Latest posts

Geointriga.uz
25 Sept, 15:20
🇹🇷 Туркияда 3400 йиллик тинчлик шартномасининг парчаси топилдиАрхеологлар қадимги Хаттуша шаҳри — Хеттлар подшолигининг ҳозирги Туркия ҳудудидаги пойтахтида Кадеш тинчлик шартномасига оид миххат ёзувлари туширилган сопол лавҳа парчасини топишди.Шартнома милоддан аввалги тахминан 1269 йилда Миср фиръавни Рамсес II ва хеттлар подшоси Хаттусили III ўртасида, икки давлат ўртасидаги урушдан сўнг тузилган.Келишув тинчлик, ўзаро ҳужум қилмаслик, бир-бирига ёрдам бериш ва қочқинларни қайтаришни назарда тутган. У тарихдаги энг қадимги маълум ёзма тинчлик шартномаларидан бири ҳисобланади.Топилган парчада бир мамлакатдан бошқасига қочиб ўтган одамларга оид қоидалар баён этилган. Археологлар лавҳанинг бошқа қисмларини ҳам топишга умид қилмоқда.@Geointriga_uz


Geointriga.uz
25 Sept, 14:43
🇺🇸🇨🇺 АҚШ Куба атрофида эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда, — CBS NewsАҚШ армияси резерви Куба учун масъул бўлган Жанубий қўмондонликка яқин тўрт ой ичида полиция кучлари, тиббий ходимлар ва бошқа ёрдамчи бўлинмаларни юбориш имкониятини ўрганмоқда.Улар орасида логистикани мувофиқлаштиришга ихтисослашган таъминот батальони ҳамда муҳандислик батальони бор.Маълумотларга кўра, ушбу бўлинмалар 90–120 кун ичида керак бўлиши мумкин. Қўмондонликларга 25 сентябрга қадар бу ҳақда маълумотни армия резерви штабига тақдим этиш топширилган.@Geointriga_uz


Geointriga.uz
25 Sept, 14:00
🇬🇷 Эгей денгизида Грецияга тегишли паромда ёнғин чиқди — SkaiКема бортида 28 нафар экипаж аъзоси ва 29 нафардан ортиқ йўловчи бўлган. Барча одамлар эвакуация қилинган, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Паромнинг юкхона қисмида енгил ва юк автомобиллари қолган. Ёнғиннинг сабаблари ва автомобилларга етказилган зарар ҳозирча маълум эмас.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
25 Sept, 11:50edited
🇷🇺🇱🇹 RIA Novosti Литвага «қисқа уруш» ва ядровий зарбалар билан таҳдид қилинган мақолани ўчириб ташладиРоссия давлат ахборот агентлиги RIA Novosti Литва билан эҳтимолий уруш ва унда ядровий қурол қўлланиши мумкинлиги ҳақидаги мақолани эълон қилиб, бир неча соатдан сўнг ўчириб ташлади.«Россияни яна бир махсус ҳарбий операция кутиб турибди. У жуда қисқа бўлади» деб номланган мақолада муаллиф Александр Носович Россиянинг Литвага ракета зарбалари бериши мумкин бўлган сценарийларни муҳокама қилган. Унинг ёзишича, Болтиқбўйидаги эҳтимолий можаро география сабабли тез якунланиши мумкин, Россия эса қуруқликдаги қўшинлар ўрнига ядровий каллак билан жиҳозланган ракеталардан фойдаланиши эҳтимолдан холи эмас. RIA Novosti мақолани бир неча соатдан кейин олиб ташлади ва кейинчалик у агентликнинг таҳририй позицияси, таҳрир сиёсати ёки Россия давлат сиёсатини акс эттирмаслигини билдирди.@Geointriga_uz


Geointriga.uz
25 Sept, 11:37
🇰🇵 22 сентябрь куни КХДР Ракета бошқармаси ва Иккинчи иқтисодий комиссияси жамоалари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди.Учрашувни Ким Чен Ин томоша қилди. У мудофаа соҳаси олимлари, техниклари ва саноат ходимларига мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.Учрашувда «Хвасон» жамоаси «Понхва»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
25 Sept, 11:28
🇦🇷🇺🇸🇮🇱 Милей Трамп ва Нетаньяҳуни «замонавий инсониятнинг икки буюк қаҳрамони» деб атадиАргентина президенти Хавьер Милей АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан муносабатлари ҳамда уларнинг жаҳон сиёсатидаги ўрни ҳақида фикр билдирди. «Трамп ва Нетаньяҳу мени уларнинг дўстлари ва ҳамкорлари доирасига кириш имконияти билан тақдирлаганидан миннатдорман. Улар замонавий инсониятнинг икки буюк қаҳрамонидир», — деди Милей.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
25 Sept, 11:17
🇺🇸🇺🇿 АҚШ давлат котиби Марко Рубио октябрь ўрталарида Самарқандга келади.У билан бирга 100 дан ортиқ Америка компаниялари раҳбарлари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.Рубио Самарқандда Рубио Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан C5+1 форматида учрашув ўтказади.@Geointriga_uz


