_Mirzayeva
    272531Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    13 Sept, 14:36

    Жамоат транспортида йўлкира нима сабабдан ошиш арафасида?Тошкентда истиқомат қилувчилар яхши билади. Жамоат транспорти йўлкира нархи 1700 сўм. Аммо бу нарх ўзгариши (ошиши) кутилмоқда.Амалдаги тариф салкам уч йилдан бери ўзгармади, лекин шу вақт ичида соҳа учун электр нархи 900 сўмдан 1100 сўмга (22,2% га), заправкалардаги газ эса 1800 сўмдан 2750 сўмга (яъни 52,7% га) қимматлашди.Аммо шундай бўлса-да, бир муаммо ўзгармаган. Автобуслар сони 1900 тага етди, бироқ баъзи бир автобусларни кутиш вақти ҳали ҳам 15 дақиқалигича қолмоқда.Маълум бўлишича, эски нарх харажатни мутлақо ёпмаяпти, қолганини бюджет тўлаяпти. Қўшни Олмаотада йўл ҳақи 3100 сўм, Бокуда 4200 сўм. Бизда эса ҳалигача зарарига ишлаш тизими эди.Транспорт вазирлиги ўз изохида шундай демоқда: йўл ҳақи ошдими, демак, автобуслар вақтида келиши, салонлар тоза бўлиши ва ҳайдовчилар маданияти ўзгариши шарт. Доимий
    284411Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    13 Sept, 14:28

    Ассаламу алайкум, аркадашлар!Каналдан бироз "ғойиб бўлиб" турган бўлсам-да, ҳали ҳам чиқиб кетмаган обуначилар бор экан. Демак, ишонч кучли, ёки қизиқиш… ))@Fatimanur_Mirzayeva
    325105Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    5 Sept, 04:34

    #иқтибосБуюк давлатлар ҳар доим гангстерлар сингари ҳаракат қилишган, кичик давлатлар эса фоҳишалар каби.©Стэнли Кубрик@Fatimanur_Mirzayeva
    563101Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    5 Sept, 04:32

    Фарғонадаги ертўладан акула чиқдиФарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида сунъий ҳавза ўрнатилиб, унда турли балиқлар, жумладан, акула етиштирилаётгани маълум бўлди.Мулкдорга маъмурий жарима қўлланилиб, ертўлани 15 кун ичида бўшатиш ва аввалги ҳолатига қайтариш бўйича кўрсатма берилган.Бундан ташқари, ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланилгани учун ҳам баённома расмийлаштирилган.Бу ердаги жавобгарликка сабаб, кўп қаватли уйларнинг умумий мулкидан фойдаланаётгани, ўзбошимчалик билан ўралган ҳудудлар, қўшимча эшиклар ва белгиланмаган мақсадда фойдаланилаётгани, масаланинг иккинчи томонига назар ташласак, ертўлалар йиллар давомида назоратсиз қолган ҳолатларнинг натижаси эканлигини кўришимиз мумкин.Айтаман-ку, бу Фарғоналиклар "ёмон" деб, кимлардир амаллаб бирон бир паррандани боқётган бир пайтда, баъзилар балик тугул уйида акула боқишяпти-е қоил))@Fatima
    508video421Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    3 Sept, 18:32

    Ҳақиқатда, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун, ота-онаси вафот этганида уларнинг висолини, сўнгги бор кўра олмаслик, энг аламли ҳислардан бири бўлса керак.Фарғонадаги судя ва озодликдан чекланиши мумкин бўлган шахс ўртасидаги сухбат.@Fatimanur_Mirzayeva
    487video821Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    3 Sept, 18:22

    Фалончи тоға қизини уриб ўлдириб қўйибдиЭшитган қулоққа жуда хунук эшитилади-а, аммо ҳақиқат.Хаёлимга ҳали одамни уриб, қийнаб, унинг қийналаётганини кўриб, завқ оладиган тўхтамайдиган одамдан бошқаси гавдаланмаяпти, тўғриси. Ахир инсон, айниқса ота, ўз фарзандининг кўз ёшига қандай қилиб чидаб тура олади? Кейин эса: "Ўлдириш ниятим йўқ эди, тарбияламоқчи бўлгандим", деган.Ҳаа, сени ўзингга керак экан тарбия. Тарбиянгни оладиган "жойинг"да оласан!Яна бир нарса эътиборимни тортди. Қиз сўрамасдан пул олган бўлса, эҳтимол, отаси сўраса бермайдиган бўлган. Балки шунинг учун марҳума бу ишни қилгандир. Бу билан қизни оқламоқчи эмасман. Эскиларнинг гапи бор: "Қиз болани йўқчилик бузади". Бу қизда ҳам қайсидир маънода шу ҳолат содир бўлган. Лекин уни "тарбиялаш" усули яхшигина хато кетган.@Fatimanur_Mirzayeva
    416731Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    1 Sept, 05:45

