Latest posts

hadis.islom.uz
23 Sept, 23:27
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
23 Sept, 14:14
📚 @hadisislomuz
hadis.islom.uz
22 Sept, 23:07
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
22 Sept, 16:42edited
ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИИбн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайил қилинг», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат боғлари нимадир?» дейишди. «Илм мажлислари», дедилар». Тобароний ривоят қилган.📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz


hadis.islom.uz
22 Sept, 16:30
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
22 Sept, 11:46
📚 @hadisislomuz
hadis.islom.uz
20 Sept, 23:57
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
20 Sept, 17:46
Риёзус солиҳийн шарҳи.13 - боб Яхшиликнинг йўллари кўп эканлиги баёни150-ҳадис.وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «هَلَكَ الْمُتَنَطِّعُونَ» قَالَهَا ثَلَاثاً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2670]. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғулувга кетганлар ҳалок бўлди», деб уч марта айтдилар. Имом Муслим ривояти. Шарҳ: Динда инсон ундан ошириб юборса ғулув саналадиган чек-чегара шариат белгилаб берганидан зиёда қилишдир. Ғулув – бир нарсада чуқур кетиш ва ортиқча уринишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғулувдан қайтариб, шундай деганлар: «Динда ғулув кетишдан сақланинглар! Сизлардан илгаригилар динда ғулув кетиш сабаблигина ҳалок бўлишган» (Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти). Тафрит-сусткашлик эса Аллоҳ фарз қилган вазифаларни адо этишда қосирлик қилишдир. Зино, ғийбат,


hadis.islom.uz
20 Sept, 06:07
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
20 Sept, 06:04
📚 @hadisislomuz
hadis.islom.uz
19 Sept, 09:20
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
19 Sept, 08:39
СУННАТЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ ВА АМАЛ ҚИЛАМИЗ.69-суннат: Намознинг узрлариБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар.Муслимнинг ривоятида: «Бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деди», дейилган. Шарҳ: Ислом дини осонлик, кенгчилик ва бандаларга раҳм-шафқат динидир.У инсонни тоқати ва имкониятидан ташқари нарсага таклиф қилмайди.


hadis.islom.uz
18 Sept, 03:24
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
18 Sept, 03:23

hadis.islom.uz
16 Sept, 23:47
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
16 Sept, 16:22
Ҳадис дарслари (54-дарс) Бадбахт ёки некбахтликБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Ҳар бир инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Билганда ҳам, Ўзининг ҳамма нарсани қамраб олувчи илми ила азалдан билади. Нафақат инсонга онасининг қорнида жон пуфлаганда, балки азалдан билади. Ушбу ҳадисда айтилаётган маъно ўша азалий илмни қайд қилиш, холос. Бутун инсоният тўпланиб олиб, ичларидан битталарининг ҳақиқий бахтли ёки бадбахт эканлигини билишга уринсалар ҳам, била олмайдилар. Ҳатто пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақат Аллоҳнинг билдириши ила ўн кишининггина жаннатга кириши ҳақида башорат берганлар, холос. Қолганларнинг нима бўлишини Аллоҳнинг Ўзигина билади. Аллоҳ таоло ўша илмни фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб


hadis.islom.uz
15 Sept, 23:43
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
15 Sept, 18:23edited
📚 @hadisislomuz
hadis.islom.uz
14 Sept, 23:40
📚 @hadisislomuz


hadis.islom.uz
14 Sept, 17:01edited
АКСА УРГАН КИШИНИНГ ОДОБЛАРИБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ аксани яхши кўради ва эснашни ёмон кўради. Бас, ким акса ургандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деса, буни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «Ярҳамукаллоҳ» дейиш ҳақ бўлади. Эснаш эса, шайтондандир. Кимнинг эснагиси келса, кафтининг орқа томони билан оғзини тўсиб иложи борича уни қайтарсин. Бас, у «Ҳооҳ» деса, шайтон унга кулади», дедилар».Ушбу ҳадисда ҳар бир кишида ҳар куни учраб турадиган икки ҳолатга нисбатан Ислом одоби, Ислом маданияти, Ислом аҳлоқи баён қилинмоқда. Тумовдан бошқа вақтдаги акса уриш одатда енгиллик аломати бўлади. Акса уриш яхшилик аломати бўлганлиги туфайли, акса урган киши Аллоҳга ҳамд айтиши керак

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
