gram news
Геосиёсат | Politics channel avatar

Геосиёсат | Politics

@geopolitico

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал! Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда! Реклама: @manager2_robot

ProjectsKKPolitics

26,900subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Геосиёсат | Politics

    26 Sept, 12:00

    🇵🇰❗️ Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида портлаш содир бўлди — Reuters агентлиги, тезкор хизматларга мурожаат қилиб хабар берди.11 киши ҳалок бўлди ва 30 киши жароҳат олди.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    26 Sept, 11:10

    🇾🇪 Яман расмий ҳукумати мамлакатда сафарбарлик зарурияти ҳақида гапирдиЯман Президентлик кенгаши раиси Рашод ал-Алимий ҳусийлар билан можаро кучайиши фонида аҳолини мамлакат мудофаасига ҳисса қўшиш ва ҳукумат қўшинлари сафини тўлдиришга чақирди.“Мен буюк халқимиз фарзандларини умуммиллий сафарбарликка, Қуролли кучлар ҳамда хавфсизлик кучлари атрофида бирлашишга чақираман”, — деди у.Монархияга қарши инқилоб йиллигига бағишланган нутқида ал-Алимий ҳусийлар сафида жанг қилган, аммо улардан воз кечишга қарор қилганларга қонуний ҳокимият томонига ўтиш имконияти берилишини маълум қилди.Унинг айтишича, террорчи гуруҳлар билан алоқани узиб, улар сафида жанг қилиш ёки манфаатлари йўлида фаолият юритишни тўхтатганларга кейинроқ эълон қилинадиган умумий афв татбиқ этилади.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    26 Sept, 07:28

    🇺🇸 Пентагон Эрон билан уруш давомида ярадор бўлган америкалик ҳарбийлар сонини бирданига 37 нафарга ошириб, уларнинг умумий сонини 861 нафарга етказди — деб ёзади The Washington Post.Янгиланган статистикага 29 нафар денгизчи ва 8 нафар денгиз пиёдаси қўшилган. АҚШ Мудофаа вазирлиги улар қачон ва қандай шароитда яраланганига аниқлик киритмади.АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари маълум қилишича, 29 нафар денгизчининг барчаси аллақачон хизматга қайтган.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    26 Sept, 06:22

    🇸🇦🇺🇸 Америка махсус хизматлари Саудия Арабистони ўз ядровий қуролини яратиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин, деб ҳисобламоқда.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    26 Sept, 03:59

    🇮🇷 Эрон президенти: Теҳрон Исломободда эришилган келишувларга қайтиш ва зиммасига олган мажбуриятларга риоя қилиш зарур, деган фикрга қўшилади.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    26 Sept, 02:26

    🇺🇸🇺🇦 Украинага 307 миллион долларлик янги Америка ҳарбий ёрдами пакети доирасида қурол-яроғ ва эҳтиёт қисмлар етказиб берилади, бироқ Patriot зенит ракета тизимлари учун ракеталар берилмайди.АҚШнинг ўзи ҳам Эрон билан уруш туфайли ушбу ракеталар танқислигига дуч келмоқда.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    25 Sept, 17:16

    🇺🇸🇮🇷 Эрон АҚШ Теҳроннинг Ҳурмуз бўғозида кема қатновини тиклаш бўйича таклифини қабул қилган тақдирда ҳам, ядровий дастури масаласида ҳеч қандай ён беришга бормайди.Эрон томонидан илгари сурилган шартлар бажарилмагунча, Ҳурмуз бўғози ёпиқ қолади.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    25 Sept, 14:37

    🇺🇸🇨🇳 АҚШнинг Хитойдаги элчиси CNBC телеканалига берган интервьюсида:«Трамп Хитойнинг Эронга кўрсатаётган ҳар қандай ёрдами қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат эканини аниқ маълум қилди».👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 15:50

    🇺🇸🇩🇰🇬🇱 Трамп Дания ва Гренландия бош вазирлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросимидаДания бош вазири Метте Фредериксен:"Келишув орол устидан Дания Қироллигининг суверенитетини ҳамда Гренландия халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олади."👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 14:41

