gram news
Abdulloh Nishonov (Fermerga madad) channel avatar

Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

@fermerga_madad

Саволларингизга амалиётчи Нишонов Абдуллоҳ жавоб беради. ⚖️ Ер | Кадастр | Уй-жой |Қурилиш| масалалари бўйича эксперт-адвокат. Мурожаат учун: @a_nishonov

ProjectsUZLaw

3,310subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    21 Sept, 16:07

    Ер фонди тоифасини ўзгартириш шунчаки кадастр томонидан амалга оширилмайдиЎзбекистон Республикасинин Ер кодексининг 9-моддаси 7-қисмига кўра, суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошка тоифасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади, суғориладиган ерларни кишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.👉 @fermerga_madad
    Image from a post by Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)Image from a post by Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    20 Sept, 15:13

    Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари реализацияси учун 0% ҚҚС фақат ишлаб чиқарувчиларга.Маълумки, 2026 йил 1 январдан бошлаб, Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи 0% ставкада бўлади.Қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар кимлар?Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади:- ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса;- ўзи ишлаб чиқарган товарларни сотишдан даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса.Шу икки шартга мос келадиган юридик шахслар рўйхатга киритилган қишлоқ хўжалик товарларини сотганда ҚҚСни 0% ҳисоблайдилар.Бундан ташқари, ўзи
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    12 Sept, 11:50edited

    ⚡️Қишлоқ хўжалиги тоифасидаги ери бор фуқароларга жиддий огоҳлантиришПрезидент фармонига кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер эгаларига ва фойдаланувчиларига ўзининг ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини 2027 йил 1 январга қадар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилмоқда.Бу нима дегани 2021 йилгача туман ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар исталган шаклда: доимий фойдаланиш, вақтинча фойдаланиш, ижара шаклида бериб юборилган. Энди мазкур шаклда берилган барча ерлар ижара шаклига ўтказилади. Ҳужжат ҳоким қарорига ва кадастр ҳужжатларига қараб қўйинг ижарадан бошқа шаклда бўлса, ҳаракатни бошлаш керак.Агар домий фойдаланиш ижарага ўтказилса ижара муддати қандай бўлади?Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилган
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    4 Sept, 07:38

    Бугун Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг кассация инстанциясида жуда қизиқ ва ўзига хос сервитут билан боғлиқ ишимиз суднинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг кассация инстанциясида сервитут (ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш) ҳуқуқини белгилаш билан боғлиқ ниҳоятда қизиқарли ва муҳим ишимиз кўриб чиқилмоқда.Дастлабки эшитувлардан сўнг, судьялар мазкур низоли ҳудуднинг реал ҳолатини холисона баҳолаш мақсадида сайёр суд мажлиси ташкил etib, ер участкасини бевосита жойига чиққан ҳолда синчиклаб ўрганишди.Ушбу ишнинг энг диққатга сазовор ва юридик жиҳатдан мунозарали жиҳати — даъвогарларнинг судга мурожаат қилишдан олдин сервитут белгилаш бўйича қонунда белгиланган мажбурий тартибга риоя қилмаганлигидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 173-моддаси 4-қисми ва Ер кодексининг 30-моддаси
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    3 Sept, 10:53edited

    Судга барибир Тошкент туман кадастр бўлимидан вакил келмади? Лекин ўта кулгили маълумотномаси келди.Адолатсиз қарор ўқилди.Бугун фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бироқ, бугунги жараён одил судловдаги энг куракда турмайдиган ва аянчли воқеалардан бири сифатида муҳрланди.Мажлис раислик этувчи судья Д.Кучкарова томонидан Тошкент тумани кадастр бўлими бошлиғининг устидан кулишдек туюлган, мутлақо ҳуқуқий кучга эга бўлмаган қўл қўйилмаган ва муҳрланмаган маълумотномасини иш иштирокчиларига кўрсатиши билан бошланди.Процессуал қонунчиликни қўпол равишда бузиб, бундай яроқсиз қоғоз парчасини асосий ҳужжат сифатида тақдим этган судга: “Қани бунинг имзоси, қани тасдиқланган иловалари?” деб эътироз билдирганимизда, судья бор-йўғи: “Кадастр идораси менга шуни берди” деган мужмал жавоб билан чекланди.Давлат органининг судни ва қонунни
    2,27011Open in Telegram
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    1 Sept, 13:49edited

    Зангиота туманлараро фуқаролик судида 27 август санасига тайинланган суд мажлисимиз эртага соат 11:50 да давом этади.Куни кеча ушбу низо доирасида Тошкент туман кадастр бўлимини ишга жалб этиш борасида юзага келаётган ғалати ҳолатлар ва суднинг мазкур масалани пайсалга солаётгани юзасидан ўз муносабатимизни билдирган эдик.Эртанги мажлис кўп нарсага ойдинлик киритади, суд ниҳоят кадастр идорасини жараёнга жалб қилиб, ҳақиқий ҳолатни аниқлай оладими ёки бино-иншоотга нисбатан мулк ҳуқуқининг мавжудлиги ёхуд йўқлигига ҳуқуқий баҳо бермасдан туриб қарор қабул қилиш йўлидан борадими?Кузатамиз.👉 @fermerga_madad
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    28 Aug, 13:03edited

    ❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-175-сон фармони👉 @fermerga_madad
    3,210file2Open in Telegram
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    28 Aug, 12:10

    ❗️ Кичик тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай текширишга 3 йилга мораторий эълон қилинди“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–175-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.⏳ Фармонга кўра, кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон қилиниши белгиланди (бундан жиноят иши доирасида, инсон соғлиғига таъсирини ўрганиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, фуқаролар мурожаатлари, ҚҚСни қоплаш (қайтариш) ва тадбиркорлик субъекти тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар мустасно).✅ Мораторий амал қилиш даврида:🔹 кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ноқонуний ҳисобланади ва ушбу ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади;🔹 Ўзбекистон Республикаси
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    27 Aug, 13:07

    Суви йўқ ер нега ҳужжатда суғориладиган ер бўлиб турибди?Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг суғориладиган ва суғорилмайдиган тоифаларга ажратилиши оддий кадастр белгиси эмас. Бу ердан қандай фойдаланиш мумкинлиги, солиқ ва ижара муносабатлари, қурилиш имконияти ҳамда ернинг ҳуқуқий мақомини белгилайдиган муҳим ҳуқуқий масаладир. Шунинг учун амалиётда суви келмайдиган, ирригация тизими мавжуд бўлмаган ёки йиллар давомида амалда суғорилмаган ернинг ҳужжатларда ҳамон «суғориладиган ер» сифатида қолиши жиддий муаммога айланмоқда.Амалдаги Ер кодексининг 44-моддасига кўра, суғориладиган ер деганда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли, сув ресурслари мавжуд манба билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ер тушунилади. Яъни ерни фақат кадастрда «суғориладиган» деб ёзиб қўйиш уни автоматик равишда суғориладиган ерга айлантирмайди — қонуннинг ўзи
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    26 Aug, 10:21edited

    Ҳурматли фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари!Ушбу сўровнома Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида кимёвий ва биологик воситалардан фойдаланиш ҳолатини, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликларининг мазкур воситаларга оид билим, муносабат ва амалий тажрибасини ўрганиш мақсадида ўтказилмоқда.Сўровномадаги иштирокингиз ва қимматли фикр-мулоҳазаларингиз учун миннатдорлик билдирамиз!👉 https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdbQRUmqWBg0QNewyVmqq9cy2tBJLzbquwT_EsCiE_qZEAxeg/viewform?usp=dialog
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    26 Aug, 08:06

    Chorvachilik tarmog‘i moliyaviy qo‘llab-quvvatlanadi2026-yil 1-sentabrdan 2030-yil 1-yanvarga qadar Agrar sohada to‘lovlar agentligi tomonidan Davlat byudjeti hisobidan naslchilik xo‘jaliklariga o‘stirishga qoldirilgan identifikatsiya qilingan urg‘ochi nasldor qoramollarni saqlash xarajatlarining bir qismini qoplashga har bir davr uchun alohida quyidagi miqdorlarda subsidiya ajratilishi belgilangan:➖ birinchi nasldor urg‘ochi buzoq olinganda – 1,5 million so‘m;➖ ikkinchi nasldor urg‘ochi buzoq olinganda – 2 million so‘m;➖ olingan buzoq 12 oylikkacha saqlanganda – 1 million so‘m;➖ olingan buzoq 12 oydan 18 oylikkacha saqlanganda – 1 million so‘m.👉 @fermerga_madad
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    24 Aug, 12:31

    Тадбиркорларга 200 млн. сўмгача гаровсиз микрокредит бериш бошландиТадбиркорликни ривожлантириш компанияси банклар орқали тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар бермоқда.Бунда кредит таваккалчилигининг бир қисмини давлат компанияси ўз зиммасига олади. Натижада гаров мулки бўлмаган тадбиркорлар ҳам банклардан молиявий маблағ олиш имкониятига эга бўлади.Агробанк, Микрокредитбанк ва БРБ ушбу турдаги кредитларни ажратишда фаол бўлмоқда.👉 @fermerga_madad
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    20 Aug, 12:19

    СУД ИДОРАСИ ЗАИФМИ ЁКИ КАДАСТР ҚОНУНДАН УСТУН?(Зангиота туманлараро судидаги пайсаллашликлар ва тизимли масъулиятсизлик хусусида адвокат мулоҳазаси)Бугунги кунда фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди иш юритувида ўта муҳим ва долзарб низо — фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари доирасида ноқонуний қурилмаларни мажбурий буздириш ва ер майдонини бўшатиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилмоқда.Бироқ, ушбу иш бўйича одил судловнинг амалга оширилиши ва давлат органларининг суд ҳокимиятига бўлган муносабати жиддий ва ҳақли саволларни юзага келтирмоқда. Суд Тошкент тумани кадастр бўлимидан оддийгина маълумотни ололмаяпти ва уларни суд процессига жалб эта олмаяпти.Бу вазиятда табиий савол туғилади, мазкур идора суд иродасидан ҳам устун турадиган кучга эгами ёки суд ҳокимияти шунчалик заифлашиб қолганми?Вазиятнинг ҳуқуқий тафсилотларига эътибор қаратайлик. Зангиота туманлараро судининг
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    20 Aug, 06:07

