gram news
Файзбоғ (ТемурМалик) channel avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

@fayzboguz

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc

ProjectsKKHumor

16,800subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    23 Sept, 12:29

    YouTube орқали тўғридан-тўғри пул ишлаш имконияти яқинлашмоқдаХалқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш ва Ўзбекистонда туриб YouTube орқали даромад олиш кўплаб ёшларимиз ва контент яратувчиларнинг орзуси эди. Куни кеча Нью-Йоркда Саида Мирзиёева Google вице-президенти билан учрашиб, YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди. Таъкидланишича, қонунчилигимиз бунга тайёр, рақамли тўловлар бўйича қолган тўсиқлар ҳам босқичма-босқич бартараф этилмоқда.Халқаро тўлов тизимларининг тўлақонли ишга тушиши нафақат блогерлар, балки IT соҳаси ва тадбиркорлар учун ҳам катта имкониятлар очади.Энди Google билан қолган масалаларни тезроқ ҳал қилиб, кутилган натижага етиш қолди. Менимча, бу контент яратувчилар учун ўз устида янада кўпроқ ишлаш ва сифатли контент қилишга кучли мотивация бўлади.P.S. Мен ҳам ютипта фаоллашмасам бўлмайди энди. Яқинда янги лойиҳа бошлагандим, СИ ёрдамида қўшиқ ва унга клип яратиш. Секин-секин қисқа метражли кинолар олиш ҳам режада бор. Премьерадан олдинги қисқа тизерни бу ерда кўришингиз мумкин.🔥@fayzboguz
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    1,2002321111Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    23 Sept, 09:07

    Қозоғистонда олим ва муҳандисларни блогерлар ўрнига “қаҳрамон” сифатида кўрсатиш таклиф этилдиҚозоғистон парламентида олимлар ва муҳандисларнинг ижобий маданий образини шакллантириш ғояси илгари сурилди. Депутат Дихан Камзабекулининг фикрича, бугунги ёшлар тобора енгил-елпи маслаҳатчиларга тақлид қилиб, меҳнат қилмасдан катта пул топиш мумкинлигига ишонмоқда. Унинг таъкидлашича, бу дангасалик ва исрофгарчиликка олиб келиши мумкин.Депутат ОАВ ва ижтимоий тармоқларда илм-фан ва техника соҳаси вакиллари ҳақида кўпроқ гапиришга чақирди. У бу орқали ёшларни муҳандислик-техника ва илмий йўналишларга жалб этиш мумкинлигини таъкидлади.🔥@fayzboguz
    2,430812331Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    23 Sept, 06:52

    Бехзод Мусаев «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинландиБеҳзод Мусаев 2026 йил сентябрь ойида Миграция агентлиги раҳбарлигидан кетган эди. Бунга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири, Ҳисоб палатаси ва Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимларида ҳам фаолият юритган.🔥@fayzboguz
    5,670video8858202Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    22 Sept, 10:14

    «Янги партия очиш учун тақдим қилинаётган ҳужжатларда қонун талабларига риоя этилмаяпти» — Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигиСтратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбари ўринбосари янги сиёсий партияларни рўйхатга олишга оид саволга изоҳ берди. Қайд этилишича, тақдим қилинаётган ҳужжатларда қонун талабларига риоя этилмаяпти. «Ҳужжатлар тўғри ва тартиб билан тақдим этилса, уни рад этишнинг имкони йўқ», — деди у.Агентлик вакилининг сўзларига кўра, унинг ўзи мазкур масала юзасидан адлия вазири билан шахсан суҳбатлашган.🔥@fayzboguz
    15,200video6635221Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    22 Sept, 09:23edited

    TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI - Ўзбекистондаги биринчи микромолия банкининг тақдимоти бўлиб ўтди.Тадбир давомида банкнинг молиявий маҳсулотлари, имкониятлари ва мижозлар учун таклиф этилаётган шартлар ҳақида маълумот берилди.TAYANCH нималарни таклиф қилади? 💰 Омонатлар - 21% гача йиллик даромад 💳 Бизнес учун кредит ва молиялаштириш - 2 млрд сўмгача ⏳ Муддат - 60 ойгачаШунингдек: • 300 млн сўмгача “Оила Таянчи” микрокредити; • Банк карталари; • Онлайн ва офлайн тўлов ҳамда ҳисоб-китоб хизматлари; • Тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун молиявий ечимлар.TAYANCH - маблағларини сақлаб қолиш ёки бизнесини ривожлантиришни истаганлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш.📞 +998 55 777-11-11 🌐 tayanchbank.uz
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    14,7007111Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    22 Sept, 07:22

    Вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш масаласи дунё бўйлаб тобора жиддий муҳокама қилинмоқда. Тарафдорлар болаларни интернетдаги қарамлик, кибербуллинг ва зарарли контентдан ҳимоя қилиш зарурлигини айтяпти. Сўнгги вақтларда болалар орасида рақамли аутизм касаллиги авж олаётгани таъкидланяпти.Бу ташаббусга қаршилар эса бундай умумий тақиқ болаларнинг ахборот олиш ва фикр билдириш эркинлигига ҳам таъсир қилиши, қолаверса, уни амалга ошириш механизми катта савол остида қолаётганини таъкидламоқда. Айримлар бунда ҳатто давлат цензурасини ҳам кўрмоқда: либералларнинг фикрича, бу ташаббус аслида интернетда энг фаол қатлам тинейжерларни оғзини ёпиш учун қилиняпти.Европа Иттифоқи айни кунларда 13 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларга чеклов ва 13–15 ёшдагилар учун ота-она назоратини назарда тутувчи янги қоидаларни муҳокама қиляпти. Бугун эса Қирғизистонда ҳам
    14,90026331Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    21 Sept, 15:05

    Испаниядан — олтин! Гап бокс ёки шахмат ҳақида эмас! Гап Ислом цивилизацияси маркази ҳақида!Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази яна бир халқаро эътирофга сазовор бўлди.Испаниянинг Тортоса шаҳрида ўтказилган 10-юбилей Terres Travel Festival – Films & Creativity 2026 фестивалида Марказ ҳақидаги “Маърифат акс-садоси” фильми “Tourism Service” номинациясида олтин мукофотни қўлга киритди.Энг эътиборлиси, фильмда жаҳон киноси юлдузи, “Оскар” совриндори Бен Кингсли иштирок этган. Кингсли ўзбек заминидан етишиб чиққан буюк алломалар, олимлар ва мутафаккирлар мероси ҳақида ҳикоя қилади. Фильм орқали Ўзбекистон илм-фан, маданият, маърифат ва тарих уйғунлашган юрт сифатида халқаро аудиторияга танитилмоқда.“Маърифат акс-садоси” 2026 йилда New York Festivals ва Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти ҳам бўлган.🔥@fayzboguz
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    15,1005387Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    21 Sept, 14:37edited

    Аnorbank атрофидаги вазият: тизим барқарор, хавотирга асос йўқТармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Аnorbank мавзусига Марказий банк ва банкнинг ўзи расман нуқта қўйди.Маълум бўлишича, вазият банкнинг амалий фаолияти ёки капиталига умуман дахл қилмайди. Гап фақат битта акционернинг шахсий масаласи ҳақида бормоқда. Ваколатли идоралардан банкка ҳеч қандай расмий сўров келмагани ҳам шуни кўрсатади.Марказий банк ҳам вазият банк фаолиятига таъсир қилмаслигини ва кундалик жараёнлар штат режимида кетаётганини тасдиқлади. Мижозлар ва ҳамкорлар учун хавотирли ўзгаришлар йўқ.🔥@fayzboguz
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    14,80019152Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    21 Sept, 12:20

    Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари сайловида 99,85% овоз тўпладиРоссия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 100% бюллетенлар қайта ишланганидан сўнг, республиканинг амалдаги раҳбари шундай натижани қайд этган.Чеченистон Жамоатчилик палатаси раиси Исмоил Денилханов (“Справедливая Россия” партиясидан номзод) ва республика парламенти депутати Холид Накаев (КПРФдан номзод) 0,05 фоиздан овоз тўплашди.Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери Чеченистонга раҳбарлик қилиб келмоқда. У 2021 йилги сайловда 99,7%, 2016 йилда эса 97,94% овоз олган.🔥@fayzboguz
    14,900video10320411Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    21 Sept, 08:51edited

    Россияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Путиннинг “Единая Россия” партияси Давлат думасида конституциявий кўпчиликни қўлга киритиши мумкинРоссия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 90,43 фоиз бюллетен ҳисоблаб чиқилганидан кейинги ҳолатда “Единая Россия” 57,86 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.Қизиқ томони шундаки, сайловда 10 та партия ичида айнан кеча муҳокама қилганимиз, Николай Бондаренко иштирок этган партия – Россия Коммунистик партияси (КПРФ) 13,84 фоиз билан иккинчи ўринни қўлга киритмоқда.Шунингдек, Либерал демократик партия (ЛДПР) 8,9 фоиз билан учинчи, “Новые люди” 7,94 фоиз билан тўртинчи ўринда.🔥@fayzboguz
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    15,2003553Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    21 Sept, 06:08

    Би-би-си ва Британиянинг MI5 хизмати ўртасидаги можаро давом этмоқда. MI5 - Британия миллий хавфсизлик хизматининг асосан давлат ичидаги хавфсизлик билан шуғулланувчи қаноти (MI6 - ташқи қаноти).Бир неча йил олдин Би-би-си журналисти Британияда ўз аёлига қилич билан ҳужум қилган хорижлик бир кишини суриштира бошлаганида, унинг нео-нацист қарашларига дуч келган. Суриштирувни давом эттирганида, унга MI5 расмийси сим қоқиб, у хорижлик одам MI5 агенти эканини айтган ва унинг зўравон эмаслиги, ҳамда экстремист ўтмиши йўқлигини билдириб ҳимоя қилган. Журналист буларни ёзиб олган.Мақола тайёрланаётганда Британия ҳукумати (MI5 номидан) Би-би-сини судга берган ва агентнинг исми-шарифини очиқламаслик ниятига эришган, лекин мақола чоп этилишини тўхтата олмаган. Хорижлик агентни MI5 турли миссияларда ишлатишда давом этган. Шундай бўлса-да, ўтган мартда MI5 аёлдан расман узр сўраб, компенсация
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    14,90057653Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    20 Sept, 13:09edited

    Россия сиёсатида сўнгги пайтларда қизиқ бир тенденция кузатиляпти. Бу жараённи, менимча, сиёсатшунослар алоҳида ўрганиб чиқишлари керак.Ҳозирда у ерда Парламент сайловлари бўлиб ўтяпти ва унинг сайловолди кампанияси давомида барча депутатликка номзодлар ўз дастурларини билдириб ўтишди. Қоида бўйича депутатлар ўз сайловолди дастурлари вақтида мамлакатдаги мавжуд муаммоларни келтириб ўтишлари ва унинг ечими сифатида сайловчиларни партиялари томонидан олға сурилаётган таклифлар билан таништириб ўтишлари керак. Табиийки, Россиядаги кучли ҳарбий цензура даврида барча ҳақиқатларни ошкора гапириб бўлмаяпти, шунинг учун деярли барча номзодлар бир хил шаблон фикрларни гапириб ўтишяпти. Масалан, Украинадаги урушнинг Россия учун қанчалик муҳимлиги, Россия бутун Ғарб кучларига қарши ёлғиз ўзи урушаётганлиги, оилавий қадриятлар ва кўпроқ бола кўриш тарғиботига зўр берилди.Лекин қизиқ томони
    15,300video50241031Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    20 Sept, 07:24

