Latest posts

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
22 Sept, 14:40
⚡️"ҒАЛЛА-2027": Ўзбекистонда Давлат Реестрига киритилган буғдой навлари.Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг расмий Давлат реестрида буғдой навлари кузги юмшоқ, кузги қаттиқ, баҳорги юмшоқ ва баҳорги қаттиқ буғдой турлари бўйича келтирилган. Реестрда навнинг келиб чиқиш мамлакати ҳам кўрсатилган.1. КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ:Маҳаллий навлар, Ўзбекистон селекцияси:Андижон-2, Андижон-4, Амангул, Аср, Бардош, Бахмал-97, Бобур, Бунёдкор, Давр, Денов-1, Дўстлик-5, Дурдона, Ёғду, Жайхун (Замин-1), Жасмина, Илғор, Истиқлол-6, Истиқлол-20, Қуқбулоқ, Марс-1, Оқ буғдой, Паҳлавон, Сангзар-4, Сангзар-6, Сангзар-40, Сўғдиёна, Тезпишар, Термиз-5, Туркистон, Фарғона, Фарбома, Ҳосилдор, Хисорак, Чиллаки, Чимбой-15, Шўртанбай-1, Шукрона, Юксалиш, Яксарт, Янбош, Ўткир, Ўзбекистон-25, Қайроқтош, Ғаллакор, Ғарезсизлик, Ғозғон.Хорижий селекция навлари:Алек
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
22 Sept, 14:40
⚠️ ТУМАНИНГИЗДАГИ ФЕРМЕРЛАР ГУРУҲИДА УЛАШИНГ!Бугун фермерларимиз учун ҳавола қилган ҳамма хабарларимизни ўқиб улгурдингизми? Сиз учун манфаатли бўлдими? Ундай бўлса, бошқалар учун ҳам фойдали бўлиши учун тарқатинг!Ҳар бир фермер янгиликлар, қонунчилик, субсидиялар, биржа савдолари, кредит ва солиқ тартиботи, етиштирилган маҳсулот нархлари ҳамда агротехнологиялар ҳақида ўз вақтида билиши керак. Буларнинг ҳаммаси фермерларимизнинг биринчи рақамли каналида жамланган!ҲАВОЛАНИ БОСИНГ ВА ҲОЗИРОҚ ОБУНА БЎЛИНГ! 👇👇👇 FERMER.UZ Фермерларимизнинг 1-рақамли канали!
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
22 Sept, 14:37
⚡️ФЕРМЕРЛАРГА ЭСЛАТМА: Агар Агродрон хизмати керак бўлса, Агропортал орқали буюртма беришингиз мумкин.Агар далангиздаги экинлар орасида ғилдиракли пуркаш техникалари юриши чекланганда, экин майдонига гербицид, фунгицид, инсектицид ёки биологик препаратлар билан дрон орқали ишлов бериш керак бўлганда, албатта уни сотиб олиш шарт эмас.Agroportal орқали дрон хизматларидан фойдаланиш мумкин.ҚАНДАЙ БУЮРТМА БЕРИЛАДИ?1. Agroportal’га киринг: agroportal.digitagro.uz2. Тизимга OneID орқали кириш амалини бажаринг.3. Порталдаги «Dron xizmatlari» бўлимига киринг. Далангиз жойлашган ҳудуд, экин тури, майдон ҳажми ва керакли ишлов ҳақида маълумотларни киритинг.4. Мавжуд хизмат кўрсатувчи операторни танлаб, ишлов бериш шартлари ва вақтини келишинг. Келишилган вақтда дрон мутахассиси далангизга келиб, белгиланган майдонга ишлов беради.АГРОДРОННИНГ ҚАНДАЙ
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
22 Sept, 03:38
⚡️ЕР СОЛИҒИ: Фермерлар учун 1 декабр санаси нима учун муҳим?Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи юридик шахслар, жумладан фермер хўжаликлари учун ер солиғини ўз вақтида тўлаш муҳим мажбуриятлардан бири ҳисобланади.Амалдаги тартибга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ҳисобланган йиллик ер солиғининг камида 30 фоизи 1 сентябргача, қолган қисми эса 1 декабргача тўланади. Бу тартиб Солиқ кодексининг 432-моддасида белгиланган.1 ДЕКАБРГАЧА ҚАНЧА ТЎЛАНИШИ КЕРАК?Масалан, фермер хўжалигининг бир йиллик ер солиғи 10 млн сўм қилиб ҳисобланган бўлса:— 1 сентябргача — камида 3 млн сўм; — 1 декабргача — қолган 7 млн сўм тўланиши керак.Яъни ҳозир фермерлар ўз солиқ шахсий кабинети орқали ҳисобланган ер солиғи суммасини текшириб, 1 декабргача қолган тўлов миқдорини аниқлаб олишлари керак.ЕР СОЛИҒИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?Қишлоқ
