gram news
Fruit Master channel avatar

Fruit Master

@fruitmaster

ProjectsKK

384subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Fruit Master

    1 May 2023, 14:25

    Яна бир препарат бу таркибида АЦИТОМИПРИД бўлган препарад сепиш. У ҳам барг миналовчиларга яхши таъсир қилади
  • Fruit Master

    1 May 2023, 14:24

    Лекин унутманг, ДЕЦИС бу перетройд ҳисобланади, демак ҳам фойдали ҳам зарарли зараркунандаларни бирдек қиради. Бундай препарат кўпроқ мавсум оҳирида сепилса яхши.
  • Fruit Master

    1 May 2023, 14:21

    Агар сотиб олиб бўлган бўлсангиз ёки складингизда бўлса, у ҳолда ДЕЦИС ни сепинг 0.5% мой билан. ТЕОМЕТОКСАМ кўпроқ бирлар (шираларга) яхши таъсир қилади
  • Fruit Master

    1 May 2023, 14:17

    Сиз бу зараркунанданинг биринчи авлодига кечиккан бўлишингиз мумкин. Чунки Сурхандарё бизнинг энг вететатив ҳудудларимиздан бири. Сизларда яқин кунларда буғдой ўрими бошланади. Деман, ўргамчак кана ҳам ҳаракатга келади ва пайдо бўлишни бошлайди боғингизда. Энди барг миналовчига қарши Делтамитрин ёки Теометаксам таркибли препарат ўрнига, таркимида АБАМЕКТИН бўлган препаратга қўшим 0.5%ли пахта мой сепинг. Агар шу кунларда олма қуртига қарши дори сепишингиз керак бўлса, таркибида АБАМЕКТИН бўлган инсекто-акарацид сепсангиз бўлади 0.5%ли пахта ёғ билан. Бу билан сиз олма қурти, барг миналовчи куя ва пайдо бўлиши кутилаётган ўргамчак канага қарши муддатидан олдин профилактик курашган бўласиз
  • Fruit Master

    1 May 2023, 14:13

  • Fruit Master

    1 May 2023, 14:13

  • Fruit Master

    1 May 2023, 14:13

    Ушбу препаратларни қўлласам бўладими деган саволингизга:
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:58

    Абдусалом ака, касаллик ва зараркунандага қарши бир марта ёки пайдо бўлганда курашилмайди. Аксинча, мунтазам ва тизимли курашилади. Шунда самарали ечим топилади. Агар олма қуртига қарши самарали ва ўз вақтида курашиб борсангиз, барг миналовчи капалакка қариш алоҳида курашишингиз шарт эмас. Саломат бўлинг!
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:55

    forwarded from @fruitmaster

    Назорат чоралариБиологик назоратАксарият ҳолларда ўз душманлари томонидан кўрсатилган қаршилик сабабли мевага етказиши мумкин бўлган зарари сезиларли даражада бўлмайди. Энг муҳим табиий душманлари бу митти паразит арилардир. Агар шу арилар орқали миналовчи капалакларнинг бир авлодининг ривожланиши давомида камида 1/3 личинкалари нобуд бўлса, ҳеч қандай инсектицидлардан (химикатлардан) фойдаланишга зарурият бўлмайди.Кимёвий назоратБу зараркунанданинг тарқалиш (кўпайиш) даражаси фавқулодда юқори бўлган ҳолларда (биринчи авлод босқичи даврида ўртача ҳамма баргларда камида битта капалак (куя) кузатилса, ва паразит арилар (унинг табиий душманлари) 33%дан кам бўлса – бундай ҳолат жуда кам учрайди). Кимёвий препаратларни қўллаш учун учун энг қулай вақт бу зараркунанданинг иккинчи авлоди туҳумдан чиққан ва ҳали барг тўқималари билан озиқланишни бошламаган (барг шираси (соки) билан
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:55

    forwarded from @fruitmaster

    Ҳаёт ДавриБу ҳашорат тўкилган барглар орасида оҳирги личинка босқичидан ғумбак ичида қишлайди (турига қараб). Жуфтлашишдан сўнг урғочи капалаклар меваларнинг гуллаш давридан бир оз олдин ёки гуллаш даврида туҳум қўяди. Баъзи турлари баргларнинг устки қисмига, бошқача турлари эса баргларнинг остки қисмларига тухум қўядилар. Битта урғочи капалар ўртача 10-20 тагача туҳум қўяди. Тўқима билан озиқланувчи авлоди якунига етгач, зараркунанда барглар орасига жойлашиб ғумбак ҳосил қилади. Битта авлоднинг ривожланиши учун 1-2 ой вақт кетади. Мавсум давомида йилига 3-4 та авлодга кўпайиши мумкин.Яшаш ва озиқланиш маконлариБу зараркунанда нок, олҳўри, гилос ва бошқа турдаги мева дарахтлар шираси (соки) билан озиқланиб кун кечиради.ЗарарлариЮқори даражада тарқалган (кўпайган) ҳолларда бу ҳашоратдан етадиган зарар, барглардаги фотосинтез жараёнинг издан чиқиши, ҳосилдорликнинг тушиб кетиши
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:55

    forwarded from @fruitmaster

    Ёши катта капалаклари жудаям митти бўлиб кўз билан илғаш анча мушкул. Биринчи босқич личинкаларида оёқлари бўлмайди, узунлиги 1-2 мм, оч рангда, танасининг бош томони найза учи шаклида. Ўсимлик шираси (суюқлиги) билан озиқланувчи авлоди бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин. Кейинги авлов личинкалари эса (одатда 4-чи ва 5-чи авлод) “тўқима билан озиқланувчи” деб аталадилар, бунга сабаб, улар барг тўқималари билан озиқланадилар. Улар 3-4 мм узунликда, оёқлари бор, цилиндр шаклда бўлади. Ранглари сариқ ёки қаймоқ ранг бўлиши мумкин.
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:55

    forwarded from @fruitmaster

    Бу "Барг миналовчи куя" ёки "Верхнесторонняя минирующая моль" ёки (Phyllonorycter spp.) сабабли юзага келган зарарланиш.
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:55

    Сизда ҳалиям бу муаммо ечим топмадими, ҳар йили боғингизда кузатамиз. Демак сиз олдин берган маслаҳатларимизни ўз вақтида бажармаяпсиз. Сизга олдинги берган ечимимизни қайт жўнатяпман қуйида:
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:53

    Ва алайкум ассалом Абдусалом ака. Биздан Сурхандарё, Сариосиёга саломлар.
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:53

    Ассалому алайкум. Умиджон. Яхшимисиз Буни нима килиш керак ?? Кечикмасдан ишлов берайлик ....
  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:53

  • Fruit Master

    1 May 2023, 13:53

  • Fruit Master

    2 Aug 2022, 09:17

    Одатда бу ҳол кузатилса, курашиш албатта зарур, лекин кеч бўлган бўлади. Бу ҳолат кузатилганда, каналарни кучли кузатиш жуда қийин. Асосан, мавсум бошидан бошлаб тизимли курашиб, бу ҳолга етиб келмасликка ҳаракат қилиш керак.
  • Fruit Master

    2 Aug 2022, 09:09

    Яна бир қўшимча, ўргамчак каналарга қарш қўлланилаётган препаратларга яна мой қўшиб қўллаш (100 литр эритмага 0.5-1кг пахта ёғ) кураш самарадорлигини оширади
  • Fruit Master

    2 Aug 2022, 09:05

    forwarded from @fruitmaster

    Ўзбекистонга ҳар йили турли пепаратлар кириб келади, уларнинг барчасини кузатиб боришга бизнинг имконимиз йўқ. Янги препаратлар кириб келган бўлиши мумкин, лекин уларнинг таъсир этувчи моддасига қараб юқорида келтирилган таблицага ўзингиз жойлашингиз мумкин.