    Москвага дронларнинг энг йирик ҳужуми амалга оширилди, Москва нефтни қайта ишлаш заводи нишонга олиндиМосква мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, 450 дан ортиқ дрон Москвага яқинлашиш чоғида уриб туширилган. Кечадан бери Россия пойтахти томон учиб келаётган жами 1600 дан ортиқ дрон ҳужуми қайтарилган.Мэрнинг маълум қилишича, бир нечта дрон Москва нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига етиб борган, яна бири эса турар-жой биносига келиб урилган. Ҳужумларда ҳеч ким жабрланмаган.🔥@fayzboguz
    16,400video54146321Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    19 Sept, 06:09

    Трамп Россия ва Эронга қарши “жаҳаннам санкциялари” ҳақидаги қонунни имзоладиҚонуннинг тўлиқ номи — “Линдси Грэмнинг Россия ва Эронга қарши санкциялар тўғрисидаги 2026 йилги қонуни”. Ҳужжат Россияга қарши амалдаги санкцияларни кенгайтириш, янги божлар ва тақиқлар жорий этиш ҳамда Эронга қарши айрим санкциялар муддатини узайтиришни назарда тутади.Қонун АҚШ президентига Россия энергетика ресурсларининг бешта энг йирик харидорига нисбатан 100 фоизгача бож жорий этиш ваколатини беради.🔥@fayzboguz
    16,2004224432Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    18 Sept, 14:17

    Трампнинг куёви Путинга: “Сиз бир йил олдин ҳам Донбасни бир-икки ойда олишингизни айтган эдингиз”NYT нашри Москвадаги Путин ва АҚШ делегацияси ўртасидаги музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди.Қайд этилишича, музокаралар чоғида Путин ўзида ишонч намойиш этган. У америкаликларга Россия қўшинлари бир неча ой ичида бутун Донбасни ўз назоратига олишини маълум қилган. Кушнер эса бу борада Путинга эътироз билдирган.«Сиз роппа-роса бир йил олдин ҳам бизга айнан шу гапни айтгандингиз. Яна бир йилдан кейин шу ерга қайтсак ва сиз бизга яна айнан шу гапни айтаётган бўлишингиз эҳтимоли қанчалик юқори? Балки бир йилни беҳуда йўқотмасмиз?», – деган у.🔥@fayzboguz
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    20,000140731Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    18 Sept, 08:16

    Мана бу мавзу эсингиздами? Ўқувчиларга нисбатан зўравонлик қилиш нотўғрилигини ёзганимда, айрим ўқитувчилар эътироз билдириб изоҳлар ёзишганди. Афтидан, уларнинг ўзлари ҳам доимий тарзда куч ишлатиб туришади шекилли, шунга бу ҳуқуқ улардан олиб қўйилишини исташмаган. Энди бунга қарши курашиш учун расмий қонун қабул қилинди.Қонунни ўқиб чиқдим, айрим зўравон ўқитувчилар ўзини оқлаш учун ишлатадиган “танганинг иккинчи томони” ҳақидаги гап йўқ экан у ерда, шунга қараб эҳтиёт бўлаверасизлар энди)Ўзбекистонда таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёнида болаларга нисбатан зўравонлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу Президент томонидан 11 сентябрда имзоланган қонунда кўзда тутилган.Зўравонлик содир этган педагог 440 минг сўмдан 2,2 миллион сўмгача миқдорда жаримага тортилади ҳамда бир йил муддатга педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланади.
    17,60032822Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    18 Sept, 07:29