Geointriga.uz
25 Sept, 10:40
🇪🇪 Эстониялик ёшларга қизиқ савол берилди: «Агар дунё харитасидан битта давлатни ўчириш имконияти берилса, қайси давлатни танлардингиз?»Эстониялик ёшлар: Россия.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
22 Sept, 17:18
🇾🇪 Ҳусийлар Муха портида: кўчаларда АҚШ ва Исроилга қарши шиорлар янградиШаҳарга кирган Ҳусийлар тарафдорлари кўчаларда «Америкага ўлим, Исроилга ўлим, яҳудийларга лаънат» мазмунидаги анъанавий шиорларни айтган. Бу шиор Ҳусийлар ҳаракатининг расмий сиёсий шиорларидан бири ҳисобланади.Муханинг қўлга олиниши Ҳусийларга Яманнинг Қизил денгиз соҳилидаги мавқеини кучайтириш имконини берди. Шаҳар Боб-ал-Мандеб бўғозига яқин жойлашган бўлиб, бу ҳудуд Қизил денгиздаги халқаро денгиз қатнови учун стратегик аҳамиятга эга.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
22 Sept, 16:59
🇪🇪🇷🇺 Эстония мудофаа вазири Мартин Ҳерем: «Эстония Россия билан якка ўзи курашишга қодир. Биз Россия инфратузилмасини йўқ қиламиз.Эстония мудофаа вазири Мартин Ҳерем маҳаллий Фанлар академиясида нутқ сўзлаб, бир қатор кескин баёнотлар берди:«Эстония Россия билан якка ўзи курашишга қодир. Биз Россия инфратузилмасини йўқ қиламиз.» «Эстония армияси Россияга қарши туришга қодир. Агар сиз чегарадан ўтсангиз, биз барчангизни ўлдирамиз. Россия кўплаб мустақил давлатларга парчаланиб кетиши керак.» «Бугун Украинада содир бўлаётганидек, бизга 50 ёки 100 километр масофадан таъсир ўтказишга ҳаракат қилган ҳар бир кишини йўқ қиламиз! Биз уларни Раквере ёки Нарвада эмас, балки Ивангород, Печори ёки бошқа жойда йўқ қиламиз», деб эълон қилди Ҳерем.@Geointriga_uz


Geointriga.uz
22 Sept, 16:44
🇬🇱🇺🇸 Нильсен: Гренландия АҚШ ва Ғарб иттифоқининг бир қисми бўлиб қоладиГренландия бош вазири Йенс-Фредерик Нильсен имзоланган келишув Гренландиянинг қайси томонда эканлиги ҳақидаги «бугунги ва келажакдаги ҳар қандай шубҳани» бартараф этиши кераклигини билдирди.«Биз АҚШнинг ишончли дўсти бўлганмиз, ҳозир ҳам шундаймиз ва келажакда ҳам шундай бўлиб қоламиз. Сизнинг хавфсизлигингиз — бизнинг хавфсизлигимиз, бизнинг хавфсизлигимиз эса — сизнинг хавфсизлигингиз», — деди Нильсен.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
22 Sept, 16:42
🇩🇰🇺🇸🇬🇱 Дания бош вазири Фредериксен(Трампнинг чап қўл томонида ўтирган аёл):Гренландия мудофааси бўйича АҚШ билан келишув узоқ муддат амал қилиши мумкинФредериксен АҚШни «ҳар доим сўзида турган ва ишониш мумкин бўлган иттифоқчи» деб атади. Унинг таъкидлашича, Копенгаген Вашингтон ва Гренландия билан биргаликда Гренландия мудофааси бўйича янада кенг қамровли келишув имзоламоқда.Фредериксеннинг айтишича, келишув АҚШ, Гренландия, Дания, NATO ва Европа манфаатларига мос келади. Унинг таъкидлашича, келишув АҚШнинг Гренландия хавфсизлиги ва мудофаасига қўшган тарихий ҳамда ҳозирги ҳиссасини эътироф этади.«Биз рақибларга Гренландия устидан қандайдир назорат ўрнатишга йўл қўйилмаслигини таъминлаймиз», — деди Дания бош вазири.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
22 Sept, 16:40
🇺🇸🇩🇰🇬🇱 Трамп Дания ва Гренландия раҳбарлари билан Гренландия бўйича келишув имзолади@Geointriga_uz
Geointriga.uz
22 Sept, 16:36