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
22 Sept, 03:38
⚡️САМОЛЁТДАН РЕАЛ ЛАВҲА: Амударёдан сув олиниши кутилаётган Қўштепа каналининг бошланиши.🔘🔘🔘Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZБошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
22 Sept, 03:01
⚡️ДОЛЗАРБ ТАҲЛИЛ: Аммофос нархи нега ошмоқда?Биржа савдоларида Аммофос нархи 10 млн сўм/тонна чегарасига яқинлашди. Бу ҳолат фермерларда табиий савол туғдирмоқда: нарх яна ошишининг асосий сабаби нимада? Келинг, ушбу муаммони таҳлил қиламиз.1. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ОШДИ, ДЕЙИЛМОҚДА...Масалан, Олмалиқдаги "Ammofos-Maxam" AJ маълумотига кўра, 2026 йилнинг 1 июнидан маҳсулот ишлаб чиқаришдаги асосий хомашё ва ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши ҳисобга олинган. Аммофос ишлаб чиқаришда фосфорит концентрати, сульфат кислотаси ва аммиак муҳим хомашё ҳисобланади. Уларнинг қимматлашиши тайёр маҳсулот таннархига таъсир қилади. Биржа битимларида аммофос 46:11 бўйича 10 тонна партия 9,996 млн сўм/тонна атрофида қайд этилган. "Ammofos-Maxam" AJ хабарига кўра, 1 июндан фосфоритдан олинадиган аммофоснинг очиқ савдодаги таклиф нархини 9,996 млн
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
21 Sept, 15:23edited
⚡️ОЧИҚ ГАПЛАР: Хоразмлик фермер бугунги чорвачиликка "ойна тутибди"...🔘🔘🔘Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZБошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
21 Sept, 14:24
⚡️ПАХТА ТЕРИМИ: 25 СЕНТЯБРДАН МЕҲНАТ ШАРОИТИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИНАДИ!2026 йилги пахта мавсумида теримчиларнинг меҳнат шароитлари бўйича миллий мониторинг 25 сентябрдан 31 октябрга қадар ўтказилади.Асосий мақсад, пахта далаларида болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги, теримчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши ва муносиб шароит яратилишини назорат қилиш.Мониторинг қандай ўтказилади?Мониторинг гуруҳлари таркибида 65 нафар мутахассис ишлайди. Улар касаба уюшмалари вакиллари, меҳнат инспекторлари, Савдо-саноат палатаси ҳамда ННТ вакилларидан иборат.Ҳар душанба ва шанба куни соат 07:00 да тасодифий GPS-координаталар олинади. Гуруҳлар соат 09:00 гача танланган хўжаликларга йўлга чиқади.Текширув натижалари ва фотоҳисоботлар ҳар куни юборилади.Фермерлар нималарга эътибор бериши керак?1. Теримчиларни расмийлаштириш:Теримчилар билан меҳнат
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
21 Sept, 14:24
🔔"ҒАЛЛА-2027": АММОФОСНИ 50% БЕРИНГ, ҲОСИЛГАЧА 2 МАРТА СУСПЕНЗИЯ ҚИЛИНГ!💎"ФОСФОМАКС" БИОСТИМУЛЯТОРИ - БАРГ ОРҚАЛИ ЭКИННИНГ ФОСФОРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖИНИ ҚОНДИРИШДА ТЕНГСИЗ!✅УНГА ЎХШАШИ МДҲ ДАВЛАТЛАРИДА ЙЎҚ!❕ЭНДИ ШУДГОРЛАШДА БЕРИЛМАГАН ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР ЎРНИНИ БАРГ ОРҚАЛИ 50-60%ГАЧА ТЎЛДИРИШ МУМКИН!✅Таркиби: B. megaterium var phosphaticum, B. amyloligfacience, Saccaromyces cereviciae, экстракт ва биологик фаол моддалар.✅Экинлар униб чиққандан ҳосил давригача пуркаш техникаси ёрдамида жами 2 марта ишлов берилади.✅Сарф меъёри: гектарига 2 литр.✅Нархи: 70 минг сўм/литрБИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!17 ЙИЛЛИК