    Агробанк кредит олган мижозларга кредит таътилидан фойдаланиш мумкинлигини эслатдиАгробанк кредит тўловларини вақтинча амалга оширишга қийналаётган жисмоний шахслар кредит таътилидан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди.Кредит таътили – кредит бўйича асосий қарз тўловларини маълум муддатга кечиктириш имконияти.Ундан: • ҳомиладорлик таътилидаги; • ишсиз қолган; • узоқ муддат даволанаётган; • ногиронлиги белгиланган; • табиий офатлардан зарар кўрган фуқаролар фойдаланиши мумкин.Кредит таътили асосли сабаблар ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда тақдим этилади.Батафсил маълумотни Агробанк филиаллари ёки 78 120 07 75 рақами орқали олиш мумкин.
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    12 Aug, 11:32

    ❗️ Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3921, 2026 йил 11 август).🔰 Ушбу Низом “Soliq-servis” АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.🔎 Ҳудудий бўлимлар томонидан қонунчиликда белгиланган қуйидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли хизматлар бепул амалга оширилади:➖ пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари;➖ янги ташкил этилган фермер хўжаликларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари;➖ бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига 2 йил давомида кўрсатиладиган хизматлар.✅ Ҳудуд
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    11 Aug, 11:32edited

    Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги солиқ имтиёзлариҚҚС Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатига киритилган товарларни реализация қилишдан олинган айланмага 0% ставкада ҚҚС солинади.👉 Солиқ кодекси 264-модда Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига (пахта ва ғалладан ташқари) ҚҚС тезлаштирилган тартибда – 3 кун ичида қайтарилади. 👉 Солиқ кодекси 274-моддаФойда солиғи Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳамда балиқчилик хўжалиги корхоналари фойда солиғини 0% ставкада тўлайди. 👉 Солиқ кодекси 337-модда 👉 Солиқ кодексида белгиланган мезонларЖШОДС Қуйидаги даромадлар солиққа тортилмайди: 🔹пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган солиқ тўловчиларнинг ушбу ишларни бажаришдан олган даромадлари; 🔹уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    6 Aug, 12:25

    ❗️ Чорвачилик соҳасида субсидиялар ажратилади“Чорвачилик тармоғи лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–293-сон, 05.08.2026 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январга қадар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга ҳар бир давр учун алоҳида қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:➖ биринчи наслдор урғочи бузоқ олинганда – 1,5 млн сўм; ➖ иккинчи наслдор урғочи бузоқ олинганда – 2 млн сўм; ➖ олинган бузоқ 12 ойликкача сақланганда – 1 млн сўм; ➖ олинган бузоқ 12 ойдан 18 ойликкача сақланганда – 1 млн сўм.🏛 Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги муассислигида қуйидаги вазифаларни амалга оширадиган сервис корхонаси
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    5 Aug, 12:08edited

    Президент Шавкат Мирзиёев чорвачилик ва паррандачилик тармоқларини ривожлантириш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди.👉 @fermerga_madad
    Image from a post by Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)Image from a post by Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    5 Aug, 11:58edited

    Ернинг қайта ижра шартномасига ҳоким қўл қўймаяпти нима қилишим лозим? Ҳокимни ҳуқуқи борми?Мурожаат матни: Фермер хужалигини ижарасини нотариус оркалиОлди сотди килдик. Сотиб олдим. Хоким кайта ер ижара шартномасига имзо ва печат босмай турибди. Налог карзингни Тула деб. Хоким кайси Холларда ижара шартнома килмайди. Килган Иши тугримиҚонун талаби бўйича ҳокимят билан қайта шартнома тузиш шарт эмас!Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24⁵-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3³-иловаси 10–13-бандларига мувофиқ, ер участкасини қайта ижарага беришда ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нотариал тартибда тасдиқланган битим асосида бошқа шахсга ўтказилади. Ушбу битим нотариал тасдиқлангач, қайта ижарага олувчининг ҳуқуқи Давлат кадастрлари палатаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади, давлат рўйхатидан ўтказилганидан
  • Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

    4 Aug, 08:51

    Ижара ҳуқуқи сотилганда янги ернинг ижарачиси ҳокимлик билан қайта ер ижара шартномаси тузиши шартми?Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ер ислоҳотлари доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) механизми қонунан жорий этилди. Амалиётда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (ҳокимликлар) томонидан шаклланган эскича бюрократик ёндашувлар ҳанузгача сақланиб қолмоқда.Хусусан, ер ижара ҳуқуқи нотариал тартибда бошқа шахсга ўтказилиб, давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ҳам туман ҳокимликлари янги ижарачидан қайтадан ер ижара шартномаси тузишни ёки шартномага ҳокимнинг имзо ва муҳрини бостиришни талаб қилиш ҳолатлари теш-теш учраб турибди. Ҳокимликларнинг ушбу талаби қанчалик қонуний ва тизимдаги бундай бюрократик тўсиқларнинг манбаи қаерда?Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси