Latest posts

Mr Freeman
17 Feb, 14:26edited
ЕЧЛда энг тезкор футболчилар рейтинги. Ҳусанов биринчи ўринда. Ўзбекистонлик футболчи рейтингда Мбаппе, Экитике ва Ҳоланддан юқорида.
Mr Freeman
17 Feb, 05:02
Бугунги сиёсатда бир амаллаб системага яқин одам бўволсанг бўлди, қандай кадр эканинг муҳиммас – сени ҳеч қачон ишсиз қолдиришмайди. Жазо сифатида бошқа жойга раҳбар қилиб тайинлаб қўяверишади)
Mr Freeman
16 Feb, 16:41
Ютуб блокланди, Мета экстремист, Телеграм тезлиги ҳам максимал сусайтирилди. Путин ёшлигини шу даражада қаттиқ қўмсаган эканки, СССР давридагидек телевидениени яна асосий маълумот манбасига олиб чиқди. Энди Шимолий Россияда одамлар эрталабдан кечгача ОРТ телеканалини кўриб ўтиришяптимуш: “Время”, “КВН”, “Спокойной ночи, малыши” каби кўрсатувлар яна трендда)
Mr Freeman
15 Feb, 16:05
Sega асосчиси Хидэки Сато 77 ёшида оламдан ўтибди. Ёрқин болалик учун акахонга ташаккур билдирамиз❤️
Mr Freeman
13 Feb, 16:10
“Риа новости” хабар беряпти: Россиянинг Пермь шаҳрида “Ҳушёр югуриш”, яъни маст бўлмаганларнинг югуриш марафони иштирокчилар сони етарли бўлмагани сабаб бекор қилинибди. Бу латифа эмас.
Mr Freeman
13 Feb, 07:11
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг китоби чоп этилибди
Mr Freeman
13 Feb, 05:39
Ички ишлар ўз репертуарида
Mr Freeman
12 Feb, 19:27

Mr Freeman
12 Feb, 14:44
Ички ишлар ўз репертуарида
Mr Freeman
11 Feb, 04:55edited
Хусанов Англияда ўрнашиб олгач, анча дадиллашиб қоляпти. Ливерпулга қарши ўйинда берган мана бу пасига қаранглар, рақиб прессингини бузиб, ярим жамоани кесиб ташлайдиган олтинга тенг пас беряпти. Бундан аввалги ўйинда ҳам шунга ўхшаш паси билан Мармушни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб берган эди.
Mr Freeman
10 Feb, 14:39

Mr Freeman
10 Feb, 10:57
Собослаининг голида дарвозабоннинг хатоси катта эди. Сити ўйинчиси Силва бўш нуқтани ёпмоқчи бўлганида, Доннарума унга “қочиб тур” деган ишорани берган. Натижада, Собо айнан ўша зонага зарба йўллади.
Mr Freeman
9 Feb, 05:42
Ўзбек колхозида душанба
Mr Freeman
7 Feb, 15:30
Рус пропагандонларининг аккилаб қолишлари бекоргамасди. Бугунги замонавий урушлар кенг миқёсли киберҳужумлардан бошланади. Тайёргарлик кўравериш керак, шекилли.
Mr Freeman
7 Feb, 12:33
Ўрис нацист раҳбариятида ўтирган одамлар шу даражада тупойки, мавжуд тузумга максимал равишда лоял бўлган мамлакатдаги энг машҳур стендапчидан ўзларига душман ясаб, йўқ жойдан уни мухолифат қаҳрамонига айлантириб қўйишди. Энди Сабуров миллионлаб ёш рус фанатларини Россия ҳукуматига қарши позицияда тарбиялаши мумкин.
Mr Freeman
7 Feb, 08:31
Манчестер Сити январь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказяпти экан. Топинглар-чи, ким ютади)
Mr Freeman
6 Feb, 14:01edited
“Россияда “Урушга қаршимиз” деган шиор учун 7 йилга қамашар экан. Зўрлаш учун эса атиги 5 йил. Шунда мен ўйлаб қолдим: урушга қаршилигимни айтиб, 7 йилга қамалиб кетгандан кўра, урушни қўллайдиган одамни зўрлаб, 5 йилга қамалишим яхшироқмасми? Ўртада перекур қилиш учун яна икки йил вақтим ҳам қолар экан”.Александр Незлобин, рус стендапчи, актер
Mr Freeman
6 Feb, 10:15edited
Сенатнинг сайти ишламай қолибди
Mr Freeman
6 Feb, 07:58
Россия ҳукумати рус стендап соҳасидаги энг машҳур комиклардан бири – қозоғистонлик Нурлан Сабуровга мамлакатга киришни 50 йилга тақиқлаб қўйибди. Бошқа мамлакат фуқароси бўлгани учун енгил қутилибди, яқинда Россияда бир рус стендаперни қилган ҳазили учун 6 йилга қаматишганди. Шимолий Россия. Душанба.
Mr Freeman
3 Feb, 07:20
Ҳеч кимдан сўрамай, кўчаларга автоматик равишда одамни идентификациялаштирадиган камераларни осиб қўйишни оқибати. Бу инсоннинг шахсий ҳуқуқларига дахл солиши етмаганидек, яна барча маълумотларни интернетга сиздириб ҳам ташлашибди.
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