    Баҳорда Тошкентга борганимда, Дархон атрофида шундай кўчага кириб қолдим. Бу чор Россиясининг бизнинг юртларни мустамлака қилган вақтларида қурган бинолари.Россия давлатининг сиёсатига қарши бўлиш Ўзбекистон миллий тарихидан Россия изини ўчириб ташлашни англатмайди. Тарих шуниси билан қизиқ, сизга ёқиши ё ёқмаслигининг унга фарқи йўқ. Унинг ҳар бир даври, буюги ҳам, ҳунуги ҳам - бизники. Мана шу бинолар ҳам. Биз фақат Шоҳи Зинда ё Регистон эмас, мана шундай меъморчилик намуналари билан ҳам боймиз. Бу ноёб меъморчилик асарларини албатта асраб қолиш керак.Депутат Алишер Қодировнинг бугун зиддиятга сабаб бўлган гапларида «қандайдир рус рассомининг уйи» тилга олинибди. “Бузиб ташаса ҳам бўладиган” деяпти уни бу депутат. Қачон бу шафқатсиз бузишлардан чарчаймиз? Самарқандда қанчаси ер билан яксон қилинди, николай ғиштлари билан. Тошкентда Совет модернизмининг ноёб намунаси бўлган Кинолар
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    15,800741397Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    17 Sept, 16:30

    Саида Мирзиёева Администрациядаги вакиллар билан биргаликда «Ўзбекфильм» киностудиясига ташриф буюрибди.«Ўзбекфильм» киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишдим. «Ўзбекфильм» шунчаки киностудия эмас, балки қарийб бир аср давомида халқимизнинг тарихи, тақдири, орзу-армонлари ва кечинмаларини экранда акс эттирган миллий кино масканидир. Эндиги вазифа — уни замонавий Ўзбекистон кино индустриясининг миллий бренди ва таянч марказига айлантириш», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.Президент Администрацияси ўзининг ёш жамоаси билан ҳукуматда баланс сақлаб беряпти. Бир томонда — тажрибали, кўп йиллик тизимни кўрган амалдорлар, иккинчи томонда — креатив ёндашувни олиб кириши мумкин бўлган янги авлод вакиллари.🔥@fayzboguz
    Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)Image from a post by Файзбоғ (ТемурМалик)
    16,200753825113Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    17 Sept, 10:55

    Рус генерали Россия Қаҳрамони юлдузи олганидан икки ҳафта ўтиб жангда ҳалок бўлди4-алоҳида мотоўқчи бригадаси қўмондони, «Грозний» чақирув белгисига эга генерал-майор Антон Грунис Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовдан Россия Қаҳрамони юлдузини қабул қилиб олган. Грунис икки марта шахсан президент Владимир Путинга фронт чизиғидаги вазият ҳақида ҳисобот берган, президент эса уни омма олдида мақтаганди.«Антон Феликсович, сизни бу ютуқ билан табриклайман. Халқимизда шундай дейишади: Интилганга толе ёр. Сиз ва жангчиларингиз айнан шу билан шуғулланасиз, буни юқори профессионал даражада амалга оширасиз», – деганди Путин.Икки ҳафта ўтиб эса генерал Грунис ўлдирилди.Украина Пилотсиз тизимлар кучлари қўмондони Роберт Бровди («Мадяр») Грунис 2026 йил 12 сентябр куни Донецк областида украин дрони зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди.Бровди июл ойида айнан Грунис РФ
    15,800video60309432Open in Telegram
  • Файзбоғ (ТемурМалик)

    16 Sept, 06:36

    Ўзбекистонда пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар учун эса 58 ёшга етказиш таклиф этилмоқдаЎзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф этилмоқда. Қарор лойиҳасига кўра, 2028 йилдан пенсия ёши ҳар йили 3 ойга оширилиб, 2039 йилда эркаклар учун 63, аёллар учун 58 ёшга етказилади.Шу санадан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлаш учун белгиланган камида 7 йиллик иш стажи ҳам ҳар йили бир йилга босқичма-босқич оширилиб, 2034 йилда 15 йилга етказилади. Энг кам иш стажига эга бўлмаган фуқароларга умумий белгиланган пенсия ёшидан беш йил ўтгач ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақланади.🔥@fayzboguz
    18,000video7529151431Open in Telegram