Geointriga.uz
22 Sept, 16:13
🇨🇳 Хитойлик она уй вазифасини бажардим деб ёлғон айтган ўғлини полицияга олиб бордиХитойда бир аёл ўғли уй вазифасини бажаргани ҳақида ёлғон гапирганини ўқитувчисидан билиб қолгач, уни полиция бўлимига олиб борди. У ерда бола уй вазифасини полиция ходимлари назорати остида бажарди. Қизиғи, уйда одатда бир кун вақт кетадиган топшириқни мактаб ўқувчиси полициячилар назоратида бир соатдан сал кўпроқ вақтда тугатди.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
22 Sept, 15:55
🇺🇸 Нью-Йоркда «ақлли» ҳожатхоналарда 10 дақиқалик лимит ўрнатилдиНью-Йорк шаҳри жамоат ҳожатхоналари танқислигини камайтириш учун $4 миллионлик пилот лойиҳа доирасида 17 та замонавий модулли ҳожатхона ўрнатмоқда. Улардан SMS, QR-код, махсус илова ёки tap-карта орқали фойдаланиш мумкин. Ҳожатхоналар бепул, ҳар куни 07:00 дан 22:00 гача ишлайди.Ичкарига кирилгандан сўнг 10 дақиқалик таймер ишга тушади: 5-дақиқада тизим вақтнинг ярми ўтганини эслатади, 8-дақиқада якунланиш яқинлашгани ҳақида огоҳлантиради, 10-дақиқада эса чироқлар ёнади ва эшик очилиши ҳақида хабар берилади. Тизимдаги бу механизм, шаҳар ва Throne Labs маълумотига кўра, санитариядан ташқари фавқулодда ҳолатларда одамга тезроқ ёрдам кўрсатиш имконини ҳам оширади.@Geointriga_uz


Geointriga.uz
22 Sept, 15:51
🇹🇷 Bayraktar TB3 илк бор сувости кемаларига қарши янги имкониятини намойиш қилдиТуркиянинг Bayraktar TB3 учувчисиз аппарати Denizkurdu-I/2026 ҳарбий машғулотлари давомида сувости кемаларига қарши курашишга мўлжалланган янги имкониятини намойиш қилди. TCG ANADOLU кемасидан учирилган TB3 Baykar SAS POD тизими ёрдамида иккита sonobuoy — сув остидаги товушларни аниқлашга хизмат қилувчи махсус буйкани жойлаштирди. Дрон бир вақтнинг ўзида денгиз патруль самолёти билан ҳамкорлик қилди. Машғулот давомида TB3 ўзининг sonobuoy’лари ва патруль самолёти томонидан жойлаштирилган қурилмалардан келган маълумотларни қайта ишлаб, сув остидаги вазият ҳақида реал вақт режимида маълумот тақдим этди.Бу TB3’нинг вазифалари оддий зарба бериш ёки разведка билан чекланмаслигини, уни денгиздаги сувости кемаларини аниқлаш тизимининг бир қисмига айлантириш имконияти борлигини кўрсатади.@Geointriga_uz
Geointriga.uz
22 Sept, 15:37
Қизиғи, Трампнинг қизи Иванка Трамп 2009 йилда яҳудийликни қабул қилган. У яҳудий оиласидан бўлган Жаред Кушнерга турмушга чиқишидан олдин динни қабул қилган ва ҳозир ортодоксал яҳудийлик анъаналарига амал қилади. ‼️@Geointriga_uz


Geointriga.uz
22 Sept, 15:35
🇺🇸 Трамп:Христианлар бутун дунё бўйлаб таъқиб қилинмоқда. Бунга ишониш ҳам қийин.Мен буни айтишни ҳеч ўйламаган эдим, лекин бу анчадан бери содир бўлиб келмоқда.@Geointriga_uz


Geointriga.uz
22 Sept, 15:27
🇺🇸 Трамп: Ким сунъий интеллектда ғалаба қозонса — буни ёдда тутишингиз керак — ва энди мен айтаманки, ким СИда ғалаба қозонса, ким суперинтеллектда ғалаба қозонса, ўша ғалаба қозонади.Бу ғалаба қозонган гуруҳ.Ва биз ҳозир Хитойдан ва бошқалардан анча олдиндамиз. Биз буни шундай давом эттирамиз. Биз буни жуда, жуда тўғри ва жуда кучли сақлаймиз.Мен саноат инқилобидан каттароқ бўладиган нарсанинг ўсишини бостирмоқчи эмасман.Кўпчилик саноат инқилобидан ёки интернетнинг ўзидан ҳам каттароқ дейишади. Ва биз жуда эҳтиёт бўламиз.@Geointriga_uz
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