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
21 Sept, 04:46edited
⚡️Собиқ Совет Иттифоқидан қолган эски терим машиналари далада жавлон урмоқда. Тожикистонда ҳам пахта йиғим-терими бошланибди.🔘🔘🔘Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
21 Sept, 04:10
⚡️ДОЛЗАРБ МАВЗУ: ФЕРМЕРЛАР УЧУН ЛАЗЕРЛИ ТЕКИСЛАШ МАСАЛАСИ НЕГА МУҲИМ?2027 йил 1 январдан бошлаб суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи фермер хўжаликлари учун муҳим янги тартиб кучга киради.Гап лазерли текислаш талаб этиладиган, аммо лазер усулида текисланмаган ерларни суғоришда фойдаланилган сув учун сув солиғига оширувчи коэффициент қўллаш ҳақида кетмоқда.КОЭФФИЦИЕНТ ҚАНЧА БЎЛАДИ?2027 йилдан туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига бундай ерлар учун сув солиғи ставкаларига 1,2 гача оширувчи коэффициент қўллаш ваколати берилади. Яъни бу автоматик равишда барча фермерларга 1,2 коэффициент қўлланади дегани эмас, аниқ коэффициентни тегишли маҳаллий Кенгаш белгилаши мумкин.БУ ФЕРМЕР УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ?Масалан, Солиқ қўмитаси келтирган ҳисоб-китобда 10 гектар ерни суғориш учун бир йилда 10000 м³ сув ишлатилган.2026 йилда
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
21 Sept, 04:10
⚡️21 СЕНТЯБРЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?21 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида асосан қуруқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат ҳудудларга қараб +27..+37 даража оралиғида бўлади.ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИҲаво бироз булутли, айрим пайтларда ўзгарувчан. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси +12..+17°, кундузи +27..+32°.ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси +12..+17°, кундузи +27..+32°.БУХОРО ВИЛОЯТИЁғингарчиликсиз, бироз булутли об-ҳаво. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси +13..+18°, кундузи +30..+35°.НАВОИЙ ВИЛОЯТИАсосан қуруқ об-ҳаво. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси +13..+18°, кундузи +30..+35°.
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
20 Sept, 16:21
🔔ФЕРМЕРЛАР УЧУН ВИДЕОЙЎРИҚНОМА: «Ҳосил қабули» ва «Солиқ сервис» тизимларида ҳисобварақ фактураларни расмийлаштириш қандай амалга оширилади?Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва кластерларга ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва хатоларсиз амалга ошириш учун мазкур видеойўриқнома билан танишиб чиқиш тавсия этилади.Видеойўриқномада:— электрон ҳисобварақ фактураларни расмийлаштириш; — тегишли маълумотларни тизимга киритиш; — ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш; — якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бўйича амалий кўрсатмалар берилган.⚠️ ФЕРМЕРЛАРГА УЛАШИНГ!🔘🔘🔘Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZБошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
20 Sept, 09:55edited
⚡️ФЕРМЕРЛАРГА ҲУҚУҚШУНОС ТАВСИЯСИ: Сувдан фойдаланишда эътибор қилиниши зарур бўлган эслатмалар.⚠️ ФЕРМЕРЛАРГА УЛАШИНГ!🔘🔘🔘Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZБошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
20 Sept, 07:28edited
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ТЕРИМИНИНГ БОРИШИ ҲАҚИДА: Эътиборлиси, машина терими ҳажми қўл теримига нисбатан юқори!Бугун, 20 сентябрь ҳолатига Республика бўйича жами 254,2 минг тонна пахта териб олинган.Шундан:🔹 Қўл терими — 124,5 минг тонна 🔹 Машина терими — 129,6 минг тонна 🔹 Умумий режага нисбатан — 5,6%Ҳудудлар кесимида:Сурхондарё — 48,5 минг т Хоразм — 46,7 минг т Фарғона — 31,5 минг т Андижон — 25,6 минг т Тошкент — 20,8 минг т Наманган — 17,3 минг т Қашқадарё — 16,9 минг т Жиззах — 16,1 минг т
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
20 Sept, 07:28
forwarded from @anguzalagroservis
🟦🟦🟦 ҒАЛЛА ЭКИШ МАВСУМИ БОШЛАНМОҚДА: Буғдой уруғини "Плантастим" биостимулятори билан ишлов бериш жараёни лавҳалари📝"ПЛАНТАСТИМ" БИОСТИМУЛЯТОРИ ҲАҚИДА:✅Таркиби: Trichodema lignorum замбуруғлари✅Биржа орқали имтиёзли кредит эвазига сотиб олиш мумкин.✅520-қарор бўйича 50%лик субсидия белгиланган биологик ҳимоя воситалари қаторига киради.✅Нархи: 63000 сўм/литр✅Сарф меъёри: 1 тонна уруғ учун 2 литр.✅Тайёрланиши: экишдан 1 кун аввал 60-70 литр сувга 2 л "Плантастим" фунгостимуляторини аралаштириб, уруғликка ишлов берилади ва плёнка билан димлаб
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
20 Sept, 00:05edited
⚡️ФЕРМЕР "PIVOT" СУҒОРИШ ТИЗИМИ ЎРНАТДИ: Энди 57-58 гектар далани атиги 18 соатда суғориш мумкин.🔹Қашқадарё вилояти, Нишон тумани.🔘🔘🔘Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZБошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
20 Sept, 00:05
⚡️ЯШИРИН КЕЛИШУВ ВА МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК "УЛУШ": “Ўзагролизинг”нинг собиқ раҳбари қамалгани маълум бўлди.“Ўзагролизинг” АЖ бошқарув раиси бўлган Нодир Отажонов 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноий иш Хитойдан импорт қилинган пахта териш комбайнлари билан боғлиқ. Отажонов Хитой компанияси билан 100 та комбайн импорти учун 8 млн долларлик шартнома тузилишини таъминлаш орқали 1 млн 180 минг доллар улуш олгани айтилади. Отажонов айбловларни тан олмаган.FERMER.UZ👇👇👇 https://telegra.ph/-09-19-3155Telegraph...“Ўзагролизинг” АЖ собиқ бошқарув раиси Нодир Отажонов жиноий жазога тортилгани маълум бўлди. У билан бирга “Inter Agromash” МЧЖ таъсисчиси Хайдар Абдушукуров ҳам судланган. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди. Суд ҳужжатида келтирилишича, Нодир Отажонов 2020…
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
20 Sept, 00:04
⚡️БУҒДОЙ ВА ПАХТА ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАЧОНДАН ЕТИШТИРИЛА БОШЛАНГАН?Бугун Ўзбекистонда пахта ва буғдой энг муҳим қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳисобланади, аммо бу икки экиннинг юртимиздаги тарихи минглаб йилларга бориб тақалади.БУҒДОЙ: КАМИДА 4 МИНГ ЙИЛЛИК ТАРИХ!Ўзбекистон ҳудудида деҳқончилик маданияти милоддан аввалги III–II минг йилликларда шакллана бошлаган. Зарафшон воҳасидаги Замонбобо қадимий манзилгоҳидан буғдой ва арпа донлари, тошдан ясалган дон янчгичлар ҳамда ўроқ парчалари топилган. ЮНЕСКО материалларида Замонбобо маданияти милоддан аввалги III минг йиллик охири — II минг йиллик бошларига тегишли экани қайд этилган. Демак, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида буғдойчилик тарихи камида 4 минг йилдан зиёд даврга бориб тақалади.Қадимги деҳқонлар буғдойни етиштирган, ўроқ билан ўриб, тошдан ясалган қурилмаларда донни майдалаган.ПАХТА: БУҒДОЙДАН
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
20 Sept, 00:03
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