    🇺🇸🇺🇳🇮🇷⚡ Трамп БМТда яна бир бор Эронни АҚШ билан "битим" тузишга чақирди.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 14:12

    🇨🇮 Кот-д’Ивуардаги парадда ҳарбий техника ва қурол-яроғлар намойиш этилди.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 13:59

    🇺🇳 БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Бош Ассамблеясида:"Исроилнинг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги ҳаракатлари этник тозалаш чегарасида турибди."👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 10:59

    🇺🇸🇬🇱 Reuters: АҚШ Гренландияда хавфсизлик соҳасидаги янги ҳамкорлик келишуви доирасида иккита янги ҳарбий объект очишни режалаштирмоқда.Совуқ уруш даврида қурилган объектлардан бири Гренландия жанубида қайта ишга туширилади. Иккинчи объект эса оролнинг шарқий соҳилида, ҳозирда чана итларидан фойдаланадиган Дания разведка бўлинмаси жойлашган ҳудудда ташкил этилади.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 09:45

    🇺🇸⛔️ Йирик телеканаллар — ABC, CBS, Fox News ва NBC Трамп тадбирларини биргаликда ёритишни тўхтатишга келишиб олди.👉 @GeoPolitico
    Image from a post by Геосиёсат | PoliticsImage from a post by Геосиёсат | Politics
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 08:30

    🇺🇳🇺🇸 ❗️ БМТ Тинч океанида гиёҳвандлик картеллари билан боғлиқ экани тахмин қилинган қайиқларга АҚШ томонидан берилган зарбаларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ва инсониятга қарши жиноятлар деб баҳолади.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 06:54

    🇺🇸🇩🇰🇬🇱 АҚШ Гренландиядаги “Совуқ уруш” давридаги ҳарбий базасини қайта ишга туширмоқчиReuters'нинг хабар беришича, АҚШ Дания билан янги келишув доирасида Гренландия жанубида жойлашган, “Совуқ уруш” даврида фойдаланилган Blue West One ҳарбий базасини қайта ишга туширишни режалаштирмоқда.Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари оролнинг шарқий соҳилидаги Mestersvig базасига кириш имкониятини қўлга киритишни режалаштирмоқда. Ҳозирда ундан Даниянинг итлар қўшилган чаналарда патрул хизмати фойдаланади.Келишувнинг якуний шартлари 22 сентябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Дания бош вазири Метте Фредериксен иштирокида ҳужжат имзоланганда тасдиқланиши режалаштирилган.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    22 Sept, 06:05

    🇷🇺🇺🇦 Путиннинг рўпарасида ўтириш ҳаётимдаги энг расво кун бўлади. Лекин тинчлик учун мен буни қиламан - Зеленский.👉 @GeoPolitico
    Image from a post by Геосиёсат | PoliticsImage from a post by Геосиёсат | Politics
  • Геосиёсат | Politics

    21 Sept, 15:32

    🇺🇸🇨🇳 АҚШ ва Хитой сунъий интеллект таҳдидлари ҳақида огоҳлантиришнинг янги миллий тизимини яратишни муҳокама қилмоқда.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    21 Sept, 12:52

    🇸🇦❗️The Wall Street Journal: Саудия Арабистонидаги "Шарқ-Ғарб" нефть қувурига учувчисиз аппаратлар ҳужумлари ва Эрон фаоллигининг кучайиши йирик нефть танкерлари танқислигига олиб келди.Бунинг натижасида Ҳурмуз бўғозида танкерни бир суткага ижарага олиш нархи рекорд даражага — ҳар бир кема учун 1 миллион долларга етди.👉 @GeoPolitico
  • Геосиёсат | Politics

    21 Sept, 11:01

    🇷🇺🇺🇸🇺🇦❗️Трампнинг Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолаши Россия ва АҚШ муносабатларини жонлантиришга ва Украина муаммосини ҳал қилишни илгари суришга хизмат қилмайди — Песков👉 @GeoPolitico
    Image from a post by Геосиёсат | PoliticsImage from a post by Геосиёсат | Politics