    Дунёда урушлар, очарчиликлар, геноцидлар, адолатсизликлар тугаши учун у ерда яшайдиган биттагина мавжудотни тугаши етарли экан ))Олинди
    50342Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    29 Aug, 17:34

    Инсоннинг фикри ўзгариши табиий. Аммо журналист сифатида мен учун фикрнинг, нима сабабдан ўзгаргани қизиқроқ)Тарихда яхши қарорлар ҳам, баҳсли қарорлар ҳам бўлади. Шунинг учун диққатимизни шахсга муносабатдан кўра, фактларга, қилган ишларига қаратишимиз керак, деб ўйлайман. Чунки, одамлар яхши бўлсангиз ҳам, ёмон бўлсангиз ҳам гапираверишади. Ҳар ким, сизни холатизни ва қилаётган ишларингиз мохиятини ўз ақлича тушунади.Ислом Каримовга қандай баҳо беришдан қатъи назар, унинг номи Ўзбекистоннинг мустақиллик тарихи билан чамбарчас боғланганлигини унитмайлик.@Fatimanur_Mirzayeva
    67383111Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    29 Aug, 17:34

    Ҳокимиятни танқиддан эмас, лаганбардорлардан асраш керакШунақа одамларга ҳеч тушунмайман.Бундай одамлар ҳар қандай муҳитда учрайди. Сохта муомала қилади, ёлғон мақтовлар ёғдиради, манфаат йўлида ўзини ҳар қандай кўйга солади. Майли, кимнидир ёқтирмасангиз очиқ айтинг ўзига.Ўйланаман, яхши кўргандек, ҳурмат қилгандек сохта муносабат билдиришни қандай ўзларига эп кўришади экан-а?Айримлар яхши кўриниш ёки муайян манфаатга эришиш учун қаршисидаги инсонга иккиюзламачилик қилади. Энг ачинарлиси, бундай одамларнинг сохталигини атрофдагилар англаши мумкин, аммо уларнинг гапларига ишониб қоладиганлар ҳам бор-да...Айниқса, ҳокимият атрофида бундай муҳитнинг шаклланиши хавфли. Чунки ҳақиқатни айтмайдиган, фақат мақтов билан чекланадиган одамлар раҳбарни реал вазиятдан узоқлаштириши мумкин.Танқидни душманлик эмас, балки бизни ўсишимизга ҳизмат қиладиган восита сифатида қабул қилсак, ана
    562video541Open in Telegram
  • Фатима Мирза.

    28 Aug, 23:39edited

    4 ойда камбағаллик ва ишсизликдан қутиласиз Бухоро ва ХоразмликларКуни кеча вилоят хокими "Бухорода йил охиргача камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди"- деб президентимизга ваъда берди. "Яхши ният ярим мол"- дегам бўлар эдим-у, барибир ақлим реаллоқ фикрлашга ундаб қўйяпти-да...Иш ўрнини яратиш ва камбағалликни қисқартириш бошқа-бошқа масала. Чунки, иш бўлган тақдирда ҳам камбағалликка бутунлай барҳам бериш ўта қийин масалалигича қолади. Яна йиллаб эришилинмаган нарсани 4 ойда эришишга ваъда бериляпти.Масалан дейлик, одам ишлаяпти, лекин маоши оз, инфляция юқори статистикада банд, амалда эса камбағал бўлиб қолиши мумкин. Камбағалликни фақатгина бандлик орқали ўлчаш ҳам нотўғри-да, ишнинг сифати муҳим айниқса, даромади)Яна, янги иш ўрни қанча? Қанчаси доимий? Ўртача маош қанча? Ишчиларнинг қанчаси расмий шартнома билан ишлаяпти? Мана шу саволлар ҳам очиқланиши керак. Етмаганига,
    426632Open in Telegram